Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2019 16.09.2013 йилдаги 250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.09.2013 йилдаги 250-сон
Date of entry into force
23.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасалари шаклидаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларининг сифатини ошириш учун маркетинг ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли иқтисодиётни тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни ривожлантириш бўйича услубий асос, шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувида рақамли платформалар ва электрон бошқарув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, инновацион рақамли технологияларни синов тариқасида ишга тушириш ва Ўзбекистон Республикаси шароитида уларни кенг жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек функционал ва операцион жараёнларни оптималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун илғор ютуқлар ва ижобий хорижий тажрибаларни доимий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳозирги ҳолатни таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини истиқболларини прогнозлаш ва жорий этиш, салоҳиятини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини самарали амалга ошириш учун ҳуқуқий ва меъёрий базани такомиллаштириш бўйича мақсадли таҳлил ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни доимий йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида АКТ лойиҳаларини жорий қилиш ҳолатини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон тижорат субъектлари миллий реестрини шакллантириш, юритиш ва янада такомиллаштириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг ходимларининг чекланган сони 150 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг амалдаги тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жалб этиладиган, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини ҳамда тадбирларини амалга оширишни молиялаштиришга йўналтириладиган беғараз техникавий кўмак (грантлар)дан, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш бўйича масъул мувофиқлаштирувчи этиб белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини молиялаштириш учун беғараз техникавий кўмак (грантлар) ва имтиёзли кредитлар маблағларини жалб этиш масалалари бўйича ишларни фаоллаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази уставлари бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказини ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказини зарур йўналишдаги малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек Марказларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 516-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 699-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 516-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 699-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 16 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузилмаси
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 492-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 29-сон, 699-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)