04.11.2003 йилдаги 482-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.11.2003 йилдаги 482-сон
Date of entry into force
04.11.2003
Ҳужжат 01.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ВА БАГАЖ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА АВТОБУСЛАРДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 2-илова 15-бандининг назорат приборлари (тахографлар) билан жиҳозлашга доир талаблари 2004 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 378-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 4 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
482-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 4 ноябрдаги
482-сон қарорига
1-ИЛОВА

Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари

I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташишнинг ушбу Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) «Автомобиль транспорти тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида», «Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташишга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автомобилда йўловчилар ва багажни халқаро ташишлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан ҳам тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Йўл чипталари, йўл ва чиптани ҳисобга олиш варақалари реквизитлари, йўналишлар, автовокзаллар (автостанциялар) паспортлари, автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташишга тааллуқли шакллар ва йўриқнома-методик ҳужжатлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Йўловчилар ва багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобус — йўловчиларни, багажни ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автовокзал (автостанция) — транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширувчи ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатувчи ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автопавильон — йўловчиларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган автомобиль йўлидаги иншоот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багаж автомобили — багаж ташишга мўлжалланган автомобиль;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багаж — жўнатиш учун идишга жойланган ва йўловчи томонидан ушбу автобусда олиб кетиладиган буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багаж квитанцияси — багажнинг ташиш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипта — йўловчининг ҳақ тўлаган ҳолда автобусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини ҳамда йўловчи ва ташувчи ўртасида ташувлар юзасидан ошкора шартномалар тузилганлигини тасдиқловчи қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчи — автотранспорт воситасини бошқарувчи шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл — қурилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун фойдаланиладиган ер полосаси ёхуд сунъий иншоот юзаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўл юки — йўловчи томонидан бепул ташиладиган ташиш учун идишга жойланган буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
енгил автомобиль — йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаганда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишсиз таксилар — йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра таксометр (ҳисоблагич) кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига ташиш хизматлари кўрсатувчи автотранспорт воситаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишли автобус — белгиланган йўналиш бўйича йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган автобус;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишли таксилар — йўловчиларнинг талабига кўра тўхтаб ўтадиган мунтазам йўналишларда йўловчиларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси (автобус ёки енгил автомобиль);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш — автотранспорт воситаларининг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари) — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи — тузилган ташиш шартномасига мувофиқ ташиш хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
супача — йўл қопламаси сатҳидан баландроқ бўлган, автовокзалларда (автостанцияларда)ги йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан туширишга мўлжалланган майдонча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
(6-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й 22 -сон, 194-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов жадвали — рейсни бажариш вақти, жойи ва изчиллиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган график (жадвал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейс — автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача бўлган йўли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус йўналишлар — ташкилотларнинг ходимларини иш жойига ва иш жойидан ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш схемаси — йўналишнинг шартли белгилар қўйилган график тасвири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тариф — йўловчилар ва багажни ташиш учун белгиланган тўлов миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
трафарет — йўловчиларни йўналиш тўғрисида хабардор қилишга мўлжалланган кўрсаткич;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ташишларнинг турлари ва уларни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Йўловчиларни ташиш қуйидаги турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шаҳарда ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шаҳар атрофида ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) шаҳарлараро ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) халқаро ташиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўналишли автобусларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг буюртманомалари (буюртмалари)га ёки ташишнинг бошқа шартномалари бўйича бериладиган автобус ва енгил автомобилларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йўналишсиз таксиларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) йўналишли таксиларда ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йўналишли автобуслар ва йўналиш таксилари ҳаракати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шаҳардаги йўналишларда — шаҳарларнинг ҳокимликлари ёки шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шаҳарлар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда — вилоятлар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган йўловчилар ташиш транспорини бошқариш органлари томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) вилоятлараро-шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тузиладиган жадваллар бўйича ташкил этилади;
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шаҳарларда — шаҳарлар ҳокимликлари ёки шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 2-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳар бир янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган йўналишлар учун йўналиш паспорти тасдиқланади, унда қуйидагилар бўлади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўналишнинг асосий кўрсаткичлари билан бирга титул варақаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўналиш схемаси (схемада тўхтаб ўтиш манзиллари, ҳаракатланиш учун хавфли бўлган йўл участкалари, темир йўлни кесиб ўтиш жойлари, кесишган йўл устидан ўтказилган кўндаланг йўллар ва шу кабилар кўрсатилади). Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар схемаларида, бундан ташқари, дам олиш жойлари, овқатланиш шохобчалари кўрсатилади;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) масофани ўлчаш протоколи ва автотранспорт воситасининг ҳаракатланиш вақти хронометражи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) автотранспорт воситасининг йўналиш бўйича ҳаракатланиш жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) йўл ҳақи тарифлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Йўловчиларнинг айрим тоифаларига транспортда имтиёзли (шу жумладан бепул) юриш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар тоифалари ва ушбу имтиёзларни бериш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мунтазам йўловчилар ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларида юришда йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши, уни бутун йўлда юриш вақти давомида сақлаши ва уни назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Йўловчилар йўл чипталарини кассалардан ёки кондуктордан (ҳайдовчидан) сотиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йўналишдаги автотранспорт воситаси носоз бўлган тақдирда йўловчиларга берилган йўлда юриш ҳужжатлари айнан шу йўналишдаги бошқа автотранспорт воситасида юриш учун ҳақиқий ҳисобланади. Йўловчиларни бошқа автотранспорт воситасига ўтказиш носоз автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар йўқотиб қўйган чипталар тикланмайди, улар учун тўланган пул қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Автобусда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ойнадан ташқарига осилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Йўловчилар ташувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Автотранспорт воситалари Dst 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Йўловчиларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Автомобиль транспортида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар Ўзбекистон давлат стандартларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мунтазам қатновларни амалга оширувчи автобуслар ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер контрактига мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензияга (лицензия карточкасига);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш ҳужжатларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл варақаси ва чипталарни ҳисобга олиш варақасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл варақаларида йўлга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги қайдларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов жадвалига ва йўналиш схемасига (шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — унда аҳоли яшаш жойларидан ўтиш вақти, овқатланиш, дам олиш, тунги ухлаш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда) эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қуйидагилар йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автотранспорт воситасининг йўл варақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатновчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) автотранспорт воситаларининг чипталарни ҳисобга олиш варақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) автобус ва енгил автомобилларнинг буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) чипталарни сотиш ведомости (йўналишсиз таксилардан ташқари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Автотранспорт воситаларининг йўл варақалари ва чипталарни ҳисобга олиш варақалари ҳамда буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш қоидалари бўйича ҳисобга олинади ва ташувчида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Йўл ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Ҳайдовчи гаражда, йўлда, оралиқ манзилларга кириб ўтишда ва охирги манзилларда йўл ҳужжатларидаги барча қайдларнинг тўғрилигини кузатиб бориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Шаҳардаги йўналишларда йўловчилар ва багаж ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар

23. Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти йўналишлари қуйидаги турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шаҳардаги оддий, тезкор, экспресс ва тиғиз пайтлардаги қўшимча йўналишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шаҳар четидан кўпи билан 2 км четга чиқувчи шаҳарда қатновчи йўналишлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йўналишли таксилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳардаги йўналишлар шаҳар (шаҳарча)даги турар жой ва саноат ҳудудларини маданий-маиший ва спорт-соғломлаштириш ташкилотлари, вокзаллар, аэропортлар, автостанциялар, метро станциялари, темир йўл платформалари, пристанлар ва шу кабилар билан транспорт алоқасини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аҳолига хизмат кўрсатиш хусусиятига мувофиқ шаҳардаги йўналишлар бир нечта иш режимига эга бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сутка, ҳафта кунлари, ойнинг белгиланган даври мобайнида амал қиладиган доимий йўналишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дам олиш ҳудудлари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркалар ва шу кабилар фаолият кўрсатадиган даврда ташкил этиладиган мавсумий йўналишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) махсус йўналишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кўча–йўл шохобчаларида фавқулодда вазиятлар пайдо бўлганда, айрим участкалар, транспорт йўллари ва майдонлар ёпилганда жорий этиладиган вақтинчалик йўналишлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Йўл ҳақини йўлкира карточкалари билан тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Йўлкира карточкаларини олдиндан сотиш махсус ташкил этилган сотиш шохобчаларида, шунингдек савдо ташкилотлари ва бевосита ташувчи орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлкира карточкаси багажни бепул ташиш ҳуқуқини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлкира карточкалари сериялари, транспорт турлари бўйича бўлинади ва йўловчиларнинг барча тоифалари учун, имтиёзли карточкалар эса — пенсионерлар, ногиронлар, талабалар ва ўқувчилар учун ҳақиқий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар транспортида фойдаланиладиган барча серия ва турдаги йўл карточкалари таксилар, шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро (вилоятлараро ва халқаро) йўналишлар учун ҳақиқий ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Транспортда юриш шартлари

26. Йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан тушириш фақат тўхтаб ўтиш манзилларида амалга оширилиши мумкин. Йўналишда «талабга кўра» тўхташ жойлари мавжуд бўлганда йўловчи ҳайдовчига автотранспорт воситасини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида олдиндан маълум қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Йўналишли ёки йўналишсиз таксилар йўловчиларини чиқариш ва тушириш йўловчилар талабига кўра, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Йўл карточкаси ёхуд автобусда юриш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлган йўловчи уни автобусга чиқиш вақтида кўрсатиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Шаҳардаги автобус йўналишларида йўловчи етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Мактабгача ёшдаги болали йўловчилар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва кекса фуқаролар учун автобус салонида, унинг йўловчи сиғимига қараб, 6 та олдинги жойлар ажратилади. Ушбу жойларни эгаллаган бошқа йўловчилар уларни мазкур шахслар учун бўшатишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ҳайдовчи автобусни тўхташ жойидан фақат эшикларни ёпган ҳолда, йўловчилар тўлиқ тушириб ва чиқариб бўлингандан сўнг юргизиши, бекатларни аниқ ва тўғри эълон қилиши, қатнов йўналиши ўзгарган тақдирда эса бу тўғрида ҳар қайси бекатда эълон қилиши шарт. Автобус салонини автобуснинг муайян тури учун белгиланган умумий сиғимидан ортиқча тўлдиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Қўл юки ва багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Йўловчи ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юки ҳамда мусиқа асбобини, 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни, шунингдек қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни, аравачани (болалар, ногиронлар ва бошқаларнинг аравачаларини), майда боғдорчилик инвентари, болалар чаналарини ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни олиб юриш тарифга мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ўлчами 33-бандда кўрсатилган энг катта ҳажмларнинг ҳатто биттасидан ортиқ бўлган багаж белгиланган параметрларга номувофиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Багажнинг жойланиши ва ташилиши йўловчиларга ва автотранспорт воситасига бирон-бир зарар етказиш имкониятини тўлиқ истисно қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Багажни олиб юриш қиймати йўловчининг йўл ҳақи қиймати каби тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар ҳамда багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аҳолига хизмат кўрсатиш хусусиятига мувофиқ шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар қуйидаги бир нечта иш режимига эга бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сутка, ҳафта кунлари, ойларнинг белгиланган даври мобайнида амал қиладиган доимий йўналишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркалар ва шу кабилар фаолият кўрсатадиган даврда ташкил этиладиган мавсумий йўналишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишчилар, мутахассислар ва хизматчиларни иш жойига ва уйга ташиш учун ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган махсус йўналишлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Шаҳар атрофи йўналишларидаги бекатлар йўловчиларнинг у ерга хавфсиз ва қулай келишини таъминлашни ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши ва улар қуйидагиларга эга бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) павильонни жойлаштириш учун асфальтланган майдончалар ва йўловчиларнинг бекатга келиши учун асфальтланган йўлкалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўловчиларнинг ёмғир, қор, шамолдан бекиниши учун павильон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бекатнинг номи ёзилган кўрсаткич;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) йўналишлар кўрсаткичи, унда қуйидагилар кўрсатилади: йўналишларнинг тартиб рақами, уларнинг охирги манзили номи (қатнов йўналишлари бўйича), ҳаракатланиш оралиғи 30 минутдан ортиқ бўлганда ушбу манзилдан автобусларнинг жўнаш жадвали. Йўналишда автобуслар қатнови оралиғи 30 минутдан кам бўлганда жадвал ўрнига қатновлар оралиғи жадвали кўрсатилиши мумкин. Унда автобусларнинг биринчи ва охирги жўнаш вақти ҳамда сутка даврлари бўйича қатнов оралиқлари вақти кўрсатилган бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Шаҳар атрофи йўналишларида тўхтаб ўтиш манзиллари йўловчилар учун энг қулай жойларда бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шаҳар атрофи йўналишларининг шаҳардаги сўнгги бекатлари йўловчилар гавжум бўладиган йирик манзиллар (темир йўл вокзаллари ва станциялари, дарё портлари, бозорлар, метрополитеннинг охирги бекатлари ва шу кабилар) ёнида бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шаҳарда шаҳар атрофи йўналишларининг тўхтаб ўтиш манзиллари шаҳар йўловчи ташиш транспорти йўналишлари тўхтаб ўтиш манзиллари билан бир жойда бўлиши ва шаҳарнинг транспортни бошқариш бўйича ваколати органлари билан келишилган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аҳоли яшаш жойлари чегараларида жойлашган шаҳар атрофи йўналишлари тўхтаб ўтиш манзиллари оралиғидаги масофа 1,0 км атрофида, қолган ҳолларда — ўртача 1,5 км бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) шаҳар атрофидаги бекатлар йўналиш трассасида жойлашган ҳар бир аҳоли яшаш жойида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Чипталари кассалар орқали сотиладиган шаҳарлараро (халқаро) йўналишлар тўхтаб ўтиш манзилларида (45-банднинг «а», «б» кичик бандларидаги шартлардан ташқари) қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иш тартиби кўрсатилган ҳолда чипта сотиш кассалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўхтаб ўтиш манзили зонасида йўловчиларнинг транспортга чиқиши-тушиши учун супача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун майдончалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) йўл ҳақи багаж ташиш ҳақи баҳоси жадваллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) йўналишлар схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) шаҳарлараро (халқаро) автотранспорт воситаларининг қатнов жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) санитария узели.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Чипта сотиш кассаси бўлмаган павильонларда ва шаҳарлараро (халқаро) йўналишлар тўхтаб ўтиш манзилларида ушбу тўхтаб ўтиш манзили орқали ўтадиган автотранспорт воситаларининг қатнов жадваллари осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Йўл ҳақи тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар атрофи йўналишларида:

42. Шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда юриш чипталари ҳайдовчилар (мавжуд бўлганда — кондукторлар) томонидан, чипта сотиш кассалари ташкил этилган йўналиш тўхтаб ўтиш манзилларида эса кассирлар томонидан сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Автобусдаги йўловчи етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Йўловчи томонидан шаҳар атрофи йўналишларига жорий сотиш кассаларидан сотиб олинган чипталар, агар чиптани сотиш чоғида ва чиптада ўзгача ҳол айтилмаган ва кўрсатилмаган бўлса, автобус жўнашидан 5 минут олдин қайтариб берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда:

45. Йўловчи автотранспорт воситасида юриш учун чипталарни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жорий кунги рейсларга — шаҳарлараро (халқаро) йўналишларнинг бошланғич манзилларидаги кассалардан автобус жўнайдиган кунда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) оралиқ манзиллардаги кассалардан — автобусда бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисида маълумот олинган вақтдан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кассадан чипталар сотиш ташкил этилмаган тўхтаб ўтиш манзилида автобус жўнагунгача унга чиқиш вақтида — ҳайдовчидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) олдиндан чипта сотиш кассаларидан (бошланғич ва охирги манзилларда, шунингдек транспорт-экспедиторлик ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан ташкил этилган манзилларда) — олдиндан чипта сотиш жўнаш куни арафасида тўхтатилган ҳолда, автотранспорт воситаси жўнашидан 10 сутка олдин сотиб олиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошланғич ва оралиқ манзиллардаги кассаларда жорий кунги қатновларга чипталар сотиш автобус жўнашидан 5 минут олдин тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Йўловчидан, шу жумладан имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчидан чипталарни олдиндан банд қилиб қўйганлик учун чипта баҳосига қўшиладиган тўлов ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автовокзал (автостанция) ёки ташувчи ўз хоҳишига кўра сотиш жойида ёки автотранспорт воситаси салонида чегирма шартлари ва миқдори тўғрисидаги эълон мажбурий кўрсатилиши шарти билан олдиндан сотиб олиш муддатига қараб чипталар олдиндан сотиш кассаларидан сотиб олинганлиги учун чегирма қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Чипталарга почта откриткаси, телеграмма, телефон, электрон почта ёки Интернет орқали олдиндан буюртма берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмада буюртмачининг фамилияси, жўнаш санаси ва вақти, бориладиган жой, чипталар сони, олиш усули (уйга элтиб бериш ёки элтиб бермасдан) кўрсатилади. Чиптага уйга элтиб берган ҳолда буюртма берилганда буюртмачининг манзили, хизмат ёки уй телефони мавжуд бўлганда эса — унинг рақами кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чипта сотиб олиш ва олиш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон усулда ҳам ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Буюртма берилган чипталарни уйга элтиб берганлик учун йўловчидан тўлов ундирилади, тўловнинг тасдиғи сифатида йўловчига квитанция берилади, квитанцияда транспорт ташкилотининг номи ва квитанция берилган сана кўрсатилади. Ёзувлар аниқ ҳолда қайд этилади, берилган сана эса компьютер ёки штамп билан қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Йўловчи буюртма берган ва ҳақи тўланган чипталар олдиндан чипта сотиш кассасида уни йўловчи талаб қилиб олгунгача сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи томонидан буюртма берилган, лекин ҳақи тўланмаган чипталар олдиндан чипта сотиш кассасида сақланади ва йўловчи томонидан автобус жўнашидан камида бир соат олдин талаб қилиб олиниши керак. Талаб қилиб олинмаган чипталар сотиш учун жорий сотиш кассасига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Йўловчи ўзи билан бирга беш ёшгача бўлган бир болани бепул — алоҳида ўринсиз, беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болани чиптанинг тўлиқ баҳоси 50 фоиз чегирилган ҳолда — алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юриш ҳуқуқига эгадир, ўн ёшгача бўлган икки нафар ва ундан кўпроқ болалар олиб юрилганда улардан биттаси бепул, қолганлари — чипта тўлиқ баҳосининг 50 фоизи чегирилиб, алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Автотранспортда юриш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишларида автотранспорт воситаларида юриши ушбу Қоидаларнинг 26—28 ва 30-31-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Шаҳарлараро йўналишларда ташишда автотранспорт воситасидаги йўловчилар сони ўриндиқлар сонидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 км ва ундан кўп бўлганда йўловчилар ташилаётган автобусда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи чиқарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Автотранспорт воситаси ҳайдовчиси қатнов жадвалида назарда тутилган автовокзаллар (автостанциялар)даги назорат шохобчаларида ва автокассаларда ёхуд охирги манзилларда чипталарни ҳисобга олиш варақасида келиш ва кетиш вақти, шунингдек сотилган чипталар сони тўғрисида белги қўйдириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Шаҳарлараро йўналишларда ташиш йўловчиларни мажбурий равишда чипталар билан таъминлаган ҳолда автовокзаллар (автостанциялар) ёки ташувчилар томонидан махсус ташкил этилган жўнаш ва келиш манзиллари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро ва халқаро автобус йўналишларида йўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда суғурта қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ташиш автовокзаллар (автовокзаллар) орқали амалга оширилганда ташувчи қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларни уларнинг жўнашидан кечи билан 20 дақиқа олдин автовокзал (автостанция)га чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
навбатчи диспетчерга ҳайдовчиларнинг автобусни бошқариш ҳуқуқига гувоҳномани, йўл ва чипталарни ҳисобга олиш варақаларини, қатнов жадвалини ва йўналиш схемасини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишда фойдаланиладиган автотранспорт воситасига лицензия (лицензия карточкаси) мавжуд бўлишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Автовокзал (автостанция)нинг навбатчи диспетчери ҳайдовчи ҳужжатларини тегишлича текширгандан кейин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кассирларга — транспорт воситасига чипталар сотиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дикторга — йўловчиларга зарур ахборотларни хабар қилиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
супача бўйича навбатчиларга — йўловчиларни чиқариш учун жойларни тайёрлаш тўғрисида кўрсатма бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) махсус қатнов йўналиши, жўнатилаётган йўловчилар сони ва қатновга чипталар сотишдан жами тушум суммасини кўрсатган ҳолда дафтарда ҳайдовчи(лар) ва автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ташувчи автовокзал (автостанция)дан чиққандан сўнг йўналиш схемасига амал қилиши ва тезлик режимига риоя этиши, қатнов жадвалларида назарда тутилган оралиқдаги автовокзал (автостанция)ларга ҳамда автокассаларга мажбурий равишда кириб ўтиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Қатнов тугаллангандан сўнг ҳайдовчи тунаш учун ташувчи жойлашган жойга ёки қатнов жадвалларида назарда тутилган автовокзал (автостанция)га келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Чипта сотиш кассаси мавжуд бўлган автовокзал (автостанция)ларда ва тўхтаб ўтиш манзилларида йўловчилар автотранспорт воситасига фақат кассадан сотиб олинган чипталарни кўрсатган тақдирда чиқарилади. Чипталар, агар ўзгача ҳол томонларнинг келишувида қайд этилмаган ва чипталарни сотишда эълон қилинмаган бўлса, фақат уларда кўрсатилган кун ва автобус қатнови учун ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Автобусга чиқариш бўйича навбатчи чиқариш вақтида йўловчиларда йўл чипталари мавжудлигини текширади. Чиқариш бўйича навбатчи бўлмаган пунктларда чипталарни ҳайдовчи текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда, агар ўзгача ҳол томонларнинг келишувида қайд этилмаган ва чипталарни сотишда эълон қилинмаган бўлса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) чипта сотиб олинган автотранспорт воситасига унинг жўнаш вақтидан бошлаб уч соат атрофида, касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида эса — уч сутка мобайнида кечикилганда йўловчининг хоҳишига кўра автобусда юриш ҳужжати чипта баҳосининг 25 фоизини қўшимча равишда тўлатган ҳолда тикланади ёки унга чиптанинг тўланган баҳоси 25 фоиз чегирилган ҳолда қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчининг автобусга касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида кечикканлиги даволаш муассасасининг маълумотномаси ёки бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатнома билан тасдиқланиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чипта автовокзал (автостанция) кассасига автотранспорт воситаси жўнашидан кечи билан 2 соат олдин қайтарилган тақдирда, йўловчига чипта баҳоси унинг олдиндан сотиш тўлови чегирилган ҳолда қайтарилади. Чипта ушбу муддатдан кеч, бироқ автотранпорт воситаси жўнашидан олдин қайтариб берилганда, чипта баҳоси унинг қийматининг 15 фоизи ва олдиндан сотилганлиги учун тўлов чегириб ташланган ҳолда қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) автотранспорт воситасининг жўнаши жадвалга нисбатан 1 соатдан ортиққа кечикканда, йўловчига чипта сотилганидан пастроқ юқори классли автотранспорт воситасидан жой берилганда, шунингдек унга чиптада кўрсатилган жой берилмаганда у чиптани автотранспорт воситаси жўнагунгача кассага қайтариб бериш ва чиптанинг тўлиқ баҳосини, шу жумладан унинг олдиндан сотилганлиги учун тўловни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи пастроқ классли автотранспорт воситасида кетишга рози бўлганда унга тўланган сумма билан тўланадиган йўл ҳақи ўртасидаги фарқ суммаси қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пуллар автовокзал (автостанция), автотранспорт воситаларини жўнатиш пункти бошлиғи (ёки навбатчиси) кўрсатмасига биноан қайтариб берилади. Чипта унинг тескари томонига «қайтариш» штампи қўйилган ҳолда қайтарилади ҳамда йўловчи уни топширган вақт ва қайтарилган чиптанинг қиймати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пуллар кассир томонидан, чипталарни қабул қилиб олиш ва пулларни қайтариб бериш ведомостидаги йўловчи имзоси билан берилади, ведомостда қатновнинг санаси, тартиб рақами, йўналиш номи, чиптанинг рақами ва баҳоси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайтариб берилган чипта ва пулларни қайтариб беришга асос бўлган бошқа ҳужжатлар (олдиндан сотилганлиги учун тўлов квитанцияси, багаж чиптаси ва ҳоказолар) ведомость билан бирга кассир ҳисоботига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Агар жадвалда белгиланган автотранспорт воситаси ўрнига чиптанинг баҳоси юқори бўлган автотранспорт воситаси берилса, у ҳолда чиптани ушбу ҳақдаги эълонгача сотиб олган йўловчи мазкур чипта билан, қўшимча тўловсиз кетишга ҳақлидир. Автобус алмашгани тўғрисида эълон қилинган вақтдан бошлаб чипталар, йўловчиларни тегишли равишда огоҳлантирган ҳолда, белгиланган юқорироқ тариф бўйича сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Агар йўловчи қатнов йўлида бораётган автотранспорт воситасидан ўз айби билан қолиб кетса чипта кейинги қатновга қайта расмийлаштирилмайди ва юрилмаган масофа учун пуллар қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ташкилотлар томонидан уларнинг олдиндан сотиб олган транспортда юриш ҳужжатлари автовокзаллар (автостанциялар) кассаларига автотранспорт воситаси жўнашидан 3 сутка олдин қайтариб берилган тақдирда, агар ўзгача ҳол томонларнинг келишувида ва чипталарни сотишда эълон қилинмаган бўлса, уларга юриш ҳужжатлари қиймати, уларнинг олдиндан сотилгани учун тўловни чегирган ҳолда қайтарилади. Юриш ҳужжатлари ушбу муддатдан кечикиб қайтарилганда йўл ҳақи қийматининг 15 фоизи ушлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситасининг жўнаши бекор қилинганда ёки юриш ҳужжатларини қайтарилишда уларни қайтариш муддатидан қатъи назар йўл ҳақи қиймати суммаси ушлаб қолинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Қайтариб берилган фойдаланилмаган чипталар ва бошқа юриш ҳужжатлари қийматини тўлаш юриш ҳужжатлари сотиб олинган жойда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Қўл юки ва багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ташишга топшириладиган багаж пухта ўраб-жойланган бўлиши керак. Ташишга қабул қилиб олинган багаж учун багаж чиптаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилнинг багаж бўлими параметрларига кўра ташувчи, автомобилнинг умумий сиғими ва юк кўтарувчанлигини оширмасдан, ташишга қабул қилиб олинаётган багаж ўринлари сони ва оғирлигини кўпайтиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар атрофи йўналишларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Йўловчи ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметргача ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган, 150 сантиметргача узунликдаги қўл юкини, шунингдек қафасга солинган ҳолдаги майда ҳайвонлар ва паррандаларни, аравачани (болалар, ногиронлар аравачалари ва бошқаларнинг аравачаларини), кичик боғ жиҳозларини, болалар чаналарини ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Шаҳар атрофида ташишларни ҳамда авиайўловчиларни аэропортларга ва аэропортлар ўртасида ташишларни амалга оширувчи, багаж бўлими (отсеки) мавжуд бўлган автобусларда йўловчи иккита багаж ўрни учун ҳақ тўлаган ҳолда ҳар бирининг ҳажми 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан ортиқ бўлмаган ва 150 дан 200 сантиметргача узунликдаги буюмларни ўзи билан бирга олиб юриш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ўлчами 69-бандда кўрсатилган энг катта ҳажмларнинг ҳатто биттасидан ортиқ бўлган багаж белгиланган параметрларга номувофиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Шаҳар атрофи йўналишларидаги автотранспорт воситаларида багажни олиб юришга чипталар ҳайдовчилар (мавжуд бўлганда — кондукторлар) томонидан, чипта сотиш кассалари ташкил этилган йўналишларнинг охирги манзилларида эса кассирлар (перрон назоратчилари) томонидан сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Йўловчи шаҳарлараро (халқаро) йўналишлардаги автотранспорт воситаларида ўзи билан бирга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметр бўлган ва оғирлиги 30 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини, шу жумладан қафасга солинган ҳолдаги майда ҳайвон ва паррандаларни ёки бир жуфт чанғини (болалар чаналарини), 150 сантиметргача узунликдаги буюмни — бепул;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) багаж бўлими (отсеки) мавжуд бўлмаган автобусларда — ҳажми 100 см х 50 см х 30 см. дан ортиқ бўлмаган ва оғирлиги 60 килограммдан кўп бўлмаган багажни битта жой учун тариф бўйича ҳақ тўлаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) багаж бўлими (отсеки) мавжуд бўлган автобусларда ҳажми 100 см х 50 см х 20 сантиметрдан ортиқ бўлмаган, ҳар бирининг оғирлиги 60 килограммдан кўп бўлмаган багажни ва 150 сантиметрдан 200 сантиметргача узунликдаги буюмларни — иккита жой учун ҳақ тўлаган ҳолда олиб юриш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Багажнинг ўлчамлари 72-бандда кўрсатилган энг катта ўлчамларидан биттасининг ўлчамидан ошса, белгиланган параметрларга номувофиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Багаж машиналарида багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Йўловчи, багаж (юк) автомобиллари ҳаракати ташкил этилган шаҳарлараро (халқаро) йўналишларда, багаж автомобилларида багажини ташишга топшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Йўловчиларнинг багажлари йўл чипталари тақдим этилганда, багаж автомобилларига ташиш учун қабул қилинади. Ҳар бир йўл чиптасига (тўлиқ ёки болалар чиптасига) умумий оғирлиги 150 килограммдан юқори бўлмаган багаж қабул қилиниши мумкин. Ташувчи багаж автомобилининг параметрига боғлиқ ҳолда, ташишга қабул қилинган багажнинг жойини ва оғирлигини кўпайтириш хуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ташиш учун топширилаётган багаж ўзининг ўлчамлари, ўрами ҳамда хусусиятлари бўйича багаж автомобилига юклаш ва жойлаштиришда қийинчиликлар туғдирмаслиги, шунингдек бошқа йўловчиларнинг багажига зарар етказмаслиги керак. Бутун ташиш вақтида багажнинг идиш ва ўрами бутунлигини ва сақланганлигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багаж ўралганда багажни йўқотиш хавфи ёки бузулиши мумкин бўлган камчиликлар бўлганда, бу камчиликлар тўғрисида ташиш ҳужжатларида белги қўйилиб, багаж қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Багаж автомобилида багажни жўнатишни хоҳлаган йўловчи, юкни олдиндан топшириши, лекин багаж автомобилининг жўнашидан 20 минутга кечикмасдан тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Багажни ташиш учун қабул қилишнинг тасдиғи сифатида йўловчига белгиланган намунадаги багаж квитанцияси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Йўловчи багажни ташиш учун топширганда, белгиланган тариф тўлови билан топширилаётган багажнинг қийматига қараб, унинг баҳосини эълон қилиш хуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Багаж белгиланган жойга етиб келганда багаж квитанциясини тақдим этувчига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Йўловчидан алоҳида ташиш учун қабул қилинган багаж йўловчи белгиланган жойга жадвал бўйича етиб келиш кунидан кечикмасдан ушбу манзилга етказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Йўловчи томонидан талаб қилиб олинмаган багаж автовокзалда ёки белгиланган етказиб бериш манзилида ташувчи томонидан етказиб беришнинг назарда тутилган муддатидан кейин 30 кун мобайнида сақланади. Багаж сақланганлиги учун тариф бўйича тўлов ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган етказиб бериш муддатидан 30 кун ўтгандан кейин талаб қилиб олинмаган багаж сотилиши, сотишдан тушган сумма эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Йўловчилар томонидан унутилган буюмларни сақлашга топширишни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Йўловчиларнинг унутиб қолдирган буюмлари қатнов тугаши билан ҳайдовчи томонидан автовокзал (автостанция) смена навбатчисига ёки ташувчининг навбатчи диспетчерига, улар бўлмаганда эса — топилмалар идорасига топширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Автовокзал (автостанция) навбатчиси, ташувчининг навбатчи диспетчери ёки топилмалар идораси ходими топилган буюмларни олиб келган шахс иштирокида унутилган буюмларнинг рўйхати билан икки нусхада далолатнома тузиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Далолатнома тузилгандан кейин омборчидан икки нусхага ҳам тилхат олиниб, биттаси ташувчида қолдирилади, бошқаси эса омборхонага топшириш учун омборчига барча буюмлар билан биргаликда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Автовокзал (автостанция) навбатчиси ёки ташувчининг навбатчи диспетчери йўловчининг автотранспорт воситасида унутиб қолдирган буюмларни қидиришга тегишли бўлган саволларига тушунтириш бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Йўловчилар автовокзаллари (автостанциялари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Автовокзаллар (автостанциялар) аҳоли яшаш жойларида ҳамда автомобиль йўллари трассаларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва халқаро, шаҳарлараро ҳамда шаҳар атрофида қатновчи автобус йўналишларида автобуслар ҳаракатига тезкор раҳбарлик қилиш, фойдаланиш хизмат хоналарини ва ҳайдовчиларнинг дам олиш хоналарини жойлаштириш учун ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир автовокзал белгиланган намунадаги ўз паспортига эга бўлиши керак. Паспорт Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорт агентлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Автовокзаллар (автостанциялар) муайян тоифа ва классларга бўлинади. Йўловчилар автокзаллари (автостанциялари)ни тоифаларга ва классларга киритиш тартибини, уларнинг функциясини, ишларнинг технологик жараёнини белгиловчи Низом Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари (буюртмалари) ёки бошқа ташиш шартномалари бўйича уларга бериладиган автобуслар ва енгил автомобилларда йўловчилар ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Ташувчи жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг буюртманомалари (буюртмалари) ёки бошқа ташиш шартномалари бўйича автобуслар ва енгил автомобиллар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Автобуслар ва енгил автомобиллар шаҳар ташқарисига буюртманомалар (буюртмалар) ёки бошқа ташиш шартномалари бўйича ташувчининг амалдаги йўналишлар тармоғи йўналиши бўйича берилади, амалдаги йўналишларга мос келмайдиган бошқа йўналишлар бўйича ҳайдовчиларга олдиндан ҳаракат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ кўрсатилгандан кейин берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Белгиланган йўналиш бўйича қатнашдан оғишиш, ҳаракат тезлигини ошириш, автотранспорт воситасида белгиланган сиғиш нормасидан ортиқ йўловчи ташиш, ҳайдовчиларнинг меҳнат тартибини ва дам олишини бузиш қатъиян ман қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Буюртманомада (буюртмада), ташиш шартномасида буюртмачи бориш жойини, қатнаш йўналишини, тўхтаб ўтиш жойини, ташилаётган йўловчилар сонини, ташиш учун масъул шахснинг (гуруҳ раҳбари, экскурсовод) фамилияси, исми, отасининг исмини, автотранспорт воситасининг буюртмачида бўлиш муддатини кўрсатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Болаларни ташишни ташкил этишга буюртманомалар ташувчилар томонидан гуруҳларни ўқитувчиларнинг ёки махсус белгиланган катта ёшдаги кишиларнинг (битта катта ёшдаги кишига 15 боладан кўп бўлмаган) кузатиб бориши шартлари бажарилганда қабул қилинади. Мактаб ёшидаги болалар гуруҳларини ташишда уларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббиёт ходимлари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Болаларни оммавий равишда ташишда Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган болалар хавфсизлиги бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Йўл ҳақини тўлаш

95. Буюртманомалар (буюртмалар) ёки бошқа ташиш шартномалари бўйича бериладиган автобуслар ва енгил автомобилларда йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари ташувчи билан мижоз ўртасидаги шартнома асосида белгиланади. Ажратилаётган автобуслар ва енгил автомобиллар ишларига тўлов вақтбай ёки ишбай тарифлари бўйича белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Автобус ва енгил автомобилдан фойдаланиш вақти, унинг гараждан чиқиш вақтидан гаражга қайтиш вақтигача ҳайдовчининг дам олиш вақти чиқариб ташланган ҳолда, буюртманомалар (буюртмалар)ни ёки бошқа ташиш шартномаларини расмийлаштиришда ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Йўналишсиз таксиларда йўловчилар ва багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Йўналишсиз таксилар якка тартибда фойдаланиш тартибида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро ташиш бўйича хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Йўловчиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тегишли ҳаракатланиш таркибининг тўхташи рухсат этилган кўча-йўл тармоғи участкаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йўловчиларнинг буюртмаси бўйича йўналишсиз таксиларни йўлга чиқариш жойларида йўловчиларни йўналишсиз таксиларга чиқариш ва ундан тушириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Йўл ҳақини тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Йўналишсиз таксиларнинг йўловчиларни ташиш ва багажни ташиш тарифлари миқдори ташувчи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Йўл ҳақи йўловчи томонидан сафар тугагандан кейин ва багаж туширилгандан кейин у билан келган йўловчилар ҳамда ташиб келтирилган багаж сонидан қатъи назар, таксометр кўрсаткичи бўйича тўланади. Ҳайдовчи билан ҳисоб-китоб нақд пул билан ёхуд ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланган ҳолда банк пластик карточкалари маблағлари билан амалга оширилади.
(100-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 201-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишсиз таксига олдиндан буюртма берилганда ҳайдовчи автомобиль билан нарядда кўрсатилган вақтда келиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Транспортда юриш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Йўналишсиз таксилар белгиланган тўхташ жойларида умумий навбат тартибида ёлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Шаҳар четига йўналишсиз таксиларни йўлга чиқаришга буюртмалар диспетчер томонидан телефон орқали ва шахсан йўловчидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишсиз таксини йўлга чиқариш қиймати буюртмачи томонидан буюртма бўйича белгиланган тарифга мувофиқ таксометр кўрсаткичи бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Йўналишсиз такси йўловчининг илтимосига кўра томонларнинг ўзаро келишувига кўра алоҳида тўлов эвазига йўловчини унинг илтимосига биноан кутиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Қўл юкини ва багажни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Йўналишсиз таксиларнинг багаж бўлинмаларида багажни ташиш фақат ёпиқ багажхона бўлганда рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишсиз таксиларнинг салонида автомобиль эшиги орқали бемалол сиғадиган, салон қопламасини ва унинг ускуналарини бузмайдиган ва ифлос қилмайдиган, ҳайдовчининг автомобилни бошқаришига ҳамда орқани кўриш кўзгусидан фойдаланишига халақит бермайдиган ҳар хил буюмлар ва ашёларни ташишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мушуклар, итларни тизгин ва тўшаги мавжуд бўлганда тумшуқбоғларда, кичик жониворларни саватларда, сумкаларда ҳамда қушларни қафасларда ташишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Автомобиль транспортида ҳарбий йўловчиларни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ҳарбий йўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари бўйича транспортда юриши расмийлаштирилган шахслар ҳамда ушбу ҳужжатларда ёзилган уларнинг оила аъзолари кирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Ҳарбий йўловчиларни ташиш бунинг учун кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки орқали марказлаштирилган тартибда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита томонидан ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийларни ташиш умумий белгиланган тартибда Марказий банкнинг лимитланган дафтарчаларидан чеклар, банклар томонидан акцептланган тўлов топшириқномалари орқали ёки нақд пул билан тўлов тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча автовокзалларда (автостанцияларда) қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг ҳарбий қисмлари ва муассасалари томонидан ташишга расмийлаштирилган ҳарбийларни ташиш ҳужжатларида, уларнинг тегишли вазирлик ва идорага алоқадорлигини аниқловчи ажратиб турадиган белгилари бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари автомобиль транспортида шаҳар атрофида, вилоят ичида, вилоятлараро ва халқаро қатновларда йўловчиларнинг манзилга бориши ва багажни ташишига чипталар олиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийларни ташиш ҳужжатларига қуйидагилар тааллуқлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автомобиль транспортида ҳарбий юкларни ва уй буюмларни ташиш учун — талабнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) автомобиль транспортида вилоят ичи ва вилоятлараро қатновларда манзилга бориш учун битта одамга ёки сони икки кишидан зиёд бўлган ҳарбий командага чипталар олиш учун — талабнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) багажни ташиш учун — багаж талони. Багаж талонлари жўнаш автовокзаллари (автостанциялари) кассаларида багаж чипталарига ёки квитанцияларига алмаштирилади. Барча турдаги ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари жўнаш шохобчаси чипта кассаларида умумий шаклдаги чипталарга, багаж чипталарига ёки квитанцияларга алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX боб. Автотранспортда имтиёзли ёки бепул йўл юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчилар учун умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Автотранспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, мансублиги ёки мулкчилик шаклидан қатъи назар, йўналишли автобусларида бепул ва имтиёзли юришга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Автомобиль транспортида бепул юрувчи, шунингдек имтиёзли юришдан фойдаланувчи йўловчилар учун автомобиль транспортида йўловчи ташишнинг амал қиладиган қоида ва шартлари мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Автобусларда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар томонидан багажни ташиш ва хизматлар кўрсатиш учун тўловлар умумий асосларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X боб. Ташувчиларнинг, йўловчиларнинг ва буюртманома (буюртма) берган ёки бошқа ташиш шартномасини тузган шахсларнинг жавобгарлиги, эътирозлар ва даъволар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ташувчининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Йўловчиларни ва багажни ташиш шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда, ташувчилар мазкур Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда моддий жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Ташиш учун қабул қилинган багажнинг йўқолиши, камомади, бузилганлиги ёки шикастланганлиги учун, агар ташувчилар йўқолиш, камомад, бузилиш ёки шикастланиш уларнинг айби билан бўлмаганлигини исботлай олмасалар моддий жавоб берадилар ва зарарларни тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багажни ташишда етказилган зарар ташувчи томонидан қуйидаги миқдорда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багаж йўқолган ёки камомадга йўл қўйилган тақдирда — юк ёки багажнинг йўқолган ёки етмаган қиймати миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
багажга зарар етган (бузилган) тақдирда — унинг қиймати камайган сумма миқдорида, шикастланган (бузилган) багажни тиклаш имконияти бўлмаганда эса, унинг қиймати миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиймати эълон қилинган ҳолда ташиш учун топширилган багаж йўқолганда — багажнинг эълон қилинган миқдорида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ишига вақтбай тариф бўйича ҳақ тўланадиган автобуслар ва енгил автомобиллар ташувчи томонидан буюртманома (буюртма) ёки бошқа ташиш шартномалари бўйича бажариш учун қабул қилинган миқдорда етказиб берилмаганда ёки ушбу автобуслар ва енгил автомобилларни чиқариш кечиктирилганда, ташувчи, агар томонларнинг келишувида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, буюртмачига буюртманомада (буюртмада) ёки шартномада кўрсатилган фойдаланиш вақтидан келиб чиққан ҳолда автобуслар ва енгил автомобиллардан фойдаланиш қийматининг 10 фоизини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Шаҳар йўналишларида йўловчилар ташишдан ташқари йўловчиларни ташиш учун автотранспорт воситасини жўнатиш кечикканлиги ёки белгиланган манзилга кечикиб келганлиги учун ташувчи, агар кечикишлар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки ташувчига боғлиқ бўлмаган бошқа сабаблар оқибатида юз берганлигини исботлаб беролмаса, йўловчига жарима шаклида неустойка тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар ташиш учун автотранспорт воситасини жўнатиш кечикканлиги ёки белгиланган манзилга кечикиб келганлиги ҳолати юзасидан автовокзал (автостанция)нинг навбатчи диспетчери томонидан далолатнома тузилади. Далолатномада автотранспорт воситасининг тасдиқланган жадвал бўйича жўнаш (етиб келиш) вақти ва ҳақиқатда жўнаган (етиб келган) вақти кўрсатилади. Далолатнома навбатчи диспетчер ва икки йўловчи томонидан имзоланади. Автовокзалда (автостанцияда) навбатчи диспетчер бўлмаган тақдирда, далолатнома камида учта йўловчи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситасининг жўнаши (етиб келиши) кечиктирилганлиги учун йўловчига тўланадиган жарима миқдори – жўнаши (етиб келиш) кечикканлигининг биринчи тўлиқ соати учун (60 минут) чипта баҳосининг 10 фоизи ҳисобидан унинг давомийлигига боғлиқ ҳолда, жўнаш (келиш) кечикишининг ҳар бир кейинги 15 минути учун эса чипта баҳосининг 3 фоизи ҳисобидан аниқланади. Жарима умумий суммаси чипта баҳосининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчига жарима ташувчи томонидан ёки автовокзал (автостанция) бошлиғининг ёзма кўрсатмаси бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчига тўланган жарима, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ автотранспорт воситасининг жўнашга кечикканлиги ёки унинг белгиланган манзилга етиб келиши кечикканлиги оқибатида йўловчига етказилган зарарни унга тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Автотранспорт воситасининг жўнаши кечикканлиги сабаби бўйича йўловчи ташишни рад этган тақдирда, ташувчи йўловчига йўл ҳақи тўловини ҳамда у томонидан кўрилган бошқа харажатларни қайтариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Ташувчи йўловчининг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Йўловчиларнинг ва буюртманома (буюртма) берган ёки бошқа ташиш шартномасини тузган шахсларнинг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Йўловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ автотранспорт воситалари ускуна ва инвентарларининг бузулиши ёки шикастланиши учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Ушбу автотранспорт воситасида юриш ёки багаж ташиш ҳуқуқини бермайдиган чиптани ёки гувоҳномани назорат вақтида кўрсатган шахслар чиптасиз йўловчилар тоифасига киради. Қалбаки, нотўғри расмийлаштирилган ёки бошқа шахсга расмийлаштирилган йўл чипталари ва гувоҳномалар назорат қилувчи шахс томонидан олиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Жарималар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда автомобиль транспорти ёки ички ишлар органлари ходимлари томонидан солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Йўловчи томонидан жарима тўланганда, унга ундирилган сумма кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги квитанция берилади. Йўловчи томонидан жарима тўланиши, йўловчини йўл чиптаси сотиб олиш ёки багаж ташиш тўловидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспортда юришга ва багажини ташишга чиптаси бўлмаган йўловчининг автотранспортга чиққан манзилини аниқлаш имкони бўлмаганда, унинг юриш ва багажини ташиш қиймати жўнаш манзилидан етиб келиш манзилигача бўлган масофа бўйича ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Буюртманома (буюртма) берган ёки бошқа ташиш шартномаси тузган шахслар автобуслар ва енгил автомобиллардан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман рад этганда уларнинг ишига буюртманомада (буюртма) ёки шартномада кўрсатилган миқдорда вақтбай тариф бўйича ҳақ тўланади, кўрсатилган шахслар ташувчига буюртманомада (буюртмада) ёки шартномада кўрсатилган фойдаланиш вақтидан келиб чиққан ҳолда, автобуслар ва енгил автомобиллардан фойдаланиш қийматининг 10 фоизини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Эътирозлар, даъволар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Йўловчилар ва багажни ташиш жараёнида пайдо бўладиган эътирозлар ташувчига жўнаш ёки етиб келиш манзилида эътироз билдирувчининг хоҳиши бўйича берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эътироз аризаларига эътирозни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Ташувчига эътирозлар 6 ой мобайнида, жарималар тўлаш тўғрисидаги эътирозлар эса 45 кун мобайнида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган муддатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) багажнинг бузилганлиги, шикастланганлиги ёки камомади учун тўловлар тўғрисидаги эътирозлар бўйича — багаж берилган кундан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) багаж йўқолганлиги учун зарарни қоплаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — багаж етказиб берилган муддатлар тугагандан 10 кундан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қолган барча ҳолатларда — эътироз билдириш учун асос бўладиган воқеалар бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Ташувчи эътироз олинган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автомобиль қатновидаги ташишлардан пайдо бўладиган эътирозлар бўйича — 3 ой мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўғри, аралаш қатновларда пайдо бўладиган эътирозлар бўйича — 6 ой мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) жарима тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича — 45 кун мобайнида билдирилган эътирозни кўриб чиқиши ва унинг қаноатлантириши тўғрисида аризачига хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эътирозлар қисман қаноатлантирилганда ёки рад этилганда, ташувчи бу ҳақдаги билдиришномада қабул қилинган қарорнинг сабабини кўрсатиши ҳамда эътирозларга илова қилинган ҳужжатларни ариза берувчига қайтариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эътирозлар тўлиқ суммада қаноатлантирилганда аризага илова қилинган ҳужжатлар қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Йўловчилар ва багажни ташишдан келиб чиқадиган даъволар судга берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 4 ноябрдаги
482-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАЛАБЛАР

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Талаблар автобусларда йўловчилар ташишда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги автобус йўналишлари очиш ва ишлаб турганларидан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарорлар қабул қилувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўз транспорти билан автобусда ташишларни амалга оширувчи ёки ўз тизимига кирмайдиган корхоналар (ташкилотлар) билан ташиш шартномалари тузган ташувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг саёҳат-экскурсия ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паромларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашни таъминловчи вазирликлар, идоралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситаларини ўрнатувчи ва улардан фойдаланувчи йўл, коммунал ташкилотлар, бошқа ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташувчилар ва йўл ташкилотларини, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматларини об-ҳаво шароитларининг ноқулай ўзгаришлари тўғрисида хабардор қилувчи гидрометеорология тизими ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида нормативлар ва қоидаларга риоя қилиниши устидан назорат қилувчи, йўл ҳаракатини бошқариш ва ташкил этиш тадбирларини амалга оширувчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни қатновдан олдин ва қатновдан кейин тиббий кўрикдан ўтказишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан автомобилда ташиш хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини назорат қилувчи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (унинг ҳудудий бўлинмалари) учун татбиқ этилади ва мажбурий кучга эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Талаблар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга ошириладиган автобусларда йўловчилар ташишга тадбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлиги бевосита йўналишларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуснинг ҳайдовчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфида автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, паромлар, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари бўлган йўллардан фойдаланиш, коммунал ва бошқа ташкилотлар (корхоналар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати (ЙҲХДХ) бўлинмалари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар мулкчилик шаклларидан қатъи назар автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчиларнинг хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларни тегишли малакага эга бўлган ҳайдовчилар билан бутлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича машғулотларни белгиланган муддатларда ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг касб маҳоратини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг ўз вақтида тиббий қайта текширишдан ва йўлга чиқишдан олдин мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши устидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг стажировкаси ўз вақтида ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни автобус йўналишлари схемалари, шунингдек йўналишдаги об-ҳаво шароитлари йўл ҳолатининг ўзгариши ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчилар томонидан иш вақтининг йўл қўйиладиган муддатига риоя этилиши, шунингдек уларнинг дам олиши ва овқатланиши ташкил этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ташишни оқилона ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик таъминланишини, ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ҳисобга олган ҳолда йўловчилар оқимини, ҳаракат тезликларини нормалаш ва ҳаракат жадвалини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуслардан фойдаланиш, ҳайдовчилар томонидан йўналиш бўйича ҳаракат жадвалига ва Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишда бўлган ҳар бир автотранспорт воситасида лицензия карточкаси мавжуд бўлишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг (унинг ҳудудий бўлинмаларининг) автобусларда йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилларда ташишни ташкил этиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилларда ташишни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган автомобиль транспорти соҳасидаги халқаро битимлар ва конвенцияларнинг асосий шартлари ва қоидаларига хорижий ва миллий ташувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташиш йўналишларини тендер асосида амалга ошириш механизмини жорий этиш, тендер контрактларига риоя этилишини назорат қилиш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун фаолият кўрсатишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар йўллардан фойдаланиш, коммунал, темир йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)нинг автобусларда йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг тасарруфидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, паромлар, йўл белгилари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа воситаларини тўсиқларсиз ва хавфсиз ҳаракатланишни таъминловчи техник соз ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларнинг хавфли участкаларини тезкорлик билан аниқлаш, хавф манбаларини белгиланган муддатларда бартараф этиш, бунинг имконияти бўлмаганда автобус йўналишини ёпиш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, паромларни жиҳозлаш ва сақлашга доир автобус йўналишларини текшириш комиссиялари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ўз вақтида бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашда ҳаракат қатнашчилари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қатнашчиларининг хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларнинг ҳайдовчилари малакасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларнинг техник ҳолатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари ва темир йўл кесишмаларини сақлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл белгилари, йўл ҳаракатини тартибга солиш бошқа воситаларини ўрнатиш ва сақлаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалардаги хавфли участкаларни тезкорлик билан аниқлаш ва уларни бартараф этиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаларини аниқлаш ва уларни бартараф этишни тартибга солувчи нормативлар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобусларда йўловчилар ташишни тартибга солувчи кўрсатиб ўтилган нормативлар ва қоидалар бажарилмаган тақдирда, Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати томонидан уларни бартараф этиш, зарур ҳолларда автобус ҳаракатини тўхтатиш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи ёки таъминловчи ташувчилар раҳбарлари мазкур Талаблар бажарилмаганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Йўловчилар ташишга мўлжалланган автобусларни бошқаришга тегишли тоифага (малакага) эга бўлган, 21 ёшга тўлган ва тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шаҳарлараро, тоғ йўналишларига, шунингдек бир марталик буюртмалар бўйича сайёҳат-экскурсия ташишларига ва болаларни ташишга кейинги уч йилда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган ҳайдовчилар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Халқаро йўналишларга кейинги уч йилда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган ва халқаро автомобилларда йўловчилар ташиш соҳасида касб ваколати тўғрисида гувоҳномага эга бўлган шахслар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Автобуснинг ҳайдовчиси DST 974/2000 Ўзбекистон Давлат стандартлари талабларига, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Автобусларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Автобусларнинг техник ҳолати ва уларнинг жиҳозлари тегишли стандартлар талабларига, техник фойдаланиш қоидаларига, автомобиль транспорти ҳаракатдаги қисмига техник хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш тўғрисидаги Низомга, тайёрловчи корхоналарнинг йўриқномаларига ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. I—III тоифадаги автомобиль йўлларида барча тур ва русумдаги автобуслар ишлашига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV-V тоифадаги автомобиль йўлларида ўқ нагрузкаси 6 тоннагача бўлган автобуслар ишлашига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тоғ йўналишларида ва уларга тенглаштирилган йўналишларда фойдаланадиган автобуслар олдинги туманга қарши чироқлар ва орқа чироқлар, ғилдиракнинг остига ташлаш учун камида 2 та таянчга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саёҳат-экскурсияларга ажратилган автобусларнинг олд томонида «саёҳатчи» ва «экскурсия» деган кўрсаткич, бир марталик буюртмалар бўйича махсус ташишлар учун эса «буюртма» деган кўрсаткич ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни ташийдиган барча автобусларда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган танитиш белгиси ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчиларни шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро ташувчи автобуслар сервис устахонаси пломбаси бўлган назорат приборлари (тахограф) билан жиҳозланган, халқаро ташишларда эса Ўзбекистон Республикасининг танитиш белгисига ҳам эга бўлишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 29 майдаги 98-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22 -сон, 1941-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Йўловчилар ташишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Автобусда йўловчилар ва багажни ташиш Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташувчилар ўртасида тендер асосида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқига Йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия ёхуд бошқа ваколатли орган билан тендер контракти тузган ташувчи эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишларида тендер контракти тузмасдан ишлашга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Автобусларда йўловчи ташиш ташкилотчилари (автокорхоналар раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар) автомобилда ташишлари соҳасида касб ваколати тўғрисида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан белгиланган тартибда берилган тегишли гувоҳномага эга бўлишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар ҳайдовчиларининг йўл қўйиладиган бошқариш, танаффуслар, ҳар кунлик ва ҳафталик дам олиш вақти халқаро нормаларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Автобусларда йўловчилар ташиш жадвали автоташувчи томонидан йўналишларнинг айрим босқичларида норматив тезликлар асосида, ушбу тезликлар йўл ҳаракати қоидаларида, йўл белгиларида рухсат берилган тезликка мувофиқ бўлиши шарти билан тузилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташишда автобусдаги йўловчилар сони автобусларнинг тўлиқ сиғимидан ортиқ бўлмаслиги, шаҳарлараро, тоғ, саёҳат-экскурсия йўналишларида, болаларни ташишда ва бир марталик ташишларда эса — ўтириш учун белгиланган жойлар сонидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда ишлаш учун фақат багаж бўлимлари мавжуд бўлган автобусларгина қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўналиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи юборилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автобусда йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда, саёҳат-экскурсия йўналишларида автобуслар ҳаракати жадвалида автобусни ҳар 1,5 соат бошқаришдан кейин ҳайдовчининг камида 15 минут ёхуд 4,5 соат бошқаришдан кейин 45 минут дам олиши мажбурий тартибда назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Автобус ҳайдовчиси назорат пунктларида (автовокзаллар, автостанцилар, диспетчерлик пунктлари), ҳаракат жадвалида назарда тутилган ҳолларда, чипта-ҳисобга олиш варақасида келган ва жўнаб кетган вақти тўғрисида белги қўйдириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Автобусда ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис этганда автобус ҳаракати дарҳол тўхтатилиши керак. Бу ҳақда энг яқин автовокзал (автостанция) диспетчерига ёхуд автобус ёки ҳайдовчини алмаштириши, ташишнинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши мажбурий бўлган ташувчига хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Йўналиш ҳужжатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят (шаҳар) ҳокимлигида ёки транспорт бўйича улар томонидан ваколат берилган органда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш ҳудуди орқали ўтадиган вилоятлар ЙҲХДХ органларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида (унинг ҳудудий бўлинмасида)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташувчиларда бир нусхадан сақлаш учун етарли бўлган нусхаларда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мунтазам халқаро автобус йўналиши ҳужжатлари йўналиш ҳудудлари орқали ўтадиган давлат ваколатли органларида ҳамда ташувчиларда бир нусхадан сақлаш учун етарли бўлган нусхаларда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Йўналиш ҳужжатлари заруриятга кўра, йўловчи оқимларини ўрганиш асосида, ҳаракат схемаси ва автобусларнинг техник тавсифи ўзгарганда қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Саёҳат-экскурсия, махсус ташишлар ва бир марталик буюртмалар бўйича ташишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Саёҳат-экскурсия, махсус ёки бир марталик ташишлар учун ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларга автобуслар ажратишга шартномаларни ва бир марталик буюртмаларни расмийлаштириш автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ташувчилар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномалар ва буюртмалар буюртмачидан бориш жойи, бориш йўналиши, тўхташ жойи, ташилаётган йўловчилар сони, ташиш учун масъул шахс (гуруҳ раҳбари, экскурсовод) тўғрисидаги маълумотлар олингандан кейин расмийлаштирилади. Автобуснинг буюртмачида бўлиши муддати, ташиш учун масъул шахснинг фамилияси йўл варақасига киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ҳар бирига 30 кишидан ортиқ одам сиғадиган икки ёки ундан ортиқ автобусларда, ҳар бирига 30 кишидан кам одам сиғадиган йўловчилар ташилганда уларнинг ҳаракати колонна билан амалга оширилади. Ташувчи томонидан йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига, автобуслардан фойдаланиш қоидаларига, бошқа норматив ҳужжатларга, ҳаракат хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш учун масъул бўлган шахс белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Колонналарни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати транспорт воситалари билан кузатиб бориш ҳақидаги қарор ички ишлар бошқармалари раҳбарлари, ҳаракат хавфсизлиги хизмати автомобиллари билан кузатиб бориш ҳақидаги қарор эса — ташувчилар томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туристлар автобуслари хавфсизлик талабларига (GPS, мажбурий ва (ёки) ихтиёрий суғурта полислари, ёруғлик қайтарувчи махсус мослама (линия), икки нафар ҳайдовчи ва уларда мобил алоқа мавжудлиги) жавоб берган тақдирда кузатиб борилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ташувчи автобуслари ҳаракатининг тасдиқланган йўналишларига мувофиқ келмайдиган махсус ташишлар (вахта, меҳнаткашларни ишлаб чиқариш объектларига, қишлоқ хўжалиги ишларига ташиб бориш) ЙҲХДХ ҳудудий органлари рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир марталик ташишларга буюртмалар ташувчида мўлжалланаётган йўналишнинг йўл шароитлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган ёки бундай ахборот буюртмачидан олингандан кейин қабул қилинади. Буюртмачи берилган маълумотларнинг ишончлилиги учун тўлиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар йўналишдаги йўл шароитлари йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминламаса, автобуслар ажратилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Бир марталик буюртмалар бўйича саёҳат-экскурсия ташишларида буюртмачи ташкилот раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ раҳбарини танлаш, тайёрлаш ва ҳаракат хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқ берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сайёҳлар, болалар гуруҳлари билан йўлда ўзини тутиш ва автобусдан фойдаланиш қоидалари бўйича йўл-йўриқ берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ раҳбарини йўловчиларнинг тасдиқланган рўйхати, ЙҲХДХни болалар ташилиши тўғрисидаги билдиришнома нусхаси билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни жой билан (гуруҳ хусусий секторда жойлаштирилганда алоҳида хона билан);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусни унинг сақланишини таъминловчи шароитларда тўхташ жойи билан таъминлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган шартлар бажарилмаганда ташишларга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Вилоят (республика) ташқарисига саёҳат-экскурсияларга мунтазам олиб борилган ҳолларда буюртмачи ташкилот (ташувчи) автобуснинг сақланишини, орқага қайтишга тайёр эканлигини, бошқа вилоятлар (республикалар) ҳудудида автобусга техник хизмат кўрсатиш имкониятини назарда тутиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Гуруҳларнинг раҳбарлари автобус ҳаракати, унга чиқиш ва тушиш пайтида ҳамда бекатларда йўловчилар орасида, айниқса болалар орасида зарур тартибни таъминлашга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларга йўналиш хусусиятлари тўғрисида йўл-йўриқ беришга, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, саёҳат-экскурсияга ташишга — шунингдек саёҳлар ва экскурсиячиларга хизмат кўрсатиш қоидалари, болаларни ташишда — бундай ташишларни амалга ошириш қоидалари тўғрисида йўл-йўриқ беришга, бу ҳақда йўл варақаси ҳамда ҳайдовчилар таркибига йўл-йўриқ бериш журналида қайд этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуснинг корхонага қайтишининг назорат вақтини тайинлашга, назорат вақти тамом бўлгандан кейин икки соатдан сўнг автобус қаерда эканлигини аниқлаш чора-тадбирларини кўришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Саёҳат экскурсияларга олиб борувчи ёки бир марталик буюртмалар бўйича ташишларни амалга оширувчи ҳайдовчилар, агар улар йўловчилар ташиш қоидаларига, йўл ҳаракати қоидаларига зид бўлмаса, йўналиш ўзгариши билан боғлиқ бўлмаса, ташиш учун масъулларнинг (гуруҳ раҳбарларининг) кўрсатмаларини бажаришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Махсус ташишларни ташкил этишда ташувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишни танлашга (имкони борича қаттиқ қопламали йўллар бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи билан биргаликда ташиш учун автобус моделини танлашга, йўналиш масофасини белгилашга ва ҳаракат тезлигини нормаллаштиришга, хавфсизлик таъминланишини, ҳайдовчиларнинг меҳнати ва дам олиши белгиланган режимини ҳисобга олган ҳолда автобуслар ҳаракати жадвалини тузишга ва тасдиқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Талабларни ҳисобга олган ҳолда ташиш учун зарур бўлган автобуслар сонини аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи билан биргаликда йўналиш ҳужжатларини тузишга, уларни давлат автомобиль назорати билан келишишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Болаларни ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Болаларни (16 ёшгача бўлган) ташишни ташкил этиш Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига ҳамда мазкур Талабларга мувофиқ равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Болаларни автобусларда ташиш сутканинг ёруғ пайтида яқин масофани ёритадиган чироқлар ёқилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ҳаракат тезлиги йўл, метеорология ва бошқа шароитларга кўра ҳайдовчи (кузатиб борилганда — унинг таъминланиши учун масъул бўлган шахс) томонидан танланади. Бунда барча ҳолларда ҳаракат тезлиги соатига 60 километрдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Саёҳат-экскурсияларга олиб боришга ва болаларни ташишга бир марталик буюртмаларга шартномалар ташувчилар томонидан гуруҳга ўқитувчилар ёки махсус тайинланган катта ёшдаги кишилар ҳамкорлик қилиши шарти билан тузилади. Автобуслар колоннаси билан ташилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббий ходимлар ажратиш тўғрисидаги масала жойларда соғлиқни сақлаш органлари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мактаб ёшигача бўлган болаларни шаҳарлараро саёҳат-экскурсияларга олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Қишлоқ жойларда мунтазам равишда болаларни автобусларда ташишни ташкил этишда ташувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни бориш жойига ўз вақтида етказишни таъминловчи махсус қатновларни назарда тутишга, ушбу қатновлар кўп бўлишига йўл қўймасликка мажбурдир. Бундай ташишлар бажарилишини, автомобиль йўллари ҳолатини, болаларни тушириш ва чиқариш пунктларини мунтазам назорат қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишларда болаларни ташиётган автобусларнинг ўтиш вақти кўрсатилган махсус тўхташ белгилари ўрнатишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Автобус йўналишларидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паромлар, бекатлар ва бошқа иншоотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром орқали ўтиш жойларининг техник ҳолати, уларнинг муҳандислик жиҳозланиши қурилиш нормалари ва қоидалари, автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидалари, бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларини қаноатлантириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Йўл, коммунал ташкилотлари, бошқа ташкилотлар транспорт ҳаракатини қийинлаштирувчи автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш ва тузатиш бўйича режали тадбирларни ўтказишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу ҳақда 10 кундан кечикмай тегишли давлат автомобиль назорати органларини хабардор қилишга, уларга тузатиш-қурилиш ишларини бажариш даврида айланиб ўтишнинг келишилган вариантларини тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланиб ўтиш йўлини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг зарур техник воситалари билан жиҳозлаб, уларни хавфсиз ҳаракат учун яроқли ҳолга келтиришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўлларини ёпиш билан боғлиқ тузатиш ишлари ва ишларнинг бошқа турларини бажаришга рухсатномалар ҳокимликлар томонидан берилади. Рухсатнома бундай ишларни бажариш жойи, вақти, ҳаракатни тартибга солишнинг вақтинчалик техник воситаларини жойлаштириш давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилган схемаси мавжуд бўлган тақдирда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Автобуслар мунтазам ҳаракат қиладиган автомобиль йўллари, кўчаларни тузатиш ва сақлаш йўл, коммунал ташкилотлар ва ушбу йўллар тасарруфида бўлган бошқа ташкилотлар томонидан автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидаларига, йўллардан фойдаланиш қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг норматив ҳужжатларига, шунингдек ҳокимликлар томонидан белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари, кўчаларни қишда сақлаш (уларни қордан тозалаш, яхмалакка қарши кураш) тартибга солувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Автомобиль йўлларининг қиш давридаги ҳолати ва қатновга яроқлилиги тўғрисида ушбу йўллар тасарруфида бўлган йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар йўл ҳаракати қатнашчиларини тегишли йўл белгилари ўрнатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабардор қилишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш йўллар тасарруфида бўлган тегишли йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек ички ишлар органларининг ихтисослаштирилган монтаж-фойдаланиш бўлинмалари (шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида) томонидан амалга оширилади. Бошқа ҳолларда бундай иш ички ишлар органларининг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари томонидан ушбу йўллар балансида бўлган ташкилотлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартибга солишнинг техник воситаларини ўрнатиш йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ёзма кўрсатмаси ёки рухсатномасига кўра давлат стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ташувчилар, вокзаллар ва автостанциялар, автобусларнинг ҳайдовчилари йўл, коммунал органлари ва бошқа органларга тасарруфида автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром билан ўтиш жойларининг ҳолатидаги, муҳандислик ускуналаридаги ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар тўғрисида тасарруфида улар бўлган органларга ҳамда давлат автомобиль назоратларига дарҳол маълум қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи ташувчиларда ҳайдовчиларнинг йўл шароитларини, йўналишдаги ҳаракатни ташкил этиш тизимини яхшилашга оид таклифларини рўйхатдан ўтказиш учун махсус журналлар юритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобус бекатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Автобус бекатларининг жойлашишини танлаш қурилиш нормалари ва қоидалари талабларидан келиб чиқиб ташиш буюртмачиси ва йўл ташкилотлари тегишли хизматлари томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларга энг кўп қулайликни таъминлаш, автобус бекатлари кўриниб туриши зарурлиги ҳамда уларнинг ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги шартларига риоя этилиши керак. Автобус бекатлари жойлашган жой шаҳар (туман) бош меъмори, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати билан, темир йўлдан ўтиш жойлари ҳудудида эса — темир йўл бўлинмалари билан келишилади ва ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарларда автобус бекатларини ободонлаштириш ҳокимликлар томонидан, автомобиль йўлларида йўл ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳокимликлар ва йўл органлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ шаҳарларда ва аҳоли пунктларида сутканинг қоронғи вақтида автобус бекатлари ҳамда уларнинг атрофи ёритилишини ташкил этишни таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Автобус бекатларини сақлаш ва тозалаш тартиби ҳокимликлар, шунингдек ушбу ишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўхташ павильонлари ва чиқиш майдонларини, ўтиш-тезлик полосалаларини қордан тозалаш шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўлдан кесиб ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Автобус йўналишларини белгилашда йўлнинг темир йўлни кесиб ўтишини истисно этувчи ечимлар қидирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ечимга келиш имкони бўлмаган истисно ҳолларда шлагбаумли ва шлагбаумсиз амалдаги ўтиш жойларида автобус ҳаракатини (доимий ёки вақтинча) очишга ҳар бир алоҳида ҳолатда йўл бўлими бошлиғининг ёки ўтиш жойи бўйсунишида бўлган бошқа ташкилотнинг рухсати билан йўл қўйилади. Бунда шлагбаумсиз ўтиш жойларида автобус ҳаракатига улар автоматик светофор сигнализацияси билан жиҳозлангандан кейин рухсат берилади. Шлагбаумсиз, автоматик светофор сигнализацияси ўрнатилмаган ўтиш жойлари бўйича автобус йўналишларини жорий этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Темир йўлдан кечиб ўтиш йўллари кесиб ўтиш жойларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш йўриқномасига қатъий мувофиқ ҳолда сақланади ва жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси темир йўллари умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари билан кесишган кесиб ўтиш йўллари умумий фойдаланиладиган кесиб ўтиш йўллари ҳисобланади ва компания маблағлари ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий кесиб ўтиш темир йўллари умумий фойдаланиладиган йўллар ёки алоҳида корхоналарнинг йўллари билан кесиб ўтиш йўллари кесиб ўтиш темир йўлларига қарашли бўлган ташкилотлар ҳисобига ёхуд улардан фойдаланувчи ташкилотлар ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмалари, тасарруфида темир йўллар бўлган вазирликлар ва идоралар автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи бошқа вазирликларни, шунингдек давлат автомобиль назоратини автобусда йўловчилар ташиш йўналишларида транспорт воситалари ўтиши қоидалари бузилаётган ёки қийинлашаётган темир йўлни кесиб ўтиш йўллари ёки йўлларни реконструкция ва тузатиш бўйича режали тадбирлар тўғрисида 5 кун олдин хабардор қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали ёки уларда транспорт воситалари ўтиши бузилганда ёки қийинлашганда тузатиш ишларини бажариш вақтида уларни айланиб ўтишдаги ҳаракат тартиби тузатишни амалга оширувчи ташкилотлар, давлат автомобиль назорати билан ўтиш жойининг пиёдалар юрадиган қисмини тузатишда эса тегишли йўл ташкилотлари билан келишилади. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали автобуслар ҳаракати Йўл ҳаракати қоидалари талабларини қатъий бажарган ҳолда алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ҳудудида тўхташ пунктлари энг яқин темир йўл рельсидан камида 100 м масофада жойлаштирилиши, уларнинг техник ечими эса автобус тўхтаган тақдирда транспортнинг асосий ҳаракат йўли бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўприклар, кесишган йўл устидан ўтказилган кўндаланг йўллар, эстакадалар ва бошқа сунъий иншоотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Автобус йўналишларидаги кўприклар, кесишган йўл устидан ўтказилган кўндаланг йўллар, эстакадалар ва бошқа сунъий иншоотлар қурилиш нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Йўлларни текшириш

61. Янги очилган автобус йўналишларининг ҳаракат хафсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек давлат автомобиль назорати вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишларни текшириш улар очилишидан олдин, кейинчалик эса 1 йилда камида бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишлаб турган ва янгидан очилаётган автобус йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ташкилоти ёки йўловчилар ташишни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган йўналиш тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл, коммунал ташкилотлар ҳамда ихтиёрида йўллар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва бошқалар бўлган бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган йўналишдаги йўл шароитлари ҳақидаги маълумотлар (йўл четлари ўтиш жойлари параметрлари ва уларнинг ҳолати, йўл режаси ва профили элементлари, ҳаракат тиғизлиги ва таркиби, сунъий иншоотлар, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари, паром ва музликлар орқали ўтиш йўлларининг ҳолати, ҳаракатни ташкил этиш воситалари мавжудлиги ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат автомобиль назоратининг йўл-транспорт ҳодисалари кўп бўладиган жойлар, уларнинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишда ишловчи ҳайдовчилардан сўраб-суриштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишни бевосита текшириш асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ташкилот раҳбарлари кўрсатиб ўтилган ахборотни комиссияларга ўз вақтида тақдим этишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Текшириш давомида ҳаракат шароитларига кўра йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларини қониқтирмайдиган участкаларни аниқлашда ҳаракат учун хавф туғдирувчи аниқ йўл омиллари аниқланади, йўлнинг параметрлари, унинг техник тоифаси аниқланиши керак, йўналишнинг ва унинг айрим босқичларининг узунлиги ўлчанади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Текшириш натижалари далолатномада акс эттириладиган автобус йўналишининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида комиссиянинг хулосаси берилади. Далолатномага шунингдек ҳаракат шароитларини яхшилашга ва йўналишда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги тадбирларни ўтказиш бўйича комиссиянинг хулосалари ҳам киритилади. Текшириш далолатномаси йўналиш ҳужжатлари билан биргаликда ташувчида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Текшириш далолатномалари йўналишни очиш ёки йўналишдан фойдаланишни давом эттириш масаласини ҳал этиш, йўловчилар ташишни такомиллаштириш ва уларнинг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш, автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар ҳолатидаги асбоб-ускуналаридаги ва сақланишидаги камчиликларни бартараф этиш устидан назоратни ташкил этиш учун тегишли ҳокимликларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (унинг ҳудудий бўлинмасига), Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бўлинмалари ва ЙҲХДХга берилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Далолатнома нусхалари камчиликларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш ва ишларни режалаштиришда ҳисобга олиш йўл, коммунал ташкилотларга ҳамда ихтиёрида автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари мавжуд бўлган бошқа ташкилотларга юборилади. Далолатномалар нусхалари шунингдек ҳаракатланадиган таркибнинг йўл шароитларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳайдовчиларга йўл-йўриқ беришда фойдаланиш, автобуслар ҳаракати тезлигини нормалаш учун автокорхонага ҳамда назорат учун ЙҲХДХга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Зиммаларига далолатномада қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юкланган ташкилотлар раҳбарлари йўналишни очиш ёки ундан фойдаланишни давлат эттириш тўғрисида қарор қабул қилган органларга мўлжалланган ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни мунтазам тақдим этишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Умумий фойдаланиладиган автобус йўналишларини очиш ва ёпиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Янги автобус йўналишларини очишда йўл ҳаракати хавфсизлиги мақсадида темир йўлдан кесиб ўтишни инкор қилувчи ечим изланиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаган тақдирда автобусларнинг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига йўналишни текширувчи комиссия тақдимномасига кўра, темир йўл бошлиғи ёки темир йўлларни кесиб ўтиш йўллари тасарруфида бўлган ташкилот раҳбарининг рухсати билан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Вақтинчалик (мавсумий) автобус маршрутлари агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст қопламали йўллар бўйлаб автобус ҳаракатини очиш талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларнинг оғирлик параметрлари ва ҳажмларининг автомобиль йўллари ҳақиқий тоифаларига мувофиқлигини таъминлаш имконияти бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар участкалари бўйлаб, сунъий иншоот, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва паром орқали ўтиш бўйича уларнинг техник ҳолати, муҳандислик ускуналари, сақлаш даражаси норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқилганда автобус ҳаракатини очиш зарур бўлганда ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Вақтинчалик (мавсумий) автобус йўналишини очишда йўналишнинг амал қилиш муддати (даври), шунингдек автобуслар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташувчилар, йўл, коммунал ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар комплекси аниқ кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Автобус йўналишини ёпиш унинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига ёхуд фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда (табиий ҳодисалар сабабли йўллар, йўл иншоотлари бузилиши, йўл ёки метеорология шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминланмайдиган даражагача ёмонлашиши, иссиқлик, газ, электр коммуникацияларида ва бошқа коммуникациялардаги авариялар) ташувчилар, йўл, коммунал ташкилотлар ЙҲХДХ бўлинмалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ёки улар томонидан махсус ваколат берилган йўловчи транспортини бошқариш органлари автобус ҳаракатини дарҳол тўхтатиш ҳуқуқига эгадирлар, айни пайтда бу ҳақда тегишли ташувчилар, йўл, коммунал ташкилотларига, ЙҲХДХ бўлинмаларига хабар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобуслар ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тартиби йўналишларни очиш ва ёпиш ваколатлари берилган органлар томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Йўл, коммунал ташкилотлар, автокорхоналар, давлат автомабиль назоратлари, гидрометерология хизматлари, ЙҲХДХ бўлинмалари, йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари ҳаракат учун хавфли бўлган табиий офатлар тўғрисидаги огоҳлантириш олинганлиги тўғрисида дарҳол бир-бирларига хабар қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Довуллар тўғрисида огоҳлантириш олингач ташувчилар, автовокзаллар, автостанциялар табиий офат минтақасида автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи барча автокорхоналарни, хусусий шахсларни ҳаракатнинг вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Янги автобус йўналишларининг очилганлиги, ишлаб турганлари ёпилганлиги, уларнинг ўзгартирилганлиги, автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатиб турилиши тўғрисида ташувчилар, автовокзаллар, автостанциялар аҳолини, манфаатдор ташкилотларни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия таркиби йўналишни очиш (ёпиш) ҳуқуқига эга бўлган органнинг қарори билан тасдиқланади. Қоидага кўра ушбу органнинг вакили бошчилик қиладиган комиссия таркибига Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (унинг ҳудудий бўлинмалари), ташувчилар, ЙҲХДХ бўлинмалари, йўл, коммунал ташкилотлар, темир йўл ва темир йўллар тасарруфида бўлган бошқа тузилмалар вакиллари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро автобус йўналишини очишга тайёргарлик кўриш ишлари ҳудудидан йўналиш ўтиши мўлжалланаётган давлатлар ваколатли органларининг шундай вакилларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан бажарилади. Комиссияга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 204-модда; 2006 й., 22-сон, 194-модда; 2011 й., 7-8-сон, 58-модда, 20-21-сон, 201-модда; 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 22-сон, 244-модда; 2014 й., 2-сон, 20-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 23.05.2019 й., 09/19/424/3170-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон; 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон; 22.08.2023 й., 09/23/406/0625-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 04.06.2026 й., 09/26/276/0559-сон)