Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2017 28.10.2015 йилдаги ПҚ-2422-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.10.2015 йилдаги ПҚ-2422-сон
Date of entry into force
28.10.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда тармоқни ягона пахта комплекси сифатида бошқариш тизимини оптималлаштириш, бунинг асосида пахта толасини қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар акциядорлик жамиятларининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзпахтасаноат» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот сифатида жаҳон бозорида рақобатдош юқори сифатли пахта толасини ишлаб чиқариш ва уни пахта терминалларига ўз вақтида юклаб жўнатиш, шунингдек техник чигитларни тайёрлаш ва уларни ёғ заводларига етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларидан қабул қилинадиган пахта хом ашёси ва тайёр пахта маҳсулотлари (пахта толаси ва чигит)нинг миқдори ва сифатини қатъий ва аниқ ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш, пахта хом ашёсини қайта ишлашда ноишлаб чиқариш нобудгарчиликларини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш тармоғи корхоналари томонидан пахта толаси ва чигитнинг чиқишига белгиланган давлат стандартлари ва меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг сифатини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган навларни жойлаштиришдан келиб чиққан ҳолда юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ва уни пахта етиштирувчи хўжаликларга ўз вақтида етказиб беришни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ харид қилинаётган пахта хом ашёси ва жўнатилаётган пахта маҳсулоти учун уни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахтани қайта ишловчи корхоналарга ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, илғор техника ва технологияларни жорий этиш, инвестициялар, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзпахтаэкспорт» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахтани қайта ишловчи корхоналар томонидан пахта терминалларига етказиб берилаётган пахта толасини қабул қилишни таъминлаш, уни қатъий ва аниқ ҳисобга олган ҳолда, толанинг сифат хусусиятлари бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сақлашнинг замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини ташкил қилиш, уларнинг сифати пасайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон ва минтақавий пахта бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича тизимли маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, улардаги тенденциялардан келиб чиқиб, пахта толасини экспортга ва ички истеъмолчиларга сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, пахта толасини етказиб бериш тўғрисида экспорт шартномалари тузилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ экспортга етказиб берилаётган пахта толаси учун толани ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Ўзпахтаёғ» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник чигитни қабул қилиш ва қатъий ҳисобга олиш, уларнинг сифатини амалий назорат қилиш, тармоқ корхоналари пахта ёғи чиқишининг белгиланган меъёрларига, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сотишда тегишли тартибга риоя этишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички истеъмол бозорини янада тўлдириш учун сифатли пахта ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, илғор техника ва технологияларни жорий этиш, инвестициялар, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда ёғ заводларига кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси бошқарув ходимларининг чекланган сони 70 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 43 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси, унинг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати 3, 3а ва 3б-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 31 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ пахта терминалининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПФ-4847-сонли Фармони таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаёғ» АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 30 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси ҳамда «Ўзпахтаёғ» АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлари рўйхати 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари, шу жумладан «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ бош директорлари компаниянинг кузатув кенгаши томонидан сайланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимларга тасдиқланадилар ва мақоми бўйича тегишли равишда вазир ҳамда вазир ўринбосарларига тенглаштириладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ бош директорларининг ўринбосарлари жамиятлар акциядорларининг умумий йиғилишларида сайланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимларга тасдиқланадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» АЖ «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий ташкилотларининг пахта толасини сотиш бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаёғ» АЖ ҳукуматлараро битимга мувофиқ соя ловиясини харид қилиш учун жалб этилган АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг кредитларини тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича «Ўзпахтасаноат» АЖнинг пахтани қайта ишлаш корхоналари тайёр маҳсулотлар (пахта толаси ва техник чигит) ишлаб чиқарувчи сифатида пахта толаси ва чигит ишлаб чиқариш, терминалларда пахта толасини бир йўла сақлаш, қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш қувватларининг бир-бирларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда 6-иловага* мувофиқ «Ўзпахтаэкспорт» АЖнинг пахта терминалларига ва «Ўзпахтаёғ» АЖнинг ёғ заводларига бириктириб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг уларга бириктирилмаган пахта терминаллари ва ёғ заводларига пахта толаси ва техник чигитни тайёр маҳсулот сифатида етказиб бериши тақиқлансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК бошқаруви раисига «Ўзпахтасаноат» АЖнинг тегишли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг пахта терминалларига пахта толасини жўнатишнинг вилоят ички дислокациясини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПФ-4854-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 527-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва унинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, шунингдек холдинг компанияси таркибига ўтказилаётган бирлашма ва корхоналарнинг мулкини белгиланган тартибда баҳолаш, янги акциялар чиқариш ва уларни жойлаштиришни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси корхоналарини кооперацион алоқаларни сақлаб қолиш ва озиқ-овқат товарларини кенг ассортиментда ишлаб чиқариш учун тизимли равишда ёғ-мой маҳсулотлари билан зарур ҳажмда таъминлаб турсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ, «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиаллари ижро этувчи аппаратларининг жорий таъминоти ва уларнинг фаолиятини молиялаштириш пахта маҳсулотлари ва пахта ёғини сотишдан олинадиган воситачилик тушумлари, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан тушадиган дивидендлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармони билан тузилган Ҳукумат комиссияси (Ш.Мирзиёев) бир ой муддатда «Ўзпахтаэкспорт» АЖга ўтказилаётган пахта терминаллари учун ташқи савдо компаниялари билан, шунингдек филиалларга айлантирилаётган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг акциядорлари билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзпахтасаноат» АЖ Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ, «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 28 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2422-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 558-модда; 2016 й., 39-сон, 458-модда, 46-сон, 527-модда; 48-сон, 547-модда)