14.07.2017 йилдаги 497-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.07.2017 йилдаги 497-сон
Date of entry into force
19.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташи тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташи тартибини такомиллаштириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилган фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, пул бадалларини тўлаган, лекин ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг вафоти муносабати билан уларнинг яқин қариндошларини, ворисларини ёхуд васийларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори асосида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинларда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2015 йил 16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 267-сон қарори қабул қилинган, унга мувофиқ сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг статистик маълумотларига кўра 2015 йил сентябрь ойигача бўлган даврда 233,5 млн сўм миқдорида пул бадалларини тўлаган, лекин вафоти муносабати билан ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг сони 244 нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сон қарори кучга киргунгача даврда пул бадалларини тўлаган, лекин вафоти (ҳалок бўлиши) муносабати билан ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг яқин қариндошлари, меросхўрлари, васийлари ёки ҳомийларининг мурожаатлари бўйича тўланган пул бадаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда қайтарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг яқин қариндошлари, меросхўрлари, васийлари ёки ҳомийларига ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қайтарилган пул бадаллари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91-банднинг учинчи хатбошидаги «I ёки II гуруҳ ногиронлиги» сўзлари «I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92-банднинг биринчи хатбошидаги «I ёки II гуруҳ ногирони (лаёқатсиз)» сўзлари «I, II ёки III гуруҳ ногирони (лаёқатсиз)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 14 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
497-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 666-модда)