Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2019 31.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2647
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 31.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2647
Date of entry into force
31.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 31 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2647]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 августдаги 318-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2647-1, 05.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 2 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 2 декабрдаги 10-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом талаблари давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига аммиакли селитрани етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилишга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимё корхоналари — «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси (бундан буён матнда «Ўзкимёсаноат» ДАК деб юритилади) тизимидаги азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал ўғитлар — кимё корхоналари томонидан давлат стандартларига мос равишда ишлаб чиқариладиган ўсимликлар учун талаб этиладиган озиқ моддалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
партия — бир вақтнинг ўзида минерал ўғитлардан фойдаланувчиларга етказиб берилиши ёки ўзида захирага олиниши мўлжалланган минерал ўғитларнинг маълум бир миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналари — давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштирувчи, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган ғалла ҳосилини етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа шаклдаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган корхоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Етказиб бериладиган минерал ўғитларнинг миқдорини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Фермерлар кенгаши билан келишган ҳолда ҳар йили 1 октябрдан кечиктирмай, келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга талаб қилинадиган минерал ўғитларнинг миқдори бўйича тегишли прогнозни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган прогноз асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАК ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда келгуси йил учун минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси лойиҳасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда уни тасдиқлаш учун ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тасдиқланган минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш балансига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАК билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режасини тайёрлайди ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур тақсимот-режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари деб юритилади) билан биргаликда туман (шаҳар)лар кесимида қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режасини тайёрлайди ва уни тасдиқлаш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган тақсимот-режа асосида туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятларининг туманлараро ва туман филиалларининг билан биргаликда тегишли туман (шаҳар)лардаги қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режаси тайёрланади ва уни тасдиқлаш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимига киритилади. Бунда ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасининг етиштирадиган экин тури ва унинг ҳосилдорлиги, минерал ўғитлар учун тўлов манбалари, шунингдек етказиб бериш муддатлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда, йил давомида қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режаларига тасдиқланган баланс миқдорларидан чиқмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда минерал ўғитларни етказиб бериш бўйича кимё корхоналари билан «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари ўртасида тузилган шартномаларга, шунингдек «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кимё корхоналари томонидан «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятларига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кимё корхоналаридан «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятларига минерал ўғитлар улар ўртасида тузилган шартнома асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, декларация қилинган (бундан буён матнда декларация қилинган деб юритилади) нархларда етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари ва кимё корхоналари ўртасида тузилган шартномага асосан, минерал ўғитлар етказиб берилгандан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилган ҳолда, етказиб бериладиган минерал ўғитларнинг ҳар бир партияси учун олдиндан 30 фоиз ҳақ тўлаш шартларида етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан кимё корхоналаридан минерал ўғитларни харид қилиш учун Тижорат банклари томонидан «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1319, 2004 йил 2 март) мувофиқ, қисқа муддатли мақсадли револьверли кредитлар ажратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Минерал ўғитларни ўз вақтида «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятларига темир йўл орқали етказиб бериш (тегишли ҳудуддаги темир йўл станциясига етказиб бериш шарти билан) кимё корхоналари ва «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятларининг омборлари жойлашган жойидан қатъи назар, уларгача бўлган масофагача (тегишли ҳудуддаги темир йўл станциясигача) темир йўл орқали минерал ўғитларни етказиб бериш «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган бир хил тарифларда (минерал ўғитларнинг ҳар бир тоннаси учун) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Минерал ўғитларни темир йўл орқали етказиб бериш харажатлари «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компаниясига, автотранспорт воситасида етказиб бериш харажатлари автотранспорт хизматини кўрсатувчи корхоналарга «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кимё корхоналари томонидан «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятларига минерал ўғитларни темир йўл вагонларига ёки автотранспортга юклаб жўнатишда, минерал ўғитлар йўл юк хати, сифат сертификати ва уларнинг нархи кўрсатилган ҳисобварақ-фактура билан бирга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари минерал ўғитларни кимё корхоналаридан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб беришгача бўлган жараёнда юзага келадиган барча харажатларни декларация қилинган устама (бундан буён матнда устама деб юритилади) ҳисобидан қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни кимё корхоналари томонидан берилган ҳисобварақ-фактурада минерал ўғитлар учун белгиланган нархга устамани қўшган ҳолда етказиб берилади. Бунда давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган ғалла ҳосилини етиштиришга фақат амиакли селитра етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб беришни агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лардаги қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида минерал ўғитларни ойма-ой етказиб бериш тақсимот-режасига асосан талаб қилинган миқдорда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш, уларга етказиб бериладиган минерал ўғитлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда олдиндан ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни уларнинг экин даласигача етказиб бериш улар ўртасидаги минерал ўғитларни етказиб бериш бўйича тузилган шартнома шартлари асосида амалга оширилади. Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин даласигача амиакли селитрани етказиб бериш Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига аммиакли селитрани етказиб бериш шартномаларини тузиш, сақлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1451, 2005 йил 16 февраль) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштиришга етказиб бериладиган минерал ўғитлар учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳамда бошқа молиявий манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштиришга Жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали ажратиладиган имтиёзли кредит маблағларининг минерал ўғитлар учун кўзда тутилган қисми жорий йил ҳосилига етказиб бериладиган минерал ўғитлар хариди учун сарфланади. Бунда имтиёзли кредит маблағларининг минерал ўғитлар учун кўзда тутилган қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бошқа турдаги харажатларга йўналтириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ва давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари давлат эҳтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун етказиб бериладиган минерал ўғитлар харажатларини молиялаштириш учун йўналтиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган минерал ўғитлар миқдори ва улар учун келиб тушган маблағларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича алоҳида ҳисоб-китобини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари томонидан минерал ўғитларни қабул қилиб олгандан сўнг кимё корхоналари томонидан минерал ўғитларнинг сотилганлик фактини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кимё корхоналари томонидан юклаб жўнатилган минерал ўғитларни тақдим этилган тўлов ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактура) асосида «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талабларига мувофиқ тарзда ўрнатилган тартибда кирим қилади ва минерал ўғитларни сотиш вақтида кирим қилинган баҳони ўзгартиришга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан минерал ўғитлар учун тўланган маблағларнинг устама ҳақидан ташқари қисмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатилишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар ҳамда амалга оширилган тўловларни мониторинг қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари туман филиаллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасида минерал ўғитлар бўйича шартномаларни тузиш ҳамда уларнинг ижроси бўйича мониторинг олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари учун йил давомида етказиб бериладиган минерал ўғитларни турлари бўйича ҳар ойлик тақсимотни ҳамда қийматини мазкур Низомнинг 1-2-иловаларидаги жадвал асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар кесимида ҳисоб-китоб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар ва амалга оширилган тўловлар бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ жадвал асосида кунлик мониторинг юритади ва таҳлил қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар ҳамда амалга оширилган тўловлар бўйича олиб борилаётган кунлик маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ жадвал асосида ҳар ҳафта якуни билан умумлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. «Қишлоқхўжаликкимё» жамиятлари минерал ўғитларни белгиланган меъёрлар бўйича сарфланишига ва меъёрлардан ортиқча ҳамда тўловсиз берилмаслигига жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ДАК, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ва «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» ДАК раиси Н. ИБРАГИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 17 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси бошқарув раиси А. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 21 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил давомида етказиб бериладиган минерал ўғитларнинг турлари бўйича ҳар ойлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎________________________________ га пахта хом ашёсини етиштириш учун‎‎‎
‎‎(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)
Т/р Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг тури‎‏ Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг миқдори (тонна)‎‏ Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг 1 тоннаси учун нарх (сўм) Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг жами қиймати (сўм)‎‏ Минерал ўғитларни ойлар бўйича етказиб бериш тақсимоти
январь‎ февраль‎ март‎ апрель‎ май‎ июнь‎ июль‎ август‎ сентябрь‎ октябрь‎ ноябрь‎ декабрь‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎
‎‎«Қишлоқхўжаликкимё» жамияти
‎(туманлараро ва туман филиали) раҳбари‎‎‎

‎‎_________

_________________________

‎‎(имзо)

(‎‎Ф.И.О.)

М. Ў.‎
‎‎Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

_________‎‎

_________________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎

(‎‎Ф.И.О.) ‎‎

М. Ў.‎‎
‎‎_____________________________ раҳбари‎‎

_________‎‎‎

_________________________‎‎

‎‎(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)

‎‎(имзо)‎‎

(‎‎Ф.И.О.)‎‎

М. Ў.‎‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил давомида етказиб бериладиган минерал ўғитларнинг турлари бўйича ҳар ойлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎________________________________ га ғалла ҳосилини етиштириш учун‎‎‎
‎‎(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)
Т/р Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг тури‎‏ Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг миқдори (тонна)‎‏ Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг 1 тоннаси учун нарх (сўм) Етказиб бериладиган минерал ўғитнинг жами қиймати (сўм)‎‏ Минерал ўғитларни ойлар бўйича етказиб бериш тақсимоти
январь‎ февраль‎ март‎ апрель‎ май‎ июнь‎ июль‎ август‎ сентябрь‎ октябрь‎ ноябрь‎ декабрь‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎
‎‎«Қишлоқхўжаликкимё» жамияти
‎(туманлараро ва туман филиали) раҳбари‎‎‎

‎‎_________

_________________________

‎‎(имзо)

(‎‎Ф.И.О.)

М. Ў.‎
‎‎Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

_________‎‎

_________________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎

(‎‎Ф.И.О.) ‎‎

М. Ў.‎‎
‎‎_____________________________ раҳбари‎‎

_________‎‎‎

_________________________‎‎

‎‎(қишлоқ хўжалиги корхонасининг номи)

‎‎(имзо)‎‎

(‎‎Ф.И.О.)‎‎

М. Ў.‎‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар
ва амалга оширилган тўловларнинг кунлик мониторинги
(ҳисобот куни: 20__ йил «___» ___________)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎‏ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар‎‏ 20__ йил _______ (ой) ҳолатига етказиб берилиши мўлжалланган минерал ўғитларнинг миқдори (тонна) Ҳисобот кунига етказиб берилган минерал ўғитларнинг миқдори (тонна)‎‎‏ Ҳисобот кунига етказиб берилган минерал ўғитларнинг қиймати (минг сўм)‎‎
жами қиймати‎‏ шу жумладан:‎‎
пахта‎‎ ғалла‎‎ пахта ғалла‎‎ пахта‎‎ ғалла‎‎
азотли‎‏ фосфорли‎‏‎ калийли‎‏‎ азотли‎‏ фосфорли‎‏ калийли‎‏ азотли‎‏ фосфорли‎‏ калийли‎‏ азотли‎‏ фосфорли‎‏ калийли‎‏ азотли фосфорли‎‏ калийли‎‏ азотли‎‏‎ фосфорли‎‏ калийли‎‏
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан минерал ўғитлар учун тўланган жами маблағлар (минг сўм) шу жумладан:‎‎‎ Етказиб берилган минерал ўғит учун тўланмаган маблағ (минг сўм)‎‏
20__ йилда ғалла ҳосилини етиштириш учун имтиёзли кредит ҳисобидан‎ 20__ йилда пахта хом ашёсини етиштириш учун имтиёзли кредит ҳисобидан‎ 20__ йил ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоб маблағлари ҳисобидан‎ олдинги йил пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоб маблағлари ҳисобидан‎ кейинги йил ғалла ҳосилини етиштириш учун имтиёзли кредит ҳисобидан‎ 20__ йил пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоб маблағлари ҳисобидан‎ молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳисобидан‎ тижорат кредитлари ҳисобидан‎ дебиторлик қарзи ҳисобидан ‎ бошқа маблағлар ҳисобидан‎
21‎ 22‎ 23‎ 24‎ 25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎ 31‎ 32‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни етказиб бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб берилган минерал ўғитлар ҳамда амалга оширилган тўловлар бўйича олиб борилаётган кунлик маълумотларнинг умумлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎‏‏‏ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар 20__ йил 1 январь ҳолатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг қарздорлиги‎‏‎ Жорий йилда етказиб берилиши мўлжалланган минерал ўғитларнинг миқдори (тонна, соф ҳолда) ‎‏‏‏ шу жумладан:‎‎‎‎ Ҳисобот кунига етказиб берилган минерал ўғитлар қиймати (минг сўм)‏ шу жумладан:‎‎
жорий йил ҳосили учун‎‎ кейинги йил ҳосили учун‎‎ жорий йил ҳосили учун‎‎ кейинги йил ҳосили учун‎‎
дебитор‎‏ кредитор пахта‎‎ ғалла пахта ғалла‎‎ пахта‎‏ ғалла‎‏‎ пахта ‎‏ ғалла‎‏
азотли‎ фосфорли‎ калийли‎ азотли‎ фосфорли‎ калийли‎ азотли‎ фосфорли‎ калийли‎ азотли‎ фосфорли‎ калийли‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан минерал ўғитлар учун тўланган жами маблағлар (минг сўм)‎‏ шу жумладан:‎‎‎ 20__ йил 1 ________ (ой) ҳолатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг қарздорлиги‎‎
20__ йилда ғалла ҳосилини етиштириш учун имтиёзли кредит ҳисобидан ‎ 20__ йилда пахта хом ашёсини етиштириш учун имтиёзли кредит ҳисобидан‎ 20__ йил ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоб маблағлари ҳисобидан‎ олдинги йил пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоб маблағлари ҳисобидан‎ кейинги йил ғалла ҳосилини етиштириш учун имтиёзли кредит ҳисобидан‎ 20__ йил пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоб маблағлари ҳисобидан‎ молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари ҳисобидан‎ тижорат кредитлари ҳисобидан‎ дебиторлик қарзи ҳисобидан‎ бошқа маблағлар ҳисобидан‎ дебитор‎ кредитор‎
22‎ 23‎ 24‎ 25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎ 31‎ 32‎ 33‎ 34‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 651-модда)