18.04.2017 йилдаги ПҚ-2900-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2900-сон
Date of entry into force
01.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси таъминоти сарф-харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Белгилансинки, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда — 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида — 1,5 бараварга, туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида — 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантиришга жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро донорларнинг грантлари, хайрия маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 07/23/343/0812-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 07/23/343/0812-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 07/23/343/0812-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АК билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, шунингдек электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчилар олдида 2017 йилнинг 1 апрелигача бўлган ҳолатига кўра қарздорлик, сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан ҳисобланган пеня ва жарималар, шу жумладан муддати узайтирилганларини ҳам хатловдан ўтказсин ва бунинг якунлари бўйича қарздорликни реструктуризация қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» Агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уйда жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилидаги Республика «Ўзкоммунўқувташкилотчи» ўқув-методик, норматив-инжиниринг маркази биноларини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига топширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, илгари бошқа шахсларга сотилган бинонинг бир қисмини харид қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда уларнинг эгаларига Тошкент шаҳрининг бошқа қисмларидан тенг қимматга эга хоналар ажратилишини ёки белгиланган тартибда конпенсация тўланишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси 9-иловага* мувофиқ манзилларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари — тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг биноларида жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари маъмурий биноларини реконструкция қилиш, шунингдек уларни хизматга оид инвентарлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш ҳамда зарур миқдорда енгил автотранспорт воситаларини харид қилишга керакли маблағлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини белгиланган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касбларининг жазибадорлигини ошириш ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида, бир ой муддатда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2017 — 2021 йиллар даврида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2017 — 2021 йиллар даврида кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2018 — 2022 йиллар даврида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2900-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш, фойдаланиш ва бошқариш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича дастурлар (кейинги ўринларда — Дастурлар)ни молиялаштириш учун ташкил этилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантиришга жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро донорларнинг грантлари, хайрия маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ суммасининг бир қисми.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб касса марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан очиладиган алоҳида ғазначилик ҳисобрақамларида жамланиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма маблағларидан қуйидагиларни молиялаштиришда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан зарурий техника, мебель, алоқа воситалари, компьютер ва бошқа ташкилий техника воситалари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан хорижий хизмат сафарлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликнинг коммунал харажатлари билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига консалтинг ташкилотларидан ва бошқа ташкилотлардан мутахассисларни, жумладан маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жамғарма маблағларини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими томонидан иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид ҳар йилги дастурларни шакллантиришда иштирок этади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид дастурлар бажарилиши таҳлили ва мониторингини амалга оширади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурлар доирасида лойиҳа-қидирув ишларини ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда чораклар ва ойлар бўйича тақсимлаган ҳолда унинг бир йилдаги ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди, кейинчалик буларни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбариятига маълум қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромад ва харажатлари сметасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбариятига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурларни молиялаштириш учун назарда тутилган Жамғарма маблағлари ҳисоби юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбариятига таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга мувофиқ Дастурларнинг лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 июлга қадар юқорида кўрсатиб ўтилган манбалардан келиб тушадиган тушумларнинг келгуси йилги прогнозларини, Жамғарманинг барча йўналишлар бўйича харажатлари прогнозини ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси таклифларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилги дастурларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, капитал ва жорий таъмирлаш, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид дастурларни тасдиқлаш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги дастурларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича республика комиссиясига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни, шунингдек махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид рўйхатни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги дастурларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича республика комиссиялари томонидан тасдиқланган дастурлар асосида белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарманинг кейинги йилги даромад ва харажатлари прогнози Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма маблағлари унинг ғазначилик ҳисобрақамидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан очиладиган шахсий ҳисобварақлари орқали сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли харажатлар сметаси, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар ҳамда махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш рўйхатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги белгиланган тартибда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари махсус техника ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид шартномалар рўйхатга олинишини;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида қатъий амал қилган ҳолда харажатлар ҳақи тўланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тўлов-топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг прогноз қилинаётган ерида тендер (танлов) савдоси натижаларига кўра белгиланган ишлар умумий қийматининг 30 фоизига қадар миқдорда аванс тўловларининг тенг улушлари билан қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлашни дастлабки икки ой мобайнида ҳақини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган аванс пропорционал равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчига қолган 5 фоизни тўлаш — шартномада қайд этиб ўтилган кафолат муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника ускуналар, машина ва механизмларни жиҳозлаш бўйича сарф-харажатлар ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тўлов-топшириқномалари асосида амалга оширилади, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда аванс тўловини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда маҳсулот етказиб беришнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойги жорий молиялашни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга сарф-харажатлар ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тўлов-топшириқномалари асосида тасдиқланган ўқув жадвали ва дастурларига мувофиқ Жамғарманинг ушбу мақсадларга сарф-харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида «Ўзкоммунўқув» давлат унитар корхонасига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмай қолган маблағлар жорий молия йили якунларига кўра Жамғарманинг даромад ва харажатлари баланслилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга келгуси молия йилида тўланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга сарфлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомда кўзда тутилмаган мақсадларга Жамғарма ҳисобварақларидан маблағларни олиш, шу жумладан вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат бўйича инспекция зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Тадбирлар

Масъул бажарувчилар

Амалга ошириш механизми

I босқич

Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъминлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат ташкилотларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича дастурларни шакллантириш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

Биринчи навбатдаги ва устувор объектларни қуриш, реконструкция қилиш капитал ва жорий таъмирлаш бўйича дастлабки манзилли рўйхатларни, шунингдек, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар рўйхатини ишлаб чиқиб, уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш

Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича киритилган дастлабки манзилли рўйхатларни, шунингдек, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар рўйхатларини тузатиш ва қўшимчалар киритилишини ҳисобга олган ҳолда комплекс тарзда кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Кўп хонадонли уй-жой фонди капитал ва жорий таъмирлаш хамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектлари қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш. шунингдек. коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТГХ» ДУКларини махсус техника. ускуналар. машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича дастурларни кўриб чиқиш ва шакллантириш хамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида дастурларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш республика комиссиясига тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда

II босқич

Лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларининг техник топшириқларини келишиш, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш хамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлар чиқиш учун буюртманома тайёрлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотлари

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-техник топшириқни тайёрлаш хамда уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш усулларини жорий этиш, шунингдек, лойиҳа бўйича оптимал техник ечимлар кўллашни ҳисобга олган холда ичимлик сувининг кафолатланган манбалари бўйича хулосалар тайёрлаш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Лойиҳа техник топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда уни лойиҳа-смета ҳужжатларини (ЛСХ) ишлаб чиқиш учун «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» давлат унитар корхонасига топшириш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Лойиҳаларнинг идоравий экспертизасини ўтказиш ва кейинчалик экспертиза натижаларини экспертизадан ўтказиш ва белгиланган тартибда ЛСҲни тасдиқлаш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасига топшириш

III босқич

Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш хамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш рўйхатларини тасдиқлаш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Узил-кесил манзилли рўйхатга киритилган объектлар бўйича белгиланган тартибда тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, пудрат шартномаларини тузиш

Узил-кесил манзилли рўйхатлар хамда махсус техника, ускуналар, машина ва механизмларнинг рўйхатларини келишиб олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига киритиш

IV босқич

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш дастурларини молиялаштириш

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозланишини молиялаштириш

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасини
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖОЙЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Номланиши

Манзиллари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Нукус шаҳри, Беруний кўчаси, 20-уй

2.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Андижон шаҳри, Саркуй кўчаси, 5-уй

3.

Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Бухоро шаҳри, Нақшбанд кўчаси, 299-уй

4.

Жиззах шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 63-уй

5.

Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 19-уй

6.

Навоий вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Навоий шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси,77а-уй

7.

Наманган вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Наманган шаҳри, Ибрат кўчаси, 33-уй

8.

Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1а-уй

9.

Сирдарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси,35-уй

10.

Сурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Термиз шаҳри, Хумо кўчаси, 5-уй

11.

Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Тошкент вилояти, Тўйтепа шаҳри,Тошкентшоҳ кўчаси, 9-уй

12.

Фарғона вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Фарғона шаҳри, Б. Марғилоний кўчаси,35-уй

13.

Хоразм вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Урганч шаҳри. Ал-Хоразмий кўчаси,23-уй

14.

Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

Тошкент шаҳри,Миробод тумани,Т. Шевченко кўчаси, 26-уй

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 291-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 31.10.2023 й., 07/23/343/0812-сон; 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)