Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2017 27.10.2015 йилдаги ПФ-4761-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.10.2015 йилдаги ПФ-4761-сон
Date of entry into force
02.11.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан холда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта ва ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси муассисларининг пахта толасини қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин, холдинг компанияси таркибига акциядорлик жамияти шаклидаги қуйидаги бирлашмалар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашни ташкил қилиш бўйича — тугатилаётган «Ўзпахтасаноат» уюшмаси негизида ташкил этилаётган «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари, ушбу акциядорлик жамиятига «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат пакетларини топшириш ҳисобига унинг устав фонди шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини сақлаш ва экспорт қилишни таъминлаш бўйича — «Ўзпахтаэкспорт» акциядорлик жамияти, унинг устав фонди Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо компанияларининг пахта терминаллари устав фондларидаги улушларини баҳолаш қиймати бўйича топшириш ҳисобига шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ёғи ишлаб чиқариш бўйича — «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти, унинг устав фонди пахта ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналарни Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси таркибидан чиқарган ҳолда уларнинг устав фондларидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини топшириш ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон ва минтақавий пахта бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича тизимли маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва шу асосда, мазкур бозорларда таркиб топаётган тенденциялардан келиб чиқиб, пахта хом ашёси етиштиришнинг ҳажмлари, ассортименти ва навлари бўйича ғўзанинг районлаштирилган навларини ҳудудий жойлаштириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқарилаётган пахта хом ашёсини фермер хўжаликлардан қабул қилиб олиш ва қайта ишлаш, юқори сифатли, ташқи бозорларда рақобатдош пахта толасини ишлаб чиқариш, халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ уни сақлаш билан боғлиқ ишларнинг бутун комплексини ташкил қилиш ва амалга ошириш соҳасида ягона сиёсат ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларидан қабул қилинадиган пахта хом ашёсининг миқдори, сифати ва навлари, пахта толаси ва чигитнинг чиқишига оид кўрсаткичлари, компания корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда сотилаётган пахта толаси ва ёғ-мой маҳсулотларининг ўрнатилган стандартлар ва тузилган шартномаларга мувофиқ миқдори ва сифати бўйича маълумотларни қатъий ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек тармоқ ички назорат-тафтиш ишларини ўтказиш учун минтақалардаги инспекторлар билан Назорат-тафтиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, пахта толасини етказиб бериш тўғрисида экспорт шартномалари тузилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ харид қилинаётган пахта хом ашёси ҳамда экспортга ва ички истеъмолчиларга жўнатилаётган пахта маҳсулоти учун ўзаро ҳисоб-китобларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чигитнинг чуқур қайта ишланишини ташкил қилиш ҳамда сифатли пахта ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона техника сиёсатини ўтказиш ҳамда модернизацияни амалга оширишда, замонавий илғор техника ва технологияларни жорий қилишда, инвестициялар, аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тармоққа кенг жалб этишда пахта тозалаш корхоналарига, ёғ заводларига, пахта терминалларига кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой саноати кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг бошланғич устав капитали тугатилаётган «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг мулки, шунингдек ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бирлашмалар — «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ акциялари пакетларининг 100 фоизини топшириш ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш бўйича барча ташкилий тадбирлар комплексини амалга оширишдаги ишларни мувофиқлаштириш ва кўмак бериш учун иловага* мувофиқ таркибда Ҳукумат комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Илова рус тилида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси (Ш.Мирзиёев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ бирлашмаларини ташкил этиш юзасидан барча зарур ташкилий тадбирлар комплекси бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларига ҳамда акциядорлик жамиятини бошқаришнинг тасдиқланган намунавий тузилмасига мувофиқ холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи бирлашмаларни бошқариш тузилмалари бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖларининг уставлари ҳамда таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ижро этувчи аппаратига юқори малакали мутахассислар синчиклаб танлаб олиниши ва тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 27 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4761-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 548-модда)