Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
15.02.2025
05.04.2022
16.06.2020
29.12.2019
10.12.2018
15.08.2018
11.08.2018
23.01.2018
27.12.2017
10.05.2016
10.03.2014
07.01.2013
30.06.2011
26.05.2005
04.09.2003
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.05 Контрактация (шунингдек, 09.14.17.01га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг);
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг);
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини рўёбга чиқариш, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгарликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилишининг доимий мониторинги олиб борилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 4 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
383-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари (кейинги ўринларда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари деб юритилади) ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Контрактация шартномаси бўйича хўжалик бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш мажбуриятини олади, хўжалик эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжуд бўлган тақдирда тайёрлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишни маблағ билан таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштирадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шартномаларни тузиш ва бажаришда томонлардан ҳар бири ўз мажбуриятларини энг юқори тежам билан, бошқа томонларнинг иқтисодий манфаатларига риоя қилган ҳолда бажариши, мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилмаслиги натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши ва бошқа томонни ушбу чора-тадбирлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек унга мажбуриятларни бажаришда кўмаклашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Шартномаларни тузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш босқичлари изчиллиги схемаси мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Контрактация шартномалари, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликлари томонидан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан контрактация шартномалари ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномалар тузиш туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқий масалалар ва шартномавий муносабатлар гуруҳи мутахассиси иштирокида амалга оширилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шартномаларни тузишда томонлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган алоҳида намунавий шаклларга амал қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шартномаларда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида қуйидагилар ҳам кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган талаблар билан биргаликда техник регламентлар ёки стандартларнинг номи.
(10-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Шартномаларга, шунингдек аниқ турдаги шартномалар учун ёки уларга нисбатан томонлардан бирининг аризасига кўра ёхуд қонунчиликка мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган шартномалар учун назарда тутилган бошқа муҳим шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Шартномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари, миқдори ва ассортиментини белгиловчи, иккала томоннинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган жадвал илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг бевосита жойлашган жойидаги тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари агротехника чора-тадбирларини амалга оширишдан бир ой олдин шартнома тузиш учун хўжаликка ўзининг ваколатли вакилини юбориши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хўжалик шартнома лойиҳаси тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилоти вакилидан олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни кўриб чиқиши ва эътирозлар бўлмаган тақдирда лойиҳани имзолаши ва тайёрловчига қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликда шартнома лойиҳаси шартлари бўйича эътирозлар пайдо бўлган тақдирда хўжалик юқорида кўрсатилган муддатларда келишмовчиликлар тўғрисида протокол тузади ва уни тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотига жўнатади, бу тўғрида туман қишлоқ хўжалиги бўлимини туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини хабардор қилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман фермерлари кенгашининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқий масалалар ва шартномавий муносабатлар гуруҳи мутахассиси контрактация шартномаларини, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномаларни тузишда ва бажаришда пайдо бўлган баҳсларни ҳал этишда қатнашади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хўжаликнинг шартнома хулосасига илгари шартнома лойиҳасида назарда тутилганлардан бошқача шартларда розилиги мавжуд бўлган жавоби акцепт (акцептлаш) ҳисобланмайди. Бундай жавобга акцептлашни рад этиш ва айни бир вақтда янги таклиф (оферта) сифатида қаралади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилоти келишмовчиликлар тўғрисидаги протокол олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни (зарурат бўлганда туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқий масалалар ва шартномавий муносабатлар гуруҳи мутахассиси билан биргаликда) кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифларни шартнома лойиҳасига киритиши ёхуд ҳал этилмаган келишмовчиликларни худди шу муддатларда кўриб чиқиш учун тегишли иқтисодий судга бериши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Келишмовчиликлар тўғрисидаги протокол қабул қилинмаганда ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаганда хўжалик низони судда кўриб чиқишга беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шартнома томонлардан ҳар бири ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан тузилади. Шартноманинг барча нусхалари бир хил юридик кучга эга бўлади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликлар билан шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тузилган шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномаларни кўриб чиқиш туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларни рўйхатдан ўтказишда қўшимча ҳужжатлар ёки тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Шартнома:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унда ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муҳим шартлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан нарх бўйича тартибга солиниши керак бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилиши юзасидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда туман қишлоқ хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида белги қўйилади, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари рўйхатдан ўтказишнинг тўғрилиги учун жавоб беради.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Асосланган ҳолдаги рад этиш аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома пухталаштирилгандан кейин 3 кун муддатда уни такроран тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тузилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома рўйхатдан ўтказилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг томонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар (бажарилган ишлар) турлари ва миқдори (ҳажмлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказилган шартномани олган шахснинг имзоси ва сана.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Шартнома рўйхатдан ўтказилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда хўжаликларга рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари бу ҳақда хўжаликни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш ҳужжати олинган кундан бошлаб 2 кун муддатда хабардор қилиши шарт.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Рўйхатдан ўтказилган шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар шартнома билан бўлган тартибда расмийлаштирилади ва улар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тарафларда ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, шу жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Хўжаликнинг ҳуқуқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада назарда тутилган ҳолларда, тайёрлов ташкилотидан уруғлик ва экиш материаллари билан ўз вақтида таъминлашни талаб қилиш. Уруғлик ҳамда экиш материалларининг нави, сифати ва миқдори туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни топширишда, унинг сифатини аниқлашда қатнашиш ва тайёрлов ташкилотидан маҳсулот учун тегишли тўловни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлов ташкилотидан маҳсулот етиштириш учун шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда аванс тўланишини талаб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан амалдаги давлат стандартлари ва шартномани бажариш учун зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан маҳсулот хўжалик ҳисобидан ташилганда транспорт харажатларини қопланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага биноан тегишли сифатдаги, ассортиментдаги маҳсулотлар етказиб беришни ва хизматлар кўрсатишни (ишларни бажаришни) талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартнома шартларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар (ишлар, хизматлар) унга ёмон сифат билан сотилган хўжалик ўз хоҳишига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур сифатдаги ана шундай товар (ишлар, хизматлар)га алмаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар (ишлар, хизматлар)нинг нуқсонларини бепул бартараф этишни ёки нуқсонларни тузатиш учун сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан қилинган харажатлари тўланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларнинг мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик амалдаги қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
(27-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Хўжаликнинг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотнинг муайян турларини тайёрловчи ташкилотга шартномада белгиланган миқдорларда ва ассортиментда ҳамда муддатларда тегишли сифат билан етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова қилинаётган ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва маҳсулотни топширишда қўйиладиган бошқа талабларга (идишга жойлаш, қадоқлаш, қорамолларни тамғалаш ва бошқаларга) риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни тайёрлов ташкилотига топшириш учун ўз вақтида тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилаётган моддий-техника ресурслари ва ажратилаётган банк кредитларидан мақсадли фойдаланиш;
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун тўловни (ҳисоб-китобларни) хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
(28-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тайёрлов ташкилотининг ҳуқуқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган жадвалга мувофиқ шартномада белгиланган муддатларда маҳсулотларнинг муайян турларини белгиланган миқдорларда ва ассортиментда, тегишли сифат билан ўз вақтида топширишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аванс суммасида назарда тутилган ҳажмларда топширилмаган тақдирда тузилган шартномага мувофиқ илгари берилган аванс маблағлари қопланишини хўжаликлардан талаб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрлов ташкилоти қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тайёрлов ташкилотининг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ хўжаликлар билан томонлар келишган ҳажмларда ўз вақтида шартномалар тузиш;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинадиган маҳсулотнинг вазни ва сифатини тўғри аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликлар томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда харид қилиш, уларнинг узлуксиз қабул қилиб олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларни шартномада назарда тутилган ҳолларда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ сақлаш ҳамда уларнинг ҳолати тўғрисида хўжаликларга мунтазам равишда хабар қилиб туриш;
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган жадвалга мувофиқ қабул қилиб олишни ва ташишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинаётган маҳсулот сифатини амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ аниқлаш, шартномада белгиланган нархларга мувофиқ ва муддатларда маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, ташиш ва қайта ишлашда улар нобуд бўлишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни амалдаги стандартларга мувофиқ қайта ишлаш, сотишга тайёрлаш ва уларни сотишга тааллуқли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликларни идишлар, ўраш материаллари ва норматив-техник ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, маҳсулотларнинг айрим турларини харид қилиш, қабул қилиб олиш, сифатини баҳолаш тартибини тартибга солувчи қоидалар) билан шартномаларга мувофиқ таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларда назарда тутилган ҳолларда хўжаликларни уруғлик ва экиш материаллари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлов ташкилоти жойлашган жойда ёки улар кўрсатган бошқа жойда қабул қилиб олинган тақдирда хўжаликлар томонидан контрактация шартномасига мувофиқ етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган муддатларда қабул қилиб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрлов ташкилоти қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
(30-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг ҳуқуқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда шартномага мувофиқ етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлашни ва якуний ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиш;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган моддий-техника ресурсларини ва кўрсатиладиган хизматларни асоссиз равишда рад этиш натижасида етказилган зарарни қоплашни хўжаликлардан талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликлар билан қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликларнинг буюртманомаларига биноан шартномага мувофиқ муддатларда, миқдорда ва сифатда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида хўжаликка етказилган зарарни қоплаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонунчиликка ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Нархлар ва ҳисоб-китоблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Маҳсулотни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка маҳсулотни ташиш харажатларини ҳақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Маҳсулотни ташиш харажатлари бутун масофа учун қопланади. Контрактация шартномалари бўйича харажатлар маҳсулот хўжаликдан жўнатилган жойдан бошлаб (саралаш пункти, бригада, бўлим, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрғони ва ҳоказолар) шартномада назарда тутилган қабул қилиш пунктигача қопланади. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш шартномалари бўйича харажатлар маҳсулотни қабул қилиш пунктидан шартномада назарда тутилган етказиб бериш жойигача қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Хўжаликларнинг транспортда ташиш ва тушириш харажатлари қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган нормалар ва тарифлар бўйича ёхуд томонларнинг келишувига кўра белгиланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тайёрлов ташкилотининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда маҳсулот жўнатиш билан боғлиқ шартномада белгиланмаган харажатлар тегишли равишда тайёрловчи ҳисобига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тайёрлов ташкилоти томонидан стандарт талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек кондицияга мувофиқ бўлмаган маҳсулот қабул қилинган тақдирда қўшимча равишда сортларга ажратиш тайёрловчи томонидан бажарилади, ишларни бажариш бўйича харажатлар эса қўшимча битим бўйича қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасидаги олдиндан ҳақ тўлаш ва якуний ҳисоб-китоблар шартномада ва қонунчиликда белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Шартномаларни бажариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Шартномалар шартнома шартлари ва талабларига ҳамда қонунчиликка риоя қилинган ҳолда зарур даражада бажарилиши керак.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар хўжалик томонидан тайёрловчи ташкилотга шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган маҳсулот етказиб берилса, у ҳолда тарафларнинг келишувига кўра бундай маҳсулотга юқори нарх бўйича ҳақ тўланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Контрактация шартномаларининг бажарилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Шартномада маҳсулотни етказиб беришнинг даврлари белгиланиши билан биргаликда товарларни етказиб бериш жадваллари ҳам (ўн кунлик, суткалик ва бошқалар) назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шартномада бундай жадвал назарда тутилмаган тақдирда, хўжалик тайёрлов ташкилотини маҳсулотни шартномада назарда тутилган ассортиментда реализация қилиш учун шартномада белгиланган муддатларда мўлжалланаётган ҳажмлар ва топшириш муддатлари тўғрисида хабардор қилиши керак. Агар шартномада бундай муддат кўрсатилмаса, маҳсулот топширилгунга қадар 30 кунлик муддатда (мавсумий маҳсулотлар бўйича — 15 кундан кечикмай) топшириши ва маҳсулотни календарь (сутка бўйича) топшириш жадвалини тайёрлов ташкилоти билан келишиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Хўжалик томонидан маҳсулот тайёрлов ташкилотига жўнатилганда (етказиб берилганда) маҳсулотга белгиланган шаклдаги ҳужжатлар илова қилиниши, маҳсулот тайёрлов ташкилоти томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олинган тақдирда — қабул қилиш- топшириш ҳужжатлари илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Хўжалик томонидан тайёрлов ташкилотига шартномага мувофиқ етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, ветеринария ва санитария назорати қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тайёрлов ташкилоти хўжаликлардан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида қабул қилиши мумкин. Хўжалик билан тузиладиган қўшимча битим ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тайёрлов ташкилоти билан келишган ҳолда хўжалик маҳсулотни кейинги топшириш даври ҳисобига ўтказган ҳолда муддатидан олдин топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Шартномада назарда тутилган ҳолларда хўжаликнинг ўзида қайта ишланган маҳсулот тайёрлов ташкилоти томонидан харид ҳажмларининг амалдаги эквивалентлари (коэффициентлари) бўйича бажариш ҳисобига қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Маҳсулотни тайёрлов пунктларига жўнатишда маҳсулотни транспортга юклаш ва қайтариладиган идишни бўшатиш хўжаликнинг кучи ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади, қабул қилиш пунктида маҳсулотни, хўжаликка жўнатиш учун идишни тушириш тайёрлов ташкилотларининг кучлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Агар томонлардан бири юклаш ёки тушириш бўйича бошқа томоннинг мажбуриятларини бажарса, ўз мажбуриятларини бажармаган томон белгиланган тарифлар асосида, бундай тарифлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — ўзаро келишувга кўра бажарилган ишлар қийматини унга тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Шартномада етказилган маҳсулотни тайёрлов пунктига ёки тайёрловчи корхонага етказиб бериш назарда тутилган ҳолларда, етказиб берилганлиги учун ҳақ маҳсулотнинг ҳақи тўланиши билан биргаликда тайёрлов ташкилоти томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Томонлар шартномани бажариш давомида ўзаро келишувга кўра маҳсулотни етказиб бериш жадвали ва жойини ўзгартиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Қабул қилиш- топшириш далолатномаси тузилган сана хўжалик томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун деб ҳисобланади, маҳсулот олувчининг манзилига юклаб жўнатилган тақдирда эса — маҳсулот транспорт ташкилоти вакилига топширилган сана мажбуриятлар бажарилган кун деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китоб ҳужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича тайёрлов ташкилотининг мажбурияти бажарилган сана деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Тайёрлов ташкилотлари ва хўжаликлар товар-транспорт юк хатида транспорт воситаси келган ва маҳсулот тушириб (ортиб) бўлинган вақтни кўрсатишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Шартнома мажбуриятларини бажаришда харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ва миқдорини баҳолаш, унинг учун ҳақ ўз вақтида ва тўғри тўланиши бўйича томонлар ўртасида низоли масалалар ва келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай масалалар ва келишмовчиликлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан судгача бўлган тартибда ёки иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Маҳсулот қабул қилиниши рад этилганда тайёрлов ташкилоти рад этиш ҳолати тўғрисида хўжаликни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт (товар-транспорт юк хатига белги қўйиш, телеграф орқали ва бошқалар). Агар тайёрлов ташкилоти маҳсулотни қабул қилиш рад этилиши тўғрисида ёзма ариза беришдан бош тортса, у ҳолда хўжалик туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили иштирокида рад этиш ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Тайёрлов ташкилоти шартномага ва топшириш-қабул қилишнинг келишилган жадвалига мувофиқ тайёрловчига тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган тақдирда, хўжалик ушбу маҳсулотни ўз ихтиёрига кўра бошқа шахсларга сотиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тайёрлов ташкилотлари маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Тайёрлов ташкилоти томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилинган маҳсулот (картошка, сабзавот, полиз маҳсулотлари, мева ва резавор мевалар, узум) хўжалик ҳудудида вақтинча сақланганлиги учун қўшимча ҳақ шартнома шартларига мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Хўжалик томонидан шартномада белгиланган даврда (муддатларда) топширилмаган маҳсулот томонлар ўртасида келишилган муддатларда ва шартномада назарда тутилган муддатларда топшириш ҳисобига ўтказиш йўли билан топширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Агар тузилган шартномада маҳсулот идишда ёки ўрамда етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, тайёрлов ташкилоти хўжаликни шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда зарур идиш, ўраш материаллари билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, хўжалик тайёрловчилардан оладиган товар тушган кўп айланадиган идиш ва пакетлаш воситалари эгасига қайтарилади. Бошқа идиш ва ўраш материаллари фақат шартномада назарда тутилган ҳолларда қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотларнинг айрим турлари учун мўлжалланган идиш ва ўраш материалларидан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек уларни қайтариш тартиби ва муддатлари маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар, қоидаларда ёки тузилган шартномаларда назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Тузилган шартномага мувофиқ етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг амалдаги миқдори хўжаликлар билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида маҳсулот етказиб бериш якунлари бўйича тузиладиган қиёсий далолатнома асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Хўжаликлар тасарруфида қоладиган ва қайта ишланадиган маҳсулот тайёрлов ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу маҳсулот техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ қайта ишланиши ва сақланиши керак ҳамда фақат хўжаликларнинг буюртмаси бўйича юклаб жўнатилади.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар тасарруфида қоладиган маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, сотишга тайёрлаш ва юклаб жўнатиш масалалари шартномага мувофиқ алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар тасарруфида қоладиган қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти алоҳида ҳисобга олинади ва хўжаликлар томонидан амалдаги тартибга мувофиқ ўз хоҳишларига кўра сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Моддий-техника ресурсларига хизмат кўрсатиш ва етказиб бериш учун тузилган шартномаларнинг бажарилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисида қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган сана шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана деб ҳисобланади, маҳсулот олувчининг манзилига юклаб жўнатилган тақдирда эса — маҳсулот транспорт ташкилоти вакилига топширилган сана мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана хўжаликларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Хўжаликларнинг розилиги билан моддий-техника ресурслари муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб берилган ва хўжаликлар томонидан қабул қилинган моддий-техника ресурсларига ҳақ тўланади ва кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик муддатлар бузилган ва зарур сифатга мувофиқ бўлмаган ҳолда етказиб берилган моддий-техника ресурсларини қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номдаги товарлар етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб бермасликлар ўрни тўлдирилиши керак, бундай етказиб беришлар хўжаликнинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ерни механизация воситасида шудгорлаш бўйича бажарилган ишлар ва бошқа хизматлар хўжаликларнинг бевосита масъул ходимлари томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада бажарилган ишлар (хизматлар) миқдори, уларнинг сифати, шудгорлар чуқурлиги ва бошқа агротехника кўрсаткичлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш, шартномада назарда тутилган хизматларни (ишларни) кўрсатиш хўжаликларнинг ёзма буюртманомаси асосида амалга оширилади. Ушбу мақсадларда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Хўжаликларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритадилар. Ушбу дафтарларда тақдим этилган буюртманомага мувофиқ маҳсулот етказиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши (ишлар бажарилиши) тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома маҳсулот етказиб беришнинг, тегишли хизматлар кўрсатишнинг (ишларни бажаришнинг) тахмин қилинаётган санасидан камида беш кун олдин чопар, почта орқали ёки бошқа тарзда берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими хўжаликда қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд маҳсулот етказиб бериш, тегишли хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) санасини ўзгартиришга ҳақлидир, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар бу ҳақда буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида бир кун олдин хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Мулкий жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Шартнома бўйича томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-339-моддалари талабларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент, турлар ва муддатларда қабул қилиб олиш рад этилган ҳар бир ҳолат учун тайёрлов ташкилоти хўжаликка белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса — унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрлов ташкилоти хўжаликка тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Тайёрлов ташкилоти жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган суммаларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган пеня тўлайди.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлигининг ҳар бир ҳолати учун базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тўлайди.
(70-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юклаб жўнатилган товарларга тўлов ёки товар-транспорт ҳужжатининг нусхаси белгиланган муддатда юборилмаганлиги ёки товарлар юклаб жўнатилганлиги тўғрисида бошқа ахборот тақдим этилмаганлиги учун айбдор томон ҳар бир ҳолат учун товар қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Хўжаликни техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки контрактация шартномасида белгиланган миқдорда ва муддатларда идиш ва ўраш материаллари билан таъминланмаганлиги учун тайёрлов ташкилоти хўжаликка етказиб берилмаган идиш, ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг хўжаликни идиш билан таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрлов ташкилоти хўжаликка кўрилган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Бунда хўжалик сифатсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Томонлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқча бекор туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолиш билан боғлиқ харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилот томонидан маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифати, миқдори нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қиладилар ҳамда ушбу ҳисобланган суммадан ташқари хўжаликка нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилишда тайёрловчи томонидан ортиқча олинган пул суммалари қайтариб берилмаган тақдирда (айни бир маҳсулотнинг ўзига такроран ҳақ тўланганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланилганда, товарсиз тўлов талабномасига ҳақ тўланганда ва бошқаларда) тайёрловчи ушбу суммани қайтаради ва бошқа томонга ушбу пул маблағларидан фойдаланилган бутун вақт учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ортиқча олинган сумма учун жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Агар юклаб жўнатилган маҳсулот (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар)нинг сифати, ассортименти, сорти техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон сифати зарур даражада бўлмаган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка белгиланган устамалардан ташқари етказиб берилмаган моддий-техника ресурслари ёки кўрсатилиши керак бўлган хизматлар қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка моддий-техника ресурслари етказиб берилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Етказиб бериш муддати кечиктирилган, товарлар етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган тақдирда хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартноманинг зарур даражада бажарилишидан ва етказиб бериш кечиктирилганлиги, товарлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
761. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган моддий-техника ресурсларидан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, хўжалик хизмат кўрсатиш ташкилотига мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ва кредит ресурслари қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик томонидан, жаримадан ташқари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатиш ташкилотига давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ресурсларининг сотиб олинган нархи билан моддий-техника ресурслари сотиб олинган кундаги биржа котировкаларининг ўртача нархи ўртасидаги ижобий фарқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган мақсадли фойдаланилмаган кредит маблағлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизлар тўланади.
(761-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Томонларнинг келишувига кўра шартномада шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги учун жавобгарликнинг амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар натижасида енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) муносабати билан уларнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича ўз зиммаларига олган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун бир томон бошқа томон олдида жавоб бермайди.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун уларни жавобгарликка тортишда шунингдек хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида контрактация шартномалари бўйича шартнома мажбуриятлари хўжаликлар томонидан бажарилмаслиги (зарур даражада бажарилмаслиги) учун хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг айби билан хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бажарилмаслиги (зарур даражада бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар ушбу ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Шартномалар бажарилмаслиги ва зарур даражада бажарилмаслиги учун мазкур Низомнинг 67—76- бандларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
801. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бузганлик учун жавобгарлик хавфи суғурта қилиниши мумкин.
(801-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 128-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 190-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Шартномалар бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликлар билан тузилган шартномалар бажарилиши мониторингини ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу мақсадларда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ҳар бир хўжалик бўйича Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш дафтари юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда хўжаликлар жойлашган жойдаги тегишли туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича пахта, бошоқли экинлар дони ва шоли бўйича хўжаликлар билан тузилган шартномалар бажарилишининг бориши тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда хўжаликлар жойлашган жойдаги тегишли туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини мазкур Низомга 3 — 5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича пахта, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш учун хўжаликлар билан моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича тузилган шартномалар бажарилишининг бориши тўғрисида хабардор қилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари хўжаликлар томонидан тақдим этилган ахборотни 5 кун муддатда (15-кунда) вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари вилоят бўйича шартномалар бажарилишининг боришини 5 кун муддатда (20-кунда) умумлаштирадилар ҳамда туманлар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари бўйича йиғма ахборот тайёрлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғма ахборот Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Қишлоқ хўжалиги органлари тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари шартнома мажбуриятлари, шунингдек мазкур Низом талаблари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияга туман (шаҳар)лар ҳокимлари раҳбарлик қилади. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия таркибига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Сув истеъмолчилари уюшмаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳудудий органларининг ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради. Комиссиянинг шахсий таркиби туман (шаҳар)лар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
(86-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия низони кўриб чиқишда иштирок этиш пайтида ваколатли давлат органларининг маълумотлари ва ахбороти асосида маҳсулотнинг сифати пасайтирилиши ёки бузилиши ҳоллари юзасидан хулоса, шунингдек енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибатида ёхуд тайёрловчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш босқичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
Масъуллар
1-босқич
Шартномалар тузишга тайёргарлик кўриш
Агротехника тадбирлари бошланишидан бир ой олдин
Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар
2-босқич
Шартномаларни кўриб чиқиш ва имзолаш
7 кун мобайнида
Қишлоқ хўжалиги корхоналари
3-босқич
Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун бериш
3 кун мобайнида
Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар
4-босқич
Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
3 иш куни мобайнида
Қишлоқ хўжалиги бўлимлари
5-босқич
Шартномаларни рўйхатдан ўтказгандан кейин тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга бериш
рўйхатдан ўтказилгандан кейин 1 кун мобайнида
Қишлоқ хўжалиги бўлимлари
6-босқич
Рўйхатдан ўтказилган шартномаларни хўжаликларга бериш
рўйхатдан ўтказил-гандан кейин 2 кун мобайнида
Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар
7-босқич
Шартномаларни сақлаш
Барча шартнома шартлари бажарилгандан кейин 3 йил мобайнида
Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги бўлимлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ташкилотлари томонидан бажарилиши тўғрисида 200__йил _______ ҳолати бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТНОМА

* Изоҳ: «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилишда 7 ва 8 устунлар тўлдирилмайди».
(2-иловага изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сонли қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини етказиб берувчилар томонидан бажарилиши тўғрисида 200__йил _______ ҳолати бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик номи
Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
Азот
етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
жами
шу жумладан ҳисобот дав-рида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
жами
шу жумладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
1
2
3
4
5
6
7
8 9
Фосфор
Калий
Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари
Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
жами
шу жумладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумла-дан охирги ойда
жами
шу жум-ладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
жами
шу жум-ладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
Ташкилот раҳбари:
__________________ (имзо)
Бош бухгалтер:
__________________ (имзо)
Муҳр
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб берувчилар томонидан бажарилиши тўғрисида 200__ йил _______ ҳолати бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик номи
Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
Автобензин
етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
жами
шу жумладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
жами
шу жумладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
Дизель ёқилғиси
Бошқалар

ҳисобот даврида
жами
шу жумладан охирги ойда
10
11
12
13
14
15
16
17
Ташкилот раҳбари:
_______________ (имзо)
Бош бухгалтер:
_______________ (имзо)
Муҳр
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши тўғрисида 200__йил _______ ҳолати бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликлар номи
Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (минг сўмда ёки тоннада)
Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (минг сўм ёки минг тоннада)
жами
шу жумладан ҳисобот даврида
ҳисобот даврида жами
шу жумладан охирги ойда
1
2
3
4
5
Ташкилот раҳбари:
__________________ (имзо)
Бош бухгалтер:
__________________ (имзо)
Муҳр
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 41-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 12 июлдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 39-модда)