29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856-сон
Date of entry into force
30.03.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти, тижорат банклари ва пиллачилик тармоғи ташкилотларининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унинг таркибига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Пилла» ҳудудий бирлашмалари негизида ташкил этиладиган ҳудудий «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва туманлараро «Пилла» масъулияти чекланган жамиятлари негизида ташкил этиладиган туман «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани қайта ишлаш ҳамда ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) озуқа базасини такомиллаштириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудлари бўйича пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла етиштириш учун буюртмаларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ипак маҳсулотлари нархини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёр ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил юритиш ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархлар мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш орқали Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар манфаатларини кўзлаб, давлат божини тўламасдан судга даъво аризалари тайёрлаш ва тақдим этиш ҳамда давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлда тўқилган гиламларнинг ички ва ташқи бозорларини тизимли таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини қўлда гилам тўқиш кооперацияларига жалб қилиш, уларни гиламчилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни гиламчилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, гилам тўқиш кўникмасини шакллантириш, жойларда кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда аҳоли хонадонларида гилам тўқишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хомашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гиламчиликка оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий гиламчилик ташкилотлари ҳамда ҳунармандларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан кўмаклашиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, пиллачилик тармоғи ташкилотлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг муассислари ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг раиси муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисининг ўринбосарлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси томонидан лавозимига тайинланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги ПФ-72-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2024 й., 06/24/72/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2017 — 2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс равишда янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга эътиборни қаратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, пиллачилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипак қурти уруғининг маҳсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш, импортни қисқартириш ва келгусида республиканинг ички эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пилла етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш, ипак қуртининг маҳсулдорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллага дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кўмир, полиэтилен, полипропилен, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида, тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратиш орқали белгиланган тартибда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ҳамда пиллачилик тармоғининг хўжалик юритувчи субъектларини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифат менежментининг замонавий усулларини, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармонига асосан 7-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг пиллачиликни, пиллачилик тармоғи ишчилари ва тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврлари уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг буюртманомаларига кўра пиллачилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг буюртманомаларига кўра пиллачилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг буюртманомаларига кўра пиллачилик тармоғида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига Уюшма аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судга даъво аризаларини тақдим этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмасини белгиланган тартибда телекоммуникация тармоқларига, жумладан, ҳукумат алоқасига улашни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмасини жойлаштириш учун Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоил ота кўчасидаги 1-а уйдан ижара ҳақи бўйича «ноль» ставкасини белгилаган ҳолда зарур майдон ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2856-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Бухоро (1), Қашқадарё (1) ва Сурхондарё (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари

Қорақалпоғистон Республикаси (1) ва Хоразм (1) вилоятидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари

Самарқанд (1), Навоий (1) ва Жиззах (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари

Фарғона (1), Наманган (1) ва Андижон (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари

Тошкент (1) ва Сирдарё (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари

Самарқанд (14), Навоий (5) ва Жиззах (12) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари

Фарғона (15), Наманган (12) ва Андижон (14) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари

Тошкент (10) ваСирдарё (8) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари

Бухоро (10), Қашқадарё (12) ва Сурхондарё (12) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари

Қорақалпоғистон Республикаси (7) ва Хоразм (10) вилоятидаги туман «Агропилла» МЧЖлари

Самарқанд (3), Навоий (1) ва Жиззах* вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар

Фарғона (4), Наманган (2) ва Андижон (4) вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар

Тошкент (2) ва Сирдарё* вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар

Бухоро*, Қашқадарё (1) ва Сурхондарё (1) вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар

Қорақалпоғистон Республикаси* ва Хоразм вилоятида (1) жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар

Самарқанд (4), Навоий (2) ва Жиззах (1) вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари

Фарғона (5), Наманган (4) ва Андижон (4) вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари

Тошкент (1) ва Сирдарё* вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари

Қорақалпоғистон Республикаси (1) ва Хоразм (1) вилоятидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари

Бухоро (4), Қашқадарё (1) ва Сурхондарё (2) вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари

Фарғона (3), Наманган (2) ва Андижон* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари

Тошкент* ва Сирдарё* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари

Қорақалпоғистон Республикаси* ва Хоразм* вилоятидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари

Самарқанд*, Навоий* ва Жиззах* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари

Бухоро (1), Қашқадарё* ва Сурхондарё* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти

Табиий толалар илмий-тадқиқот институти (1)**

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ушбу ташкилотларнинг «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмасига киритиш ёки ундан чиқариш шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Янги корхоналарни ташкил этиш кўзда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Илмий-тадқиқот соҳасида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 53 нафар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

З.Т. Мирзаев

Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раиси

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси ўринбосари

А.Ж. Вахабов

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

М.М. Мирзаев

молия вазири ўринбосари

Ш.О. Туляганов

ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари

А.А. Усманов

адлия вазири ўринбосари

Д.А. Хидоятов

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

С.С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Б.Я. Раимов

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Х.А. Шакиров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

И.У. Ҳайдаров

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ раиси

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Ишчи гуруҳ котиби

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 204-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон, 01.08.2019 й., 07/19/4411/3500-сон; 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон, 27.04.2022 й., 07/22/224/0349-сон; 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон; 08.05.2024 й., 06/24/72/0331-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)