ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
2-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Давлат кадастри тушунчаси
Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
4-модда. Давлат кадастрлари ягона тизими
Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлашга мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими тарзида яратилади.
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш тартиби давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби
Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради:
давлат ер кадастри;
фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат сув кадастри;
давлат ўрмон кадастри;
ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;
ҳайвонот дунёси давлат кадастри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;
давлат шаҳарсозлик кадастри;
гидротехника иншоотлари давлат кадастри;
тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат кадастри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомобиль йўллари давлат кадастри;
темир йўллар давлат кадастри;
транспорт қувурлари давлат кадастри;
алоқа объектлари давлат кадастри;
энергетика объектлари давлат кадастри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;
(5-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
картография-геодезия давлат кадастри;
ҳудудлар давлат кадастри.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.
6-модда. Давлат кадастрлари объектлари
Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонунда давлат кадастрларининг бошқа объектлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
7-модда. Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари
Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;
фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;
кадастрга доир ахборотни шакллантириш услубиятининг ягоналиги;
кадастрга доир ахборотнинг аниқлиги;
кадастрга доир ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги.
8-модда. Давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат бошқаруви
Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастрга доир ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Махсус ваколатли органнинг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;
давлат кадастрлари юритилишига доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар;
давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Давлат кадастрларини юритиш
Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:
кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;
фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ва тасдиқланишининг юридик ҳужжати ҳисобланади.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотларни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Кадастр объектларини ҳисобга олиш
Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Кадастр объектларини баҳолаш
Кадастр объектларини баҳолаш сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни ўз ичига олади.
Кадастр объектларини сифат жиҳатидан баҳолаш уларнинг табиий ва жисмоний тавсифлари асосида амалга оширилади.
Кадастр объектларини қиймат жиҳатидан баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Кадастр ҳужжатлари
Кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир.
Кадастр йиғмажилди кадастр объектига бўлган ҳуқуқни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган кадастр объектини кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотларидан иборат бўлади.
Кадастр харитаси (плани) кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.
Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда тузилади ҳамда кадастр объектларининг алоҳида ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича миқдор ва сифат ҳолати, баҳоси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
17-модда. Давлат кадастрларига доир ахборотни тақдим этиш
Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 декабрь,
171-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 19-модда; 2002 й., 9 (1317)-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)