Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА
1-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.
(2-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
3-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «O‘zbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири:
1) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(4-модда биринчи қисмининг 1-банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
(4-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
(4-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларининг олд томонига;
2) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг Кенгашининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
республика давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(4-модда биринчи қисмининг 2-банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
(4-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
(4-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг никоҳ тантанали равишда рўйхатга олинадиган мажлислар залларига;
3) доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисларининг;
(4-модданинг биринчи қисми 3-банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
республика давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
(4-модда биринчи қисми 3-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг;
(4-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг;
(4-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарига жойлаштирилади;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг;
(4-модда биринчи қисми 4-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг бланкаларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) қуйидагиларнинг:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва девонининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
давлат бошқаруви органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларининг;
(4-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
судларнинг;
прокуратура органларининг;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг);
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг, консуллик муассасаларининг, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг;
нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивларнинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг муҳрларида ва ҳужжатлари бланкаларида;
(4-модда биринчи қисми 5-бандининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг расмий нашрларида;
(4-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7) Ўзбекистон Республикасининг пул белгиларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, идентификацияловчи ID-картасида ва дипломатик паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карталарида;
(4-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
9) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад устунларида;
10) Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторининг почта вагонлари ва почта қутиларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) умумдавлат намунасидаги ҳужжатларда;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда акс эттирилади.
(4-моддаси биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан 11 ва 12-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвиридан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
5-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-модда.
Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда.
Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
8-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонунчилигини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-273-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 484-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
616-XII-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-модда, 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)