Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг
буйруғи
Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2631]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сонли «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 ноябрь,
014-1/1294-сон
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 10 ноябрдаги 014-1/1294-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар иш босими 0,07 МРа (0,7 кгс/см2) бўлган сув буғи ёки ҳарорати 115 °C дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурларини қурувчи ва улардан фойдаланувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
2. Мазкур Қоидалар талаблари ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, технологик жараёнларни ва цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
5. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
10. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
13. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
14. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.
15. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
16. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.
17. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган резервуарлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.
18. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
19. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
20. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.
5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш
21. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.
23. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
24. Ходимлар Қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари (рўйхат рақами 2224, 2011 йил 10 май) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.
27. Заҳарли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.
6-§. Касбий танлов
28. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
29. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
30. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари
33. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш олдидан қуйидагилар текширилиши зарур:
иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;
ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, унга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;
технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;
жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.
8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
38. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
39. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
40. Ташкилот иш ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
41. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:
ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
43. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
45. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ҳамда иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.
46. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
47. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
48. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.
49. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
50. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
51. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари, ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
53. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
54. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.
55. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.
56. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
57. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.
58. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
59. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.
60. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги иш жараёни ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
61. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
62. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-2014 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
64. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;
тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.
65. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
67. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
68. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.
69. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 °C, ўртача оғир ишда 17 °C ва оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги керак.
70. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 22 °C дан кам бўлмаслиги керак.
71. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
73. Ичимлик суви О‘zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
74. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
75. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
76. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.
77. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.
78. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
79. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
80. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
81. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.
82. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.
83. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши керак.
84. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
85. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.
16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
87. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.
88. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
89. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
17-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
90. Ташкилот фаолияти атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
91. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
92. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши керак. Ушбу идишлар чиқиндилар бўшатилганда хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
18-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
93. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3-боб. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган талаблар
1-§. Иш жараёнларига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
94. Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизликни таъминлашда:
буғ ва иссиқ сув қувурларини қуриш ва фойдаланишда мос бўлган технологик жараёнларни қўллаш;
шикастланиш ва касб касалликларига олиб келмайдиган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
назорат-ўлчов асбобларини, аварияларга қарши ҳимоя қурилмаларини ҳамда ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатиш воситаларини қўллаш;
тезкор ва герметик ишлайдиган беркитувчи ва тартибловчи арматураларни ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини чегараловчи воситаларни қўллаш;
ишлаб чиқариш ускуналарини қулай жойлаштириш ва иш жойларини ташкил қилиш;
портлашнинг олдини олиш ва ёнғиндан ҳимояланишга доир техник ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш зарур.
95. Ишлаб чиқаришда газ хавфи бор ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
96. Буғ ва иссиқ сув қувурларини қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнларида ёнғин ва портлаш хавфи бор муҳитнинг рухсат этилган чегараси ҳақида хабар берувчи ва қурилмани хавфсиз тарзда тўхтатиб қўядиган ёки жараённи хавфсиз ҳолатга ўтказадиган автоматик ҳимоя тизими режалаштирилиши лозим.
2-§. Қувурларни ётқизишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
97. Қувурларни ётқизиш лойиҳа ҳужжатлари ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
98. I тоифали қувурни ер остида битта каналда бошқа технологик қувурлар билан бирга ётқизиш тақиқланади.
99. Қувурларни ярим ўтиш каналларига ётқизишда канал баландлиги юқорига камида 1,5 м, изоляцияланган қувурлар оралиғидаги кенглик камида 0,6 м бўлиши керак.
100. Қувурларни ўтиш тоннеллари (коллекторлар)га ётқизишда тоннеллар (коллектор)лар баландлиги камида 2 м, изоляцияланган қувурлар оралиғидаги кенглик камида 0,7 м бўлиши шарт.
101. Бошқариш арматуралари (жиҳозлар) жойлашган участкаларда тоннел кенглиги ўрнатилган арматуралар (жиҳозлар)га хизмат кўрсатишга қулай бўлиши зарур.
102. Тоннелларда бир нечта қувурлар ётқизилиши ҳолларида уларнинг ўзаро жойлашиши қувурларни таъмирлаш ҳамда алоҳида бўлакларини алмаштириш учун қулай бўлган ҳолатда жойлаштирилиши зарур.
103. Ер ости қувурларига хизмат кўрсатиш камераларининг зинапоя ёки шу каби мослама (скоба) билан жиҳозланган камида иккита қопқоқли люклари бўлиши шарт.
104. Ўтиш каналларида зинапоя ёки шу каби мослама (скоба)лар билан жиҳозланган кириш люклари бўлиши шарт. Люклар орасидаги масофа камида 300 м, бир нечта қувурларни ётқизиш ҳолларида эса камида 50 м бўлиши зарур.
105. Кириш люклари, шунингдек қувурларнинг барча охирги нуқталарида, трассанинг бурилиш жойларида ҳамда арматуралар ўрнатилган участкаларда кўзда тутилиши зарур.
106. Трассаларни ётқизишда сув йиғиладиган чуқурликларнинг пайдо бўлишига йўл қўйилмаслик зарур.
107. Арматуралар хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун қулай жойларга ўрнатилиши зарур. Зарур жойларда зинапоялар ўрнатилиши ва майдончалар бўлиши лозим.
108. Ўрнатилаётган чўян арматура букилишдан ҳимояланган бўлиши зарур.
3-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
109. Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
110. Белгиланган тартибда синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
112. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
113. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
114. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
115. Ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
116. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
117. Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
118. Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
119. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
4-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
120. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
121. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
122. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим кучланиши 1000 V ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 V гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши шарт.
123. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим:
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
электр қурилма ва тармоқларда режали таъмирлаш ишлари ҳамда профилактик синовларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини;
электр энергия сарфининг ҳисоби олиб борилишини;
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини таъминлаши керак.
124. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
125. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса, суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
126. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши зарур.
127. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланилувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
128. Кабеллар ва электр симларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токидан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва ўлчаш асбоблари орқали текшириб турилиши керак.
129. Электр аппаратлари ва агрегатларининг ноллаш ва ерга улаш симлари бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши, текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши зарур.
130. Қуйидаги электр қурилмалари нолланиши ёки ерга уланиши лозим:
кучланиши 380 V ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 V ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишловчи барча электр қурилмалари;
номинал кучланиши 42 V дан юқори, лекин 380 V дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 V дан юқори, лекин 440 V дан паст ўзгармас токда ишловчи юқори хавфли ташқи қурилмалар.
131. Номинал кучланиши 42 V гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 V гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамалари бундан мустасно.
132. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
133. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун ускуналарнинг ғилофлари, асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
134. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўр билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши лозим.
135. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши зарур. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорги мавсумда текшириб турилиши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши лозим.
5-§. Ер қазиш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
136. Буғ ва иссиқ сув қувурларини қуриш ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
(136-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
137. Иссиқлик тармоқлари қувурларининг янгисини қуриш, амалдагиларини кенгайтириш ва қайта таъмирлаш ишчи чизмалари, ишлаб чиқариш лойиҳалари ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиши керак.
(137-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
138. Иссиқлик тармоқларини қуриш буюртмачи ва эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг техник назорати остида ўтказилади.
Техник назорат функциясига тасдиқланган лойиҳа бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш, ишнинг сифати, қўлланилаётган материаллар ва жиҳозларнинг мувофиқлиги назорат қилиш киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
139. Ер қазиш ишларини ер ости коммуникациялари (электр кабеллари, телефон алоқалари кабеллари, газ ўтказгич, иссиқлик ва сув ўтказгич ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари) эгалари билан келишган ёки уларнинг рухсатини олган ҳолда бажарилиши лозим.
(139-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Ер қазиш ишларини бажариш жойи ишончли тўсиқлар билан тўсилиши, 5 м узоқликда транспорт ҳаракатланадиган тарафга, бошқа ҳамма тарафларга баландлиги 1,5 м бўлган огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши керак.
Тунги вақтларда иш жойи прожекторлар ёки камида 2 м баландликда жойлаштирилган кўчма электр чироқлари билан ёритилиши керак.
Электр симлари резина ҳимоя қобиқли, электр чироқларда эса металл сеткали сақлагич бўлиши зарур.
140. Электр симлари ер остидан ўтказилган жойларда лом, керки, белкурак ва болғалардан фойдаланиш тақиқланади.
141. Ер қазиш ишларини олиб боришда газ ҳиди аниқланган холларда тезкорлик билан иш тўхтатилади ва дарҳол ходимлар хавфли иш жойидан, газ ҳидини пайдо бўлиш сабаблари бартараф этилгунига қадар олиб чиқиб кетилиши керак.
142. Тик деворли котлаван ва траншея қазишда нураб кетмаслик ва одамни босиб қолмаслиги учун мустаҳкамлаш мосламалари қуйилиши керак.
143. Траншея ва котлованларнинг мустаҳкамловчи мосламаларсиз тик деворлар ва қияликлари ҳолати юзасидан тизимли кузатув олиб борилиши керак.
144. Котлован ва траншеяларга суянчиқли нарвон ёки қадаб қуйиладиган зинапоялар билан тушиш лозим.
145. Одамлар ва транспорт воситалари ҳаракат қиладиган жойларда қазилган котлован ва траншеялар тўсилган бўлиши шарт.
Тўсиқларга огоҳлантирувчи ёзув ва белгилар, тунги вақтларда сигналли ёритиш ўрнатилиши керак.
146. Траншея четидан тупроқ тушмаслиги учун, тупроқни траншея четидан 0,5 м масофага қўйилиши лозим.
147. Электр иситгичлар билан қиздириладиган участкалар тўсиқлар билан тўсилган, огоҳлантирувчи сигналлар ўрнатилган бўлиши керак. Куннинг қоронғи вақтларида иситиладиган майдон ёритилиши керак. Тўсиқ ва иситиладиган участкани оралиқ масофаси 3 м дан кам бўлмаслиги керак.
148. Табиий намликдаги тупроқни электр билан қиздиришда 380 В кучланишдаги электр токини қўллашга рухсат этилади.
149. Юқори кучланиш остидаги участкаларда бўлиш ва ишлаш тақиқланади.
150. Трансформатордан тортилган вақтинчалик электр линиялари қиздириладиган участкаларда ҳимоя қобиқли ўтказгич симлардан тортилиб, ердан камида 0,5 м баландликда мосламага маҳкамлаб қўйиш лозим.
151. Электр жиҳозларининг созлигини, изоляция қилинган симларни яроқлилигини ҳар куни жиҳозлар ва симлар кўрилгандан сўнг текширилиши керак.
152. Тупроқни буғ ёки очиқ олов билан қиздирганда ходимларни куйиб қолиш ва заҳарланишдан муҳофаза қилиш чораларини кўриб қўйиш лозим.
153. Ерни қазийдиган машина билан тупроқ ишларини бажаришда ходимларни олдиндан мустаҳкамланмаган жойга тупроқни тушириш тақиқланади.
154. Экскаватор ишлаётган вақтда ходимларга қуйидагилар тақиқланади:
экскаватор ковшининг иш радиусидан 5 м дан кам масофада бўлиш;
ковш кўтарилиб турганда уни тозалаш.
155. Траншеяларни қайта кўмиш ишлари изоляция ва қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ тугатилгандан кейин бажарилиши лозим.
156. Қайта кўмиш ишлари лойиҳада бошқа кўрсатмалар берилмаган бўлса, бўшлиқни уриб-уриб, 20 см қалинликда қатлам қатлам қилиб ўтказилиши лозим:
157. Канал ва камераларда сувни пасайтириш олдин қурилмаларини ўчирилгандан кейин ер ости сизот сувлари йўқлигини кўздан кечириш керак.
158. Траншея қазимасдан қувур қисмларини ётқизиш ва (қувурларга) футлярлар кийдириш учун тешиш, босиш ва горизонтал тарзда қазиш усуллари центратор фойдаланилган ҳолда бажарилиши керак.
159. Ер ости ишларининг раҳбарлари иш бошланишидан олдин иш участкасининг геологик ва гидрогеологик шароитлари билан таништирилган бўлиши зарур. Авария юз бериши мумкин бўлган шароит юзага келганда, дарҳол тегишли чоралар кўрилгунга қадар иш тўхтатилиши лозим. Ҳар бир участкада аварияни бартараф этиш учун зарур асбоблар, материаллар захираси, ўт ўчириш ва бошқа воситалар ҳамда уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар бўлиши зарур.
160. Ер ости ишлаб чиқаришини вақтинча мустаҳкамлаш технологик картаси (мустаҳкамлаш паспорти)га мувофиқ ўтказилади, геологик ва гидрологик шартлар ўзгарганда технологик карта ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим.
161. Ер ости ишлари даври давомида ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш ҳолати юзасидан ва лойиҳада кўрсатилган шароитлар билан участкадаги геологик ва гидрогеологик шароитлар мувофиқ бўлиши керак.
162. Тунелларнинг ўтиш жойида:
ўрнатилган тўсгичлар, унинг механизмлари ва мосламалари мустаҳкам ўрнатилганлиги далолатнома билан қабул қилингандан кейин фойдаланиш лозим;
тупроқ фақат тўсгичнинг четигача ишлаб чиқилиши лозим;
тўсиқни иш ҳалқаси энидан ошиб кетадиган масофага сурмаслик керак;
барқарор бўлмаган, бўш тупроқларни қазилма бойликлар қазиб олинадиган жойларнинг тепа қисмига вақтинчалик мустаҳкамлагичлар билан маҳкамлаш лозим;
сочилиб кетадиган тупроқларни нураб кетмаслиги учун тўсгичлар горизонтал майдонларга, тупроқ қиялигининг барқарорлиги шарт-шароитларидан келиб чиқиб белгиланиши керак;
тўсгичларни суриш фақат смена устаси ёки ишлаб чиқарувчи назорати остида амалга оширилиши керак.
163. Ағдарилиб кетиши мумкин бўлган вагончалардан фойдаланилганда, уларни ўзи ағдарилиб кетмаслиги учун тиргаклар қўйилиши лозим.
164. Қазиш ишлари бажарилаётган жойда вагончани бир вақтни ўзида ҳам қўлда, ҳам механизациялашган ҳолда судраш ва силжитишга йўл қўйилмайди. Қўл билан вагончани силжитаётганда, вагончанинг олдинги деворига хабар берувчи сигнализация тизими ўрнатилиши керак.
165. Шахта ва туннелнинг ўтиш жойлари пайвандлаш ва бошқа ишлардан ажралиб чиқадиган зарарли моддаларни сўриб олувчи шамоллатиш учун қурилма билан таъминланиши керак.
166. Қувурларни горизонтал букишда ходимларни бу жойда қувурнинг диаметри 1200 мм дан, узунлиги 40 м кам бўлмаган ҳолларда рухсат этилади.
Қувурларнинг ичида ходимларнинг иш бажариш учун бўлиши бир соатдан ошмаслиги, иш цикллари ўртасидаги оралиқ вақти 30 дақиқадан кам бўлмаслиги зарур. Узунлиги 10 м ва ундан ошиқ сув қувурлари 10 м3/с миқдорда тоза ҳаво берувчи огоҳлантирувчи шамоллатиш қурилма билан таъминланиши зарур.
6-§. Қувурларни тайёрлашда хавфсизлик талаблари
167. Қувурларни тайёрлаш хоналарида қуйидагилар:
иш жойи яхши ёритилган, поли текис, асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар ишга тўлиқ яроқли бўлиши керак;
токарлик, йўнадиган, металлга ишлов берадиган, тешадиган, қувурни кесадиган дастгоҳлар ишончли ва қаттиқ мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак;
дастгоҳларнинг айланадиган қисми шестерналари, шкивлари, валлари ва головкалари қоплама ёки ғилоф билан тўсилган бўлиши керак;
верстак (дастгоҳ)лар, исканжа тахтакачлар, қисқич мосламалар ва бошқа жиҳозлар мустаҳкам жойлаштирилган бўлиши керак;
металларни кесиш учун қачов, крейцмейсель тўғри чархланган ва тобланган бўлиши керак.
168. Ходим ишлов бераётган буюм ва материалларни дастгоҳга мустаҳкамлаши лозим. Металлни кесишда қачов ва крейцмейсель бўйни қўлга нисбатан 15 — 20 мм юқори бўлиши керак. Кесилаётган металл исканжа тахтакачда қаттиқ мустаҳкамланиши керак; металлни кесишда металл парчалари ходимнинг оёғини шикастламаслиги учун эҳтиёт чоралари кўрилиши керак.
169. Қувурларни ёки пўлатни кесканда қўл бармоқларини кесиш йўналиши ёнига қўймаслик керак. Пўлатнинг четини кесганда ходимнинг танасини кесиб кетмаслигига эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.
Детални арралашни бошлашдан олдин чилангар эгов ва аррани қўл дастаси ишончли мустаҳкамланганлигини ва ишлов бериладиган детални исканжа тахтакачга мустаҳкам ўрнатилганлигини текшириши керак.
Яроқсиз клеща ва гайкаларни бурайдиган ключлар билан ишлаш, клещалар губкасини тагига металлдан таглик қўйиш ва қувурларни кесадиган клещни қўлга кийиб олиш тақиқланади.
170. Чархда ишловчи ходим ойнали қўл билан ушлаб фойдаланиладиган ҳимоя қалқончасига эга бўлиши керак. Даста билан тошнинг юза қисми ўртасидаги оралиқ 3-4 мм бўлиши керак. Тош текис юзага эга бўлиши керак. Сақловчи қалқонча бўлмаганда чархлаш вақтида кўзойнак тақиш зарур бўлади.
171. Қопламасиз, ҳимоя қалқончасиз ёки махсус кўзойнаксиз носоз чархда ишлаш, шунингдек чарх тошининг ён томонлари юзасига чархлаш тақиқланади.
172. Чарх ишлаётган вақтда уни ёнидан тўсиқларни олиб қўйиш, таъмирлаш ва тозалаш тақиқланади.
173. Шестерналари, шкивлари, тасмалари ва шпинделлари тўсилмаган пармалашлаш дастгоҳларида ишлаш тақиқланади. Шпиндел йиқилиб кетмаслиги учун қарама-қарши юк қўйилиши керак.
7-§. Такелаж (юкни кўтарадиган ёки бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда ишлатиладиган механизмлар мосламаси) ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
174. Мачтани кўтариш ва ўрнатиш, катта диаметрли қувур ва арматураларни монтаж қилиш, камералар, каналлар, насос станцияларининг жиҳозлари ва материалларини бериш бўйича барча ишлар масъул ходим раҳбарлигида ўтказилиши керак.
175. Такелаж мосламалари ёрдамида оғир юкларни горизонтал ҳолда бошқа жойга кўчириш масъул ходим ёки бригадирнинг раҳбарлигида СанҚваМ № 0141-03 «Ишлаб чиқариш муҳити, меҳнат жараёнини оғирлиги ва зўриқиб ишлаш хавфли омиллари ва зарарлилиги кўрсатгичлари бўйича меҳнат шароитларининг гигиеник таснифи талабларини инобатга олган ҳолда ўтказилиши шарт.
176. Қурилиш-монтаж участкасига келиб тушаётган такелаж жиҳозлари (қўл билан илинадиган ва узатма кичкина илгичлар, домкратлар, юк кўтарадиган энг содда ғалтакли қурилмалар, пўлат симли арқонлар, каноп ипдан тўқилган йўғон арқонлар ва ҳ.) инвентарь рақамига эга бўлиши керак ва рақамланган махсус такелаж дафтарига киритилиши лозим.
8-§. Резервуарларда, қудуқларда ва дренажли каналларда ишларни бажаришда хавфсизлик талаблари
177. Резервуарлар, аппаратлар, қудуқлар ва дренажли каналларни кўздан кечириш, тозалаш ҳамда таъмирлаш ишлари наряд бўйича ўтказилиши керак.
178. Резервуарлар ичида, шунингдек дренажли каналлар ва қудуқларда ишлаётган ҳар бир ходим бажараётган ишига мувофиқ якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши керак.
179. Резервуарлар, қудуқлар ичида бажариладиган ишларда ходимлар ҳимоя камарлари ва арқонларини мажбурий қўллаган ҳолда ўтказилиши керак. Ҳимоя камарлари елка билан боғланадиган тасмали арқонни мустаҳкам боғлаш учун мўлжалланган темир ҳалқали бўлиши лозим. Ҳимоя камарларини елка билан боғланадиган тасмаларсиз қўллаш тақиқланади.
180. Газ хавфи бўлган ҳар қандай ишларни бажаришдан олдин противагазни зич ёпилганлиги текширилиши лозим.
Противогазни кийгандан кейин гофрирли шлангни учи қўл билан қаттиқ қисилади. Агар шундай ҳолатда нафас олиш имконияти бўлмаган тақдирда, противогаз ишлатишга яроқли ҳисобланади.
181. Қудуқни кўздан кечириш қопқоғи пўлатдан ясалган узунлиги 500 мм, диаметри 10 мм ли махсус очқич билан очилади. Қопқоқни қўл билан (очқичсиз) очиш тақиқланади, қопқоғи очиқ қудуқларнинг оғзига вақтинчалик темир панжара ва ишончли тўсиқлар қўйилиши, тунги вақтларда бундай жойлар яхши ёритилган бўлиши лозим.
182. Резервуар, дренажли каналлар ва қудуқларга ишлаш учун тушишдан олдин улар табиий ёки сунъий шамоллатиш қурилмаси билан шамоллатилиши, газни аниқлаш асбоби билан газланган ёки газланмаганлиги аниқланиши керак.
183. Газни гугурт ёқиш ёки зажигалка билан ёқиб аниқлаш қатъиян тақиқланади. Ҳар қандай ҳолатда шамоллатишни самаралилигини ишнинг бошланиши олдидан ҳавони такрорий текшириш орқали аниқланади.
184. Резервуар ва қудуқлар ичида ишлар тўлиқ йўл-йўриқдан ўтган, камида 2 та ходим томонидан амалга оширилиши лозим.
Яқинида одамлар бўлмаган жойларда, газ бўлиш эҳтимоли юқори бўлган резурвуарлар ёки қудуқларда камида 3 та ходим томонидан амалга оширилиши керак.
185. Резервуар ва қудуқнинг ичидаги ходим ўзини ёмон ҳис қила бошласа, ташқаридаги ходимларга арқонни тортиб сигнал бериши керак, кузатувчи тезлик билан уни иш жойидан чиқариб олиш учун чоралар кўриши керак.
186. Резервуарлар, каналлар ва қудуқларда бажариладиган ишларда банд бўлган ходимлар ҳар 20 дақиқада ташқарида 10 дақиқа танаффус қилишлари шарт.
187. Газ ажралиб чиқиши мумкин бўлган резервуарларни ва қудуқларни шамоллатиш учун ходимлар ташқарига танаффусларга чиқишлари лозим.
188. Ходимларга резервуар, дренажли каналлар ва қудуқларда ҳавонинг ҳарорати 50 °C дан ортиқ бўлганда ишлашга рухсат этилмайди. 40° — 50 °C ҳароратли ҳавода ходимларнинг резервуар, дренажли каналлар ва қудуқларда ишлаш вақти 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.
189. Резервуарлар, каналлар ва қудуқларда 200 мм дан ошиқ сув бўлганда ҳарорат 50 °C дан кам бўлса, ишлаш тақиқланади.
9-§. Буғ ва иссиқ сувларни ҳайдовчи насос станцияларини ишлатишда хавфсизлик талаблари
190. Буғ ва иссиқ сувларни ҳайдовчи насос станцияларининг ускуналарини ишлатиш тезкор (навбатчи) ва таъмирлаш ходимлари томонидан амалга оширилиши керак.
191. Буғ ва иссиқ сувларни ҳайдовчи насос станцияларида қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
техник хизмат кўрсатиш;
тезкор, режали, режадан ташқари диагностик текширув ўтказиш;
ускуналар ва бошқа техник жиҳозлар носоз ҳолга келганда кундалик, ўрта ва капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш;
буғ ва иссиқ сувларни ҳайдовчи насос станцияларни регламентли тўхтатиш.
192. Буғ ва иссиқ сувларни ҳайдовчи насос станцияларда қуйидагилар таъминланган бўлиши керак:
ускуналарни ишлатишни ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг йўриқномаси талаблари асосида ишлаб чиқилган йўриқномаларга мувофиқ ташкил қилиш;
буғ ва иссиқ сувларни ҳайдовчи станциялар тизимини ишлатишда технологик режимларга риоя қилиш;
ускуналарнинг ишлаш имкониятини текшириш ва баҳолаш;
ёнғинга қарши восита ва тизимнинг мавжудлиги ва уларнинг созлигини текшириш.
193. Агрегатни ишга тушириш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади:
насос суюқлик билан тўлдирилмаганда;
оқимли-сўрувчи шамоллатиш тизими ёқилмаганда;
мой тизими ёқилмаганда;
герметиклиги бузилганда;
носоз ва сабаблари аниқланмаган бошқа технологик бузилишлар мавжуд бўлганда.
194. Насос агрегатларини ишлатиш жараёнида ҳар чоракда камида бир марта мойдан намуна олиниши ва кимёвий таҳлил қилиниши керак.
10-§. Буғ ва иссиқ сув қувурларини коррозиядан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
195. Электр кимёвий ҳимоя воситаларини танлаш иншоотларнинг жойлашиш шароитларини ва уларнинг металларига нисбатан муҳитнинг коррозияли фаоллиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
196. Қувур ва алоқа кабелларини биргаликда ҳимоя қилишда қувурлардан кабель қобиғига ток ўтишининг олдини олиш учун вентиль қурилмаси потенциал текисловчи электр туташтиргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
197. Анодли ертуташтиргич ва протекторларни ўрнатиш, солиштирма қаршилиги энг кам бўлган, тупроқнинг музлаш чуқурлигидан пастда кўзда тутилиши керак. Дренаж кабелининг анодли ертуташтиргич жойи танитувчи белги билан кўрсатилиши лозим.
198. Буғ ва иссиқ сув қувурлари объектларидан фойдаланиш жараёнида ички коррозия (занглаш) белгилари аниқланганда, унинг сабабларини аниқлаш, коррозияни тўхтатиш ва олдини олиш чоралари кўрилиши зарур.
199. Барча назорат-ўлчов пунктларидаги ер ости металл иншоотларининг коррозия ҳолатини назорат қилиш зарур.
200. «Иншоот — ер» потенциаллар фарқини ўлчаш учун йилига икки марта қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
коррозиядан ҳимояланиш тизимининг самарадорлигини аниқлаш;
фаол ҳимоя схемалари ва уни ишлатиш режимларидаги зарур ўзгаришларни аниқлаш;
коррозияга нисбатан ўта хавфли участкаларни аниқлаш;
участкалар бўйича ҳимояловчи қопламаларни таъмирлаш.
11-§. Пневматик (босим билан ишлайдиган) воситаларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
201. Пневматик воситалар ГОСТ 12.2.010-75 «ССБТ Қўлда фойдаланиладиган пневматик машиналар Хавфсизликнинг умумий талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
202. Компрессордан фойдаланганда унинг барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлари ўралган бўлиши керак.
203. Компрессор билан ишловчи ходимлар унинг ишлаш тартиби ва унга хизмат кўрсатишни билишлари шарт.
204. Компрессорда босимни назорат қилиш учун сақлаш қопқоқлари ва манометр ўрнатилиб, улар ҳар куни текшириб турилиши лозим.
205. Пневматик асбоблар қопқоқлари мустаҳкам беркитилиши ва ёпиқ ҳолатда ҳаво ўтказмаслиги керак. Уларнинг созлиги масъул ходим томонидан текширилиши керак.
206. Пневматик болғача орқага уриш минимал бўлиши учун мосланган бўлиши керак. Пневматик асбобдан фақатгина у ишчи ҳолатга келтирилганда, ҳаво ўтиши мумкин.
207. Асбобга резина шлангни улаш сиқилган ҳаво бериш йўқ вақтда амалга оширилади. Босим остида шлангни чиқариш тақиқланади. Ўрмон ва ҳавозада ишлаганда захира ва алмашувчи воситалардан фойдаланилади, тайёрловчи асбоб ва бошқа материаллар махсус қутига солинади.
208. Пневматик асбобни ёққанда қопқоқ тез очилиб, ёпилиши ва ёпиқ ҳолатда ҳаво ўтказмаслиги керак.
209. Пневматик асбоб учун эгилувчан шлангдан фойдаланиш керак. Шикастланган шлангдан фойдаланиш таъқиқланади.
210. Шлангни пневматик асбобга бирлаштириш ниппел штуцер ва хомут ёрдамида бажарилади. Ингичка симдан фойдаланиш тақиқланади. Пневматик асбобга ҳаво шлангини улаш жойи қувур ҳамда шланг қўшилган жойда ҳаво ўтказмаслиги керак.
211. Ҳаво ўтказувчи қувурларда арматуралар қулфланган бўлиши керак.
212. Шлангни магистрал ва асбобга улашда ёпиқ беркитилган арматуралардан фойдаланилади. Шланг шундай жойлашиши керакки, транспорт текканда узилмаслиги керак.
213. Иш вақтида шлангни тортиш ва буклаш тақиқланади.
214. Пневматик асбоб берилишдан олдин уни бераётган шахс томонидан куздан кечирилади. Уни ишлатиш жараёнида ҳар куни тозаланиб турилиши керак. Пневматик асбоб 6 ойда 1 марта ювиб тозаланади. Шикастланган жойлари алмаштирилади.
4-боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий хавфсизлик талаблари
215. Ускуналар уларнинг техник ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши лозим.
216. Ускуналарни зарур техник ҳолатда сақлаб туриш учун унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-профилактик таъмирлашнинг бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши зарур.
217. Технологик жараёнда қўлланиладиган асосий асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ташкилот томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган дастурга мувофиқ амалга оширилиши керак.
218. Капитал ва жорий таъмирлаш дастурларида таъмирлашни ўтказиш учун масъул шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларини бажариш тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланиши лозим.
219. Таъмирлаш ишларини ўтказишда бажариладиган ишларнинг технологик кетма-кетлиги акс эттирилган таъмирлаш ҳужжатлари расмийлаштирилган бўлиши ва уларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
ишларни бажариш усуллари ва услублари;
амалга оширилиши лозим бўлган хавфсизлик чоралари ва махсус технологик жараёнлар;
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомларнинг турлари;
таъмирланган ускуналар ва уларнинг қисмлари техник талабларга жавоб бериши ҳақидаги ҳужжатлар.
220. Пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
221. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларини бажариш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши керак.
222. Таъмирлаш ишлари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул ходим раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
223. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ва у ерда хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
224. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин унда иштирок этадиган барча ходимлар таъмирлаш ишларини ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва уларга таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқ берилиши зарур.
225. Таъмирлаш жараёнида ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
226. Таъмирлаш пайтида иш жойлари, йўллар ва зинапояларни турли буюмлар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
227. Қисмларга ажратиш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган компрессорлар бошқа барча технологик қувурлар ва ўтказгичлардан узиб қўйилиши лозим.
228. Сиғимлар, бункерлар ва бошқа чуқур жойларда ишлаётган ходим маҳкамланган қутқарув арқонига эга бўлиши, арқоннинг иккинчи учи ташқарига чиқарилган ва кузатувчи назорати остида бўлиши керак.
229. Таъмирлаш ишларини баландликда бажаришда ҳавоза ва тахта тўшамалардан фойдаланиш зарур.
230. Ҳавоза ва тахта тўшама ўрнатишнинг имкони бўлмаса, ходимлар баландликда ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонлардан фойдаланишлари шарт. Эҳтиёт камарлари ва арқонлар маҳкамланадиган жойлар конструкцияларда олдиндан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
231. Таъмирлаш ишларини баландликда бажарганда, асбоб-ускуна ва материалларни майдонча қирғоғига қўйиш ёки ерга ташлаш тақиқланади. Асбоб-ускуналарни сақлаш ва ташишда махсус сумка ёки қутилардан фойдаланиш зарур.
232. Қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боришга ускуна шамоллатилиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ундаги ҳарорат камида 40 °C гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
233. Материалларни ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши керак.
234. Ёритиш чироқларини таъмирлаш ишларида фақат 12 V кучланишдаги кўчма лампалар, портлашдан ҳимояланган аккумуляторли чироқлардан фойдаланиш керак.
235. Ёритиш мақсадида машъала, гугурт, керосинли фонарлар, шамчироқлардан фойдаланиш тақиқланади.
236. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишлари махсус ўқитилган ва йўл-йўриқ берилган, тегишли билим ва малакага эга ходим томонидан амалга оширилиши керак.
237. «Ёқилмасин, одамлар ишлаяпти!» деб ёзилган ёзувни олиб ташлаш, хавфсизлик техникаси бўйича талаблар қўйиладиган ишлар бажарилгандан сўнг ускунани ишга тушириш, фақат масъул ходим рухсати билан амалга оширилиши лозим.
238. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар иш жойидан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ўз жойига ўрнатилиши керак.
2-§. Буғ ва иссиқ сув қувурларида шикастланишларни таъмирлашда хавфсизлик талаблари
239. Кўздан кечириш ёки таъмирлаш учун ер остидаги буғ ва иссиқ сув қувурларини очишда, котлован ишлаш учун очиқ ва бўш бўлиши керак.
240. Траншея ва котлованлар ён бағри қиялиги ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланиши лозим.
241. Агар иш жараёнида траншея деворларида тупроқ уюми ағанаб тушиш хавфини келтирувчи ёриқлар пайдо бўлса, у ҳолда ходимлар уни дарҳол ташлаб чиқишлари ва тупроқ бузилишига қарши траншея деворларини мустаҳкамлаш, қияликни ошириш учун тупроқни кесиш ва бошқа шу каби чоралар қабул қилишлари керак.
242. Тўла очиш учун мосланмаган экскаватор чўмичидан қувур ўтказгич шикастланишининг олдини олиш учун қувурнинг юзи ва ён томонидаги тупроқ 0,15 — 0,20 м масофагача юмшатилиши зарур.
243. Ер ишлари олиб борилаётган жойларда электр кабели, сув ўтказгич магистраллари, газ ўтказгич ва бошқа номаълум ер ости коммуникациялари аниқланганда, ишларни тўхтатиш ва коммуникация эгасини чақириш зарур. Зарбли асбоблардан фойдаланиш тақиқланади ва кескин урилишларга йўл қўймасдан, белкуракдан фойдаланиш лозим.
244. Агар буғ ва иссиқ сув қувурларини очаётганда ёки уни таъмирлаш жараёнида буғ ва иссиқ сувнинг оқиб чиқиши пайдо бўлса, ишларни тўхтатиш, экскаватор двигатели ва буғ ва иссиқ сув чиқиши яқинидаги механизмларни тўхтатиш ва ходимларни хавфли ҳудуддан чиқариш лозим.
Содир бўлган воқеа ҳақида раҳбариятга ва диспетчерга хабар бериш ҳамда авария бригадаларини чақириб ўт ўчириш воситаларини тайёр ҳолга келтириш керак.
245. Қувур ўтказгичнинг юк кўтарувчи механизмлар ёрдамида кўтарилган ҳолатда қолдирилиши тақиқланади.
246. Магистраль ва технологик ўтказгич қувурларда катушкани (қувур бўлаги, ғалтак) оловсиз метод билан кесишда, дайди токлардан электр учқуни ҳосил бўлишининг олдини олиш учун шунтирловчи туташтиргични монтаж қилиш зарур.
247. Буғ ва иссиқ сув қувурларини кўмишдан олдин, ишларнинг хавфсиз олиб борилишига жавобгар шахс траншеяда одам йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
248. Таъмирланаётган буғ ва иссиқ сув қувурлари участкасида қувур юзасигача 0,8 м дан кам бўлган қалинликдаги тупроқ уюми қатламини ҳосил қилувчи жойдан бульдозернинг ўтиши тақиқланади.
249. Одамлар ўтиш жойларида ёки транспорт воситалари йўлларида траншея қазиганда, тегишли жойларда тўсиқлар ва хавфсизлик белгилари ўрнатилиши, тунги вақтларда эса ёруғлик хавфсизлик сигнали ўрнатилган бўлиши керак.
250. Буғ ва иссиқ сув қувурини котлованга марказлаштирилган ҳолда тушириб жойлаш ёки уни кўтариш ишлари бўйича барча операцияларни мастер ёки бригадирнинг бевосита раҳбарлиги остида ўтказиш лозим.
251. Газ билан кесувчилар ва электр пайвандчилар котлованда бир вақтда ишлаши тақиқланади.
252. Қувурларга изоляция қопламасини қоплаш механизациялашган усуллар билан бажарилиши керак.
Изоляция қоплашни қўлда бажаришга фақат изоляция қопламасининг шикастланган қисмини таъмирлашда ёки иш ҳажми унча кўп бўлмаганда амалга оширилади.
253. Қувурларни траншеяга тушириш бўйича ишларни бошлашдан олдин канатлар, блоклар, тормоз қурилмалари, қувур ётқизгичларнинг ҳолатларини ва пўлат сочиқларнинг юмшоқ қамраб олинганлигини текшириш зарур. Пўлат сочиқлар соз бўлиши, хавфсизлик меъёрларига мос келиши керак.
3-§. Иссиқлик тармоқларини таъмирлашда хавфсизлик талаблари
254. Иш бошлангунига қадар масъул ходим барча таъмирлаш бригадаларини шахсан кузатиб, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини таъминлайди. Босим ва кучланиш бўлган ускуналарда таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
255. Магистрал иссиқлик тармоқларини таъмирлашда фойдаланадиган машина ва механизмлар барқарор ҳолатда ўрнатилган ва мустаҳкамланган бўлиши керак.
256. Иш жойига киришдан олдин газ чиқиши хавфи бўлиши сабабли, бу жой синчиклаб текширилади. Газ аниқланганда, у бартараф этилиб кейин такрорий текширув ўтказилади. Кутилмаганда газ чиқиши содир бўлганда, уни дарҳол бартараф этиш ва ходимларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиш зарур.
257. Газланган муҳитда ишлаганда рангли металлдан қилинган болғачалар, кувалдалар ва бошқа асбоб-ускуналар қўлланилади. Қора металлдан тайёрланган восита ва асбоблар ўралган бўлиши ва зарб хусусиятини ўтказмаслиги керак. Қачовнинг кесадиган қисми, электрпармалаш ва бошқа ўтли учқун чиқарадиган электр асбобларидан фойдаланиш газланган муҳитда тақиқланади.
258. Пайвандлаш ишларини бошлашдан олдин газ мавжудлиги ва ҳавога газ тарқалганлиги текширилади. Ҳаводаги кислород ҳажми 20,5% дан кам бўлмаслиги керак. Текширишга олинадиган ҳавони ёмон вентелация қилинадиган жойдан олинади.
259. Газни солиштирма оғирлиги енгил бўлганлиги сабабли текшириш учун иш жойининг юқори қисмидан олинади. Ҳаводан енгил бўлган газ учун (табиий газ,кокс ва бошқа) ҳаво юқори зонадан олинади. Ҳаводан оғир бўлган газ учун (пропан, бутан) пастки зонадан олинади.
260. Камера(туннел)даги пайвандлаш ишлари вақтида ҳаво айланиши яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш керак. Пайвандлаш ва бошқа ишларни бажаришда газланган муҳит (атмосфера)да ёнувчи воситаларни қўллаш тақиқланади.
261. Жиҳозлар ва қувурларни демонтаж қилиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини бажариш жараёнида қолган узеллар ва жиҳозлар элементларини чидамлилигини таъминлаб, давомли тарзда операциялар ўтказилади. Қувурларнинг қолган участкалари ва жиҳозларнинг қолган элементларининг яроқлилиги ва мустаҳкамлиги юзасидан мунтазам кузатув олиб борилиши керак.
262. Иш бажарилаётган жойда электр симларини ўтказишда изоляцияланган симлардан фойдаланиш ва уларни ишончли жойларга камида 2,5 м баландликка осиб қўйиш ходимларнинг тепасидан 3 м ва ўтиш жойларининг тепасидан 5 м баландликда жойлашиши керак. Ердан, полдан ёки қатламдан 2,5 м дан кам баландликда жойлашган электр симлари қувурларга солиниши ёки коробалар (қоплама) билан қопланиши керак.
263. Фланецли уланишлар болтлари кийгизиладиган тешикларининг мос келишини текшириш фақат махсус мосламалар билан бажарилиши лозим. Бу ишларни бармоқ билан бажариш тақиқланади.
264. Иссиқлик қувурларини таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин рухсат берувчи цех, участка мастери (смена, цех бошлиғи) иш жойини таъмирлаш ишларини хавфсиз ўтказишни таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
газанализатор билан камерани газланганлигини текшириш;
зарур ўзгаришларни ўтказиш;
таъмирланадиган иссиқлик тармоғининг ҳар иккала томонидан зулфин ва вентилларни тақсимлагичдан қувургача, дренаж томонидан, айланиб ўтадиган жойларни қулфланадиган занжир билан беркитиш.
265. «Очманг, одамлар ишлаяпти!» деб ёзилган плакатларни таъмирлаш учун белгиланган иссиқлик тармоғининг ўчириладиган қисмлари тарафидаги зулфинлар ва вентилларга ёзиб қўйилиши лозим.
266. Таъмирлаш учун зарур бўлмаган электр токи олиб келинган симларини узиб, сақлагичлари олиб қўйилиши зарур.
267. Ўчирувчи зулфин ва вентилларни ишга рухсат беришдан олдин зарур беркитиш имкони бўлмаган ҳолларда, иссиқлик тармоғининг таъмирланаётган участкаси ажратилиб, қувурни бекитиш учун махсус тиқин билан ёпиб қўйилиши керак. Тиқиннинг қалинлиги қувурнинг ишчи муҳитидаги (буғ ва сувнинг) босимига мувофиқ бўлиши керак. Тиқинни кўриниб турадиган думи бўлиши ва юқорисидан яққол кўринадиган қилиб ўрнатилиши керак
268. Ишларни ташкил этишга масъул ходим қувурда босим мавжуд бўлмаганда зулфин ва вентилларни маҳкам ёпилганлигини шахсан текшириши керак. Қувурда босим мавжуд бўлганда таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланади.
269. Сув ва иссиқлик захни қочиришда тушириладиган арматура орқали бажарилиб, қувурларда босимни тушириш гардишли воситалар ёрдамида истисно вазиятларда эса, дренаж қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Болтларни бўшатиш иш бажараётган ходимнинг қарама-қарши томонидан туриб амалга оширилиши лозим.
270. Камера ва туннелларда оғир жиҳозларни таъмирлаш кўтарувчи механизмлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
271. Магистрал қувурларни таъмирлашда трассага олиб борилган қувурлар траншеядан камида 1 м масофага туширилиши керак.
272. Қулфланувчи арматураларни монтаж қилиш ишларини бажариш масъул ходим иштирокида амалга оширилади.
273. Пайвандлаш ишларини ўтказиш жойи атмосфера чиқиндиларидан кучли шамол ва қуёш нурларидан ҳимояланган айвон, палатка ва бошқа жойларда ўтказилади. Жала вақтида ишлаётган барча механизм ва қувурлар ўчирилиб хавфсиз жойга олиб ўтилиши керак.
274. Қувурларни тушириш вақтида ускуна ва бошқа унинг элементлари ўз ўрнида бўлиши керак. Ўрнатилган қувур, узел ва жиҳозларни охиригача маҳкамлангунига қадар ишлатиш тақиқланади.
275. Қувур ва ускуналарни монтаж қилиш электр токи кучланишини ўчирган ҳолда амалга оширилади.
276. Газ билан боғлиқ барча ишлар газ хўжалигига ихтисослашган эксплуатация ташкилотлари кучи билан амалга оширилади.
277. Ходимларни қувурларни ичига кириб, уни кераксиз нарсалардан тозалаш учун фақат тўғри йўналишдаги, узунлиги 150 м дан кам бўлмаган, диаметри 800 мм бўлган қувурларга рухсат этилади. Участканинг қувурларини кўрикдан ўтадиган ва тозаланадиган ҳар иккала охиридан эркин чиқиши таъминланиши керак. Участкада тармоқлар мавжуд бўлганда, бошқа қувурлар билан бирлашганда, у ишончли тарзда ўчирилиши керак.
278. Қувурни кўрикдан ўтказиш ва тозалаш ишларида камида 3 ходим қатнашиб, улардан иккитаси ишлаётган қувурни иккала охирида, биттаси ишларни бажарилишини кузатиб туради. Ходим қувурларда ишлаганда тиззасига махсус мослама кияди, ҳимоя камари орқали қувурга кириш томонидан охиригача кузатувда бўлади.
279. Қувурнинг ички сиртини коррозиядан тозалаш ишлари махсус лойиҳа асосида бажарилади. Қувур ичида бўлиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак.
5-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
280. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
6-боб. Якуний қоида
282. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2014 йил 4 ноябрь
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2014 йил 4 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 4 ноябрь
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 4 ноябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2014 йил 4 ноябрь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБОНОВ
2014 йил 4 ноябрь
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2014 йил 4 ноябрь
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2014 йил 4 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 597-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)