Ҳужжат кучини йўқотган 12.04.2022 22.09.2000 йилдаги 365-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2000 йилдаги 365-сон
Date of entry into force
22.09.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 12.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, аудиторлик хулосалари солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини 2001 йил 1 октябргача мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишга янги намунадаги лицензия берсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳукуматнинг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
365-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 ноябрдаги 266-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан жарима ундиришнинг ягона тартибини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонунчиликка мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши жарима солиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача йиллик молиявий ҳисобот аудиторлик текширувидан ўтказилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект олдинги йил учун ўз йиллик молиявий ҳисоботини ҳисобот йилининг 1 майигача аудиторлик текширувидан ўтказади ва аудиторлик текшируви тамом бўлгандан кейин 15 кун мобайнида тегишли солиқ органига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аудиторлик хулосаси нусхаси солиқ органига белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект солиқ органига аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслигининг сабабини акс эттирувчи тушунтиришни ёзма шаклда тақдим этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланишига олиб келади. Хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин календарь йил охиригача мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилишига олиб келади. Бунда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товланган тақдирда хўжалик субъектига жарима суд тартибида солинади, хўжалик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса — жарима солиқ органи томонидан солинади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 199-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жарима қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади. Бунда хўжалик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ортиқ бўлган ялпи жарима хўжалик субъектига жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ундириладиган суммани олти ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ундириб олинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жарима ставкалари табақалаштирилган ва мажбурий текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот йили охирида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган ялпи тушуми миқдорига қараб белгиланадиган миқдорларда ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жарима миқдори*

Бир йилда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган ялпи тушум миқдори
(ҚҚС ҳам шу жумлага киради)**

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан 15 минг бараваригача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг15 минг бараваридан ортиқ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Жарима миқдорини аниқлашда базавий ҳисоблаш миқдорининг жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги миқдоридан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Бюджетдан ташқари ва хайрия жамғармалари учун ялпи тушум деганда амалдаги тушумлар, шу жумладан аъзолик бадаллари тушунилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тўланадиган жарималар тўлиқ миқдорда тегишли маҳаллий бюджетига ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Солиқ органлари қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар бўйича аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотини кўрсатиб ўтган ҳолда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида маълумотлар базасини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси ҳар йили 20 февралгача ва 20 июлгача лицензия берувчи органга ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ва уларга нисбатан ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярми учун қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида умумлашма ахборот тақдим этади. Бунда ҳар бир мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилган хўжалик юритувчи субъект бўйича мазкур текширувни олиб борган аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган жазо чораларини қўлламаганлиги учун солиқ органларининг мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиявий назоратни мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолиятига молиявий назоратнинг аудиторлик шаклларини жорий этиш тўғрисида» 1993 йил 3 майдаги 198-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 23-модда) билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом II бўлимининг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия беришга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.