26.04.2018 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.2018 йилдаги 309-сон
Date of entry into force
27.04.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, «Ички ишлар органлари тўғрисида» ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган тегишли тоифадаги шахсларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари ҳамда «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйларига жойлаштириш тартибини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни ушбу марказларнинг йўлланмаларига асосан соғлиқни сақлаш органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш ҳамда уларнинг соғлиғини тиклаш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумлар, шунингдек, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг таъминот меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 7 июлдаги 184-сон қарорига 2-илованинг 4-меъёри ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
309-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, «Ички ишлар органлари тўғрисида» ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс — шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактика суҳбати — реабилитация марказларига қабул қилинган шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация қилиш — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Реабилитация марказлари юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Реабилитация марказлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда ижтимоий ходимлари реабилитация марказига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш бўйича реабилитация марказларининг ички режимига мувофиқ қуйидаги махсус шарт-шароитлар таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказлари ҳудудига бегона шахсларнинг эркин киришини ҳамда бу ерда сақланаётган шахсларнинг марказ ҳудудидан эркин чиқишини чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни доимий ва узлуксиз назорат қилиш, шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг буюмлари, олаётган ва юбораётган почта жўнатмалари ҳамда йўқловларини кўздан кечириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, сақлаш ва уларни реабилитация қилиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ишларни юритиш тўғрисидаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси талабларига асосан маъмурий судлар томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Реабилитация марказларининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар реабилитация марказларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш ва уларнинг шахсини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан профилактика тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Реабилитация марказлари ўз зиммасига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш ва уларнинг шахсини аниқлаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни кеча-кундуз қабул қилиш ва рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларга юкланган мажбуриятларни бажаришини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган ҳар бир шахснинг давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари орқали шахсини аниқлаш мақсадида уларни белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бу ҳақида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларни хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилларига юборилиши лозим бўлган ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган чет эл фуқаролари ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларни белгиланган тартибда хабардор қилиш;
(10-банд «б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш, яъни уларнинг психофизиологик мойилликлари, қобилиятлари, қизиқишлари ва бошқа ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий мослашув чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари билан ҳамкорликда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмаётган ва реабилитация марказларига жойлаштирилган меҳнатга лаёқатли муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, стационар шароитларда ёрдам кўрсатишга муҳтож деб топилган шахсларни белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаровсиз қолган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига, руҳий касалликка чалинган ногиронлиги бўлган шахсларни Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига, касалларни даволаш муассасаларига жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш;
(10-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг шахси аниқлангандан сўнг уларни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзилларига юбориш чораларини кўриш.
(10-банд «в» кичик банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Реабилитация марказлари ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Реабилитация марказларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Реабилитация марказлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Реабилитация марказлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида, шунингдек, зарурат бўлганда аҳоли зич жойлашган бошқа ҳудудларда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Реабилитация марказлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Реабилитация марказларига келтирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига қабул қилиш учун маъмурий суднинг ажрими асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 447-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2026 й., 09/26/447/0855-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларига кеча-кундуз қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги қарор маъмурий суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс реабилитация марказига тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органларининг ходимлари томонидан келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларига қабул қилинаётганда уларнинг фотосуратлари ва бармоқ излари олиниб рўйхатга қўйилади, тиббий ва шахсий кўрикдан ўтказилади, буюмлари ва ашёлари кўздан кечирилади ҳамда кийимлари ва буюмлари дезинфекция қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс реабилитация марказининг у билан бир жинсдаги ходимлари томонидан шахсий кўрикдан ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Баённома шахсий кўрикни ўтказган ходимлар ва шахсий кўрикдан ўтказилган шахс томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши, фойдаланилиши тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Реабилитация марказларига олиб кирилиши тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган ашёлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмлар, турли маркадаги соатлар ва бошқа қимматликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь маҳсулотлари, шунингдек, таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси, нусха кўчириш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа воситалари, жумладан, уяли алоқа воситаси, радиотелефонлар, рациялар ва уларнинг барча турдаги қисмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пичоқлар, қайчилар, устаралар, электр устара бундан мустасно, шунингдек, бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ойналар, камера деворига ўрнатилган ойна бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўйин карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хамиртуруш ва ачитқилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйда пиширилган, шунингдек, истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Шахсий кўрик пайтида олиб қўйилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тавсифлари ва идентификациялаш рақамлари санаб ўтилган ҳолда баённомада кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказида сақланиш даврида реабилитация марказининг алоҳида хонасида ўрнатилган, ҳар бир хона учун алоҳида 4 тадан ячейкаси бўлган, рақамланган ва қулфланадиган махсус жиҳозланган шкафларда сақланади. Моддий-товар бойликларининг сақланиши учун реабилитация маркази навбатчиси жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсалар аниқланганда олиб қўйилади, уларни сақлаш, топшириш ёки йўқ қилиш масалаларини ҳал этиш, шунингдек, ушбу ашёларни сақлаган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун улар зудлик билан тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Дори воситалари тиббий пунктга рўйхат бўйича топширилади, алоҳида сақланади ва реабилитация маркази тиббиёт ходимининг кўрсатмаси асосида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг имзоси билан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Реабилитация марказларига жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказига олиб келинган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади ва улар учун ҳисобга олиш йиғма жилдлари юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Реабилитация марказларида ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларини юритиш тартиби ва тегишли ҳужжатларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар реабилитация марказларида уларнинг шахси аниқлангунига қадар маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларини ўзбошимчалик билан тарк этишига ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйилмайдиган, хавфсиз шароитларда сақланади ва кеча-кундуз реабилитация марказлари ходимларининг назорати остида бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Реабилитация марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни назорат қилиш реабилитация маркази ходимларидан иборат таркибда ташкил этиладиган навбатчилик гуруҳлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларининг хоналарида алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоидага кўра, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги шахслар алоҳида жойлаштирилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар ва аёллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқумли касалликларга чалинган ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган беморлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази бошлиғининг қарорига кўра, ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиқиб айрим шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Реабилитация марказларида сақланаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказлари ходимларидан сақлаш тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази маъмуриятига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатнинг юридик ёрдами ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг шахсий хавфсизлиги ва соғлигини таъминловчи шароитларда сақланиши, тегишли тиббий ёрдам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта жўнатмалари ва йўқловларни олиш ва жўнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефон орқали чекловларсиз сўзлашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тунги вақтда узлуксиз саккиз соат ухлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кундузги вақтда реабилитация маркази ҳудудидаги махсус ажратилган жойларда сайр этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, диний расм-русумларни адо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, моддий-маиший шароитлар, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан фойдаланиш, реабилитация марказларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан ахборот олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказларидан яшаш ёки турган жойларига юборилаётганда далолатнома асосида топширилган кийим-бошлари, тақиқланмаган буюмлари ва бошқа нарсаларини қайтариб олиш.
(32-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқаролари ушбу бандда назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, ўз давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатик ва консуллик муассасаларига эга бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан алоқа қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахсларга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказининг кун тартибига қатъий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази ходимларининг қонуний талабларини бажариш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек, ўзининг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахсларни текшириш ва реабилитация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар текширувдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширувнинг асосий мақсади муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг шахсини аниқлаш, шу жумладан жиноят ва ҳуқуқбузарликларга алоқадорлиги ҳамда унга нисбатан жиноят содир этганлик учун ёки бедарак йўқолган шахс сифатида қидирув эълон қилинганлигини текшириш ва уларни реабилитация қилишдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Реабилитация марказларининг масъул ходимлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан улар ушбу марказларга олиб келинган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирмасдан суҳбат ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат давомида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсдан уни текшириш учун зарур маълумот ва тушунтиришлар олинади ҳамда суҳбат натижалари ҳақида баённома тузилиб, уни ўтказган масъул ходим ва суҳбатлашилган шахс томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар ички ишлар органларининг ахборот марказлари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, шунингдек, эксперт-криминалистика хизматининг мавжуд электрон ахборот базалари орқали текширилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1043-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1043/2381-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ахборот базаларида реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, уларнинг ўзи ҳақида берган тушунтиришлардан келиб чиқиб, улар яшаган жойлардаги туман (шаҳар) ички ишлар органларига фотосуратлари илова қилинган ҳолда сўров хатлари юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари томонидан реабилитация марказларининг сўров хатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш бўлими ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига сўров хатлари юборилади ҳамда реабилитация марказларининг сўров хатлари келиб тушган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай, шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатномасидан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аҳолини рўйхатга олиш китобидан кўчирмаларни илова қилган ҳолда жавоб хатлари юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар орасида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар аниқланса, бундай шахслар қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, белгиланган тартибда уларнинг шахсларини аниқлаш анкеталари тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига юборилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1043-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1043/2381-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсини аниқлаш анкетасига чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг 3,5 см х 4,5 см ўлчамдаги икки дона фотосурати, тушунтириш хати ҳамда таржимаи ҳоли илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахсларнинг жиноятларга алоқадорлигини, уларга нисбатан қидирув эълон қилинганлигини аниқлаш юзасидан текширувлар реабилитация марказларининг тезкор ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Реабилитация марказларида сақланаётган шахслар орасида қидирувда бўлган, жиноят ишида гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилинган, содир этилган жиноятларга алоқадор шахслар аниқланган тақдирда зудлик билан тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларига хабар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг шахси аниқланиб, яшаш жойларига жўнатилаётганда реабилитация марказлари навбатчилари томонидан уларга реабилитация марказларида сақланганлиги тўғрисида маълумотномалар берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Фуқаролик паспортини йўқотган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг илтимосига кўра, уларга вақтинчалик шахсини тасдиқловчи маълумотнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик шахсини тасдиқловчи маълумотнома олиш учун реабилитация марказлари навбатчилари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ўзлари ҳақида берган тушунтиришлардан келиб чиқиб, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига сўров хати юборилади. Сўров хатига муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг аризаси ва шахсига доир маълумотлар илова қилинади.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўров хатига асосан туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан уч кун муддатда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс номига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда вақтинчалик шахсини тасдиқловчи маълумотнома расмийлаштирилиб, реабилитация марказига юборилади.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1043-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1043/2381-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
421. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этганда қуйидагилар амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги унинг туғилган вақти ва жойи, қаерда яшаганлиги, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари, аввалги яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили ҳақидаги маълумотларни аниқлаш орқали ўрганиб чиқилади;
(421-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига мансублиги аниқланмаган тақдирда, туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари шахсини тасдиқловчи вақтинча маълумотномани белгиланган тартибда беради, шунингдек, маҳаллий хокимликлар билан биргаликда яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш чораларини кўради.
(421-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
422. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва/ёки яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишга асослари мавжуд бўлмаган), муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти қайта расмийлаштирилади.
(422-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
423. Ушбу Низомнинг 421 ва 422-бандларида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик паспортларни расмийлаштиришда ички ишлар органлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 3081-моддаларида назарда тутилган тартибда маъмурий жавобгарликдан озод этиш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг фуқаролик паспортларини расмийлаштириш учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
(421 — 423-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1043-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1043/2381-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг шахсини ўттиз сутка муддат давомида аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, уларни реабилитация марказларига қайта жойлаштириш масаласини кўриб чиқиш учун сақлаш муддати тугашидан йигирма тўрт соат олдин реабилитация маркази бошлиғининг асослантирилган илтимосномаси маъмурий судга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар қуйидаги тартибда реабилитация қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлом ва меҳнатга лаёқатли 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 55 ёшгача бўлган аёллар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари билан ҳамкорликда бандлигини таъминлаш масаласини ҳал этиш учун тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органларига юборилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боқувчиси ва қаровчиси ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили бўлмаган 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қаровсиз қолган кексалар белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан ҳамкорликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига, руҳий касаллик сабабли ногиронлиги бўлган шахслар Ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштирилади;
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий даволанишга муҳтож бўлган шахслар тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органлари томонидан соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг моддий-маиший ва тиббий таъминоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар сақланадиган хоналар вентиляция жиҳозларига ва иситиш тизимига, шунингдек, табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Хоналарнинг деразалари сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Реабилитация марказларида бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. Юқумли касалликларга чалинган беморлар, шунингдек, ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган хоналарда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар шахсий кийим-боши, пойабзали ва якка тартибдаги шахсий гигиена воситаларидан фойдаланади. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларда шахсий гигиена воситалари бўлмаган тақдирда, улар реабилитация марказлари ҳисобидан ушбу воситалар билан таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг чўмилиб-ювиниши етти кунда камида бир марта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Реабилитация марказлари биноларини қуриш ва уларни жиҳозлаш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб берадиган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Реабилитация марказларида қуйидагилар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
навбатчилик қисми, канцелярия, архив, реабилитация марказлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат ходимлари, инспекторлар, бухгалтер, тиббиёт хизмати ҳамда моддий жавобгар ходимлар учун хизмат хоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказлари ходимлари учун алоҳида ювиниш, дам олиш ва маиший хизмат хоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар ва аёлларни, шунингдек, ўзи билан вояга етмаган фарзанди бўлган аёлларни алоҳида жойлаштириш учун, бундан ташқари, янги келган ва тиббий кўрикдан ўтмаган шахслар учун алоҳида хоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилиш блоки (тезкор хизмат ходимлари ва профилактика тадбирларини олиб борувчи инспекторларнинг хоналари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал-маиший хизмат блоки (муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун ювиниш, дезинфекция қилиш, кир ювиш, кийимларни қуритиш ва маиший хизмат хоналари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-текширув блоки (қабул қилинган шахсларнинг шахсини, муқаддам содир этилган жиноятларга алоқадорлигини текшириш учун зарур компьютер техникаси, ички ишлар органлари электрон ахборот базаларига уланиш учун алоқа тармоғи, фото-видеоаппаратлар, бармоқ изларини олиш мосламалари билан жиҳозланган хизмат хоналари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий хизмат кўрсатиш блоки (шахсларни қабул қилиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда дори-дармонларни сақлаш хоналари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овқатланиш блоки (ошхона, идиш ювиш хоналари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт майдончалари (волейбол ва баскетбол майдончалари, тренажёрлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий ҳордиқ чиқариш блоки (маънавият ва маърифат хонаси, кутубхона).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга реабилитация марказларида тиббий хизмат кўрсатиш реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббиёт ходими йўқлигида, қабул қилинган шахсларга биринчи тиббий ёрдам реабилитация марказлари ходимлари томонидан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Реабилитация марказларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори қутилари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиёт ходимлари қуйидагиларни амалга оширадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эпидемия ва юқумли касалликларга қарши зарур тадбирларни ўтказиш, бундай ҳолатлар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлимларига йигирма тўрт соат ичида тезкор хабар бериш;
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амбулатор ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда беморлар, махсус тиббий ёрдамга муҳтожлар консультацияларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда стационар даволанишга муҳтож бўлган шахсларни даволаш муассасаларига жойлаштириш ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассис шифокорлар ва маслаҳатчиларнинг тавсиялари ҳамда кўрсатмаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дорилар, дезинфекция воситалари ва тиббий жиҳозларга эҳтиёжни ҳисобга олиш, уларни тўлдириш (сотиб олиш) ҳақида реабилитация марказлари бошлиғига белгиланган тартибда тегишли талабномаларни бериш, уларни сақлаш, бериш ва ҳисобга қўйишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштиришда, овқатланишни ташкил қилишда, сув билан таъминлашда, реабилитация марказларига қабул қилинган шахсларга санитария жиҳатидан ишлов берилишида санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилишини тиббий жиҳатдан назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Реабилитация марказларига қабул қилиш вақти ҳамда сақланиш даврида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларда тан жароҳатлари аниқланган тақдирда, реабилитация марказларининг тиббиёт ходимлари томонидан далолатнома тузилади. Тиббий кўрик натижалари тўғрисида дарҳол тегишли туман (шаҳар) прокурорига хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Атрофдагилар учун эпидемик хавф туғдираётган беморлар (ОИВ касаллиги/ОИТСга учраган беморлар, силнинг фаол шакллари, бошқа хавфли юқумли касалликлар, захм ва сўзакнинг юқумли шакллари билан касалланганлар) мутахассис шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, ёзма хулосаси олинганидан сўнггина реабилитация марказларига жойлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолларда улар бошқа шахслардан алоҳида сақлаб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг соғлиғи бўйича шикоятлар ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижалари реабилитация марказида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш китобида қайд қилинади, бу китоб реабилитация маркази тиббиёт пунктида, тиббиёт ходими йўқлигида — реабилитация маркази навбатчисида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тиббий кўрсатмалар бўйича ўзларига зарур бўлган дори воситалари ва препаратлардан реабилитация марказлари тиббиёт ходимларининг рухсати билан фойдаланишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Суд-тиббий (суд-психиатрик) тасдиқланишига ҳамда реабилитация марказлари тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, стационар шароитларда ёрдам кўрсатилишига муҳтож деб топилган шахслар белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг тиббий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Реабилитация марказлари ходимлари ва тиббиёт ходимлари мунтазам санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Реабилитация марказларининг санитария ҳолати, шунингдек, профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тиббиёт бўлимлари томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг розилиги билан улар реабилитация марказлари хоналаридаги санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, шунингдек, ички ишлар органлари ёки реабилитация марказлари ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ, давомийлиги суткасига икки соатдан кўп бўлмаган хўжалик ишларига жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни хўжалик ишларга жалб қилиш уларнинг соғлиғи ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ва навбати билан амалга оширилади. Меҳнатга лаёқатсиз шахслар хўжалик ишларига жалб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни иссиқ овқат билан таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг масъул ходимлари умумий овқатланиш ташкилотлари билан иссиқ овқат етказиб бериш ҳақида шартнома тузади. Овқатланишнинг белгиланган нормасини ҳисобга олган ҳолда, шартномада овқатлар тури, кундузги рацион баҳоси ва овқатланиш учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс овқат ейишдан бош тортган ҳолларда (очлик эълон қилганида) реабилитация маркази бошлиғи, унинг ўринбосари (уларнинг йўқлигида навбатчи) сабабларни аниқлайди ва очлик эълон қилиш сабабларини бартараф қилиш чораларини кўради. Очлик эълон қилган шахслар алоҳида хоналарга жойлаштирилади ҳамда уларга доимий тиббий кузатув белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Тиббиёт ходимининг ёзма хулосаси асосида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг соғлиғини назорат қилиб туриш ёки тиклаш чоралари кўрилади. Очлик эълон қилган шахснинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилган пайтда тиббиёт ходими, унинг йўқлигида эса — реабилитация марказлари бўйича навбатчилар шошилинч тиббий ёрдам хизматларини чақиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда унинг жасади эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларидан ёки вафот этган шахснинг қонуний вакилларидан ёки дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дафн этилади. Вафот этган шахс реабилитация марказларига қабул қилинган вақтда ундан олиб қўйилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари реабилитация марказлари бошлиқларининг прокурор билан келишилган ва асослантирилган қарорларига кўра давлат даромадига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни яшаш жойларига жўнатиш
(9-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг шахси ва яшаш жойи аниқланганидан сўнг улар яшаш жойларига жўнатилади ҳамда бу ҳақида шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида ажрим чиқарган суд йигирма тўрт соатдан кечиктирмай хабардор қилинади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Реабилитация марказларида шахси ва яшаш жойи аниқланган шахсларни яшаш жойларига жўнатиш бўйича реабилитация маркази бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қарор қабул қилиниб, қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида сақланаётган шахсни яшаш жойига жўнатиш чоралари кўрилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Реабилитация марказларида шахси ва яшаш жойи аниқланган шахсларни яшаш жойларига жўнатиш реабилитация марказлари навбатчилари томонидан амалга оширилади. Зарур бўлганда, реабилитация марказининг буюртманомасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан йўл харажатлари учун пул берилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Яшаш жойларига жўнатилаётган шахсларга уларнинг вақтинча сақлаш учун реабилитация марказларига топширган буюмлари ва бошқа нарсалари қайтариб берилади, шунингдек, улар билан профилактика суҳбати ўтказилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Реабилитация марказларида сақланаётган чет эл фуқаролари тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари орқали белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабардор қилинади ва уларни ўзлари яшайдиган давлатларга қайтариш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Реабилитация марказларини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Реабилитация марказига белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Реабилитация маркази бошлиғи ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказига раҳбарлик қилади, реабилитация маркази ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда реабилитация маркази зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг тегишли тарзда бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, улар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, реабилитация марказида сақланаётган шахсларнинг кун тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказиш, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва уларга интизомий жазоларни қўллаш ҳақидаги таклифларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларига белгиланган тартибда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Реабилитация маркази бошлиғи йўқлигида унинг ваколатлари реабилитация маркази бошлиғининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Реабилитация маркази бошлиғининг ўринбосари белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Реабилитация маркази бошлиғининг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази ходимлари фаолиятини бевосита назорат қилади ва уларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ҳамда хизмат интизомига риоя этишларини ташкил этиш юзасидан реабилитация маркази бошлиғига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда реабилитация марказида сақланаётган шахсларнинг реабилитация қилиниши учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича реабилитация маркази ходимларининг хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги, шунингдек, ходимлар томонидан қонун бузилишининг ҳар бир аниқланган ҳолати юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказида махфийлик тартиботига риоя этилиши, шу жумладан ахборотларни техник ҳимоялаш тадбирларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация маркази фаолияти бўйича ахборот-таҳлилий ва ҳисобот маълумотларини тайёрлайди ва бевосита тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларига белгиланган тартибда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Реабилитация марказлари ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Реабилитация марказлари ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан учрашувга келганларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказларида кириш-чиқиш режимини ва объектнинг ички режимини таъминлаш чораларини кўриш, назорат ва текширувнинг техник воситаларини қўллаш, реабилитация марказлари ҳудудига кириб келаётган ва ундан чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш, бармоқ изларини рўйхатга олиш ва ушбу шахсларни фотосуратга олиш, уларнинг ёнидаги ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан олинадиган ва жўнатиладиган почта жўнатмаларини ва йўқловларни кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ҳамда бошқа ашёларни олиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан ва реабилитация марказлари ҳудудида турган бошқа шахслардан реабилитация марказлари ходимлари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш, ушбу ҳаракатларга барҳам бериш, уларни бартараф этиш ва айбдорларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш юзасидан зарур чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация маркази ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Реабилитация марказлари ходимлари қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан ва реабилитация марказлари ҳудудида турган бошқа шахслардан ушбу Низом талабларига риоя этишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш тўғрисидаги ажримнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга телефон орқали адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга ўзини реабилитация марказига жойлаштирилганлиги тўғрисида қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш имкониятини бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг адвокат, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимларининг монеликсиз киришини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
(79-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан олиб қўйилган, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш баённомаларида кўрсатилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларнинг сақланишини, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларидан чиқиш пайтида уларнинг қайтариб берилишини ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказида сақлаш тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар моддий-маиший шароитларининг белгиланган нормалари ва қоидаларини, уларнинг шахсий хавфсизлиги ва соғлигини таъминлайдиган шароитларда сақланишини, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг бошқа ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларни бажариши учун шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказларида сақлаш тартибига риоя этишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганлиги ҳақида прокурорга дарҳол хабар қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация марказлари ходимлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Реабилитация марказларининг хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Қуйидагилар реабилитация марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Реабилитация марказлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тезкор-техник, транспорт воситалари, мебель, жиҳозлар ва бошқа мол-мулк билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Реабилитация марказларининг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Реабилитация марказлари ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Реабилитация марказлари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоботларни юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Реабилитация марказлари фаолияти бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, шунингдек, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан ҳар ойда камида икки маротаба текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Реабилитация марказларида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат прокуратура органлари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи прокурор реабилитация марказларига монеликсиз ва исталган вақтда киришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Мазкур Низом қоидалари талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, сақлаш ва уларни реабилитация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 09/18/309/1114-сон, 27.12.2018 й., 09/18/1043/2381-сон; 15.04.2019 й., 09/19/313/2938-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 19.08.2026 й., 09/26/447/0855-сон)