23.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2641
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 23.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2641
Date of entry into force
29.12.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2641]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Ж. КАДИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 25-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА

I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Озиқ-овқат учун эритилган ҳайвон ёғининг сифати (бундан буён матнда ёғ деб юритилади) норматив ҳужжат талабларига мувофиқ келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёғ қайта ишланаётган хом ашё ва субмаҳсулот сифатига қараб қуйидаги турлар ва навларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол, қўй, чўчқа, от, суяк ёғлари — олий ва биринчи нав ва аралаш ёғлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ёғ гўшт ва паррандани қайта ишловчи саноат ташкилотлари учун санитария норма ва қоидаларига амал қилган ҳолда норматив ҳужжат талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ёғни ишлаб чиқариш учун сўйиладиган чорванинг ёғли тўқимаси (ёғ хом ашёси) ва гўштни қайта ишлаш ташкилотларидан олинадиган субмаҳсулотлар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Ёғни қадоқлаш, ёрлиқлаш ва ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ёғ норматив ҳужжатга мувофиқ сиғими 25, 50, 100 ва 120 дм3 бўлган қуйиладиган ёғоч бочкаларга, фанера-штампли бочкаларга, сиғими 25 кг дан ошмайдиган тахта яшикларга, фанера яшикларга, картон яшикларга қадоқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бочкалар, яшикларни ёғга тўлдиришдан олдин уларга полимер плёнкали материаллардан тайёрланган қоп, норматив ҳужжатга мувофиқ ички томондан пергамент ёки полимер материаллар қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Идишнинг транспорт ёрлиғида қуйидаги қўшимча маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи ташкилот номи ва унинг товар белгиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғнинг тури ва нави;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
брутто ва нетто оғирликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
партия рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлаш шароитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яроқлилик муддати (кун, ой, йил);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив ҳужжат белгиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички бозорда сотиладиган маҳсулот учун «O`zbekistonda ishlab chiqarilgan».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Транспорт ёрлиғи «Қуёш нурларидан сақланг!», «Ҳароратни чеклаш!» огоҳлантирувчи белгилари туширилган ҳамда минимал ва максимал ҳарорат даражалари кўрсатилган ҳолда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Ёғни етказиб бериш ва қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ёғни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Етказиб берувчи қуйидаги ҳужжатларни ёғни етказиб берганда тақдим этиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат захирасига узоқ муддат сақлаш учун ишлаб чиқариш муддати 3 ойдан ошмаган ёғ навлари етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ёғни қабул қилиш партиялар билан амалга оширилади. Бир партия ёғ — бу бир ташкилот ва технологик ускунада бир технологик циклда ягона ишлаб чиқариш режими бўйича ишлаб чиқарилган, бир хил физикавий-кимёвий ва органолептик кўрсаткичларга эга, бир хил идишларга қуйилган, бир хил номдаги маҳсулотлар бирлиги йиғиндиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ёғ тез бузиладиган юкларни темир йўл транспортида ташиш қоидалари ва автомобиль транспортида юк ташиш қоидаларига мувофиқ пакетлаштирилган кўринишда етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳар бир штабелга битта назорат қутиси шакллантирилади, бу қутига қизил бўёқ билан «Н» ҳарфи ёзилади. Қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишда ёғ сифатини текшириш учун етказиб берувчи назорат қутиларидан назорат пакетларини тайёрлайди, ушбу пакетларга ювилиб кетмайдиган қизил бўёқ билан «Н» ҳарфи ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ёғни қабул қилиш, сақлаш ва омбордан чиқаришда унинг сифатини текшириш учун турли жойлардан танлама тарзда намуна олинади ва синовлар натижалари бўйича ёғ сифати норматив ҳужжатларга мувофиқлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Аниқ ёзувли маркировкага эга, шикастланмаган стандарт идишдаги ёғ жойлар сонини ҳисобга олиш ва трафарет бўйича оғирлигини аниқлаш йўли билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ёғ пакетлаштирилган кўринишда шикастланган тагликлар билан ёки бузилган ўрамда етказиб берилганда, қабул қилиб олиш жойлар сонини тўлиқ қайта ҳисоблаш йўли билан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қабул қилиш пайтида ёғнинг сифат кўрсаткичлари етказиб берувчи ташкилотнинг ҳужжатларида кўрсатилган ўраш, маркировка ва транспортировка қилиш талабларига мувофиқ келишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қабул қилиш пайтида белгиланган тартибда яроқсизга чиқарилган ёғ дарҳол етказиб берувчига қайтарилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Алоҳида ҳолатларда, совутгичда бўш камералар мавжуд бўлганда, яроқсизга чиқарилган ёғ вақтинчалик масъулиятли сақлашга қабул қилиниши мумкин. Шартномага мувофиқ етказиб берувчи яроқсизга чиқарилган маҳсулотни узоқ вақт сақлашга яроқли бўлган маҳсулотга алмаштириши керак. Маҳсулотни сақлаш ва алмаштириш бўйича барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Сақлаш камераларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Сақлаш камералари оптимал ҳарорат ва намлик режимини ушлаб турилишини таъминлаши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш бўйича тегишли санитария норма ва қоидаларига мувофиқ конструкцияланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сақлаш камералари атрофидаги ҳудуд санитария нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатда бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Сақлаш камераларига юклашдан олдин вестибюллар, платформалар ва бошқа хоналар, асбоблар ва ускуналар техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Технологик харитага мувофиқ сақлаш камералари транспорт воситалари, асбоблар ва жиҳозлар, тарози ва технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши, эшиклар ва лифт туйнуклари брезент пардалар билан ёпилиши керак. Ифлосланган ёки моғор босган тагликлар, брусоклар ва рейкалар тозаланиши ва дезинфекцияланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Маҳсулотлардан бўшаган сақлаш камералари ва вестибюллар дезинфекцияланиши лозим, зарурат туғилганда поллар ювилиши, деворлар эса оқланиши керак. Дезинфекциялаш ишларидан сўнг ҳаво микробиологик зарарланганлик бўйича текширилади. Маҳсулотларни кемирувчилардан сақлаш мақсадида мунтазам равишда камераларни дератизация қилиш тадбирлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли тайёргарлик ва дезинфекция ишлари ўтказилгандан сўнг сақлаш камералари ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан қабул қилинади ва уларнинг тайёрлиги ҳақида далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Сақлаш камераларида юклаш-тушириш ишларида банд бўлган асосий ва ёрдамчи ходимлар белгиланган нормалар ва қоидаларга биноан санитария ва махсус кийим билан таъминланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Барча сақлаш камералари машина бўлимига ўрнатилган марказий пультда масофадан туриб ҳароратни ўлчаш датчиклари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ҳар бир сақлаш камераси битта термометр ва битта ҳаво намлигини ўлчаш асбоби билан жиҳозланади. Ушбу ўлчов асбоблари штабеллар орасида баландлиги 1,5 м бўлган тагликларга ёки юк эшиги орқасидаги майдонга ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳарорат ва намликни ўлчаш асбоблари улардан фойдаланиш ва юклаш-тушириш амалиётларини бажаришда уларни эҳтимолий шикастланишлардан ҳимоя қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши керак. Шиша термометрлар ёғоч ёки металл гардишга эга бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ташкилотларда электр ускуналаридан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр ёритиш асбоблари ёпиқ ёки ҳимояланган (шиша қалпоқча ва металл тўр билан қопланган) кўринишда бўлиши лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2026 йил 1 июлдаги 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2641-1, 15.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 10/26/2641-1/0739-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ёритқичлар асосан ўтиш жойлари ва деворлар бўйлаб жойлаштирилиши керак, улар сақлаш камераларининг юкланиш ҳажмини камайтирмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омборда шиплар текис бўлганда, ёритқич ва штабель орасидаги масофа 0,3 м дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёритиш асбоблари шиша парчалари маҳсулотга тушмаслиги учун ҳимоя қалпоқчаларига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тарозилар ўз вақтида текшириб турилиши ва норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга амал қилган ҳолда пломбаланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Сақлаш камералари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиҳозланиш табелида кўзда тутилган зарур жиҳозлар ва ускуналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарорат-намлик режимини назорат қилувчи асбоблар (термометрлар, гигрометрлар, психрометрлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоялаш, қўриқлаш сигнализацияси ва ўт ўчириш воситалари ҳамда автомат ёнғин сигнализацияси қурилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Ёғни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ёғни сақлаш жараёнида уни ёнғин чиқиши мумкин бўлган манбалардан, уларнинг қуввати ва таъсирининг давомийлигидан қатъи назар, асраш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўт ўчириш воситалари доим соз ҳолатда сақланиши ва қўллаш учун тайёр бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Сақлаш камералари тегишли ускуналар ва хавф ҳақида огоҳлантирувчи плакатлар, ёзувлар, кўрсаткичлар, чироқли ва товушли сигналлар билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Юкларни транспортировка қилиш учун мўлжалланган барча мосламалар юк кўтариш ҳажми, созлик ҳолати текширилган санаси ва юкни жойлаштиришнинг рухсат этилган усули кўрсатилган трафаретга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ёғни жойлаш ишлари сақлаш камераларидан оқилона фойдаланиш, сақлаш, қабул қилиш, омбордан чиқариш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш учун оптимал шароитлар яратишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган технологик харита бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ёғ партияси алоҳида штабелга тахланади ва унга штабель ёрлиғи расмийлаштирилади. Ушбу ёрлиққа маҳсулотнинг жойлашиш чизмаси осилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Штабелдан маҳсулотнинг бир қисми чиқарилганда, ўша куннинг ўзида штабель ёрлиғига тегишли ўзгаришлар киритилади (ҳужжат рақами, маҳсулотни чиқариш санаси, унинг сони ва қолдиғи).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ёғ партиялари вагонга ёки автотранспортга бир-бирига зич тегиб турадиган қилиб жойлаштирилади. Ёғ пакетланмаган кўринишда етказиб берилганда, пакетларни шакллантириш ишлари юкни тушириш пайтида амалга оширилади. Бунда яшиклар трафарети билан ташқи томонга қўйилади. Штабель баландлиги камеранинг юкланиш ҳажмидан максимал фойдаланиш шароитларидан келиб чиқиб, идишларнинг чидамлилиги ва штабелга юклаш нормаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Музлатиш камераларидаги ёғ сифатининг ҳолати норматив ҳужжатлар талаблари ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ диққат билан кузатиб борилиши керак. Ёғни ўзига хос ҳидга эга бошқа маҳсулотлар билан сақлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Сақлаш камераларида ёғ штабеллари қуйидаги четланишлар билан тахланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
совутиш асбобларига эга бўлмаган деворлардан ҳамда деворга ўрнатиладиган совутиш асбобларидан — 0,3 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
совутиш асбобларига эга бўлмаган шипдан — 0,2 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шипга ўрнатилган совутиш асбобларидан — 0,3 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво ўтказгичнинг ташқи юзасидан — 0,3 м.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Юкни девор бўйлаб жойлаштириш ишлари колонна, девор периметри бўйлаб юпқа рейка (тахтача) ёки доскани (вертикал) ўрнатиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ёғ сақланаётган сақлаш камераларида механизмлар ишлаши учун зарур бўлган кенглиги 1,6 м ни ташкил этувчи ўтиш жойлари қолдирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Сифат бузилиши белгилари пайдо бўлганда, яроқлилик муддатига қарамасдан, ёғ зудлик билан алмаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ёғнинг сақланиш муддати норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Ёғни бериб юбориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ёғни бериб юбориш Қўмита томонидан берилган нарядлар бўйича, биринчи навбатда, сифатининг ҳолатига қараб, ишлаб чиқарилиш санасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёғни сақлаётган ташкилотлар мазкур маҳсулотнинг сифат ва сон бўйича бутлигини таъминлашга мажбур. Ёғ омбордан чиқарилаётганда ёғ сақлаш учун қабул қилинган навга мувофиқ келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёғни юклаш ва бериб юбориш унинг сақлаш муддати тугашидан камида 2-3 ой олдин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ёғни омбордан чиқаришдан олдин норматив ҳужжатлар ва санитария нормалари ва қоидаларига биноан унинг сифат кўрсаткичлари текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги, Озиқ-овқат саноати ташкилотлари уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь,

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат саноати ташкилотлари уюшмасининг раиси А. САЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 24 ноябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 630-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 15.07.2026 й., 10/26/2641-1/0739-сон)