Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017 13.08.2003 йилдаги 350-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 13.08.2003 йилдаги 350-сон
Date of entry into force
13.08.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сонли «Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балиқчилик тармоғида хусусийлаштириш ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш, балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналари фаолиятини ташкил этишга бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш, тармоқни янада монополиядан чиқариш ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек балиқ овлашни, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбалиқ» акциядорлик компаниясининг фаолияти ташкил этилишини текшириш бўйича 2003 йил 18 мартдаги Ф-1728-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссиянинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбалиқ» акциядорлик компаниясини ва «Қорақалпоқбалиқ» уюшмасини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи балиқчилик тармоғининг балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналарини тўлиқ хусусийлаштириш ва асосан хусусий мулкчиликка айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати таркибида Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларида эса — чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилганлиги, уларга балиқчилик хўжалигини ривожлантириш функциялари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбалиқ» акциядорлик компаниясининг фаолияти ташкил этилишини текшириш бўйича Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси, балиқчилик тармоғининг 1-иловага мувофиқ хусусийлаштирилган корхоналари устав жамғармаларидаги давлат улушлари ва акциялар пакетларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан жисмоний шахсларга ва хорижий инвесторларга сотишни назарда тутган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий балиқчилик хўжалиги ҳавзалари балиқ овлаш корхоналарига танлов асосида ижара шартларида камида 10 йил муддатга бириктириб қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий сув ҳавзалари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш корхонаси ўртасида тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномаси тузган балиқ овлаш корхоналари томонидан табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мавжуд биологик ресурслардан ва вужудга келаётган талабдан ҳамда маҳсулдорликни сақлаб қолиш ва балиқ ресурсларини зарур даражада кўпайтиришдан келиб чиққан ҳолда квотасиз асосда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий сув ҳавзалари участкаларини ижарага олувчи балиқ овлаш корхоналари табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларига, республика ҳудудида балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя қилишлари, ҳар йили балиқларни ўстиришга қўйиб юбориш ва балиқ ресурслари сақланишини ва кўпайтирилишини таъминлаш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарачи балиқ овловчи корхоналар томонидан табиатни муҳофаза қилишга доир белгиланган қонун ҳужжатлари, балиқ овлаш қоидалари ва ижара шартномаси шартлари қўпол равишда ва мунтазам бузилган тақдирда ижара шартномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорига кўра муддатидан олдин, белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази ҳузурида илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини, озуқаларнинг замонавий рецептларини ишлаб чиқишни ва балиқчилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этишга, балиқлар касалликларининг олдини олиш ва даволашга, тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция дастурларини шакллантиришга кўмаклашишни молиялаштириш учун бюджетдан ташқари Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларининг балиқ овлаш корхоналарига ижара шартномаси шартларида бириктириб қўйилган участкаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини ижарага олишдан тушадиган маблағларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68 фоизи — тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 фоизи — маблағларни балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тадбирларига мақсадли йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига йўналтирилади.
(9-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда 2004—2006 йилларда балиқчилик тармоғини ва унинг озуқа базасини ривожлантириш комплекс дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, балиқ овлаш ва балиқчилик корхоналари билан биргаликда балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотиш бўйича чакана савдо шохобчаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналарига селекция-наслчилик материали, озуқа ва бошқа ресурслар билан таъминлашда кўмаклашсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда балиқчилик фаолиятини юритиш учун ажратилган кўллар ва бошқа ер майдонларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурслари муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилиши, ғайриқонуний ов қилишга ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларининг ноқонуний сотилишига қарши кураш устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар. Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 289-сон қарори, 9-банддан ташқари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан фойдаланишни яхшилаш ва балиқ ресурслари муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 11 майдаги 198-сон қарори, 6-банддан ташқари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 2 июлдаги 277-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 13 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
350-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
13 августдаги 350-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатилаётган «Ўзбалиқ» акциядорлик компаниясининг улушлари ва акциялар пакетлари биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан хусусий мулк қилиб сотиладиган корхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

№№
‎п/п‎

Корхоналар номи ‎

Сотиладиган улуш миқдори ‎
1.‎ «Андижонбалиқ» ОАЖ‎ 25‎
2.‎ «Бухоробалиқсаноатсотиш» ОАЖ‎ 25‎‎
3.‎ «Балиқчи» ОАЖ‎ 25‎‎
4.‎ «Навоийбалиқчилик» ОАЖ‎ 25‎‎
5.‎ «Дамачи» ОАЖ‎ 25‎‎
6.‎ «Жиззахбалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
7.‎ «Қашқадарёбалиқчилик» ОАЖ‎ 25‎‎
8.‎ «Қозоқдарёбалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
9.‎ «Мўйноқ балиқ-консерва комбинати» ОАЖ‎ 25‎‎
10.‎ «Наманганбалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
11.‎ «Нукусбалиқ» ОАЖ ‎ 25‎‎
12.‎ «Сирдарёбалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
13.‎ «Сурхонбалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
14.‎ «Тошкентбалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
15.‎ «Урай» ОАЖ‎ 25‎‎
16.‎ «Хоразмбалиқмаҳсулотлари» ОАЖ‎ 25‎‎
17.‎ «Янгиербалиқ» ОАЖ‎ 25‎‎
18.‎ «Чиноз омихта ем заводи» АЖ‎ 25‎‎
19.‎ «Айдаркўл» МЧЖ‎ 25‎‎
20.‎ «Самарқандбалиқ» МЧЖ‎ 25‎‎
21.‎ «Бешариқбалиқ» АЖ‎ 16.4‎
22.‎ «Балиқсавдо» СИЁАЖ‎ 10‎

(фоизларда)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
13 августдаги 350-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Балиқ ва бошқа сув жониворларини овлаш ёки уларни кўпайтириш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган барча табиий сув ҳавзалари (денгиз, дарёлар, сув омборлари, кўллар ва уларга ёндош сув ҳавзалари — кўл хўжаликлари ва балиқ питомникларидан ташқари) балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балиқ овланаётган ва овланиши мумкин бўлган балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзалари ов қилинадиган сув ҳавзалари ҳисобланади. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари спорт – ишқивозлик туридаги балиқ овлаш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомга мувофиқ ижара шартномаси тузган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда балиқ овлаш корхоналари деб аталади) табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш ҳуқуқига эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Табиий сув ҳавзаларини балиқ овлаш корхоналарига ижарага бериш ва бириктириб қўйиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Балиқчилик табиий сув ҳавзалари ижарага, қоидага кўра, хусусий мулкчиликка асосланган балиқ овлаш корхоналарига танлов асосида ижара шартномасида белгиланган, лекин камида 10 йил муддатга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Балиқчилик табиий сув ҳавзаларини балиқ овлаш корхоналарига ижарага бериш масалаларини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари бошчилик қиладиган махсус танлов комиссиялари тузилади. Комиссия таркибига «Давлатбионазорат» инспекцияси, ҳудудий молия ва солиқ органлари, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, адлия ва ички ишлар органлари ва бошқа манфаатдор тузилмалар вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини ёки уларнинг участкаларини танловда ғолиб чиққан балиқ овлаш корхоналарига бириктириб қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари (ижарага берувчилар) ва балиқ овлаш корхоналари (ижарачилар) ўртасида ижара шартномаси тузиш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара шартномасига балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаси ёки унинг участкаси паспорти илова қилинади, унда сув ҳавзасининг номи, жойлашган жойи, сув ҳавзасининг ўлчамлари ва ердан фойдаланувчилар чегаралари кўрсатилган харита-схема илова қилинган чегаралари, бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаси ёки унинг участкасини ижарага олиш мақсадида танловда қатнашиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш корхонасининг юридик шахс сифатида ёки юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш учун зарур моддий-техника ресурсларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари аризачилар томонидан ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда уларни кўриб чиқадилар, танлов комиссиясининг йиғилишини ўтказадилар ва танлов ғолибларига балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаси ёки унинг участкасини ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор қабул қилингандан кейин 10 кун мобайнида танлов ғолиби билан ижара шартномаси тузилади ва ов фаолияти учун гувоҳнома (ов билети) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Танлов натижаларига кўра табиий сув ҳавзасини ижарага бериш рад этилган ариза берувчилар танлов комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаси ёки уларнинг участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижара шартномаси тузган балиқ овлаш корхоналари қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ижара ҳақи тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаси ёки унинг участкасини ижарага олиш шартномаси балиқ овлаш корхонасининг ўз хоҳишига кўра ёки балиқ овлаш корхонаси томонидан балиқ овлашнинг белгиланган қоидалари қўпол равишда ва мунтазам бузилиши, балиқ ресурсларини сақлаш ва кўпайтириш бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларга риоя қилинмаслиги натижасида муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижарага берувчи сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қуйидагиларга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатлари, шартнома шартлари, айниқса ҳар йили балиқларни ўстиришга қўйиб юборишни, балиқчилик ресурсларини сақлаш ва кўпайтиришни таъминлаш бўйича шартлари бузилиши аниқланганда балиқ, бошқа сув жониворларини овлашни ва ўсимликлар тайёрлашни тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овловчи корхона — ижарачи томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг, белгиланган балиқ овлаш қоидаларининг мунтазам ва қўпол равишда бузилиши аниқланганда тузилган шартномани табиатни муҳофаза қилиш органларининг тақдимномасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзасини ёки унинг участкасини ижарага олиш учун танловда қатнашиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахслардан ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бепул асосда қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган аризаларни кўриб чиқиш ва танловни ўтказишни ўз вақтида, қатъий белгиланган муддатларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов қатнашчиларини унинг натижаларидан ўз вақтида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов якунлари бўйича 10 кун мобайнида ғолиб билан табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзасидан ёки унинг участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномаси тузиш ва балиқ овлаш фаолияти билан шуғулланишга гувоҳнома бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Балиқ овловчи корхона — ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаси ёки унинг участкасидан тузилган ижара шартномасига мувофиқ фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квотасиз миқдорда балиқ овлаш ва маҳсулотни ихтиёрий равишда сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озуқа ва асосий фаолият билан боғлиқ бўлган бошқа маҳсулотлар, шунингдек балиқчилик маҳсулотлари етиштириш учун сувни муҳофаза қилиш ҳудуди ташқарисида ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз овчилик-балиқчилик хўжалигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Балиқ овловчи корхона – ижарачи қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ балиқ овлаш ва табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биркитилган сув ҳавзасини субижарага бермаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили балиқларни ўстиришга қўйиб юбориш, балиқчилик мелиорацияси, балиқларнинг овланадиган турлари наслларини сақлаб қолиш ишларини ҳамда балиқчилик ресурсларини сақлаш ва кўпайтириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ва Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот марказига табиий сув ҳавзаларидаги балиқ захираларининг аҳволи ва уларни кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овланган балиқларнинг ҳаммасини намунавий ов дафтарида қайд этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқларнинг товар-транспорт хати бўйича ташилишини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш воситаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва балиқ овлашда хавфсизлик техникасига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган шакл бўйича статистик ҳисобот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий сув ҳавзаси ижара тўловини ўз вақтида амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Балиқ ва бошқа сув жониворларини овлаш фақат ижара шартномасига илова қилинадиган бириктирилган табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаси ёки унинг участкаси паспортида кўрсатилган табиий сув ҳавзалари ёки уларнинг участкалари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Балиқ овловчи корхона – ижарачи томонидан табиатни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатлари, балиқ овлаш қоидалари ва ижара шартномаси шартлари қўпол равишда ва мунтазам бузилган тақдирда ижара шартномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ижара шартномаси шартлари ижарага берувчилар ва ижарачилар томонидан бузилганда томонлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан балиқ, балиқ маҳсулотлари, бошқа сув жониворларини сотиш фақат белгиланган тартибда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда, маҳсулотнинг қонуний овланганлигини ёки олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда маҳсулот учун сифат сертификати мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 127-модда; 2004 й., 43-сон, 456-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)