Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги «Республикада пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ–512-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ««Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2856-сонли қарорига мувофиқ:
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 июнь,
ПҚ-3044-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3044-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги «Республикада пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-512-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
2. 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Республика ўсимликларни муҳофаза қилиш ва агрокимё маркази» сўзлари ««Ўзагрокимёҳимоя» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1- ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 460-модда)