Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.06.2000 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2000 йилдаги 249-сон
Date of entry into force
29.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ («ЎЗСУВҚУРИЛИШ»)НИ ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиши») ни тугатиш тўғрисида» 2000 йил 23 июндаги ПФ—2645-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, 1998—2000 йилларда қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва сув хўжалиги қурилишини бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш юзасидан 1-иловага* мувофиқ таркибида комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсувқурилиш» давлат концернини, 2-иловага* мувофиқ бошқа корхоналар ва ташкилотларни тугатиш тадбирларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концерни бўлинмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бериладиган ижтимоий инфратузилма объектлари рўйхатини аниқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзсувқурилиш» давлат концернини тугатиш комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концерни бўлинмаларининг ижтимоий инфратузилма объектларини белгиланган тартибда балансга қабул қилиб олсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Ўзсувқурилиш» давлат концерни ташкилотлари ва корхоналарини қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш якунларига кўра бўшаб қоладиган биноларни, ишлаб чиқариш қувватларини ва бошқа асосий воситаларни янгидан тузилаётган мустақил хусусий қурилиш корхоналарининг моддий базасини мустаҳкамлаш учун сотиш, шунингдек, эркин сотиш тўғрисидаги масалани 2000 йил охиргача кўриб чиқсин ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган 3-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришга доир тадбирларни амалга оширсин, бунда хусусийлаштирилаётган корхоналарга бир хил номлар берилишига йўл қўйилмасин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган хусусийлаштирилган ва қўшма корхоналардаги давлатга тегишли улушлар (акциялар пакетлари) нинг, қоидага кўра, танлов асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли бошқарувига берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда «Хазина» ва «Ризқ» ёрдамчи хўжаликларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сув хўжалиги объектлари ва ирригация-мелиорация тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган ташкилотлар ва корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссиянинг, акциядорлик жамиятларининг 4-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концернининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига бериладиган давлат корхоналари ва ташкилотларининг белгиланган тартибда давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда уч ой муддатда амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, тугатилаётган «Оролсувқурилиш», «Оролқишлоқхўжаликсувқувурқурилиш» ва «Андижонсувқурилиш» очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотлар мустақил акциядорлик жамиятларига айлантирилгандан сўнг ихтиёрийлик асосида акциядорлик жамиятлари уюшмасини ташкил этишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 19 ноябрдаги 540-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 9-10-иловалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 2-илованинг «Ўзсувқурилиш» давлат концернига тегишли қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 29 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249-сон