Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.12.2015 йилдаги 353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.12.2015 йилдаги 353-сон
Date of entry into force
14.12.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар 2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида ушбу бизнес-сегментда ривожланган мамлакатларга яқинлашган даражага эришишни назарда тутган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат инфратузилмасини, шу жумладан телекоммуникациялар тармоғини янада ривожлантириш ва модернизациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар айланмасини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, истеъмол бозори талабига мувофиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеграциялаштирилган савдо ва маркетинг платформаларини, интернет-магазинларни, янада такомиллаштирилган тўлов тизимларини, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, халқаро стандартларга йўналтирган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплексини (кейинги ўринларда Тадбирлар комплекси деб аталади) бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари Идоралараро комиссияга юклансин, Тадбирлар комплексининг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбирлар комплексининг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини ташкил этсинлар ҳамда йилнинг ҳар чорагида Идоралараро комиссияга уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасида инфратузилмани фаол ривожлантиришни ҳамда унинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун республиканинг барча ҳудудларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада кенгайтириш ва телекоммуникациялар тармоқларини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 4 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
353-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 декабрдаги 353-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Концепция ўртача муддатли истиқболда электрон тижоратни ривожлантиришнинг, рақобат муҳитини кенгайтиришнинг, янги инфратузилма ўсишининг ва қўшимча иш ўринлари яратишнинг йўллари, шаклларини белгилашнинг, шунингдек электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Концепция Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек электрон тижорат бозорининг ҳозирги ҳолатини, илмий прогноз ишланмаларни ўрганиш, халқаро ташкилотларнинг эксперт материалларини таҳлил қилиш натижаларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат бозорининг жорий ҳолати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий электрон иловалар ва тўлов ечимларини кенг жорий этиш йўли билан янги ахборот технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг тезкор ўзаро ҳамкорлик қилиши имконини берувчи телекоммуникация инфратузилмаси ривожланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўллаш амалиёти ҳисобга олинган ҳолда электрон тўлов тизими механизми ҳамма жойда жорий этилмоқда ва доимий равишда такомиллаштирилмоқда, тижорат банклари томонидан банк ҳисоб рақамларини масофадан бошқариш хизматларининг кенг доираси тақдим этилмоқда, бу охирги беш йилда фойдаланувчилар сонини 20 баравардан ортиқ, интернет-банкинг ва мобиль банкинг хизматларини эса — 21 мартадан ортиқ кўпайтириш имконини берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада EMV стандартига ўтилган ҳолда Uzkart ягона банклараро тўлов тизими амал қилмоқда ва ривожланмоқда, у микрочип модулларли пластик карточкалар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 26 та тижорат банкининг тўлов тизимларини бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот хавфсизлиги чоралари тизимли асосда амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. «Электрон ҳукумат» порталининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари комплексларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш ушбу Марказнинг вазифалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини реализация қилишнинг биржа механизмлари ривожланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, 2001 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг товар-хом ашё биржаларидаги барча битимлар электрон тизимларда тузилмоқда, 2004 йилдан бошлаб эса — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар моддий-техник ресурсларининг энг муҳим турлари Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг электрон савдоларида сотилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишни, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришга давлат буюртмаларини олишга тадбиркорлик субъектларини қўйишни кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарори билан электрон кимошди савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш механизми жорий этилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Концепциянинг мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2016 — 2018 йилларда электрон тижорат соҳасида ягона сиёсат стратегиясини белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги учун тенг шарт-шароитлар яратиш Концепциянинг мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида ушбу бизнес-сегментда ривожланган мамлакатларга яқинлашган даражага эришишни назарда тутган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат инфратузилмасини, шу жумладан телекоммуникациялар тармоғини янада ривожлантириш ва модернизациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар айланмасини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, истеъмол бозори талабига мувофиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеграциялаштирилган савдо ва маркетинг платформаларини, интернет-магазинларни, янада такомиллаштирилган тўлов тизимларини, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, халқаро стандартларга йўналтирган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Электрон тижоратни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жараён иштирокчиларига электрон турда тузилган битимларнинг ҳақиқийлиги ва мажбурийлигига шубҳа туғилишини истисно этадиган кафолатларни таъминлашни назарда тутган ҳолда электрон тижоратни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасида тўлов операцияларини, пул маблағлари оқимларини масофадан бошқаришда хавфсизликни таъминлаш, халқаро почта жўнатмалари юзасидан божхона назоратини амалга ошириш механизмларини ва шу кабиларни тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шу жумладан электрон тижоратнинг умумий жараёни, электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини жорий этиш, электрон пул карталаридан фойдаланишни рағбатлантириш механизмларининг муаллифлик-ҳисоб-китоб қисмини белгиловчи стандартларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулкни сотиш, товарлар (ишлар, хизматлар) ва хизматлар билан электрон савдо қилиш тартибини, рекламани тарқатиш, шу жумладан электрон ҳужжатларни оммавий жўнатиш тартибини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ривожланган мамлакатлар даражасига яқинлашишга йўналтирган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) халқаро стандартни дастурий таъминлашни жорий этиш ва ундан фойдаланиш, юқори тезликдаги интернет-хизматларни интеграциялаш йўли билан электрон тижорат инфратузилмасини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) етказиб берувчиларни танлаш механизмларини такомиллаштириш йўли билан корпоратив харидларнинг электрон тизимларига босқичма-босқич ўтиш, шартнома мажбуриятлари бажарилиши кафолатларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш ҳисобига тадбиркорлик субъектларини ва қўшимча иш ўринларини ташкил этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасида бизнесни ва ўз бизнесини ташкил этишда ҳамда солиқ солишда касбий билимлар ва кўникмаларни чуқурлаштириш учун имкониятларни реклама қилиш бўйича кенг кўламли ахборот-таълим кампаниясини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологиялари негизида инфратузилмани янада ривожлантириш ва кенгайтириш, электрон тижорат соҳасида хавфсизликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айниқса қишлоқ жойларда аҳоли ва тадбиркорларнинг, Интернетнинг бутунжаҳон тармоғидан фойдаланишини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) таълим берувчи семинарлар ўтказиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали бепул маслаҳат хизматларини ташкил этиш йўли билан манфаатдор контингентнинг хабардорлиги даражасини ошириш ва бизнесни ривожлантиришда устуворликларни танлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) бизнес ва истеъмолчиларнинг манфаатлари мувозанатини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Электрон тижоратнинг Интернет-платформаларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот порталини ва иштирокчиларни рўйхатга олиш тартиботларини энг кўп даражада соддалаштириш ва тезлаштиришни, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборотларидан фойдаланиш ҳажмини кенгайтириш, савдони юритиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашни назарда тутган ҳолда давлат харидлари, корпоратив харидлар жараёнларини янада ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маҳаллий ишлаб чиқариш товарларини экспорт қилишни кенгайтиришга йўналтирилган «Ташқи савдо фаолияти миллий портали» интернет-платформани яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш, электрон тижорат соҳасида ходимлар малакасини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасида тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳолини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларида электрон тижорат соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш курсларини мунтазамлилик асосида ўтказишни амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим тизимига электрон тижорат соҳасида илғор халқаро стандартларга мувофиқ бўлган янги йўналишлар ва мутахассисликларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Концепцияни амалга ошириш механизми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Концепцияни рўёбга чиқариш 2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича Тадбирлар комплексини (кейинги ўринларда Тадбирлар комплекси деб аталади) ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тадбирлар комплексининг барча қисмлари ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш 2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия томонидан (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Идоралараро комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар комплексини амалга ошириш юзасидан вазирликлар, идоралар ва масъул бажарувчилар бўлган бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасига халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат соҳасида тегишли тадбирлар бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилишини ташкил этишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижоратни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижоратни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада электрон тижоратнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг таклифлари асосида электрон тижоратни янада ривожлантиришга йўналтирилган қўшимча чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликлар, идоралар ва масъул бажарувчилар бўлган бошқа ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар комплексида қўйилган вазифалар белгиланган муддатларга ва ишлар ҳажмига мувофиқ ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
навбатдаги ҳисобот йилида тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар режаси ишлаб чиқилишини ва ҳар йили Идоралараро комиссияга тақдим этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар комплексида қўйилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳар чоракда Идоралараро комиссияга тақдим этилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг электрон тижорат соҳасидаги функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Концепцияни амалга оширишни, шунингдек давлат даражасида манфаатларни келишиш бўйича электрон тижоратни жадал ривожлантириш юзасидан вазифаларни ҳал этишда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини умумий мувофиқлаштириш электрон тижорат соҳасида ваколатли орган ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Дастурий таъминлаш ва ахборот хавфсизлиги соҳасида техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Экспорт-импорт операцияларини такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Электрон тижорат соҳасида тўлов операцияларини амалга ошириш ва янада такомиллаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Иқтисодиётда электрон тижорат секторларининг ролини тавсифлайдиган индикаторларни шакллантириш, электрон тижорат секторларида танланадиган статистика текширувларини жорий этиш учун ахборот базасини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ишончли рақобат муҳитини, тарқатиш тартибига риоя қилиш юзасидан назорат қилишни ва рекламанинг мазмунига қўйиладиган талабларни, офертани, электрон хабарларни оммавий жўнатишни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Концепцияни амалга ошириш натижасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли савдо платформалари, интернет-магазинлар ва ахборот воситачилари сонини кўпайтириш ҳисобига транзакциялар, товар айланмаси, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмлари ўсиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларининг ахборот-коммуникация технологиялари билан қамраб олиниши, шунингдек банк карталаридан фойдаланувчи шахслар улуши кўрсаткичлари кўпайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларда тадбиркорлик субъектларининг самарали рақобат қилиши учун шарт-шароитлар шаклланиши, тижоратнинг инновацион усуллари доираси кенгайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида ахборот технологияларини кенг қўллаш учун янги имкониятлар очилиши, давлат харидлари ва корпоратив харидларнинг электрон шаклда амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор ахборот технологиялари электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг янги воситаларини янада жорий этишни давом эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш кутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 декабрдаги 353-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар
номи

Амалга
ошириш шакли

Амалга
ошириш муддатлари

Масъул
бажарувчилар

I. Электрон тижоратнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, электрон тижоратни амалга ошириш стандартларини, шаклларини, шунингдек механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

1.

Электрон тижоратнинг тўлов операциялари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил I чорак

Марказий банк,Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ

2.

Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, ССП

3.

Электрон тижоратда рекламаларни жойлаштириш, электрон ҳужжатларни ёки электрон хабарларни оммавий жўнатиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк

4.

Электрон тижорат секторини тавсифловчи индикаторларни шакллантириш мақсадида электрон тижорат соҳасида статистик текширишларни ўтказиш учун давлат статистика ҳисоботларининг тегишли шаклларига ўзгартиришлар киритиш.

Давлат статистика ҳисоботлари шакли

2016 йил II чорак — ўзгартиришлар;

ҳар чоракда — тақдим этиш

Давлат статистика қўмитаси, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк

5.

Битимларни амалга ошириш, электрон тижоратда қўлланадиган электрон ҳужжатларни ва электрон хабарлардаги ахборотларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил II чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, ДСҚ

6.

Электрон тижоратдаги битимларни бажариш бўйича қуйидаги форматлардаги электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини жорий этиш:

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги электрон битимлар (В2В);

хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли ўртасидаги электрон битимлар (В2С);

хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ўртасидаги электрон битимлар (B2G);

жисмоний шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2C);

юридик шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2B).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил II чорак

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ССП

7.

Электрон ярмаркалар, аукционлар, танловлар ва кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ахборот воситачилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил II чорак

«ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

8.

Ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширишда электрон тижорат қатнашчиларининг мумкин бўлган таваккалчиликларини камайтириш бўйича қонунчиликни ўрганиш ва уни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш.

Таклифлар киритиш

2016 йил II чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ

9.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг давлат ва корпоратив харидларини ва уларни амалга ошириш жараёнларининг махсус ахборот порталини қуйидагилар ҳисобига янада такомиллаштириш бўйича ўзгартиришлар киритиш:

рўйхатдан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш ва жадаллаштириш;

электрон давлат корпоратив харидлари порталидан фойдаланувчилар учун қўшимча сервислар комплексини яратиш;

харидлар жараёнида олдиндан келишиб олиш ва нархларни манипуляция қилиш имкониятининг олдини олиш;

қоида бузилишларининг олдини олиш бўйича таъсирчан мониторинг ва назорат қилиш механизмини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил II чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

10.

Электрон тижоратда экспорт битимларини ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Тадбирлар режаси

2016 йил II чорак

ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ

11.

Электрон тижорат доирасида халқаро почта ва курьер жўнатмаларини божхонада назорат қилиш ҳамда божхонада расмийлаштиришни тартибга солиш ва ўтказишни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил IV чорак

ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

12.

Интерактив тизимларда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида онлайн режимидаги пул маблағлари оқимларини масофадан бошқаришда хавфсизликни таъминлаш механизмини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил III чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ

13.

Электрон тижорат қатнашчилари ўртасида банк ахборотларини ва молиявий ахборотларни айирбошлаш бўйича талабларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил III чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ

14.

Электрон тижорат соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил III чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДБҚ, Молия вазирлиги, ССП, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

15.

Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилик талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун қатнашчиларнинг, ахборот воситачиларининг ва бошқа субъектларнинг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таклифлар киритиш

2016 йил IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Марказий банк

16.

Электрон тижорат доирасида кўчмас мулкни реализация қилиш қоидаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Ахборот-коммуникация технологиялари негизида электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш

17.

Интернет магазинларини ҳисобга олиш учун www.uz ахборот қидириш тизимида «Электрон тижорат» бўлимини яратиш.

Бўлимни яратиш

2016 йил I чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

18.

Тўлов тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда e-kommunal порталини янада такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил I чорак — ишлаб чиқиш;

2016 йил II чорак — амалга ошириш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Марказий банк, Банклар уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК

19.

Электрон тижоратда Онлайн-ўқитиш миллий порталини яратиш.

Портални ва ўқитиш дастурини яратиш

2016 йил II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, «ЎзРТХБ» АЖ

20.

«Ташқи савдо фаолиятининг миллий портали» интернет-платформасини яратиш йўли билан бажариш кафолатларини таъминлашни ва тизимли маркетинг олиб боришни ҳисобга олган ҳолда, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда товарлар экспортини кенгайтириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил III чорак – ишлаб чиқиш;

2016 йил IV чорак —амалга ошириш

Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

21.

Аҳоли пунктларини қамраб олишни:

2016 йилда — 30 фоизгача;

2017 йилда — 50 фоизгача;

2018 йилда — 65 фоизгача етказиш йўли билан айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини кенгайтириш.

Тадбирлар режаси

2016 — 2018 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. Электрон тижорат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

22.

Электрон тижорат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳоли малакасини ошириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

23.

Электрон тижорат соҳасида фаолиятни амалга ошириш тартиби ва механизмларини кенг тушунтириш бўйича жойларда семинарлар ва амалий ўқувлар ўтказиш.

Тадбирлар режаси

2016 йил II чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 декабрдаги 353-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Саидова Г.К.

Иқтисодиёт вазири, Идоралараро комиссия раиси

Мирзохидов Х.М.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари

Эргашев И.К.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

Молия вазирининг ўринбосари

Парпиев Б.Р.

Давлат солиқ қўмитасининг раиси

Дусанов З.А.

Давлат божхона қўмитасининг раиси

Тўраев Б.Э.

Давлат статистика қўмитасининг раиси

Хайдаров А.Я.

Марказий банк раисининг ўринбосари

Гафаров С.Х.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Қурбонов А.К.

«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори

Исмаилов В.В.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи

Нагаев А.Р.

«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарувининг раиси

Шайхов А.Э.

Савдо-саноат палатасининг раиси

Хаджаев А.Ж.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси

Махмудов Ш.Н.

«Ўзтрансгаз» АК бош директори

Басидов И.С.

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Холмухамедов Ў.О.

«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори

лавозимига кўра

Иқтисодиёт вазирлиги хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи, Идоралараро комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 612-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)