Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
07.02.2026
19.10.2024
29.11.2023 01
24.06.2022
30.10.2021
21.04.2021
15.11.2019
15.09.2017
28.12.2010
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 18 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади дафн этиш ва дафн иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.08 Дафн маросими учун бериладиган нафақа]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг ўлимидан кейин унинг жасадига (сақланиб қолган тана қисмларига) муносиб муносабатда бўлиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини (бундан буён матнда вафот этган шахснинг хоҳиш-иродаси деб юритилади) инобатга олган ҳолда вафот этган шахсни дафн этиш кафолатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дафн этиш учун нафақа бериш ҳамда моддий ва бошқа ёрдам кўрсатиш кафолатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дафн этиш жойларини танлаш ва сақлашда экологик нормаларнинг, санитария, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ҳамда бошқа нормалар ва қоидаларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Дафн этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) унинг хоҳиш-иродасини инобатга олган ҳолда санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда бошқа нормалар ва қоидаларга зид бўлмаган урф-одатлар ва анъаналарга мувофиқ кўмишга доир маросим ҳаракатидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ерга (қабрга ёки сағанага) кўмиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш қонунчиликка мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(3-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Дафн этиш жойлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойлари қабрлар, сағаналар, шунингдек дафн этишни амалга оширишга мўлжалланган бошқа бинолар ва иншоотларни барпо этиш учун экологик нормаларга, санитария, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда бошқа нормалар ва қоидаларга мувофиқ ажратиб берилган ер участкаларидир. Дафн этиш жойлари моддий маданий мерос объектлари жумласига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойлари туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш экологик экспертизанинг хулосаси ва санитария-гигиеник хулоса бўлган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда диний ташкилотларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(4-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15—17-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойлари бузиб ташланиши мумкин эмас ва доимий равишда сув остида қолиш, кўчкилар ҳамда бошқа табиий офатлар таҳдид этган тақдирда белгиланган тартибда фақат туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг қарорига биноан кўчирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 18-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илгари дафн этиш жойлари жойлашган ҳудудлардан фойдаланишга улар кўчирилган пайтдан эътиборан йигирма йил ўтгач рухсат берилади. Бундай ҳолда ушбу ҳудудлардан фақат манзарали дов-дарахт кўчатлари ўтқазиш учун фойдаланилиши мумкин. Бу ҳудудларда бинолар ва иншоотларни қуриш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойларида маросим ва ибодат иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда барпо этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 59, 71—73-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилиши мумкин.
(4-модданинг еттинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 27—33-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг хоҳиш-иродаси оғзаки (гувоҳлар ҳозирлигида) ёки ёзма шаклда ифодаланган, патологик-анатомик ёриб кўришга розилиги ёки рози эмаслиги ҳақидаги, у ёхуд бу жойга, у ёки бу урф-одатлар ва анъаналар бўйича, илгари вафот этган у ёки бу шахсларнинг ёнига дафн этилишига розилиги ёхуд рози эмаслиги тўғрисидаги, ўз хоҳиш-иродасини бажаришни у ёхуд бу шахсга ишониб топшириш ҳақидаги истагидир.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг жасадига (сақланиб қолган тана қисмларига) муносиб муносабатда бўлишга доир ҳаракатлар, агар хоҳиш-иродани бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолатлар юзага келмаган бўлса ёки қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг хоҳиш-иродасига тўла мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.
(5-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг хоҳиш-иродаси мавжуд бўлмаган тақдирда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларга ижозат бериш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг V боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг хоҳиш-иродасида кўрсатилган шахслар унинг хоҳиш-иродасини бажарувчилардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг хоҳиш-иродасида бажарувчилар кўрсатилмаган ёки улар вафот этган шахснинг хоҳиш-иродасини бажаришни рад этган тақдирда, мазкур хоҳиш-ирода унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёхуд қонуний вакили томонидан амалга оширилади, шунингдек дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс томонидан бажарилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Дафн этишни амалга ошириш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар бир инсонга унинг ўлимидан кейин жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) вафот этган шахснинг хоҳиш-иродасини инобатга олган ҳолда ушбу Қонунга мувофиқ дафн этиш ва дафн этиш учун жойни текин бериш кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг унинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) илгари вафот этган шахслар ёнига дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш дафн этиш учун бўш жой ёки илгари вафот этган яқин қариндошининг қабри мавжуд бўлган тақдирда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс бошқа аҳоли пунктида ёки хорижий давлат ҳудудида вафот этган тақдирда вафот этган шахснинг унинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш дафн этишни амалга ошириш ва дафн этиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган шахсга қонунчиликда белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги гувоҳномани (маълумотномани), вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) олиб кетиш учун рухсатномани, йўл ҳужжатларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтишга доир ҳужжатларни олишга кўмаклашиш қисмида кафолатланади. Мазкур кўмакни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ўз фаолияти турига кўра шундай ҳолларда зарур хизматлар кўрсатувчи бошқа юридик шахслар кўрсатиши шарт.
(7-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 27-боби («Ўлимни қайд этиш»), Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори ва «Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақида»ги низом (рўйхат рақами 2269, 27.09.2011 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини олиб келишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Дафн этишни амалга оширишдаги кафолатлар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга қуйидагилар кафолатланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этган шахсни дафн этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўлим сабаби аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол бериш. Вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ўлим сабабини аниқлаш учун ўликхонага жойлаштириш асослари вужудга келган ҳолларда, унинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилининг, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахснинг талабига кўра бериш бир суткадан ортиқ муддатга кечиктирилиши мумкин эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс ўлим ҳақида хабардор қилинган, аммо дафн этишни улар томонидан амалга оширишни қийинлаштирувчи объектив ҳолатлар мавжуд бўлса, вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) ўлим сабаби аниқланган пайтдан эътиборан икки суткагача ўликхонада туришига имконият бериш. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс қидирилган тақдирда бу муддат уч суткагача узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Дафн этиш учун нафақа ҳамда моддий ва бошқа ёрдам кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.08 Дафн маросими учун бериладиган нафақа]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга дафн этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нафақа бериш кафолатланади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлик бола туғилган ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси ичида вафот этган (перинатал ўлим) тақдирда, дафн этиш учун нафақани тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотномага асосан, қолган барча ҳолларда эса шахснинг ўлими ҳақидаги гувоҳномага асосан, мурожаат этилган кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 31-банди, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2089, 23.03.2010 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, муассаса, ташкилотнинг ходими ёки ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда дафн этиш учун нафақани тўлаш мазкур харажатларнинг ўрни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланган ҳолда корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан амалга оширилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга корхона, муассаса ва ташкилот томонидан қонунчиликка мувофиқ моддий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши мумкин.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Вафот этган шахсни унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс бўлмаганда дафн этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс бўлмаганда ёки уларнинг дафн этишни амалга ошириш имконияти бўлмаганда, вафот этганнинг шахсини ички ишлар органлари аниқлаганидан кейин уни дафн этишни, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ички ишлар органлари томонидан шахси аниқланмаган вафот этганни дафн этишни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этиладиган махсус хизмат қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 205-банди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 42-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Вафот этган ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларни, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларини дафн этиш
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни), ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматни ўтаётганда вафот этган ёки тинчлик даврида майиб бўлиш (яраланиш, шикастланиш, контузия бўлиш), касалланиш натижасида вафот этган ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларни, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларини, шунингдек хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етганлигига, соғлиғининг ҳолатига кўра ёхуд ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматдан ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматдан бўшатилган вафот этган фуқароларни дафн этиш вафот этган шахс ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни), ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматни ўтаган вазирликлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг дафн этилишини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш даврида хизматни ўташ вақтида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган даврда вафот этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларини дафн этиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Қамоқда ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақлаб турилган вафот этган шахсларни дафн этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қамоқда ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақлаб турилган вафот этган шахсларни дафн этиш ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Қамоқда ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақлаб турилган вафот этган шахсларни уларнинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакиллари ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслар бўлмаганда ёки дафн этишни улар томонидан амалга ошириш имконияти бўлмаганда ёхуд улар дафн этишни амалга оширишни рад этганда дафн этиш, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган вафот этган шахсларни дафн этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 170-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Дафн этиш жойини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Дафн этиш жойини ташкил этиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойини ташкил этиш учун ер участкасини танлаш жойнинг гидрогеологик тавсифлари, рельефи хусусиятлари, тупроғи таркиби, атроф табиий муҳитга тушадиган экологик юкнинг йўл қўйиладиган энг юқори чегараси ҳисобга олинган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктларини ва ҳудудларини барпо этиш қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда у дафн этиш жойининг номуайян узоқ муддат мавжуд бўлишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]

Дафн этиш жойини ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 493—496-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойини ташкил этиш учун ер участкасининг ўлчами муайян аҳоли пунктида яшовчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 55-банди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш учун бериладиган жойнинг ўлчами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 45-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойларини лозим бўлган ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш мажбурияти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади ҳамда ушбу мақсадлар учун ажратиладиган алоҳида харажатлар моддаси бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу мақсадлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлиб, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойларини ободонлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойлари ўралган бўлиши, қўриқланиши, сув, электр, зарур бинолар ва ашё-анжомлар, шунингдек кириб бориладиган йўл билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойларида мол ва бошқа уй жониворларини боқиш, мевали кўчатлар экиш, қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тастиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Дафн этиш жойларининг сақланиши устидан экологик назорат ва санитария-эпидемиология назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойларининг сақланиши устидан экологик назорат ва санитария-эпидемиология назорати қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(15-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш жойларида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш экологик нормаларга, санитария нормалари ва қоидаларига, шунингдек дафн этиш жойларини сақлашнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 10 октябрдаги 921-сонли «Дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда 2018 йил 3 майдаги 708-сон «Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик нормалар, санитария нормалари ва қоидалари, шунингдек дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари бузилган тақдирда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари дафн этиш жойида ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини тўхтатиб туриши ёки тугатиши ҳамда йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш ва дафн этиш жойининг инсон соғлиғи ҳамда атроф табиий муҳитга номақбул таъсирига барҳам бериш, зарур ҳолларда эса янги дафн этиш жойини барпо қилиш чораларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Эски ва илгари номаълум бўлган қабрлар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжудлиги ҳақида ишончли маълумотлар бўлмаган қабрлар эски ва илгари номаълум бўлган қабрлар деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабрлар борлиги эҳтимоли бўлган ҳудудларда ҳар қандай ишларни амалга оширишдан олдин маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бу ҳудудни текширувдан ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эски ва илгари номаълум бўлган қабрлар аниқланган тақдирда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қабрларни белгилаб қўйиши ва рўйхатга олиши, зарур ҳолларда эса дафн этилганларнинг сақланиб қолган тана қисмлари қайта кўмилишини ташкил этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган юридик ёки жисмоний шахсларнинг эски ва илгари номаълум бўлган қабрларни қидириши ҳамда очиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Археология мероси объектлари бўлган эски ва илгари номаълум бўлган қабрларни қидириш ҳамда очиш археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(16-модданинг бешинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Дафн иши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Дафн ишини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн ишини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш бўйича хизматлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташкил этадиган махсус хизматлар томонидан кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этиладиган махсус хизматларнинг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(17-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Дафн ишини молиялаштириш манбалари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(18-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(18-модданинг учинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш ва дафн иши соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(19-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(20-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(21-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2010 йил 28 декабрдаги 249 (5164)-сонида эълон қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 27 декабрь,