01.05.2017 йилдаги ПҚ-2939-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.05.2017 йилдаги ПҚ-2939-сон
Date of entry into force
03.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) балиқ чавоқларини етиштиришни такомиллаштириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш учун қимматли балиқ турларини кўпайтиришни йўлга қўйишда балиқчилик тармоғи ташкилотларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
личинка ишлаб чиқариш бўйича янги инкубация цехларини ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, балиқ чавоқлари етиштириш бўйича мавжуд ҳовузларни модернизация қилиш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзалари ташкил этиш учун ер участкалари бериш масалаларида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини, шу жумладан, қафас усулини кенг жорий этиш ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларида маҳсулдорликни кўпайтириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан балиқчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш, республикада аквакультурани ривожлантиришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш йўли билан балиқчилик тармоғи ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, балиқ маҳсулотлари нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш, балиқ маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро талабларга мувофиқ сифат менежменти тизимининг замонавий усулларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни, балиқ маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш ва қадоқлашни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 28 нафар бўлган тузилмаси ва ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖларнинг намунавий тузилмаси 1*, 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 07/18/4005/2165-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раисига зарурат бўлганда бошқарув ходимларининг штатдаги чекланган умумий сони доирасида ижро этувчи аппарат тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланадилар ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Уюшманинг аъзолари бўлган ташкилотларнинг бадаллари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятлари (кейинги ўринларда ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар деб аталади) ва балиқчилик тармоғининг бошқа ташкилотлари «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг муассислари ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг ташкил этилиши 4-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станциясини Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига белгиланган тартибда айлантирсин ва унинг филиалларини Айдар — Арнасой кўллар тизимида ва республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини, замонавий озуқалар рецептурасини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш бўйича бошқа тадбирларни амалга оширишни, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволашни, тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари шакллантирилишини молиялаштириш учун «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, табиий сув ҳавзалари ижарасидан тушган маблағлар тўлиқ миқдорда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарорига мувофиқ Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида ташкил этилган бюджетдан ташқари Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖларни ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 5-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 4-иловасига* мувофиқ ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлари ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1, 3 — 5-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси устави тасдиқланишини ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ юқори малакали мутахассислар билан пухта танлаш асосида тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2017 — 2021 йиллар даврида балиқчилик тармоғини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик тармоғининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқлар учун юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги қувватларни барпо этиш йўли билан балиқчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқларнинг юқори маҳсулдор зотларини жорий этиш, балиқ етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, ички эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш учун сув ҳавзаларининг сифатини яхшилаш ва ҳосилдорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар негизида инкубация цехларини қуриш, балиқларни парвариш қилиш жойларини, балиқни қайта ишлаш ва омухта ем ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айдар — Арнасой кўллар тизимидан янада самарали фойдаланиш, балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлашни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика сув омборларидан самарали фойдаланиш учун балиқ етиштириш ва овлаш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш йўли билан балиқ етиштиришнинг қафас усулини тизимли равишда кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик тармоғи ташкилотларига бошқариладиган нархлар бўйича моддий-техника ресурсларини етказиб бериш, шунингдек, катерлар, қайиқ ва бошқа махсус техникаларни сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик маҳсулотлари сифати менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, шунингдек, уни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар, шунингдек, балиқчилик тармоғи учун илмий тадқиқотчилар, ихтиолог мутахассислар тайёрлашнинг ўқув режалари ҳамда дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш, кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш тармоғини ривожлантириш мақсадида табиий сув ҳавзаларини 2018 йилдан бошлаб белгиланган тартибда доимий равишда танҳо фойдаланиш учун «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқчилик ташкилотларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қуйи бўлинмалари базасида балиқчилик тармоғининг, шу жумладан, Айдар — Арнасой кўллар тизими ишчиларининг вақтинчалик яшаши учун махсус вагонлар ва қафас ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича бир ой муддатда таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик тармоғи учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик факультетини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи базасида балиқчилик тармоғи учун кадрлар тайёрлашни ҳамда мазкур коллеж Тошкент давлат аграр университетига бириктирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан биргаликда ҳар йили озиқ-овқат буғдойи балансини шакллантиришда омухта ем ишлаб чиқариш учун ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖларга биржа савдолари орқали сотиш учун буғдой ажратилишини назарда тутсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Юридик шахслар 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг асосланган буюртмалари бўйича премикслар, ветеринария препаратлари, балиқ чавоқлари, балиқни қайта ишлаш бўйича технологияларни, бошқа зарур материаллар ва ускуналарни ҳамда махсус техникаларни сотиб олиш учун маблағларнинг етишмаётган қисмини конвертация қилишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига Уюшманинг аъзолари манфаатларини кўзлаб даъволар тақдим этиш, давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан давлат божи тўламасдан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекбалиқсанот» уюшмасининг буюртманомаларига биноан балиқчилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекбалиқсанот» уюшмасининг буюртманомаларига биноан балиқчилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Ўзбекбалиқсанот» уюшмасининг буюртманомаларига биноан балиқчилик тармоғида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21 «а»-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2939-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг ижро этувчи аппарати ташкилий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 28 киши.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 07/18/4005/2165-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
ШАРҲ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кейинги йилларда республикада аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича бир қанча дастурий чора-тадбирлар қабул қилинди.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилда қарийб 3 минг гектар янги сунъий ҳовузлар ташкил этилди, уларда 900 тага яқин янги балиқчилик хўжалиги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқда. Балиқчилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан 116 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2016 йилда 76 минг тоннага яқин балиқ етиштирилди, бу 2015 йилга қараганда 16 минг тонна кўпдир.

Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатадики, балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳамда табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарасиз фойдаланиш балиқчилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада сунъий кўлларнинг ҳосилдорлиги бир гектарда 20 центнердан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча пастдир. Балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсив технологияларни кенг жорий этиш ва балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойдаланиш алоҳида эътиборни талаб қилади.

Балиқчиликни янада ривожлантириш ва аҳолини кенг турдаги ва арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлашдаги камчиликлар, муаммолар ва мавжуд имкониятлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 27 апрель куни Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида кўрсатиб ўтилди.

Балиқчилик тармоғидаги бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилади, унинг таркибига жойларда балиқчилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштирувчи 13 та ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамияти киради.

Балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, балиқ чавоқларини такрор кўпайтириш ва озуқа базани мустаҳкамлаш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўлларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ етиштириш жараёнига илмий асосланган усулларни ва интенсив технологияларни жорий этиш «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий ва техник янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилди ва Айдар — Арнасой кўллар тизимида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида унинг филиалларини очиш белгиланди.

Тармоқ лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, шунингдек, маслаҳат, ахборот-таҳлил ва маркетинг хизматлари кўрсатиш йўли билан балиқчиликни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш учун қарорда «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг инвестицион компаниясини ташкил этиш маъқулланди ва унинг улуши янгидан ташкил этилаётган ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятларининг устав фондида камида 51 фоизни ташкил этади.

Илмий-тадқиқот, селекция ва наслчилик ишларини молиялаштириш, озуқаларнинг замонавий рецептураларини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғига илғор технологияларни жорий этишда кўмаклашиш, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш мақсадида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасида Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини, унинг ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятларини ва уюшма таркибига кирувчи юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 2023 йилнинг 1 январигача уруғ, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадларидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар берилмоқда. Бунда бўшайдиган маблағлар, биринчи навбатда, белгиланган тартибда балиқчилик ташкилотларини иқтисодий қўллаб-қувватлашга, балиқчилик тармоғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

Мазкур қарор билан, шунингдек, балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, балиқ чавоқлари билан таъминлашга, балиқ етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017 — 2021 йилларда балиқчилик тармоғини янада комплекс ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Юқори маҳсулдор балиқ турларини иқлимлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш ҳисобига балиқларнинг африка лаққаси, тиляпия, форель, венгрия сазани ва осётр турларини кўпайтириш йўлга қўйилади. Бу, ўз навбатида, ички бозорларга узлуксиз равишда кенг ассортиментдаги арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлайди.

Шубҳасиз, бу ютуқларга эришиш учун бир қатор кечиктириб бўлмайдиган ва амалий вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш талаб этилади. Улар жумласига Айдар — Арнасой кўллар тизими ва сув омборларидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қафас усулида балиқ етиштиришни кенг жорий этиш, балиқ етиштирувчи ва балиқ овловчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган бир қатор касб-ҳунар коллежларининг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиш ва Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш факультетини ташкил этиш, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш ва балиқчилик соҳасида ишлаш учун чет эл мутахассисларини жалб этиш каби масалалар киради.

Қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши балиқчилик тармоғининг барча соҳасини қамраб олувчи ва унинг жадал ривожланишини таъминловчи ягона бошқарув тизими ташкил этилишига, янги иш ўринлари яратилишига, балиқ етиштириш ҳажмларини кескин кўпайтиришга, республика аҳолисининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 07/18/4005/2165-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)