Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021 16.02.2016 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг қарори, 16.02.2016 йилдаги 213-сон
Date of entry into force
16.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Янгибозор тумани ҳокимининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 54-сон Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда;) асосан тумандаги транспорт воситаларнинг 2016 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Янгибозор туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Ж. Нажимов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг «б» кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2016 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транспорт воситаларни техник кўрикка жалб қилишда ЙҲХГга, туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 17 февралдаги 177-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларнинг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2016 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарор Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Янгибозор кўзгуси» газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Матқурбанов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳоким в.б С. МАТКУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгибозор т.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 213-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил Техника кўригини ўтказиш бўйича комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Нажимов Журабек

комиссия раиси, туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори

АЪЗОЛАРИ:

Маткурбанов Санъат

Туман Хокимлиги биринчи ўринбосари

Исмаилов Шухрат

Туман Мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи

Тажибоев Шоназар

«Янгибозор - Автокамалак» МЧЖ бошлиғи

Нурметов Махмуд

«Янгибозор - Авто Сервис Гултож» цех бошлиғи

Янгибаев Хажибой

Туман Давлат Солиқ инспекцияси ходими

Курбошев Худоёр

Давлат техника назорати инснекцияси бош инспектори

Рахимов Карим

Янгибозор туман Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раиси

Курбанов Олимбой

Агросуғурта бўлими мол-мулк ва шахс суғуртаси бўйича катта андерраитери

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 213-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил Техника кўригидан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Корхона, ташкилот, МТП хусусий корхона ва фирма, фермерлар уюшмалари номи

ТВ

сони

Техник кўрик ўтказиш санаси

Техник кўрикдан ўтадиган манзил

биринчи

иккинчи

1.

Халқ банки

2

05.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

2.

Туман ҳокимияти

1

05.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

3.

Молия бўлими

1

05.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

4.

Давлат Солиқ инспекцияси

1

05.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

5.

Саноат касб-ҳунар коллежи

3

05.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

6.

Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

1

06.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

7.

Уз.Кейс сервис қўшма корхона

5

06.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

8.

Яигибозор туман Пахта тозалаш Акцядорлик жамияти

5

06.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

9.

Кишлоқ хўжалик кимё

3

06.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

10.

Хоразм-транс баҳолаш МЧЖ

2

09.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

11.

Хоразм турон сервис

1

10.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

12.

Йўл хўжалиги давлат кархонаси

4

10.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

13.

Ветеринария бўлими

1

11.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

14.

Маданият ва спорт ишлари бўлими

1

12.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

15.

Ёғду фирмаси

1

13.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

16.

Ички ишлар бўлими Ёнғин хавфсизлиги бўлими

4

13.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

17.

Истиқбол хусусий корхонаси

1

16.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

18.

Ободонлаштириш бошқармаси

7

17.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

19.

Янгибозор Шароб савдо ИБУК

2

18.03.2016 йил

«Гултож Автосервис» фирмаси

20.

Бандликка кўмаклашиш маркази

1

18.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

21.

Газлаштириш корхонаси

2

18.03.2016 йил

19.09.2016 йил

«Гултож Автосервис» фирмаси

22.

Ватанпарвар ташкилоти

13

19.03.2016 йил

«Гултож Автосервис» фирмаси

23.

Санитария-эпидемияология станцияси

3

19.0.3.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

24.

Оллаберган биосервис лабораторияси

1

22.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

25.

Марказий касалхона

8

23.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

26.

Бурхон чорва сервис МЧЖ

3

24.03.2016 йил

«Гултож Автосервис» фирмаси

27.

Олтинкўл оптом МЧЖ

4

25.03.2016 йил

-

« Гултож Автосервис» фирмаси

28.

Бўзкалъа-Янгибозор МТП

2

25.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

29.

Янгибозор 9-сон автокорхона МЧЖ

10

26.03.2016 йил

27.09.2016 йил

Янгибозор 9-сон автокорхона

МЧЖ

30.

Янгибозор туман давлат махсус сув қурилиш унитар корхонаси

11

26.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

31.

Висола Аброрбек МЧЖ

3

27.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

32.

Кислород Газ МЧЖ

2

27.03.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

33.

Элинза хусусий ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси

4

03.04.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

34.

Орол фермер хўжалиги

2

03.04.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

35.

Эшчан дамар МЧЖ

10

04.04.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

36.

Уйғур курувчи МЧЖ

2

04.04.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

37.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

1

04.04.2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

38.

Хусусий фирма ва корхоналар

185

6, 7, 8 , 9 , 10, 11 апрель 2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

39.

Дехқон фермер хўжаликлари

94

14, 15 , 16 , 17 апрель 2016 йил

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

40.

Автокамалак МЧЖ

12

18.04.2016 йил

19.10.2016 йил

Янгибозор 9-сон автокорхона

МЧЖ

41.

Фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари

4982

03.01.2016 йилдан

31.08.2016 йилгача

-

«Гултож Автосервис» фирмаси

Жами

5404

(«Янгибозор кўзгуси» газетаси, 03.03.2016 й., 5-сон, )