13.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2672
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 13.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2672
Date of entry into force
18.05.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2672]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 13 апрелдаги 30-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар нон пишириш фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар талаблари ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, технологик жараёнларни ва цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ходимлар Нон ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1871, 2008 йил 19 ноябрь) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Хавфли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш олдидан қуйидагилар текширилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, уларга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимларнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ташкилот иш ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ташкилотнинг хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(41-банднинг учинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ва иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган чиқинди ташланадиган идишлар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ташкилотдаги бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги ишлар ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ташкилотнинг бинолари ва иншоотлари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 210С, ўртача оғир ишда 170С ва оғир ишда 160С дан паст бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 220С дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ичимлик суви О`zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Ташкилот ҳудуди ва хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ташкилот ҳудуди ва хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотларнинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Ташкилот фаолияти атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Нон пишириш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши керак. Ушбу идишлар чиқиндилар бўшатилганда хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаб
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Технологик жараёнлар параметри ва уларни ўзгартириш мумкин бўлган диапазон ҳамда параметрлардан чиқмаслик усуллари ва воситалари ишлаб чиқувчи томонидан белгиланиб, технологик регламентда кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Назорат ўлчов асбоблари (термометр, манометр, ҳисоблагич) ва сигнал лампаларининг жойлашуви уларнинг кўрсаткичларини бемалол назорат қилиш имконини бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Даража кўрсаткичларида шаффоф элемент сифатида ойна фойдаланилганда, ходимларни жароҳатланишдан сақловчи ускуналар қўлланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнларнинг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Технологик жараёнларни амалга оширишда иш бажарадиган дастгоҳ ва механизмлар кетма-кетлиги блокировка тизими билан таъминланган бўлиши зарур. Авария ҳолатида бирор-бир механизм тўхтаб қолса, барча дастгоҳ ва механизмларнинг тўхташи назарда тутилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда улар ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ ва ўчиб-ёнувчи лампа) механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ишлаб турган ускуналар жойлашган жойлар зарур тўсиқлар, ҳимоя ва сақловчи мосламалар ҳамда қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг ускуналари яроқли бўлиши, назорат-ўлчов асбоблари соз, аппаратларда блокировка воситалари мавжуд бўлганда ишга туширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Барча тармоқларда технологик жараён хавфсиз бажарилиши, ташкилий-техник чора-тадбирлар кўрилиши ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Агрегат механизмларининг нормал ишидаги ҳар қандай бузилишлар ундаги барча механизмларнинг автоматик тарзда тўхтатилиши билан якунланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Технологик жараён бузилган ҳолларда, бузилиш сабаблари аниқланиши ва уларни бартараф этиш учун иш жараёнининг тўхтатилиши ҳамда ходимлар иш жойларини тарк этишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ишлаб чиқариши билан боғлиқ бажариладиган ишлар махсус жиҳозланган хоналарда ёки бу хоналарда ўрнатилган махсус камераларда бажарилиши керак. Хоналарнинг кириш жойларида «Ёнғиндан хавфли», «Чекилмасин», «Бегоналар кириши тақиқланади» деган хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Ташкилотларда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Нон пишириш жараёнида олдиндан назарда тутилмаган ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Ташкилот бинолари ва хоналари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Шамоллатиш тизимлари ёнғин автоматикаси тизимлари билан боғланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112 Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўриқномалар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Электр қурилмалари ва электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилма ва тармоқларида режали таъмирлаш ишлари ҳамда профилактик синовларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси сарфининг ҳисоби олиб борилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлигини ҳамда уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим кучланиши 1000 V ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 V гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши керак. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ҳамда мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Бинолар ва маиший хоналарда қўлланилувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124 Кабеллар ва электр симларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токидан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва ўлчаш асбоблари орқали текшириб турилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Электр аппаратлари ва агрегатларининг ноллаш ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши, текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Қуйидаги электр қурилмалари нолланиши ёки ерга уланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 380 V ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 V ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишлайдиган барча электр қурилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номинал кучланиши 42 V дан юқори, лекин 380 V дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 V дан юқори, лекин 440 V дан паст ўзгармас токда ишлайдиган юқори хавфли ташқи қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номинал кучланиши 42 V гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 V гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, кучланиш кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамалари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун ускуналарнинг ғилофлари, асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўр билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши зарур. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорги мавсумда текшириб турилиши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Тайёр маҳсулотларни сақлаш омборларига бўлган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Омборхоналарда маҳсулотларни сақлаш ҳарорати ва омборхонадаги намлик даражаси маҳсулотлар стандартларида белгиланган меъёрларда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Омборларда ёнғин хавфсизлиги, тахлаш ва сақлаш бўйича хавфсизлик қоидалари (йўриқномалар) бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Маҳсулотлар омборхоналарда турлари бўйича сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Маҳсулот сақлаш омборхоналарини яшиклар билан тўлдириш тақиқланади. Яшиклар маҳсулотлар сарфлангандан кейин иш жойига етказиб борилиши керак. Иш вақти тугаганда ходимлар томонидан омборхоналар чиқиндилардан тозаланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Яшикларни йиғиш ва сақлаш махсус ажратилган жойларда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Тайёр маҳсулотни омборхоналардан транспорт воситаси кузовига етказиб бериш транспортёрлар ёрдамида ёки бошқача механизациялашган усулда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Транспорт воситаси орқага кетишини чеклаш учун эстакада олдида чеклагичлар (чорқирра тахталар, махсус мосламалар ва ҳоказолар) қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Эстакадада ўрнатилган транспортёрдан ўтиш учун зарур ҳолларда панжарали ўтиш кўприкчалари ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Юк ортиш ва тушириш ишларида хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(139-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Юк ортиш ва тушириш ишлари қоидага кўра механизацияланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Юк ортиш ва тушириш ишларининг механик усули вазни 50 кг дан ортиқ ва кам вазнли юкларни 3 м дан юқорига кўтарганда мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фақатгина ягона юклар ташилганда бу талабларга риоя қилмасликка йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Оғир ва улкан ягона юкларни ташиш юк ортиш ва туширишнинг хавфсиз усуллари устидан кузатиши лозим бўлган маъмурий-техник ходимлардан махсус ажратилган шахс раҳбарлиги остида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кираверишда ҳаракат йўналиши, юклаш-тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Нон ишлаб чиқариш ташкилотларида чиқиндилар сақлаш жойларига бўлган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Чиқинди йиғиш ўраларининг атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 метр баландликда тўсиқлар билан ўралиши, баландлиги 1,2 метр панжараси бўлган мустаҳкам ўтиш кўприкчалари билан жиҳозланиши ва пастдан улар камида 0,15 метр баландликкача ёппасига девор билан ёпилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Ходимларни ўрага туширишдан аввал ўралар шамоллатиб, зарарли газлар кетказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Углекислота газининг йўқлиги канализация тубига ёниб турган шамни тушириш йўли билан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Чиқиндилардан бўшатилган ўралар тахта шитлар билан ёпилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Ташкилотларда чиқиндилар билан ишлашга оид йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Чиқиндиларни йиғиш жойи цехлардан камида 50 м узоқликда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Лабораторияда ишлашга қўйиладиган умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўювчи, заҳарли, ёнғин ва портлаш жиҳатидан хавфли моддаларни қўллашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151 Лаборатория хоналари амалдаги қурилиш ва санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий оқма-тортма шамоллатиш тизимидан ташқари, лаборатория хоналари ҳаво тортувчи мосламалар (жавонлар) ёки ҳавони сўриб олиш учун шамоллатиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Лаборатория ходимлари қўлланилаётган кимёвий моддалар, материалларнинг ёнғин жиҳатидан хавфлилик даражасини билишлари ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари шарт. Моддалар ва материаллар лабораторияда навлари бўйича сақланиши керак. Ўзаро кимёвий таъсири ёнғин ёки портлашни юзага келтириши мумкин бўлган моддаларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Лабораториядаги мебель ва ускуналар одамларнинг чиқишига тўсқинлик қилмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Ускуналар оралиғидаги энг кам йўл қўйиладиган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Заҳарли моддалар билан ишлашга мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратилган, тегишли тарзда жиҳозланган ва бошқа хоналарнинг вентиляциясига боғлиқ бўлмаган ҳаво тортувчи мосламаларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Зарарли, ёнувчи буғ ва газлар ажралиши билан кечадиган ишлар олиб борилаётган тортувчи шкафлар юқори ва қуйи сўрмалар, шунингдек суюқликнинг полга оқиб тушишининг олдини олувчи ён деворлар билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шкафнинг 15-20 см гача очиб қўйилган табақалари кўндаланг кесимида ҳавонинг тезлиги 0,5 дан 0,7 м/сек атрофида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўта зарарли моддалар (сариқ қонсимон туз) билан ишлаганда ҳавонинг тезлиги 1-1,2 м/сек оралиғида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Тортувчи шкафлар герметик газ ўтказмайдиган арматура ичига жойлаштирилган электр лампочкалар билан жиҳозланиши, уларнинг включателлари тортувчи шкафдан ташқарида, штепсел розеткалари эса иш столининг қисқа ён томони бўйлаб тортувчи шкафдан ташқарида жойлашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Олов ҳамда ёниш ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва шкафлар ёнмайдиган материал билан тўлиқ қопланган бўлиши, кислота ва ишқорлар билан ишлашга мўлжаллангани эса зангламайдиган материал билан қопланиб, ён девори ёнмайдиган материалдан бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд деворлари томонида жойлаштирилиши ва кранни тасодифан очиб юборишнинг имкони бўлмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Катта миқдордаги кимёвий лаборатория идишларини ювиш учун алоҳида ажратилган ювиш хонаси мавжуд бўлиб, имкон қадар лабораториянинг марказида жойлашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Ювиш хонаси ювиш столлари билан жиҳозланиши керак. Улардан бири зарарли ва ҳиди кучли моддаларни йўқотиш ҳамда хромли аралашма билан ювиш учун тортувчи шкафли, иккитаси эса, содали ва тоза сув билан ювиш учун мосланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Кислота ва ишқорлар кимёвий моддалар омборида жойлаштирилиши керак. Кислота ва ишқорларни майдончаларда сақлаганда уларга ҳаво ёғинлари ва қуёш нурлари тушишининг олдини олиш учун соябон қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Кислота ва ишқорларни подвалларда сақлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар қўйиладиган поллар кислотага чидамли материалдан ишланиб, тўкилган кислотани махсус идишга йўналтирадиган тарновлар қия бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Кимёвий моддалар омборлари тўкилган ишқор ёки кислотани нейтраллаш учун етарли даражада воситалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар дастали мустаҳкам тўқилган саватларга ёки махсус яшикларга жойланиши керак, уларсиз мазкур суюқликларни ташиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишларни қўлда икки киши узоғи билан 25 метр масофага текис юза бўйлаб ташишга йўл қўйилади, бунда суюқлик сачрашига қарши зарур эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шишаларни фақат ичига асбест тўшалган махсус (тахтадан ёки металлдан ясалган) яшикларда ташишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Кислота ва ишқорлар билан ишлайдиган барча ходимлар сақлагич кўзойнаклар (гардиши теридан ёки резинадан ишланган) ва резина қўлқоплардан, айрим ҳолларда эса резинали (ёки резина қопланган) фартук ва резина этиклардан фойдаланишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кислота ва ишқорлар билан сақлагич кўзойнакларсиз ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Кислота ва ишқорларни шиша идишлардан кичик идишларга сифон ёки қўл насослари воситасида қуйиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Олтингугурт кислотасига сув қуйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Қаттиқ ҳолатдаги ўювчи натрийли барабанлар (бочкалар) махсус кескичлар ёрдамида, йўриқнома олган тажрибали ишчилар томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда очилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Бўшаган барабан кристалли қаттиқ натрийнинг қолдиқларидан, сохта тубли алоҳида бакка очилган қопқоқли томони пастга қаратиб жойлаштирилиши ва эритиш йўли билан тозаланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўшаган барабанларни фақат сув билан ювилгандан кейин чиқаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Ишқор эритишда тинмай аралаштирилаётган сувга модданинг кичик бўлакларини аста-секин қўшиб бориш зарур, бунда ишқор бўлакларини фақат қисқич билан ушлаш керак. Ўювчи ишқорларнинг катта бўлакларини махсус ажратилган жойда, устини зич мато (бельтинг) бўлаги билан ёпиб, майда бўлакларга майдалаш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Тўкилган кислота ва ишқорлар устига дарҳол қум тўкилиши, нейтралланиши ва шундан сўнггина йиғиштирилиши керак. Шиша синиқларини чўтка ва ҳокандоз ёрдамида йиғиб олиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Ишлатилган кислота ва ишқорлар махсус идишларга алоҳида тўпланиши ва нейтралланганидан сўнг канализацияга, лойли ўрага ёки маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, бошқа жойга тўкилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Кислота ва ишқорлардан бўшаган идишлар зарарсизлантирилиб, яхшилаб ювилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган суюқликлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Тез ўт оладиган ва ёнувчи суюқликлар (паст ҳароратда қайнайдиган моддаларни истисно қилганда) лаборатория хоналарида тиқини жипс ёпиладиган девори қалин банкаларда (шиша идишларда) сақланиши керак. Банкалар қопқоғи жипс ёпиладиган, девори ва тубига асбест қопланган махсус металл яшикларда сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Яшик етиб бориш учун қулай, йўлаклар ва қизитадиган асбоблардан узоқда полда жойлаштирилиши керак. Яшик қопқоғининг ички томонида мазкур хона учун ёнувчи ва тез ўт оладиган суюқликларнинг номлари ва сақлашнинг умумий меъёрлари кўрсатилган аниқ ёзув туширилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Тез ўт оладиган суюқликлар учун шиша идишнинг сиғими 1 литрдан ошмаслиги, сиғими каттароқ бўлганда эса герметик ёпиладиган металл ғилофга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Лаборатория хоналарида паст кислотали моддаларни (диэтил эфири, ацетон ва бошқалар) сақлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Ишлар якунлангандан сўнг ушбу моддалар сақлаш учун махсус хонага (омборга) чиқарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Диэтил (олтингугурт) эфири бошқа моддалардан ажратилиб совуқ ва қоронғи хонада сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Тез ўт оладиган ва ёнувчи моддаларни омбордан лабораторияга ёпиқ, синмайдиган идишда ёки ғилофга солинган шиша идишда ташиб келтириш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Лабораториянинг ҳар бир ишчи хонасида бир пайтда сақланадиган ёнғиндан хавфли суюқликларнинг умумий миқдори бир суткалик эҳтиёждан ортмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Тез ўт олувчи моддалар ва ёнувчи суюқликлар билан барча ишлар вентиляция ишлаб турган хоналарнинг тортувчи шкафларида ва газ ёндиргичлар ва электр асбоблари ўчирилган ҳолатда ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Ёнувчан моддалар билан ишлашни лабораториянинг тажрибасиз ходимига топшириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Паст қайновчи ёнувчи моддаларни (ацетон, бензол, эфирлар, спирт ва ҳоказо) ҳайдаш ва қиздириш қийин эрувчи шишадан қилинган айлана тубли колбалар, мазкур модданинг қайнаш ҳароратига боғлиқ (сув, мой) тегишли иссиқлик ташувчилар билан тўлдирилган идишларда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Ичида паст қайновчи маҳсулотли ва ёнувчан идишларни очиқ оловда, шунингдек барча электр қиздирув жиҳозларида қиздириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Юқорироқ қизиш ҳароратига эга бўлган суюқликлар ёпиқ турдаги электр колба қиздиргичларда қиздирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Тез ёнувчан моддаларни қиздириш учун қўлланиладиган барча аппаратура тўлиқ тузатилган бўлиши, контактлар учқун чиқишининг олдини олиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Лаборатория ҳавосига озроқ буғланиши билан таъсир қиладиган бензол, нитробензол, хлороформ, диэтил эфири, спирт, органик кислоталар эфирлари, олтингугурт углероди ва шу каби кучли ҳидланувчи заҳарли моддалар билан боғлиқ барча ишлар фақатгина ҳаво тортувчи шкафда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Портлашнинг олдини олиш учун диэтил эфирини қуригунча буғлантириш тақиқланади. Буғлантириш пайтида озгина қисми колбада қолиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Ёқилғи суюқликлари билан ишлар амалга оширилган идишлар ишлар тугагандан сўнг дарҳол ювиб ташланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Ишлатиб бўлинган ёқилғи суюқликларини кун якунида лабораториядан генерация ёки бу суюқликларни йўқотиш учун олиб кетилиши лозим бўлган махсус герметик беркитилувчи идишга йиғиш лозим. Ёқилғи суюқликларини канализацияга тўкиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Ёнғин ва портлаш хавфли суюқликлар тасодифан тўкилганда газ горелкалари, қиздириш асбоблари дарҳол ўчирилиши, ташқаридаги умумий электр ўчирувчи билан хона узиб қўйилиши, тўкилган моддалар кўп миқдорда бўлганда қўшни хоналардаги барча қиздириш асбоблари ҳам ўчирилиши, тўкилган жойга қум сепилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Ёқилғи моддаларининг аланга олган ҳолатида (ёнғин пайдо бўлганда) ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ёнғинни ўчириш чоралари кўрилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ишлаб чиқариш хоналари ва майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Нон ишлаб чиқариш ташкилотининг ҳудуди ва ишлаб чиқариш майдонларининг лойиҳаси технологик жараён ва меҳнатни ташкил этиш учун қулай шароитлар яратиб беришни таъминлаши ва технологик лойиҳа нормалари ҳамда амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Ташкилот ҳудудидаги ишлаб чиқариш ва омборхоналар бинолари ходимларга зарарли таъсири етказишга йўл қўймасликни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Ташкилот ҳудуди озода сақланиши керак. Ёз вақтида ишлаб чиқариш ва санитария-маиший бинолар билан кесишадиган ўтиш жойларига сув сепилган, қиш вақтида эса музликдан тозаланиши ҳамда қум сепилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Йўловчилар ҳаракатланадиган йўлаклар асфальт билан қопланган бўлиши ва корхонанинг транспорт йўллари билан кам миқдорда кесишган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Ташкилот ҳудуди ва хоналарида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган ва белги билан кўрсатилган махсус жой бўлиши керак. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун тақиқланган ишлаб чиқариш ва омборхоналардаги жойларга тақиқловчи белгилар осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Ҳаракатланиш йўналишларининг чизмаси транспорт воситалари тўхтаб турадиган жойларда, корхона ҳудудига кириш жойида ва керакли бошқа жойларда осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Ташкилот ҳудудида ортиш-тушириш ишларини бажариш учун майдон назарда тутилиши керак. Ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган майдончанинг чегаралари белгиланган ва фойдаланиладиган транспортнинг юза ўлчамларига мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Ун қопга солинмасдан махсус автотранспорт воситасида келтирилганда, автотранспорт воситасининг айланиши учун майдонча назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Ишлаб чиқариш хоналарининг баландлиги ўрнатиладиган ускунанинг юза ўлчамлари ва ходимларни эркин ўтишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Ишлаб чиқариш хоналарининг поли текис, юзасини тозалаш учун қулай бўлиши ва тешиклар, бўртиб чиққан турли қувурўтказгичлар бўлмаслиги лозим. Траншеяларнинг қабул қилиш жойлари чидамли қопқоқлар билан пол сатҳида беркитилган бўлиши лозим. Металл поллар, зинапоялар, ўтиш кўприклари ғадир-будир юзага эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Эвакуация йўлларини режалаштиришда ходимларни хонадан бевосита ташқарига тез чиқиши назарда тутилиши лозим. Эвакуация чизмаси кўринадиган жойга осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Эвакуация йўлларининг барча эшиклари хонадан чиқиш томонга эркин очилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Майдончалар ва зиналарга бўлган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. 1,5 метрдан юқори сатҳда хизмат кўрсатилишини талаб этувчи ускуналар стационар майдончалар ва зинапоялар билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Пол сатҳидан 0,5 м ва ундан юқори баландликда жойлашган майдончалар, шунингдек уларга келувчи зинапоялар ва ўтиш кўприкчалари атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 м баландликдаги панжара билан, пастдан улар камида 0,15 м баландликкача ёппасига девор билан ёпилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Ускуналарга хизмат кўрсатиш майдончаларининг кенглиги камида 0,8 м, уларга келувчи зинапояларнинг кенглиги эса камида 0,6 м бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Зинапоялар зиналарининг эни камида 0,12 м, уларнинг баландлик фарқи эса кўпи билан 0,2 м бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. 1,5 м гача баландликда жойлашган майдончаларнинг зинапоялари кўпи билан 450 гача қияликда, 1,5 м дан ортиқ баландликда эса кўпи билан 500 қияликда бўлиши керак. Ертўлаларга келувчи зинапояларнинг қиялиги кўпи билан 450 бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Майдончалар полларининг қопламаси ғадир-будир бўлиши, ишлаётган ходимлар сирпаниб кетишининг олдини олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ускуналарга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Ташкилотлар ишлаб чиқариш ускуналари ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш ускунаси. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Асбоб-ускуна ва унинг узеллари тузилиши, қувурўтказгичлар ва арматура ҚМҚ 3.05.05-98 «Технологик асбоб-ускуналар ва технологик қувурўтказгичлар», шунингдек мазкур Қоидалар, ГОСТ 12.1.003-04 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебраниш. Умумий хавфсизлик талаблари»га жавоб бериши, шунингдек хизмат кўрсатишда, таъмирлашда ва санитария ишловини беришда хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Ускуналарнинг конструкция қисмлари ходимларнинг жароҳат олишига сабаб бўладиган ўткир бўғинли, ҳошияли ва тиканли бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Асбоб-ускуналарнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари унинг корпусида жойлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Асбоб-ускуналарнинг иш жараёни кузатиладиган жойларнинг панжаралари тез ечиладиган (қопқоқ, люк, шит, тўр) ёки тез очиладиган бўлиши керак. Панжаралар, эшиклар, шитлар очилганида автоматик равишда ускуналар ишини тўхтатиш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Асбоб-ускуналарни кузатиш ва ҳолатини текшириш ишлари ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида олиб борилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. 2 м гача баландликда жойлашган асбоб-ускуналарнинг барча айланадиган ва ҳаракатланадиган, тегиб кетиш эҳтимоли бор қисмлари, ҳаракат тезлигидан қатъи назар, яхлит ёки тўрли тўсиқлар билан ёпилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Тўсиқлар енгил, мустаҳкам, ҳаракатчан бирикмали (ошиқ-мошиқ, шарнир ва шу кабилар), электр юритмаси блокировкали бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Машина, аппаратлар, қувурўтказгичларнинг барча иссиқлик чиқарадиган юзалари ишончли тарзда термоизоляция қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Портлашдан хавфли бинолар (қопсиз ун сақлаш сиғимлари) ишқаланиш ёки зарба натижасида учқун чиқишига қарши қуйидаги чоралар билан таъминланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилаётган ускунанинг панжаралари ва узатма камарлари орасидаги масофа 100 мм дан кам бўлмаслиги ва узатма камарлари ишқаланиш пайтида пайдо бўладиган статик электрни оладиган ускуналар билан жиҳозланиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тишли узатмалар турли металлардан тайёрланган бўлиши ёки мойли муҳитда туриши, люклардаги больтлар, кўчириладиган насослар шлангларининг бирлаштирадиган муфталари, қўл жиҳозлари ва асбоблар бронза, жез ва зарба пайтида учқун пайдо бўлишига йўл бермайдиган бошқа материаллардан тайёрланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Автоматик бошқарув линияси линиянинг созлаш тартибидан автоматик тартибга ўз-ўзича алмашувга ёки созлаш пайтида уни марказий пультдан ишга туширишга йўл қўймаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Автоматик ёки созлаш тартиблари автоматик линияларда турган машиналар, автоматлар ва агрегатлар технологик кетма-кетликда ишлашини таъминлайдиган блокировкага ва линияни созлаш ва автоматик тартибда ишга тушгани ҳақида огоҳлантирадиган, шунингдек машиналарнинг деталлари синиб қолганлиги ва технологик жараённинг бузилганлигидан хабар берадиган сигнал ускуналарига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Масофадан ёки автоматик ишга тушириладиган машиналар атрофида «Эҳтиёт бўлинг, автоматик ёқилади!» плакатлари осилган бўлиши лозим. Тўла автоматлашган корхонада бундай плакатлар талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Ташкилотда намунавий йўриқномаларга мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича ишлаб чиқариш йўриқномалари ишлаб чиқилиши лозим, улар ишловчиларга имзо чектириб тарқатилиши ҳамда иш жойларида осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Аппарат ва сиғимлар ичидаги ишларда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Аппаратлар ва технологик сиғимлар ичида турли хил ишларни амалга ошириш муҳандис-техник ходимлардан бўлган, ишларни ўтказиш учун масъул бўлган шахсга берилган цех бошлиғининг ёзма рухсати билан ўтказилади. Ишлар фақат наряд-рухсатнома мавжуд бўлганда, кундузги вақтда ўтказилиши керак, тунги ишларга фақат авария юз берган ҳолларда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Аппаратлар ва сиғимлар ичидаги ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, жисмоний соғлом, тиббий кўрикдан ўтган шахслар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Сиғимлар ичидаги ишлар икки ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган бригада томонидан ўтказилиши керак (биттаси ишлайди, иккинчиси уни кузатади). Кузатувчисиз (дублёрсиз) ишлашга рухсат этилмайди. Портлашдан хавфли муҳит бўлган ёки газдан хавфли сирасига киритилган аппаратлар ва сиғимларда ишлашда кузатувчилар иккита бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Аппарат ёки сиғим ичида ишлашдан аввал цех ёки смена бошлиғи қуйидагиларни таъминлаши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппарат ёки сиғимни маҳсулотдан яхшилаб тозалаши ва кейин уни сув билан яхшилаб ювиши, суюқликнинг қолдиғи ишчини аппаратда ёки сиғимда бўлмаган вақтда кетказилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппарат ёки сиғимни сув, буғ, маҳсулот ва бошқа хил қувурларидан жўмраклар, тиқин жўмракларини ёпиш ҳамда қувурларда зич тиқинларни ўрнатиш йўли билан ишончли ўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввалдан шамоллатиш учун, шунингдек бутун иш давомида юқори ва қуйи туйнукларни очиш (зарур бўлганда мажбурий шамоллатишни амалга ошириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишга туширилмасин, одамлар ишлаяпти!» огоҳлантириш ёзувини осиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппарат ёки сиғимнинг ичида ҳаво муҳитининг таҳлилини амалга ошириш, синамалар юқори зонада люкдан камида 1 м масофада ва қуйи зонада — тубидан кўпи билан 0,2 м масофада олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурий ашёлар ва асбобларнинг мавжудлиги ва созлиги, портлашдан хавфли муҳит ҳосил бўлиши мумкин бўлган сиғимларда ишлаш пайтида ашёлар ва асбоблар зарба туфайли учқун юзага келишининг олдини олиши лозим (асбобга мис қопланиши лозим);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портлашдан хавфли муҳити бўлган (спирт, коньяк, техник этил спирти қўшилган винолар ва ҳоказолардан тозаланган) сиғимларда ишлаш учун портлашдан ҳимояланган турдаги чироғи бўлган 12 В кучланишли кўчма электр чироқлари (аккумуляторли чироқлар) ёхуд бошқа жойларда ишлаш учун сув ўтмайдиган турдаги чироқлар мавжуд бўлиши керак. Очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя муҳофаза воситаларининг мавжудлиги ва созлиги, синов рақами ва санаси кўрсатилган ёрлиғи бўлган шлангли ёки кислородли тўлиқ ажратувчи противогаз, қутқариш арқони бўлган муҳофаза белбоғи. Муҳофаза белбоғи ва арқоннинг паспорти бўлиши ва у ҳар 6 ойда 5 дақиқа давомида статик юк билан (300 кг) синовдан ўтиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиғим ёки аппарат ичида ишлашга ишлашнинг хавфсиз усулларига махсус ўргатилган ишчиларнинг қўйилиши, шунингдек улар билан қўшимча хавфсизлик техникаси кўрсатмалари ўтказилиб, бўлғуси ишнинг тури ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлайдиган чора-тадбирлар таҳлил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Ишчини сиғим ёки аппаратга туширишдан аввал унинг пойабзалини махсус тоза пойабзалга алмаштириш лозим. Цех ёки смена бошлиғи шахсан ишчида кўрсатилган асбоблар, ҳимоя ва муҳофаза мосламаларининг мавжудлигини ва созлигини текшириши ва шундан кейин унга аппаратга тушишга рухсат берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Ишчиларнинг юқори ва қуйи туйнукларга эга бўлган аппаратлар ва сиғимларга кириши қуйи туйнук орқали, қуйи туйнуклари бўлмаган сиғимларга (амфоралар ва ҳоказо) тушиш эса, юқори туйнук орқали туйнукка илиш учун илмоқлари бўлган нарвон орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Сиғимлар ичидаги ишларни бажариш учун пастидан резина учликлари бўлган кўчма (тираб қўйиладиган) нарвонлардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Аппарат ёки сиғимнинг ичида шлангли противогазда тўхтовсиз ишлаш кўпи билан 15 дақиқага рухсат этилади, ундан кейин ишчига очиқ ҳавога чиққан ҳолда 15 дақиқага танаффус берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Шлангнинг бўш учи (ҳаво олиш учи) тоза ҳаво келишини таъминлайдиган жойда мустаҳкамланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Олиб чиқувчи шлангнинг узунлиги 20 м дан ортиқ бўлганда унга пуркагич ёрдамида ҳаво киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. Аппарат ёки сиғим ичида ишлар тугаганидан кейин цех (смена) бошлиғи қуйидагиларни бажариши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппарат ёки сиғим ичида одамлар, шунингдек ашёлар ва асбобларнинг йўқлигини шахсан текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппаратлар ёки сиғимлар уланган қувур-симлардан ёпқичларнинг олиниши ҳамда туйнукларнинг бекитилиши учун ёзма рухсат бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Роликли, тасмали, шнекли транспортёрларда ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Транспортланаётган ашёлар транспортёр тасмасидан чиқиб турмаслиги ва тушиб кетмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Ҳаракатланаётган транспортёрнинг роликларига тегиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240. Транспортёрнинг устида юриш, ундан сакраб ўтиш, ўтириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Транспортёр ҳаракатланаётган пайтда чалғимаслик ва бошқаларни чалғитмаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Транспортёрлар мустаҳкам тунука тўсиққа эга бўлиши керак. Ускуна ва унинг механизмларидаги ҳаракатчан қисмларнинг тўсиқлари носоз ёки ечилган бўлса ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Фақат ускуна тўлиқ тўхтатилгандан сўнггина асбоб-ускунани таъмирлаш ёки тозалаш учун тўсиқни ечишга ёки унинг ҳаракатчан эшигини очишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Иш жойини озода тутиш, уни ташилаётган юклар, чиқиндилар билан тўлдириб юбормаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245. Бошқариш пультидаги барча ишга туширувчи тугмалар соз ҳолатда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
246. Қия транспортёрлар, конвейерлар ва юкларни силжитишнинг бошқа воситалари узатмалари лента, занжир ёки бошқа тортувчи органнинг тескари ҳаракатланишига йўл қўймайдиган ускуна (храп, тормоз ва ҳоказо) билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247. 0,8 м масофадан юқорида жойлашган транспортёрлар ташилаётган маҳсулотларнинг охирги ўлчамларининг камида ярмигача келадиган баландликдаги бортлар билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248. Электр узатмаларнинг ишга тушириш ускуналари занжирда кучланиш тиклангандан сўнг, электр узатмасининг автоматик тартибда ишлаб кетишига йўл қўймайдиган нолли блокировка билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249. Автоматик оқимли линиялар созлаш ва автоматик тартибларда ишлаш учун марказий бошқарув пультларига эга бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250. Оқимли автоматик линия таркибига кирувчи ҳар бир машина бевосита машинанинг ўзида жойлашган бошқарувнинг индивидуал воситалари билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251. Ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш жиҳозларида хизмат кўрсатаётган ходимлар улар билан иш жойидан фойдаланишлари қулай бўлган тарзда жойлашиши лозим. Механизациялашган оқим линиялар, алоҳида аппаратлар, машиналар ва механизмларнинг иш жойидан 1,5 м дан ортиқ масофада жойлашганда, иш жойининг бевосита ўзида ўчирадиган ускуна кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252. 10 м дан узун транспортёрлар ва конвейерлар уларга хизмат кўрсатишнинг исталган жойидан электр узатмани тўхтатиш учун ускуналар билан, шунингдек икки томонлама сигнализация билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253. Ускуна ишлаётган пайтда тозалаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254. Ҳаракатланувчи ускуналарни тозалашни бошлашдан олдин «Ёқилмасин, одамлар ишламоқда!» тақиқловчи хавфсизлик белгисини осиб қўйиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Конвейерлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255. Конвейерларнинг тузилиши, конвейерлар, галерея ва қурилиш конструкциялари орасидаги ўтиш жойларининг кенглиги амалдаги меъёрларга мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256. Конвейерларнинг ўтиш жойлари ускуналар устида жойлашган тақдирда, уларнинг пастки қисми сочилиб кетган материалларнинг тушиб кетишининг олдини олувчи яхлит тўсиқ билан тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257. Конвейердаги занжирли, тасмали ва тишли узатгичлар, бирлаштирувчи муфталар, узатма механизмларнинг барабанлари, таранг тортиб турувчи қурилмаларнинг тросслари ва юкларнинг элементлари ҳимоя тўсиқлари билан тўсилган бўлиши лозим. Ҳимоя тўсиқларининг конструкцияси уни ечиб олмасдан туриб, конвейер механизмларини мойлаш ва подшипникларнинг қизиганлигини текшириб туриш имконини бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258. Тасманинг тасмали конвейер барабани билан туташув жойи конвейернинг узунаси бўйлаб ён томонидан камида 1 м ҳамда барабан радиусининг йиғиндисига тенг бўлган масофада тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
259. Конвейернинг тасмаси ҳаракатланаётган пайтида ён томонга силжимаслиги, барабан ва таянч роликларининг чеккасидан чиқиб кетмаслиги лозим. Тасманинг ён томонга чиқиб кетишининг олдини олиш учун конвейерлар тасманинг силжишига йўл қўймайдиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260. Тасмали конвейерлар тасма ёки тарангловчи қурилмалар узилиб кетган ёки бўшатувчи тарновлари тўлиб тиқилиб қолган тақдирда, конвейернинг узатмасини тўхтатиб қўювчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Кўчмас конвейерлар, уларнинг узунлигидан қатъи назар, авария вазиятларида уларнинг узунаси бўйлаб исталган жойдан туриб конвейернинг узатмасини тўхтатиш имконини берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262. 6° дан ортиқ қияликка эга бўлган тасмали ва пластинали конвейерлар, улар тўхтаганда юк ортилган тасманинг тескари томонга қараб ҳаракатланишига йўл қўймайдиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263. Тасмали конвейерлар тасма ва барабанни ёпишиб қолган материалдан механик равишда тозаловчи мосламага эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264. Кўчиб юрувчи конвейерлар ва уларни электр манбаи билан таъминловчи кабеллар фойдаланишга қулай ва ўтиш жойларини тўсиб қўймайдиган қилиб жойлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
265. Тасмали конвейерлар билан қуруқ ва чангланувчан материаллар ташилаётган пайтда уларни ортиш ва тушириб олиш жойлари герметизацияланган бўлиши ва иш зонаси ҳавосидаги чангнинг миқдори ортмаслигини таъминловчи бошқа чоралар кўрилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266. Бир нечта кетма-кет ўрнатилган конвейерлар ёки технологик линиянинг бошқа ускуналари билан боғланган конвейерлар бир вақтда ишлайдиган бўлса, уларнинг электр двигателлари блокировкаланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
267. Металл парчаларини олиб ташлаш учун конвейерда магнитли металл ажратгичлар ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268. Тасмали конвейерлар остидан тўкилган материални йиғиштириб олиш механизациялаштирилган бўлиши лозим. Материалларни қўлда ёки механизация воситаларида йиғиштириб олишга фақат конвейер тўхтатиб қўйилгандагина рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
269. Конвейерни ишга туширишдан олдин камида 5 секунд давомида конвейернинг бутун узунлиги бўйича эшитилувчи огоҳлантирувчи товушли сигнал бериш воситаси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
270. Конвейерларнинг устидан ўтиш учун галереяларда қўзғалмайдиган кўприкчалар ўрнатилган бўлиши лозим. Ўтиш кўприкчалари яхлит тўшамали, ёритилган ва уларнинг баландлиги камида 1,8 метр бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271. Конвейер ишлаётган пайтда унинг ҳар қандай қисмини қўлда таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек тасмасининг устига чиқиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Бункерларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272. Унни қопсиз сақлаш ускуналари (бункерлар, фильтрлар ва қувурўтказгичлар) ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган материаллардан тайёрланиши лозим. Бункерларни тайёрлашда уларнинг конструкцияси ва материалидан қатъи назар, ички юзаси текис, ўткир қирраларсиз, ёриқларсиз ва тешикларсиз бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
273. Бункердаги хом ашёдан намуна олиш учун электр токи ўтказмайдиган материалдан тайёрланган махсус мосламани ўрнатиш назарда тутилиши керак. Бункерни хом ашёни тўлдиришда ёки уни чиқариб олиш вақтида намуна олишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
274. Бункерларни белгиланган ҳажмдан ортиқ тўлдириб юборишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
275. Вертикал технологик сиғимлар камида иккита люкка эга бўлиши, улардан бири ён деворининг қуйи қисмида, иккинчиси эса қарама-қарши ён томоннинг юқори тубида жойлашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
276. Думалоқ шаклдаги қуйи люкнинг диаметри камида 450 мм бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
277. Қабул қилувчи бункер ва таъминловчи шнекнинг тузилмаси унни бункердан тўлиқ чиқариб ташланишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
278. Қопсиз сақлаш қурилмаларини масофадан автоматик режимда бошқаришда қуйидагилар таъминланиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналар ва технологик параметрларнинг нормал ва авария ҳолатлари бўйича ёруғлик сигнализацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария вазиятлари тўғрисида товушли сигнализация;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматик равишда йўналишни ишга туширишдан олдин огоҳлантириш сигнализация уланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш бўйича кейинги бирор-бир ускуна носоз ҳолатда бўлганда, олдинги ускунанинг «Тўхтатиш» тугмаси мавжуд бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Хамир қориш машинасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
279. Узлуксиз ва даврий ишлайдиган кўчмас қориш сиғимли хамир қориш машиналари юқори қисмидан қопқоқлар билан беркитилиши ва қориш мосламаси узатмаси билан блокровка қилинган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
280. Хамир қориш машинасининг ишчи органлари, узатиш механизмининг айланиш қисми блокировкали тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
281. Хамир қориш машинасига ўрнатилган блокировка ёрдамида хамир қориш камераси қопқоғи очилганда, тўсиқлар ечиб олинганда электр тармоқдан узилиб, двигателлари тўхташи лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Дежа кўтаргич ва ағдаргичга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
282. Дежа кўтаргич ва ағдаргич дежа кўтариш зонаси тўсиқлари ва уни мустаҳкамлаш механизми билан электрон тарзда блокировка қилинган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
283. Блокировка дежани очиқ тўсиқлар билан ва дежани мустаҳкамламасдан кўтаришга йўл қўймаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
284. Барча дежа кўтаргич ва ағдаргич ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан рўйхатга олиниши ва журналга киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
285. Дежа кўтаргич ва ағдаргичда дежани юқори ва пастки майдончаларда тўхтатиш учун электр узгичлар ҳамда дежани пастка тушиб кетишига йўл қўймайдиган мослама назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
286. Дежа кўтаргич ва ағдаргични ортиқча юкланишдан сақлаш учун унинг узатмаси сақлагич элементи билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Хамир кесиш механизмида ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
287. Тайёр хамирни кесиш механизмининг пичоқ ишлаш зоналарида тўсиқлар бўлиши керак. Тўсиқлар пичоқларнинг узатма мосламалари билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
288. Тайёр хамирни кесиш механизмининг пичоқ ишлаш зоналарида «Эҳтиёт бўлинг, пичоқ!» деган плакат ёзув осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
289. Тайёр хамирни кесиш механизмида ишловчи ходимлар ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган хавфсизлик қоидалари билан таништирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Нон пишириш печларида ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
290. Нон пишириш печлари технологик режим ва ёқилғининг ёниш жараёнини назорат қилиш учун назорат ўлчов асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
291. Нон пишириш печлари, унда газ ва суюқ ёқилғи босими белгиланган даражадан ошганда, аланга ўчиб қолганда, ҳаво бериш тўхтаб қолганда, электр тармоғидан авария ҳолатида узиб қўйилганда газ ва суюқ ёқилғи берилишини автоматик равишда узиб қўйишни таъминлайдиган хавфсизлик мосламаси билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
292. Иситиш канали бўлган печларда портлашдан сақлаш клапанлари назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
293. Портлашдан сақлаш клапанлари ўчоқ ва газ йўлларининг юқори қисмида, газ тўпланиши мумкин бўлган жойларда ўрнатилиши лозим. Портлашдан сақлаш клапанларнинг сони ва ўрнатиш жойи лойиҳада белгиланади. Бунда битта портлашдан сақлаш клапанининг юзаси 0,05 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
294. Печларнинг ташқи девори юзасининг ҳарорати 45 °C дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
295. Нон пишириш печларининг конструкцияси таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, пишириш камерасини таъмирлаш ва кўриш учун қулай бўлишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
296. Нон пишириш печлари технологик режимнинг параметрларини (пишириш камерасидаги ҳарорат, намлашга бериладиган буғнинг босими, пишириш вақти) ва ёниш жараёнининг параметрлари (газ ёки суюқ) ёқилғи босими, горелка олдидаги ҳаво босими, аланганинг мавжудлигини назорат қилиш ва ўлчаш учун назорат-ўлчов асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
297. Электр нон пишириш печлари нормал режим бузилишини огоҳлантирувчи блокировка тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Электр печларни бошқариш қутиларида қиздириш элементларига кучланиш берилганлигини ёки узиб қўйилганлигини кўрсатувчи «Қиздириш уланган!» деган сигнал чироғи бўлиши керак. Электр нон пишириш печларининг бошқариш қутилари ҳамма томонларидан тўлиқ тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
298. Нон пишириш печларини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш бўйича ишлар нон пишириш печларини даврий таъмирлаш меъёрини ҳисобга олиб, бош муҳандис томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган режа-жадвал асосида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ускуналарни жойлаштиришда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
299. Ишлаб чиқариш ускуналари уларга эркин яқинлашиш имконияти таъминланган ҳамда тозалаш учун қийин ва ноқулай жойлар қолдирмаган ҳолда ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
300. Ишлаб чиқариш ускуналарини ўрнатишда қуйидаги кенгликдаги йўлаклар қолдирилиши назарда тутилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар доимий турадиган ва бошқариш жойида хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган асосий йўлаклар — 2 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машиналар, сиғимли аппаратлар, маҳаллий ўлчов воситаларига хизмат кўрсатиш бўйлаб асосий йўлаклар — 1,5 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланасига хизмат кўрсатилиши зарур бўлса, ускуналар орасидаги ҳамда улар билан хона деворлари орасидаги йўлакларнинг кенглиги — 1 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарни кўрикдан ўтказиш, даврий текшириш ҳамда ростлашда фойдаланиладиган йўлакларнинг кенглиги — 0,8 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида турувчи насослар орасидаги йўлакларнинг кенглиги — 0,8 м.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301. Босим остида ишловчи идишлар, иссиқлик ишлатувчи қурилмалар, компрессорлар, юк кўтарувчи машиналар ва бошқа ускуналар хавфли юкларни қуриш ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мувофиқ жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
302. Қувурлар ГОСТ 14202-69 «Саноат корхоналари қувурлари. Таниб олиш бўёқ белгиси, огоҳлантириш белгиси ва тамға босиш мосламаси» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
303. Ер устидан ўтказилган қувурлар хавфли эгилиши ва деформацияланишининг олдини олиш мақсадида қувурларнинг илгаклари ва гардишли бириктирувчи қисмларининг ҳолати назорат қилиб турилиши, аниқланган ҳар қандай носозликлар дарҳол бартараф этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
304. Капитал таъмирлашдан сўнг, ускуналар ва қувурларнинг механик чидамлилиги ва герметиклиги сиқилган ҳаво босими ёрдамида синовдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
305. Фойдаланилмаётган ускуналар ёки қувурларнинг клапанларини очиқ қолдириш тақиқланади ва улар ишлаётган ускуналар ёки қувурлардан узиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306. Музлаб қолган қувурларни очиқ олов ёрдамида эритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
307. Қувурларни жойлаштиришда қувурларнинг ўзини, қулфлаш ва ростлаш клапанини, қувурларга уланган ёки бевосита яқин ерда жойлашган ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ишларини хавфсиз ва қулай бажариш имконияти таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
308. Доимий иш жойлари зарур мебель ва жиҳозлар, хусусан, стол-стуллар, иш ва авария асбоблари учун шкаф, зарур миқдорда якка тартибдаги ҳимоя воситалари, тиббиёт қутичаси, ишлаб чиқариш йўриқномалари тўплами ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
309. Технологик ускуналарни ички кўрикдан ўтказиш ва тозалаш учун мўлжалланган дарчалар тўсилмаган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
310. Коррозияга учраши мумкин бўлган металл идишлар ҳар 12 ойда ички кўрикдан ва синовдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
311. Таъмирлаш, ички кўрик ва синовдан ўтказишдан олдин портлаш жиҳатидан хавфли ва токсик моддали аппаратларни ювиш, ҳаво ёрдамида тозалаш учун сув, буғ тармоқларини улашга мўлжалланган штуцерлар назарда тутилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
312. Идиш билан сақлагич клапани ўртасида қулфлаш қурилмаси бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
313. Заҳарли, ёнувчан ёки портлаш жиҳатидан хавфли моддалар бўлган ускуналарга ўрнатилган сақлагич клапанларини имкон қадар кам ҳолатда ишга тушишини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
314. Заҳарли газлар бўлган ускуналарга ўрнатилган клапанлардан чиқадиган ҳаводан оғир чиқиндилар уларни ишлаб чиқаришга қайтариш имконини берувчи махсус ёпиқ тизимга юборилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
315. Сақлагич пластинаси (мембранаси) сақлагич клапанидан олдин, улар ўртасида пластина созлигини назорат қилиш имконини берувчи қурилма бўлгандагина ўрнатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
316. Барча сақлагич пластиналарида (мембраналарида) ишлаб чиқарувчи ташкилот тамғаси бўлиши ва унда пластинани очувчи босим кўрсатилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
317. Коррозия белгилари, эгилган, қирилган жойлари ва бошқа механик шикастланишлари бўлган сақлагич пластиналарини (мембраналарини) ўрнатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
318. Портловчи пластиналарни (мембраналарни) ўрнатишда зарарли ва портлаш жиҳатидан хавфли газларнинг ажралиши, портловчи пластиналар (мембраналар) ишлаб кетган тақдирда, учқун чиқиши ҳамда унинг парчалари ва қисмларидан жароҳатланиш эҳтимолини истисно этиш чоралари кўрилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
319. Ёрилиб кетадиган пластиналар (мембраналар) ўрнатилганлиги рўйхатга олиш дафтарида қайд қилиниши ва масъул шахс имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
320. Ускуналарнинг ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари, тасмали ва тишли узатмалари, электр ускуналари контакти ва валларнинг чиқиб турувчи учларида олиб қўйилиши мумкин бўлган ғилофлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
321. Ускуналарни таъмирлаш учун тўсиқларни ечиш ускуна ўчирилганидан ва механизмлар тўлиқ тўхтаганидан сўнг амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
322. Таъмирлаш, кўрикдан ўтказиш ва тозалаш ишлари якунланган ускуналар ҳимоя тўсиқлари жойига ўрнатилганидан ва унинг барча қисмлари мустаҳкамланганидан сўнг ишга туширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
323. Барча ускуналар уларни иш жойидан бевосита ускуна олдида турган ҳолда ишга тушириш ва тўхтатиш имконияти билан таъминланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
324. Транспортёрлар ва конвейерларда уларнинг бутун узунлиги бўйича исталган жойдан туриб тўхтатиш қурилмалари назарда тутилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
325. Катта ўлчамли ва оғир ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш, тозалаш, уларни алоҳида эҳтиёткорлик талаб этиладиган жойларда кўтариш ва силжитиш фақат механизация воситалари қўлланган ҳолда механик ёки ишларни олиб борувчининг бевосита назорати остида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326. Монтаж қилинадиган ускуналарни кўтариш жойида ўтиш йўллари ёпиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
327. Портлашдан хавфли хоналарда монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларини ўтказиш фақат давлат ёнғин назорати мавжудлигида ҳамда цех бошлиғининг ёзма кўрсатмасига асосан рухсат этилади, ушбу кўрсатма у ёнғин хавфсизлиги бошлиғи билан келишилган, корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
328. Портлашдан ва ёнғиндан хавфли хоналарни монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларини ўтказишга тайёрлаш учун қуйидаги ишларни бажариш керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараённи тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппаратлар, йиғувчи мосламалар ва бошқа сиғимларни портлашдан хавфли суюқликлардан тозалаш, яхшилаб ювиш ва сув билан тўлдириб қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хонани шамоллатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлар ўтказиладиган хонада, шунингдек қўшни хоналарда ҳаво таҳлилини ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
329. Ускуналар монтаж ва (ёки) таъмирлангандан кейин ишга тушириш учун синов-ишлаб чиқариш регламенти асосида синовдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
330. Ускуналарни ишда синаш ва текширишдан олдин қуйидагиларга амал қилиниши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синашда иштирок этувчи ходимларни ишлар ўтказилишининг тартиби ва хавфсизлик чоралари билан таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий болтларнинг мустаҳкамланиши, ускуналар электр қисмининг изоляцияси ҳамда ерга туташувининг ҳолатини, атрофини ўровчи мосламалар, ишга тушириш, тормоз ва блоклаш мосламаларининг, муҳофаза ва назорат-ўлчов асбобларининг мавжудлиги ва созлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ишларни бажариш учун тайинланмаган шахсларни синалаётган ускуна олдига ёки синов жойига қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойининг ёритилганлигини, ёнғинга қарши чораларга риоя қилиниши ва хавфсизлик техникаси йўл-йўриқларининг мавжудлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуна ичида ёки тагида одамларнинг, кераксиз буюмларнинг йўқлигини текшириш ва ундан кейин люкларни ёпиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қувурлар технологик сиғимларининг (жумладан, шиша сиғимлари) мустаҳкамлиги ва герметиклигини фақат гидравлик усулда текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
331. Ишлаш жараёнида машиналар, электр уланган механизмлар, транспорт мосламалари ва ҳоказоларни тозалаш, мойлаш ва таъмирлаш қатъий ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
332. Машиналар, электр уланган механизмлар, транспорт мосламалари ва ҳоказоларни кўриб чиқиш, тозалаш ва таъмирлашда кўрилаётган ёки таъмирланаётган машина (механизм) электр двигателига бехосдан кучланиш беришининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Таъмирлаш ишларини бажаришдаги хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 §. Умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ходимлари ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартларига, уларнинг техник паспортларига ва техник йўриқномаларига биноан таъмирлаш ишларини олиб боришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
334. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режали ва олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
335. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
336. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилувчи таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
337. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
338. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик ёзувлари ва белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
339. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқномадан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
340. Ечиб олинган деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
341. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
342. Ҳавоза ва тўшамаларида ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонларидан фойдаланилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
343. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
344. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боришига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40°С гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
345. Барча таъмирлаш ишлари цех ёки ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
346. Таъмирлаш тугагач кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ва блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши зарур. Барча турдаги таъмирлаш ишлари ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режавий-эҳтиёт таъмирлаш жадвалига мувофиқ бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
347. Барча зарарли ва портловчи газлар бўлган ҳамда газлар йиғилиш эҳтимоли бор хоналарда таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал, шунингдек таъмирлаш ишлари ҳамда аппаратлар ва қурилмаларни тозалаш вақтида хонадаги шамоллатиш тизимини ишлатиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
348. Таъмирлаш ишлари вақтида портловчан газ ва буғлар ажралиб чиқувчи жараёнларни бажариш ишлари тақиқланади. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ва уларни бажараётганда бинодаги ҳавода портловчан буғ, газ бор-йўқлигини текшириш лозим. Полга, майдончага, зинага ва бошқа жойларга металл асбобларни ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
349. Таъмирлаш ишларини амалга оширишда панжара, арматура, қувур ўтказгич ва муфта қобиғида туриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
350. Барча портлаб ёниш хавфи бўлган биноларда тортиш шамоллатиш тизими ўчирилганда, режали ва огоҳлантириш таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
351. Асбоб-ускунада (резервуарда) таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин унга уланган барча қувур ўтказгичлардан тўсқич билан тўсилган ва технологик маҳсулотларнинг қолдиқларидан тозаланган ҳамда ўткир буғ билан буғлантирилган, сув билан ювилган ва шамоллатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
352. Оловли ишлар ёрдамида ёки бошқа таъмирлаш ишлари уларни бажариш жараёнида кўрилган чора-тадбирларга қарамай, хавфли вазият юзага келтириши шароитлари аниқланганда тўхтатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишга тушириш мосламаларида (магнит ўчиргич тугмалари, рубильниклар ва ҳоказолар) «Ёқилмасин, одамлар ишлаяпти!» деган ёзувлар осилиши керак, бунда электр уланиши занжиридан сақлагичларнинг эрувчан қисмлари олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
353. Нон ишлаб чиқариш ташкилотларида ускуналар ва техник қурилмаларни таъмирлашда бажариладиган алангали ишлар, электр-газ пайвандлаш, учқунли металларга ишлов бериш ишлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумалмашув ҳаво келиш-тортишли шамоллатиш тизими билан жиҳозланган хоналарда амалга оширилиши, бунда келувчи ҳаво пайванд қилинмаган жойларга берилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиғимлар, цистерналар, баклар, сиғимларда ишлаганда алангали ишлар юритиш жойларида маҳаллий ҳаво тортиш шамоллатиш тизими билан жиҳозланиши ва ишловчининг бевосита нафас олиш жойига ҳаво етказилиши керак
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ишлар хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
354. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
355. Мансабдор шахслар ва ходимлар хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(355-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
356. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қўрилиш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 10 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 239-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)