Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024 18.01.2017 йилдаги ПҚ-2732-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.01.2017 йилдаги ПҚ-2732-сон
Date of entry into force
18.01.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон иқтисодиётидаги узоққа чўзилган инқирозли ҳолатлар, нархларнинг беқарорлиги ҳамда халқаро ва минтақавий бозорларда талабнинг пасайиши давом этаётган шароитда Ўзбекистон Республикасининг экспорт ва инвестиция салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш ва янада ошириш масалалари мамлакатнинг энг муҳим устувор ташқи сиёсат стратегияси сифатида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти таҳлили ҳамкор давлатлар билан ўзаро алоқаларда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини илгари суриш бўйича етарлича чоралар кўрилмаётганидан далолат бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари чет эл мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари билан тизимли ва доимий асосда шуғулланмаяпти, дунё ва минтақавий бозорлардаги ривожланиш жараёнлари ҳамда суръатларини, уларга маҳаллий товарлар ва хизматларни олиб чиқиш имкониятларини чуқур ўрганмаяпти, мамлакатга илғор технологиялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, имтиёзли кредитлар, грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, шунингдек, ўзаро савдо-сотиқни, энг аввало, маҳаллий товарлар ва хизматларни экспортга етказиб беришни ўстириш учун захиралар ва янги манбалар изламаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник ва илмий-таълим соҳасидаги ҳамкорлигини тубдан барқарор ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари (кейинги ўринларда — ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари)нинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга ошириш, мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий соҳадаги комплекс иқтисодий, савдо, молиявий ва бошқа манфаатларини тартибга солувчи икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг боришини мониторинг қилиш, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш, аккредитация қилинган мамлакатда ёки вакил қилинаётган халқаро ташкилотнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига маҳаллий товарлар ва хизматларнинг экспорт ҳажмларини ошириш, икки томонлама товар алмашув номенклатурасини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция жараёнларида хорижий давлатларнинг фаол иштирокини, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларига ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологияларни, шунингдек, устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари аккредитациядан ўтган ва фаолият кўрсатаётган мамлакатда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда иқтисодий ва молиявий манфаатларини илгари суришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилиш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи хорижий сайёҳлик компанияларининг иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, республиканинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий таълим ташкилотлари ва илмий марказлар билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга, қўшма тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишга, шунингдек, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ушбу қарорда белгиланган энг муҳим вазифаларни рўёбга чиқариш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари қуйидагиларни амалга оширадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи чет эл компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳамда контрактлар тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, уларни ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида, энг аввало, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар кўринишидаги саноат маҳсулотларини хорижий ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун экспортга етказиб беришни таъминлаган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, хорижий мамлакатлар хусусий компанияларининг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг етакчи туристик компаниялари ва соҳага ихтисослашган ташкилотлари орасида Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, уларни миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма тадқиқот ва таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва юқори технологияли компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга, шунингдек, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ҳамда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларининг раислари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаол ривожланаётган ва уни янада кенгайтириш учун етарлича салоҳият мавжуд бўлган хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикасининг ваколатхоналари таркибига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи штат бирлигини қўшимча киритиш юзасидан ҳар томонлама асослантирилган таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги 238-сон қарори 2 ва 4-бандлари ҳамда ушбу қарорга 2-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 102-сон қарори 1-банди иккинчи хатбошиси ва ушбу қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2732-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги миссиялари ва ваколатхоналари (кейинги ўринларда — хориждаги муассасалар) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хориждаги муассасалар ўзи ишлаб турган мамлакатда ёки халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикасини ифодаловчи давлат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хориждаги муассасалар хорижда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини, шунингдек, республика фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш мақсадида ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хориждаги муассасаларни очиш, ходимларнинг чекланган сони билан бирга уларнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хориждаги муассасалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ташқи ишлар вазирлиги) бошчилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизмати органлари тизимига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хориждаги муассасалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари, Ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмалари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хориждаги муассасалар юридик шахс бўлиб, ўз номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хориждаги муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хориждаги муассасаларнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси хориждаги дипломатик муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сиёсий-дипломатик соҳада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасини ифода этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий йўналишини амалга оширишни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва қатъий талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги обрўси ва ижобий имижини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг энг муҳим жиҳатлари тўғрисидаги холис ва ишонарли ахборотларни хорижда кенг тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида сиёсий-дипломатик соҳада, шунингдек, хавфсизлик соҳасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатнинг қонун чиқарувчи органлари билан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқ амалиётини қўллаш, парламент назорати ва ўзаро ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида парламентлараро ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни амалга оширишни таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш, ўзи ишлаб турган мамлакат билан ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган минтақада юз бераётган муҳим жараёнларнинг энг сўнгги ривожланиш тенденциялари ва воқеалар, дунёдаги кучлар мувозанатига таъсир кўрсатувчи тизимли омиллар, минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдидлар ва хатарлар ҳолатини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий ҳолатни тизимли равишда ўрганиш, унинг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига таъсирини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигини ўзи ишлаб турган мамлакат ва ундан ташқарида содир бўлаётган жорий воқеалар, дунё сиёсати ва иқтисодиётининг Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига дахлдор энг муҳим масалаларини прогноз баҳолашни ўз ичига олган долзарб ахборот-таҳлилий материаллар билан мунтазам равишда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ўзи ишлаб турган мамлакатда республикамизнинг иқтисодий манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, иқтисодиёт тармоқларининг тенденциялари ва ривожланиш суръатлари ҳамда унинг ташқи иқтисодий сиёсатидаги устувор йўналишларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматларини ўзи ишлаб турган мамлакатга барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига маҳаллий товарлар ва хизматларнинг экспорт ҳажмларини кўпайтириш, ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш бўйича амалий чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакат ташкилотлари ва компанияларининг Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида фаол иштирок этишини, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологиялар жалб қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилиш, миллий сайёҳлик маҳсулотлари (маданий-маърифий, рекреацион, тиббиёт, экологик, гастрономик, ишбилармонлик ва бошқа турлар)ни илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи хорижий сайёҳлик компанияларининг иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) маданий-гуманитар соҳада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат билан маданий-гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга, санъат арбоблари, ижодий жамоалар ва ижрочиларнинг ўзаро ташрифларини ташкил қилишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг маданият ва спорт соҳасидаги халқаро тузилмалар ва институтларда қатнашишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) таълим ва илмий-техникавий соҳада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг таълим, илмий-техникавий ва технологик салоҳиятини, етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва юқори технологияли компаниялари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, улар билан қўшма тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни жалб қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек, давлатнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг мулкий ҳуқуқлари ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун дипломатик ваколатхоналар қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради, унинг вакиллари, дипломатик корпус ва бошқа хорижий ташкилотлар билан расмий алоқаларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дипломатик ва бошқа халқаро-ҳуқуқий воситалар ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, минтақавий ва халқаро ривожланишнинг энг муҳим масалаларида мамлакатимизнинг халқаро сиёсий ва иқтисодий ташаббуслари, ёндашувлари ва позициясини илгари суришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг расмийлари ва жамоатчилик вакилларига Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсатининг муҳим жиҳатларини, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётида олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар натижаларини акс эттирувчи холис ва ҳаққоний ахборотни етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, ўзи ишлаб турган давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, унинг икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатига ва келгуси ривожига таъсири истиқболлари бўйича батафсил ва тезкор ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, илмий-маърифий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни изчил йўлга қўйиш юзасидан амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, муассасалари ва бошқа ташкилотлари билан ўзи ишлаб турган давлат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва олиб боришда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, ҳукумат раҳбарлари ва бошқа юқори мартабали шахсларнинг ташрифларини ахборот ва протокол-ташкилий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, ҳукуматлараро комиссияларнинг йиғилишлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, бизнес-форумлар, кўргазмалар, тақдимотлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва ўзи ишлаб турган давлат қонун чиқарувчи органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкиллаштириш, парламентлараро дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари (уюшмалар, жамиятлар)ни тузиш, улар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик битимларини имзолаш учун шароит яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат билан халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш, имзолаш ва уларни амалда ижро этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатга Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларининг барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ўзи ишлаб турган давлатдаги етакчи компаниялар ва ташкилотлар орасидан ишончли савдо, инвестициявий ва технологик шериклар излаб топиш, учрашувлар ва музокаралар ўтказиш, биргаликда ҳамкорлик лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича контрактлар ва битимлар тузишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, уларни ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг саноат ва ишлаб чиқариш дастурларини ўрганиб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тайёр маҳсулотлар, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида уларнинг кафолатланган экспортини таъминлаган ҳолда, хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, ўзи ишлаб турган давлатдаги хусусий компанияларнинг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг етакчи туристик компаниялари ва соҳага ихтисослашган ташкилотлари орасида Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, уларни миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш юзасидан фаол чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма тадқиқот ва таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлари ва юқори технологияли компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга, шунингдек, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда кўргазмалар, фестиваллар, концертлар, тақдимотлар, профессионал ва ҳаваскор санъат жамоаларининг танловлари, мусобақалар ва бошқа маданий ҳамда спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос объектларини реставрация қилиш, консервациялаш, реконструкция қилиш бўйича давлат дастурларини амалга оширишга ўзи ишлаб турган давлатнинг етакчи экспертларини ва соҳа ташкилотларини жалб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ўқув юртлари ўртасида академик ва талабалар алмашувларини ташкиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг ваколатхоналари ва филиалларини таъсис этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзи ишлаб турган давлатдаги етакчи таълим муассасаларида ўқишини ташкил этиш, мамлакатимизда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган грант маблағларини жалб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатдаги жамоат ва сиёсий доиралар, етакчи таҳлилий марказлар ва тадқиқот муассасалари, бизнес ҳамжамияти, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида халқаро анжуманлар ва семинарлар, давра суҳбатлари, брифинглар ва бошқа тадбирлар ташкил қилади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли равишда ўзи ишлаб турган мамлакатдаги давлат органлари, нуфузли жамоат ва сиёсий, эксперт-таҳлилий, маданий ва ишбилармон доиралар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари орасидан алоқа базасини шакллантиради ва кенгайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналари ваколатхоналари, уларнинг делегациялари ва мутахассислар гуруҳларининг ишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатда истиқомат қилувчи ватандошлар ва миллий марказлар билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги фуқаролари ва юридик шахсларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади ва ўзи ишлаб турган давлатда Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган мол-мулк бўйича унинг мулкий ҳуқуқларини ҳамда ушбу мол-мулкнинг яхши сақланиши ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги миссиялари ва ваколатхоналарининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама халқаро шартномалар, лойиҳалар ва дастурларда иштироки самарасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар органлари йиғилишларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва позицияларни келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар, уларнинг таъсис органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар, қабул қилинаётган қарорлар бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва Ташқи ишлар вазирлигини ўз вақтида хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Консуллик муассасалари Консуллик уставида, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилган алоҳида вазифалар ва функцияларни бажариш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги миссиялари ва ваколатхоналари зиммасига ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хориждаги муассасалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни бажариши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Хориждаги муассасалар фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хориждаги муассасанинг раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий сиёсатини олиб бориш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Олий маълумотга эга бўлган, давлат тилида ва чет тилларида эркин мулоқот қила оладиган, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарлича ишбилармонлик, маънавий ва касбий сифатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаси раҳбари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тегишли равишда қуйидагилар хориждаги муассасаларга раҳбарлик қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) дипломатик ваколатхона раҳбари — хорижий давлат раҳбари ҳузурида аккредитациядан ўтувчи фавқулодда ва мухтор элчи, хорижий давлат раҳбари ҳузурида аккредитациядан ўтувчи фавқулодда ва мухтор вакил ёки хорижий давлатнинг ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтувчи ишлар вакили томонидан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатда дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлмаган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг муваққат ишлар вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) консуллик муассасаси раҳбари — бош консул, консул, вице-консул, консуллик агенти, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги миссияси ёки ваколатхонаси раҳбари — Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги миссияси ёки доимий вакили.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хориждаги муассаса раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассасанинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассасага Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат ёки халқаро ташкилот билан муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, хориждаги муассаса фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассаса ходимлари ўртасида функционал мажбуриятларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассаса ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассаса ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига, шунингдек, дипломатик ахлоқ-одоб қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассаса ходимларини юқори лавозимга кўтариш ёки уларга дипломатик мартаба бериш юзасидан Ташқи ишлар вазирлигига тақдимнома киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар сақланишини таъминлаш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги муассаса мол-мулкининг ҳисоби юритилишини ва сақланишини, шунингдек, унинг эҳтиёжлари учун ажратилаётган молиявий маблағлар оқилона сарфланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатда хориждаги муассаса, унинг ходимлари ва оила аъзоларининг хавфсизлигини, халқаро ҳуқуқ нормалари ва ўзи ишлаб турган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ уларга бериладиган имтиёзлар ва иммунитетга риоя қилинишини таъминлаш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг ўзи ишлаб турган давлат билан музокараларини олиб боради ва халқаро шартномаларини ёки халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинадиган бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ва/ёки Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири раҳбарлигида ўтказиладиган хориждаги муассасалар раҳбарлари мажлисларида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хориждаги дипломатик муассаса раҳбари икки нафар — дипломатик ваколатхона ходимлари орасидан тайинланадиган сиёсий масалалар бўйича ўринбосарга ва дипломатик ваколатхонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ҳисобланадиган савдо-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Хориждаги муассасаларнинг штат жадвали ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Хориждаги муассасалар раҳбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хориждаги муассасаларда узоқ муддатли хизмат сафарининг узлуксиз даври уч йилдан ошмаслиги зарур. Хизмат тақозоси ва хориждаги муассаса ходимининг розилигига кўра ушбу муддат кўпи билан бир йилга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узоқ муддатли хизмат сафарлари орасида Ташқи ишлар вазирлигида, унинг идоравий ташкилотлари ёки ҳудудий бўлинмаларида ишлаш муддати камида икки йил бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги талаблар хориждаги муассасаларга раҳбар сифатида дипломатик лавозимга тайинланган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг учинчи хатбошисидаги талаблар дипломатик хизмат органларида ишлашга Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органларидан жалб этиладиган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Хориждаги муассасалар ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Хориждаги муассасалар иши ҳар йили тасдиқланадиган ҳаракатлар режалари «йўл хариталари») асосида ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Хориждаги муассасаларни молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш республика жамғармаси маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хориждаги муассасаларни молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси молия вазири билан биргаликда ёки улар ваколат берган шахслар томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Хориждаги муассасалар транспорт, хизмат бинолари, алоқа воситалари ва бошқа зарур мол-мулк билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Хориждаги муассасаларда мол-мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва молия-хўжалик фаолиятини олиб бориш муассаса ишлаб турган давлат қонунчилигининг хусусиятлари ва шартларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Хориждаги муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Хориждаги муассасалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидагилар хориждаги муассасалар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йиллик ҳаракатлар режалари («йўл хариталари»)да назарда тутилган чора-тадбирларни амалда рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ амалий аҳамиятга молик ва ўзаро манфаатли давлатлараро келишувлар ва битимлар тузиш мақсадида амалга ошириладиган олий, юқори ва бошқа даражалардаги ташрифлар, учрашувлар ва музокараларни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро кун тартибидаги ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб муаммолари, шунингдек, мамлакатнинг ички ривожланиши масалалари бўйича ташаббуслари, позицияси ва ёндашувларининг ўзи ишлаб турган давлат томонидан, шу жумладан халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигини ўзи ишлаб турган мамлакат ва ундан ташқарида содир бўлаётган жорий воқеалар, дунё сиёсати ва иқтисодиёти бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига дахлдор энг муҳим масалаларини прогноз баҳолашни ўз ичига олган долзарб ахборот-таҳлилий материаллар билан мунтазам равишда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки томонлама товар айланмаси номенклатураси, энг аввало, ўзи ишлаб турган давлат бозорига маҳаллий компаниялар ва ташкилотларнинг маҳсулотлари ва хизматларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини янада ошириш ва кенгайтиришга қаратилган тижорат битимларини бевосита хориждаги муассаса иштирокида тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларини ва инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилишга ўзи ишлаб турган давлат ташкилотларининг тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, грантлари, кредитлари, техник кўмаклашиш воситаларини, илғор технологиялари ва илмий ишланмаларини жалб қилиш бўйича аниқ келишувларга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш юзасидан хорижий сайёҳлик компаниялари билан битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг нуфузли матбуот ва электрон нашрларида, шунингдек, телерадио оммавий ахборот воситаларида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларнинг моҳияти ва аҳамиятини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий, маданий-тарихий ва туристик салоҳиятини очиб берувчи холис ва ҳаққоний ахборотни тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг амалий аҳамиятга молик халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг кенг миқёсда ижро этилишига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари (кейинги ўринларда — маслаҳатчи) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек, асосий вазифалари ва функцияларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маслаҳатчи ўзи ишлаб турган давлат билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик учун масъул бўлган дипломатик ходим ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маслаҳатчи лавозими Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — ТИАИСВ) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ТИВ) номенклатурасига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маслаҳатчи ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхона) раҳбари бошчилигида амалга оширади, ушбу Низомда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ барча хатти-ҳаракатлари ва қарорларини у билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари, ТИАИСВ ва ТИВнинг кўрсатмалари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маслаҳатчининг моддий ва ижтимоий-маиший таъминоти дипломатик ваколатхонанинг харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маслаҳатчи ўз иш даврида дипломатик ходим учун тақдим этилган барча имтиёзлар ва иммунитетдан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Маслаҳатчини лавозимга тайинлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ТИВга киритиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг ташқи ишлар вазири буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маслаҳатчи лавозимига олий маълумотли, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга бўлган, давлат тилида ва чет тилларида эркин мулоқот қила оладиган, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарлича ишбилармонлик, маънавий ва касбий сифатларга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маслаҳатчи лавозимига номзодлар, қоидага кўра, ТИАИСВ ва унинг идоравий ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари орасидан тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маслаҳатчи лавозимини эгаллаган шахслар дипломатик ваколатхоналардаги хизмат муддати якунлангач ТИВ тизимидан бўшайди ва узоқ муддатли хизмат сафарига жўнаб кетишидан аввал лавозимда ишлаган давлат органи ёки ташкилотининг кадрлар аппаратига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Маслаҳатчининг дипломатик ваколатхонадаги узоқ муддатли хизмат сафари узлуксиз даври уч йилдан ошмаслиги зарур. ТИАИСВ тақдимномаси ва маслаҳатчининг розилигига кўра ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан кўпи билан бир йилга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Зарур ҳолларда тегишли тайёргарликдан ўтиши, ТИАИСВ ва ТИВ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари иш амалиётини ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиши учун маслаҳатчи тасдиқланган амалиёт ўташ режасига мувофиқ икки ойдан кўп бўлмаган муддатда ТИАИСВ ва ТИВ марказий аппаратининг ушбу соҳадаги таркибий бўлинмаларида стажировкани ўтайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Маслаҳатчининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ўзи ишлаб турган мамлакатда республикамизнинг иқтисодий манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ўзи ишлаб турган давлат билан ташқи иқтисодий муносабатлари аҳволини комплекс таҳлил қилиш, шунинг асосида ушбу муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, унинг иқтисодиёт тармоқлари ривожи тенденциялари ва суръатларини, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини тизимли равишда ўрганиш, унинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига таъсирини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматларини ўзи ишлаб турган мамлакат бозорларига барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига маҳаллий товарлар ва хизматларнинг экспорт ҳажмларини кўпайтириш, ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш бўйича амалий чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида фаол иштирок этишини, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологиялар жалб қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга хорижий грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилиш, миллий сайёҳлик маҳсулотлари (маданий-маърифий, рекреацион, тиббиёт, экологик, гастрономик, ишбилармонлик ва бошқа турлар)ни илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи хорижий сайёҳлик компанияларининг иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг таълим, илмий-техникавий ва технологик салоҳиятини, етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва юқори технологияли компаниялари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, улар билан ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишларида, энг аввало, қўшма тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни жалб қилишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Маслаҳатчи ўз зиммага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дипломатик ва бошқа халқаро-ҳуқуқий воситалар ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини қонунчилик ва тузилган тижорат битимлари ва келишувларига мувофиқ равишда ҳимоя қилиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки томонлама муносабатларнинг аниқ йўналишлари бўйича ўзи ишлаб турган давлат билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат иқтисодиётининг ривожланиш истиқболларини, иқтисодиётни тартибга солиш соҳасидаги қонунчилигини ва уни қўллаш амалиётини, товарлар, ишлар, хизматлар ва инвестициялар бозорлари конъюнктурасини, Ўзбекистон Республикаси билан ҳамда бошқа мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларини ўрганади, ТИАИСВ, ТИВ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органларига баҳо ва амалий тавсияларни ўз ичига олган тегишли материалларни юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат бозорларига Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларининг барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ўзи ишлаб турган давлатдаги етакчи компаниялар ва ташкилотлар орасидан ишончли савдо, инвестициявий ва технологик шериклар излаб топиш, учрашувлар ва музокаралар ўтказиш, биргаликда ҳамкорлик лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича контрактлар ва битимлар тузишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси маҳсулотларининг ўзи ишлаб турган давлат бозорларига камситишларсиз кириши учун қулай шароитни таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, маҳаллий компания ва ташкилотларнинг товарлари ва хизматларига нисбатан ўзи ишлаб турган давлат томонидан мажбуриятларнинг бузилиш ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолият субъектларини ҳуқуқий, нарх-наво, валюта, молия масалалари, сифатга қўйиладиган талаблар, етказиб бериладиган маҳсулотнинг техник тавсифлари, шунингдек, уларни қизиқтирувчи бошқа ахборотлар билан методик, ахборот ва маслаҳат таъминотини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ўзи ишлаб турган давлат ҳудуди орқали ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларига ва инфратузилмани ривожлантиришга ўзи ишлаб турган давлат ташкилотларининг тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, илғор технологиялари ва замонавий менежментини жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг саноат ва ишлаб чиқариш дастурларини ўрганиб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тайёр маҳсулотлар, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида уларнинг кафолатланган экспортини таъминлаган ҳолда, хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида устувор ижтимоий аҳамиятга молик, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги, шунингдек, транспорт, энергетика ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзи ишлаб турган давлат ташкилотларининг грантлари, имтиёзли кредитлари ва техник кўмак воситаларини жалб қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, ўзи ишлаб турган давлатдаги хусусий компанияларнинг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг етакчи туристик компаниялари ва соҳага ихтисослашган муассасалари орасида Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, уларни миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатдаги етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва юқори технологияли компаниялар билан қўшма тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш борасида аниқ чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатнинг давлат органлари ва ишбилармон доиралари билан, шунингдек, унинг ҳудудида жойлашган бошқа мамлакатлар ва халқаро иқтисодий ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқа ўрнатади ва мулоқот олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзи ишлаб турган давлат билан ўзаро манфаатли ва амалий аҳамиятга молик шартномалар ҳамда унинг тижорат субъектлари билан ташқи иқтисодий битимлар тузиш бўйича икки томонлама учрашув ва музокараларга тайёргарлик кўришда, уларни ўтказишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро кўргазмалар, саноат ярмаркалари, бизнес-форумлар, кооперация биржалари ва бошқа иқтисодий тадбирларда қатнашиш учун жалб қилиш бўйича фаол иш олиб боради, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари ўзи ишлаб турган давлатда ўтказиладиган худди шундай тадбирларда қатнашиши учун уларга ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг ишбилармон доиралари ва оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, таклиф қилинаётган ташқи савдо ва инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикасида яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисидаги ахборотлар тарқатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ маслаҳатчи зиммасига бошқа вазифалар ва функциялар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Маслаҳатчининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Маслаҳатчи ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига берилган ваколатлар доирасида музокаралар олиб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро конференциялар, учрашувлар, форумлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва ўзи ишлаб турган мамлакатнинг давлат органлари ва ишбилармон доираларидан маслаҳатчи ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-маълумот материаллари ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш, уларни манфаатдор томонларга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлат қонунчилиги талаблари ва дипломатик ваколатхона раҳбарияти томонидан ўрнатилган тартибга мувофиқ ўзи ишлаб турган мамлакатдаги давлат муассасалари, компаниялари ва ташкилотларининг расмий вакиллари билан иш юзасидан мулоқот олиб бориш, ёзишмаларни амалга ошириш, шунингдек, учинчи давлатларнинг ваколатхоналари ва ташкилотлари билан лозим даражада мулоқотда бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИАИСВ ва ТИВ билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар, қўмиталар ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва ҳамкорликнинг бошқа соҳалари бўйича органларнинг йиғилишларида иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Маслаҳатчи фаолияти Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ҳаракатлар режалари («йўл хариталари»)нинг Ўзбекистон Республикаси ва ўзи ишлаб турган давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича қисми асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг ҳаракатлар режалари («йўл хариталари») ТИАИСВ ваколатига кирувчи масалалар бўйича дастлаб у билан келишилган ҳолда ТИВ томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги Ўзбекистон Республикасининг ўзи ишлаб турган давлат билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича амалий иш натижаларини таҳлил қилиш асосида ТИАИСВ ва ТИВ томонидан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар маслаҳатчи фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ўзи ишлаб турган давлат билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича йиллик ҳаракатлар режалари («йўл хариталари»)да назарда тутилган чора-тадбирларни амалда рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ амалий аҳамиятга молик ва ўзаро манфаатли давлатлараро келишувлар ва битимлар тузиш мақсадида амалга ошириладиган турли даражалардаги ташрифлар, учрашувлар ва музокараларни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки томонлама товар айланмаси номенклатураси, энг аввало, ўзи ишлаб турган давлат бозорларига Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини янада ошириш ва кенгайтиришга қаратилган тижорат битимларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларини ва инфратузилмани ривожлантириш учун ўзи ишлаб турган давлат ташкилотларининг тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, грантлари, кредитлари, техник кўмаклашиш воситаларини, илғор технологиялари ва илмий ишланмаларини жалб қилиш бўйича аниқ келишувларга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш бўйича хорижий сайёҳлик компаниялари билан битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб турган давлатнинг нуфузли матбуот ва электрон нашрларида, шунингдек, телерадио оммавий ахборот воситаларида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларнинг моҳияти ва аҳамиятини, Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини очиб берувчи холис ва ҳаққоний ахборотни кенг тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг амалий аҳамиятга молик халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг кенг миқёсда ижро этилишига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Маслаҳатчи ушбу Низомга мувофиқ зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг ижроси учун шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари (кейинги ўринларда — ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек, уларнинг вазифа ва функцияларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳукуматлараро комиссиялар икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари маслаҳат органи бўлиб, ҳукуматлараро комиссияларда Ўзбекистон Республикасини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарлиги остида амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари вазифалари, функциялари ва ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, икки томонлама ўзаро алоқаларнинг бошқа устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш устидан мониторингни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, икки томонлама ўзаро алоқаларнинг бошқа устувор йўналишларида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва уни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг хорижий давлат, ҳукумат ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан музокаралари кун тартибини тузиш ва қайта ишлаб чиқиш, муҳокамага киритилган масалалар бўйича позицияларни белгилашда иштирок этиш, шунингдек, олий ва юқори даражадаги ташрифлардан кутилаётган натижалар ва якунларни комплекс баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг ишбилармон доиралари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун қулай шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига хорижий тараф билан келишган ҳолда ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш бўйича келишилган сиёсатни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларини ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологиялари, грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилишга, миллий сайёҳлик маҳсулотлари (маданий-маърифий, рекреацион, тиббиёт, экологик, гастрономик, ишбилармонлик ва бошқа турлар)ни илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг етакчи хорижий сайёҳлик компаниялари иштирок этишига, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги етакчи таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказлари билан энг аввало миллий таълим тизимига илғор амалиёт ва стандартларни жорий қилиш, ўқув жараёнини ташкил қилиш методларини такомиллаштириш, қўшма тадқиқот дастурлари ва ишланмаларини ўтказишга йўналтирилган ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш бўйича амалий чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатларни ўзаро инобатга олиш, конструктив мулоқот ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий очиқ сув оқимларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, шунингдек, экологик барқарорликни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда бошқа икки томонлама аҳдлашувлар, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўрсатилган вазифаларни бажариш учун ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ҳамкорлар билан биргаликда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда, ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр бўлган чет эллик контрагентларни аниқлашда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган аниқ лойиҳа ва дастурлар бўйича ишларни мувофиқлаштиради, тарафларнинг ўз шартномавий мажбуриятларини бажаришига ёрдам беради, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи чет эл компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тўғридан-тўғри контрактлар тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматлари ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспортга етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, хорижий мамлакатлар компанияларининг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, уларни ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида, хусусан иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ва инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилишга оид устувор дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар кўринишидаги саноат маҳсулотларини хорижий ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун экспортга етказиб беришни таъминлаган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида устувор ижтимоий аҳамиятга молик, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги, транспорт, энергетика ҳамда коммунал инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа йўналишлардаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмак воситаларини жалб қилиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва мамлакатнинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга хорижий мамлакатларнинг жалб қилинишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма тадқиқот ва таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш йўли билан етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлари ва юқори технологияли компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг трансчегаравий дарёлар сув-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиши юзасидан, шунингдек, қўшни давлатлар ҳудудидаги сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, уларнинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишини чеклаш ва уларнинг трансчегаравий таъсирини пасайтириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг экологик жиҳатдан асосланган технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллашга қаратилган узоқ муддатли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни хорижий ҳамкорлар билан келишиш ва тузиш бўйича чоралар кўради, шунингдек, улардан келиб чиқадиган ўзаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларида қабул қилинадиган, ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларига тааллуқли бўлган баённома қарорларининг бажарилишини мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари билан иш юзасидан алоқада бўлади, уларнинг ўзаро муносабатларга тааллуқли бўлган мурожаатлари тезкорлик билан кўриб чиқилишида зарур ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мурожаатлари ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари томонидан кўриб чиқилишида кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишни ташкиллаштиради, уларни чақириш билан боғлиқ ташкилий-техник, моддий-молиявий ва бошқа масалаларнинг бутун комплексини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хорижий мамлакатлар билан икки томонлама келишувлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларига мувофиқ ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларига бошқа вазифа ва функциялар юклатилиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари қуйидаги ваколатларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича зарур қарорлар қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари билан келишилган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг доимий ва вақтинча қўшма кичик комиссиялари ва идоралараро ишчи гуруҳларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, шунингдек, хориждаги муассасаларидан зарур ахборот-таҳлил ва маълумотнома материаллари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида мажлислар чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ёки ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари кўмагида хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларига икки томонлама ҳамкорлик ва ҳукуматлараро комиссиялар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳамкорлик лойиҳалари, ҳукуматлараро комиссиялар томонидан қабул қилинадиган келишувлар ва баённома қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарлари таркиби, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари раҳбарлари орасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларининг ўринбосарлари ва аъзолари, шунингдек, масъул котиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлари раҳбарлари ва масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари масъул котиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари орасидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиблари Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик хусусияти ва кўлами, муҳокамага киритиладиган кун тартибидаги масалалар мазмуни, шунингдек, ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари таркибидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш, уларнинг кун тартиби, ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларининг кун тартиби, ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича Ўзбекистон томонининг таклифларини ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари раислари билан келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ёки хорижда ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлисларини, зарур ҳолларда эса мажлислар орасидаги даврда ҳукуматлараро комиссияларнинг раисдошлари билан учрашувларни ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган мажлис баённомаси қарорларини имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этиш бўйича бошқа чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари йўқлигида мазкур вазифаларни уларнинг ўринбосарлари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларининг кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл тарафи билан икки томонлама музокаралар ва учрашувлар ўтказади, ўз ваколати доирасида келишувлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва масъул котибларига эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ўзининг ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларидаги иштироки натижалари тўғрисида батафсил ҳисоботларни тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда камида бир марта ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари масъул котибларига ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган келишувлар ҳамда қарорларни амалга ошириш жараёни ҳақида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг ишида самарали иштирок этиш юзасидан бошқа чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари олдида турган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари билан келишилган ҳолда, масъул котиб бошчилигида ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари котибиятлари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари масъул котиблари қуйидаги вазифаларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларига ҳар томонлама ва сифатли тайёргарлик ишларининг бутун комплекси мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари билан келишилган ҳолда навбатдаги йилга мўлжалланган ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлисларини ўтказиш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларига ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш учун тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг хорижий қисмлари таркибидаги ўзгаришларни мониторинг қилади ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларини бу ҳақида ўз вақтида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектларига ҳукуматлараро комиссиялар фаолияти доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича сўровлар юборади, келиб тушган таклифларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, улар асосида кун тартиби лойиҳасини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қабул қилинган ёки рад этилган таклифларини асослантирган ҳолда кун тартиби лойиҳасини, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш муддатлари ва жойи бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари билан келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ёки хорижда ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларига ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари мажлислари ва улар доирасида ташкил этиладиган бошқа тадбирларни ўтказиш муддатлари ва жойи ҳақида хабар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари вакиллари ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ишига жалб қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари, раисдошларнинг учрашувлари ва музокаралари, ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари мажлислари учун тегишли материаллар ва ҳужжатларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг баённома қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, мажлислар якунлари бўйича уларнинг қабул қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари натижалари бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари мажлисларида эришилган келишувлар, шунингдек, уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг лозим даражада ижро этилиши устидан мониторингни таъминлайди, ҳар чоракда камида бир марта умумлаштирилган ахборот тайёрлайди ва ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раисларига тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил қилиш бўйича бошқа чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва уларнинг масъул котиблари ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг лозим даражада бажарилиши ҳамда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ишининг натижадорлиги учун шахсан жавобгардир.