22.02.2003 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2003 йилдаги 99-сон
Date of entry into force
22.02.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни самарали ташкил этиш, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиш нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2003 йил баҳорги чақирувдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар йигирма етти ёшгача сафарбарлик чақируви резерви хизматида бўладилар ва уни ўтагандан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган даврда кўрсатиб ўтилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари. Агар сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий йиғинлар вақтида касалланиб қолган бўлиб, улар тугагандан кейин ҳам тузалмаётган бўлса унинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб эса қонунчиликка мувофиқ вақтинчалик ишга яроқсизлиги бўйича нафақа тўланади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари органларида сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ҳисобини юритувчи ходимларнинг қўшимча сони Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқлангунича уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадиган фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул бадаллари ўтказиш шартлари Қуролли Кучларда ҳарбий хизматга навбатдаги чақириқ даврида улар томонидан Мудофаа вазирлиги билан тузиладиган шартномада белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида Давлат-тижорат Халқ банки муассасалари орқали тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ҳудудий принцип асосида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига белгиланган бадални тўлаган ва ҳарбий йиғинлардан ўтган шахслар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий шартнома 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар Махсус ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамида жамланадиган маблағлар солиқ солишнинг барча турларидан озод қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 22 февралдаги
99-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини ташкил этиш ва ўташ тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат — ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган шахслар томонидан ўталадиган ҳарбий хизмат туридир.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг пул бадали тўлашлари, шунингдек хизмат мобайнида ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишлари фуқаролар томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ шартлари ҳисобланади. Бунда шартномада кўрсатилган пул бадалининг миқдори ўзгартирилмайди.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг Махсус ҳисобрақами Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида очилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар. Улар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари, шунингдек фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин. Ҳарбий йиғинлар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида (кейинги ўринларда матнда «ҳарбий қисмлар» деб юритилади) ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда пул бадалини тўлаган ва сафарбарлик чақируви резервида бўлган даврда ойлик йиғинлардан ўтган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган шахслар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ қонунчиликка, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ва уни ўташ тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман (шаҳар) чақирув комиссияси фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича белгиланган наряд бажарилгандан кейин жисмоний ва ақлий жиҳатдан энг яхши тайёрланган чақирилувчиларни танлаш йўли билан қолган чақирилувчиларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома шартлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига бадаллар тўлаш муддатлари, миқдори ва тартибини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган шахсларнинг бутун хизмат даври мобайнида қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни виждонан бажариш мажбуриятини;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг қонунчиликка мувофиқ фуқарога сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини, хизмат тамом бўлгандан кейин эса уни Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказишни таъминлаш мажбуриятини;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахс (кафил) томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан тегишли молиявий мажбуриятлар зарур тарзда бажарилиши кафолатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани тўхтатиш шартларини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада қуйидагилар кўрсатилади: сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахснинг ва унинг кафилининг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспортига оид маълумотлар; Мудофаа вазирлиги номидан шартномани имзолаган мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ҳарбий унвони, фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари; шартнома имзоланган сана.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларнинг рўйхати тузилади. Рўйхатнинг биринчи нусхаси унга илова қилинган шартномалар билан биргаликда мудофаа ишлари бўлимида сақланади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ёки унинг кафили (юридик ва жисмоний шахс) томонидан Давлат-тижорат Халқ банкининг филиал тармоғи орқали тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет маблағлари ҳисобига пул бадали тўлаш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул бадали тўланганлиги тўғрисида Халқ банки филиалининг белгиси қўйилган квитанция нусхасини (агар бадал нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тўланса электрон тўлов кўчирмаси) сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс уни шахсий ҳисобга қўйиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига тақдим этади. Квитанция мудофаа ишлари бўлимида имзоланган шартномада илова сифатида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ даврида фуқаролар йигирма етти ёшгача мудофаа ишлари бўлимларида алоҳида ҳарбий ҳисобда турадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул бадалини тўлиқ миқдорда тўлаган шахсларга сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматда бўлганликлари тўғрисида белги қўйилган ҳарбий гувоҳномалар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахс кейинчалик тинч даврда ҳарбий хизматга яроқсиз ёки уруш даврида ҳарбий хизматга чекланган даражада яроқли деб топилган тақдирда у захирага ўтказилиши керак, у томонидан пул бадаллари тўлаш эса тўхтатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.
(91-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисобрақамга янглишиб ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг ва 9³-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисобрақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. ТИЭК томонидан I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс (лаёқатсиз) деб топилган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ёки белгиланган тартибда берилган ишончнома асосида унинг номидан иш кўраётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг лаёқатсиз деб топилган ишончли вакили ёки вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг яқин қариндоши (меросхўри, васийси ёки ҳомийси) ТИЭК хулосасининг (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси, Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг, шунингдек яқин қариндошлик алоқаларини (меросхўрлик ҳуқуқини, васийликни ёки ҳомийликни) тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
(92-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига пул бадалларини тўлаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси тўланган пул бадаллари тўғрисидаги квитанцияларнинг (тўлов топшириқномасининг) нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига ортиқча тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган ва ортиқча тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослайди (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсни хабардор қилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг мудофаа ишлари бўлими тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.
(92-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади.
(92-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг «Тўлов тафсилотлари» сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, Махсус ҳисобрақамдаги пул маблағларини сақлаш учун ҳарбий округнинг депозит ҳисобрақамига қайтаради.
(92-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(92-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий округнинг молия хизмати, Мудофаа вазирлигидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий округнинг молия хизматидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бўлимига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг уч кун муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берган шахсга пул маблағларини нақд пулда тўлайди ёки (ариза берувчининг розилиги билан) пластик карточкага ўтказиб беради — пул бадаллари нақд пулда тўланган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини ариза берган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказади — пул бадаллари Махсус ҳисоб рақамига жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими, уч иш куни мобайнида, квитанциянинг (тўлов топшириқномасининг) рақами ва санасини кўрсатган ҳолда пул бадалларининг ариза берган шахсга тўланганлиги (ўтказилганлиги) ҳақида белгиланган тартибда мудофаа ишлари бошқармасига хабар қилади ҳамда ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини янглишиб ўтказган жисмоний (юридик) шахс, ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияни (тўлов топшириқномасини) илова қилган ҳолда, янглишиб ўтказган пул маблағларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатиб) тегишли мудофаа ишлари бўлим бошлиғи номига ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослаб кўради (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотларининг ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсга хабар қилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бўлими, аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг, уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларни юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.
(93-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.
(93-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг «Тўлов тафсилотлари» сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини (ёки юридик шахснинг номини) кўрсатган ҳолда, транзит ҳисобрақамига пул маблағлари янглишиб ўтказилган Халқ банки тегишли филиалининг алоҳида махсус ҳисобрақамига қайтаради.
(93-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ банкининг тегишли филиали янглишиб ўтказилган пул маблағларини Мудофаа вазирлигидан алоҳида махсус ҳисоб рақамига қабул қилиб:
(93-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари нақд пул билан тўланганда — уларни ариза берган шахсга нақд пул маблағлари билан тўлайди ёки (ариза берган шахснинг розилиги билан) пластик карточкасига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағи жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилганда — пул маблағларини ариза берган шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.
(91-93-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 488-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган ва яшаш жойини ўзгартирган фуқаролар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйилади ва ундан чиқарилади. Бунда пул бадалининг қолган қисмини тўлаш унинг томонидан янги яшаш жойи бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётган фуқаролар доимий яшаш учун чет элга кетган тақдирда, фақат махсус ҳисоб рақамига пул бадалининг тўлиқ суммаси тўлангандан кейин ҳарбий ҳисобдан чиқариладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига хизматга олинган, ҳарбий-ҳисобга олиш бўйича турдош мутахассисликка эга бўлган, махсус ҳисоб рақамига пул бадалини тўлиқ ҳажмда тўлаган ва ойлик йиғинлардан ўтган шахслар контракт бўйича ҳарбий хизматга ихтиёрий тартибда қабул қилиниши, шунингдек Мудофаа вазирлигининг сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан чақирилувчилар билан Мудофаа вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай келишмовчиликлар қонунга мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан пул бадали тўлиқ ҳажмда тўланмаган ёки унинг бир қисми тўланмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ, тўланмаган сумма (муддатида тўланмаган қисми) фуқародан суд тартибида ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадалнинг тўлиқ суммаси шартномада белгиланган муддатда тўланмаганда ёки белгиланган тўлов олти ойдан ортиқ муддатга кечиктирилганда фуқаро муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда унинг томонидан бадал суммасининг тўланган қисми қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома тузишдан бош тортилган тақдирда махсус ҳисоб рақамига тўланиши керак бўлган пул бадаллари қонунчиликка мувофиқ ундирилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ва белгиланган бадални Махсус ҳисобрақамга тўлиқ ҳажмда тўлаган шахслар ойлик ўқув йиғинларига жалб этилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йиғинларга жалб этиладиган шахсларни танлаш туман чақирув комиссиялари томонидан амалга оширилади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг соғлиги, жисмоний тайёргарлиги, маълумоти даражаси ва уларнинг мутахассислиги, қўшинларнинг тегишли ҳарбий-ҳисобга олиш мутахассисликларига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ва фуқароларнинг тегишли қўшилмалар ва қисмларнинг ҳарбий шаҳарчаларда яшаши шарти билан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари кадрлари бўлинмалари негизида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан тасдиқланадиган сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарлик дастурига мувофиқ амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлиги Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ҳарбий тайёргарликни ўтказишнинг йиллик режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича жорий йилда йиғинлардан ўтиши керак бўлган фуқароларнинг умумий сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий тайёргарликка юборилаётган фуқароларнинг сони, йиғинларни ўтказиш муддатлари, шунингдек йиғинларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа тадбирлар кўрсатилган ҳолда негизида ҳарбий йиғинлар ташкил этадиган ҳарбий қисмлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режаси Мудофаа вазирининг кўрсатмаси билан амалга жорий этилади. Режадан кўчирмалар ижро этиш учун ҳарбий округларга, мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларни ҳарбий тайёргарлик ўтказиладиган жойларга жўнатиш командалар таркибида ва ҳарбий тайёргарликни ўтказиш режасида белгиланган муддатларда мудофаа ишлари бошқармаларининг йиғиш пунктларида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Йиғинлардан ўтиш даврида фуқароларга муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий кафолатлар жорий этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан фуқаро ўзгарувчан таркиб рўйхатига олинган кун ҳарбий йиғинлар бошланган кун, ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан фуқаро қисмнинг ўзгарувчан таркиби рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий йиғинлар тамом бўлган кун деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий бошқарув органларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш бўйича функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этишга умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади. Унга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш бўйича фаолиятни ва фуқароларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ва у тамом бўлгандан кейин Қуролли Кучлар захирасига ўтказишнинг самарали тизимини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадалларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини, шунингдек Мудофаа вазирлигининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олишни амалга оширадиган таркибий бўлинмаларини тайёргарлик кўрган ҳарбий хизматчилар билан бутлаш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳарбий тайёргарлиги юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳарбий округларнинг қўмондонликларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига ўз вақтида олиниши, махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари тушишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлигига бевосита раҳбарлик қилиш, унинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилиш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ҳарбий тайёргарлигининг ўқув моддий-техника базасини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни белгиланган тартибда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ҳарбий ҳисобга олинишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий округларга пул бадаллари ва ҳарбий йиғинлардан ўтган фуқароларнинг сони тўғрисида ҳар ойлик йиғма ҳисоботлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларни ҳисобга олишни ва ҳарбий йиғинларга жўнатишни, йиғинлар тамом бўлгандан кейин эса — йиғиш пунктигача қайтариб олиб келишни ташкил этиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Фуқароларни сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш туманлар (шаҳарлар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади, бўлимларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар орасида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматнинг хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган фуқаролар билан шартномалар тузиш, бадаллар тушуми суммаларини Давлат-тижорат Халқ банки бўлимлари билан ҳар ойда таққослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг шахсий ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ва ҳарбий тайёргарлик йиғинларига жалб этиладиган шахсларни йиғиш пунктларига жўнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда эса — тўловларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олиниши чора-тадбирларини кўриш;
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармасига фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари тўланиши ва ҳарбий йиғинлардан ўтганлар сони тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармасига сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни тамомлаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан тегишли йўриқномаларни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш тартибини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 22 февралдаги
99-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами тўғрисида
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда Махсус ҳисоб рақами деб аталади) маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Махсус ҳисоб рақамида маблағларни шакллантириш манбалари ва жамлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Махсус ҳисоб рақами маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пул бадали миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари маблағларни жамлаш учун қуйидаги ҳисоб рақамлари очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда туман (шаҳар) транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) мудофаа ишлари бошқармасига — Халқ банкининг тегишли вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда вилоят транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигига — Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида 21512 «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақами очилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тегишли туман транзит ҳисоб рақамларига пул маблағлари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар ёки уларнинг кафиллари томонидан (юридик шахслардан ташқари) фақат Давлат-тижорат Халқ банкининг филиаллари орқали, мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ёзиладиган, юқорида кўрсатиб ўтилган транзит ҳисоб рақамлари реквизитлари қўйилган квитанциялар бланкалари асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадаллар бошқа туманлар (шаҳарлар)нинг халқ банклари туман (шаҳар) филиаллари орқали тўланган тақдирда Халқ банкининг ушбу филиаллари тушган маблағларни кейинги иш кунидан кечикмай сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахснинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалларида очилган мудофаа ишлари тегишли бўлимларининг транзит ҳисоб рақамларига кўрсатиб ўтилган реквизитларга мувофиқ ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқароларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган кафиллари пул бадалларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банклари орқали тўлов топшириқномалари билан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларининг транзит ҳисоб рақамларига тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пул бадалини сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг кафиллари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш (тўлаш) қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари тўланган бадаллар суммасини Халқ банки филиалларининг вилоят транзит ҳисобрақамларига, Халқ банкининг вилоят филиаллари эса тўланган бадаллар суммасини Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 21512 «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақамига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Махсус ҳисоб рақамига маблағлар тушиши ҳисоби ва ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Халқ банкининг мудофаа ишлари тегишли бўлимларига хизмат кўрсатувчи туман (шаҳар) филиаллари транзит ҳисоб рақами бўйича операциялар тугаллангандан сўнг кейинги иш кунида уларга белгиланган тартибда кўчирмалар тақдим этишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари банк кўчирмаларига мувофиқ тушган бадаллар суммасини сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг шахсий ҳисоб рақамларида акс эттирилган сумма билан бадал тўланганлиги тўғрисида улар томонидан тақдим этилган квитанциялар нусхалари асосида таққослайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими пул маблағлари тушиши тўғрисида Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган шакл бўйича ҳар ойлик ҳисобот тузади ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали билан келишилгандан кейин уни ҳисобот даври тугагандан сўнг 3 иш куни мобайнида мудофаа ишларининг тегишли бошқармаларига тақдим этади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлимларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва Халқ банкининг вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар) филиали билан келишилгандан кейин ҳисобот даври тугагандан сўнг беш иш кунидан кечикмай Мудофаа вазирлигига йиғма ҳисобот тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва ҳисобот даври тугагандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республика акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Махсус ҳисобрақам маблағларидан муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирилигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти, мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан белгиланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/198/0317-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисобрақам маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметасига (йиғма ва тегишли вазирликлар ва идоралар бўйича) мувофиқ фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир идора бўйича харажатлар сметалари унинг раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мудофаа вазирлиги ҳар йили 15 мартгача Махсус ҳисобрақамга пул бадали тушумларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ҳисоб-китоблар ва асослар билан бирга даромадлар ҳамда маблағларни сарфлаш сметасини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисобрақам даромадлари ва маблағларини сарфлаш сметаси тасдиқланиб, Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Мудофаа вазирлиги харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш учун назорат рақамларини муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ҳамда идораларга етказади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Махсус ҳисоб рақамидан вазирликларга ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларга, ҳарбий округларга, ҳарбий қисмларга ва муассасаларга тушган маблағларнинг сарфланишини ҳисобга олиш учун уларга хизмат кўрсатувчи банкларда:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21506 — агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармалари ҳисоб-китоб-касса марказларида хизмат кўрсатилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20203 — агар тижорат банкларида хизмат кўрсатилса талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликларда ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларда ушбу тузилмаларнинг раҳбарлари, ҳарбий округларда — тегишли ҳарбий округлар қўшинлари командирлари, ҳарбий қисмлар ва муассасаларда — уларнинг командирлари (бошлиқлари) Махсус ҳисоб рақамидан тушган маблағларнинг тасарруфчилари ҳисобланадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мудофаа вазирлигига Махсус ҳисоб рақами бўш маблағларини:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қисқа муддатли пул мажбуриятларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларидаги депозитларда жойлаштиришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш натижасида олинган даромадлар Махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Махсус ҳисоб рақами маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг ҳисобот йили охиридаги қолдиқлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Махсус ҳисоб рақамига маблағларни ҳисоблаш ва ўтказиш бўйича банк хизматлари учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Махсус ҳисоб рақамининг маблағларидан фойдаланиш ҳисоби ва ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий тайёргарлиги ўтказиладиган ҳарбий қисмлар қилинган сарф-харажатлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8- кунидан кечикмай ҳарбий округларга «Сафарбарлик чақируви резерви бўйича харажатлар сметасининг ижроси тўғрисида ҳисобот» 2-шакли бўйича ҳисобот тақдим этишади. Ҳисоботда қилинган сарф-харажатларнинг ҳаммаси моддалар бўйича акс эттирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳарбий округлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай йиғма ҳисоботлар тақдим этишади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар (Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқалар) ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Мудофаа вазирлигига тасдиқланган харажатлар сметасининг ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этишади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Махсус ҳисоб рақамига маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Махсус ҳисоб рақами маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан жавобгарлик маблағларни олувчи вазирликлар ва идораларга юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Махсус ҳисоб рақами маблағларининг мақсадли молиялаштирилиши ва фойдаланилиши устидан назорат тегишли вазирликлар ва идораларнинг назорат-тафтиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 22 февралдаги
99-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий шартнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

№ ___________________________‎

«____» ___________________ йил‎

______________________________‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори асосида иш кўрувчи _________________________ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи __________________________________________________
‎ ______________________________________________________________________________бир томондан,
‎(Ф.И.О., ҳарбий унвони)

‎‎кейинги ўринларда Чақирилувчи деб аталувчи фуқаро
‎___________________________________________________________________________________________
(Фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари)‎
‎___________________________________________________________________________________________

‎(яшаш жойи манзили)

‎‎Юридик шахслар учун ________________________________________________________________________
‎(юридик шахс номи, юридик манзили)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(банк реквизитлари)

‎‎номидан, ___________________________________________________________________________ асосида
‎(шартнома тузиш ваколатини берувчи ҳужжат)

‎‎иш кўрувчи, кейинги ўринларда Кафил деб аталувчи ____________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________
‎(Ф.И.О., лавозими)

‎‎мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шартнома мавзуи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.1. Чақирилувчи «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга кира туриб ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади: ‎‎

— «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг _____ баравари миқдорида пул бадали ўтказиш.‎‎

Шартнома тузилаётган кунда бадал

______________________________
‎(сўз билан)

сўмни ташкил этади.

— Мудофаа ишлари бўлими йўлланмасига мувофиқ ҳарбий тайёргарлик бўйича бир ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтиш. ‎‎

1.2. Мудофаа вазирлиги Чақирилувчи томонидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, белгиланган пул бадалини тўлиқ ҳажмда тўлаган ва ҳарбий тайёргарликдан ўтган Чақирилувчига у йигирма етти ёшга тўлганда ҳарбий гувоҳнома бериш мажбуриятини олади.

(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тўловларни тўлаш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2.1. Тўловлар Чақирилувчи ёки Кафил томонидан Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари орқали «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига шахсан тўланиши керак.

‎‎2.2. Бадал хизматга қабул қилингандан кейин бир мобайнида қуйидаги шартларда тўланади (шартнома томонлари қуйидаги вариантлардан бирини танлайди):
‎‎а) бирйўла, тўлиқ ҳажмда 200 йил ___________дан кеч бўлмаган муддатда;
‎‎б) ҳар чоракда тенг улушларда;

в) бошқа шартларда: ‎‎______‎‎______________________________________________
(томонларнинг келишувига кўра белгиланади)

‎‎2.3. Тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси Чақирилувчи томонидан туман мудофаа ишлари бўлимига тўлов тўлангандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.‎‎

2.4. Бадал суммаси шартнома имзоланган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори миқдори асосида белгиланади.

(2.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кафиллик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

3.1. Кафил Чақирилувчи томонидан Мудофаа вазирлиги олдидаги мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилиши мажбуриятини олади.

3.2. Чақирилувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда Кафил Мудофаа вазирлиги олдида Чақирилувчи молиявий мажбуриятларининг бажарилмаган қисми бўйича тўлиқ жавоб беради ҳамда Чақирилувчи томонидан тўланмаган суммани қоплаш мажбуриятини олади.

3.3. Кафилнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигининг мазкур шартномада назарда тутилмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кафиллик шартномамини тартибга солувчи нормалари билан регламентланади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ва зарур даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

4.1. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан шартнома шартларига кўра пул бадали тўланмаган тақдирда, тўланмаган сумма Чақирилувчидан суд орқали ундириб олинади.

4.2. Бадалнинг тўлиқ миқдори мазкур шартномада белгиланган муддатда тўланмаган ва тўлов олти ойдан кечиктириб юборилган тақдирда чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда бадалнинг тўланган қисми қайтарилмайди.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎‎‎5.1. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан, уч
нусхада тузилган. ______________________

(нотариал идора реквизитлари)

да сақланади. ‎
‎‎5.2. Шартнома тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва Чақирилувчи сафарбарлик чақируви резерви сафида хизматда бўлган бутун даврда амал қилади.
‎‎5.3. Шартнома Чақирилувчи томонидан пул бадалларининг тўлиқ суммаси 2.2-бандда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда Мудофаа вазирлиги ташаббуси бекор бекор қилиниши мумкин.
‎‎5.4. Мазкур шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчиликка амал қиладилар.
‎‎5.5. Шартномани бажариш жараёнида, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан пайдо бўладиган барча низолар қонунчиликка мувофиқ судда кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

‎‎‎Томонларнинг имзолари

‎Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан

‎Ча
қирилувчи

‎‎

‎Кафил

________________туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
‎______________________
‎(ҳарбий унвони, Ф.И.О

__________________
‎(Ф.И.О)
____________________
‎(имзо)

______________________
(Ф.И.О. ёки юридик шахс номи)
______________________
‎(имзо, муҳр (юридик шахс учун)

______________________
‎(имзо, муҳр)

‎‎‎
(5.4-5.5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 36-модда; 2015 й., 37-сон, 488-модда; 2017 й., 28-сон, 666-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 12.04.2021 й., 09/21/198/0317-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)