ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилик
Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Давлат кадастри тушунчаси
Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
4-модда. Давлат кадастрлари ягона тизими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (бундан буён матнда Миллий географик ахборот тизими деб юритилади) шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоби юритилишини, баҳоланишини таъминлаш учун мўлжалланган.
Давлат кадастрларининг ахборотини Миллий географик ахборот тизимига тақдим этиш ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда, фақат телекоммуникация тармоқлари орқали амалга оширилади. Бунда давлат сирлари жумласига киритилган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрлари ахборотини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
5-модда. Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби
Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради:
давлат ер кадастри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри;
(5-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
давлат сув кадастри;
давлат ўрмон кадастри;
ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри;
(5-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;
(5-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;
давлат шаҳарсозлик кадастри;
гидротехника иншоотлари давлат кадастри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри;
(5-модданинг биринчи қисми ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
автомобиль йўллари давлат кадастри;
темир йўллар давлат кадастри;
транспорт қувурлари давлат кадастри;
алоқа объектлари давлат кадастри;
энергетика объектлари давлат кадастри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;
(5-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
картография-геодезия давлат кадастри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда биринчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.
6-модда. Давлат кадастрлари объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Қонунда давлат кадастрларининг бошқа объектлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
7-модда. Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари
Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;
фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;
кадастрга доир ахборотни шакллантириш услубиятининг ягоналиги;
кадастрга доир ахборотнинг аниқлиги;
кадастрга доир ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги.
8-модда. Давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий географик ахборот тизимида юритиш тартибини белгилайди;
Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрлари ахборотини тақдим этиш тартибини белгилайди;
(9-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастрга доир ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Махсус ваколатли органнинг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр агентлиги Миллий географик ахборот тизимини ва давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр агентлиги:
(10-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(10-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий географик ахборот тизимида юритади;
(10-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;
(10-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
давлат кадастрлари юритилишига доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(10-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(11-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;
(11-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
(11-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Давлат кадастрларини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:
кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланувчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.
(12-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(12-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.
(13-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафлар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар учун жавобгар бўлади. Зарарнинг ўрни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши лозим.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
14-модда. Кадастр объектларини ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, идораларнинг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
15-модда. Кадастр объектларини баҳолаш
Кадастр объектларини баҳолаш сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни ўз ичига олади.
Кадастр объектларини сифат жиҳатидан баҳолаш уларнинг табиий ва жисмоний тавсифлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр объектларини қиймат жиҳатидан баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Кадастр ҳужжатлари
Кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир.
Кадастр йиғмажилди кадастр объектига бўлган ҳуқуқни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган кадастр объектини кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотларидан иборат бўлади.
Кадастр харитаси (плани) кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.
Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда тузилади ҳамда кадастр объектларининг алоҳида ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича миқдор ва сифат ҳолати, баҳоси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
17-модда. Давлат кадастрларига доир ахборотни тақдим этиш
Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 декабрь,
171-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 19-модда; 2002 й., 9 (1317)-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)