29.05.2018 йилдаги 398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.05.2018 йилдаги 398-сон
Date of entry into force
01.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон фармони, «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон ва «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон фармони, «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон, «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3510-сон ва «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 29 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
398-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) 2-илованинг рус тилидаги IХ бўлими матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

до одного месяца

бесплатно

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. За временную прописку граждан государств-участников СНГ, а также лиц, прибывших из государств-участников СНГ, с паспортами бывшего СССР, в которых отсутствуют отметки о гражданстве, на срок:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

до одного месяца

бесплатно

свыше одного месяца до шести месяцев

5 долларов США

свыше шести месяцев

10 долларов США».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 9-илованинг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номидаги «Госкоминвестиций» сўзидан сўнг «территориальных подразделений Госкомтуризма» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Наименование должности» устунидаги «начальник управления» сўзларидан сўнг «директор департамента» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг «а» кичик бандидаги «кириш визасининг амал қилиш муддатига» сўзларидан сўнг «шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлиш даврида виза режими қўлланилмайдиган ёки визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган хорижий фуқароларни» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Таклиф қилувчи (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туризм операторлари хорижий фуқароларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ўз вақтида тушунтирилишини, хорижий фуқаролар билан муносабатда бўлишда белгиланган ҳуқуқий нормаларнинг аниқ бажарилишини таъминлайдилар, хорижий фуқароларнинг (Ўзбекистон Республикасида шахсий ишлар бўйича хорижий фуқароларни қабул қиладиган ва уларга нотижорат мақсадида яшаш майдони тақдим этадиган жисмоний шахслардан ташқари) тегишли ҳисобини юритадилар, шунингдек, уларни Интернет тармоғи (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) орқали махсус электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан вақтинчалик прописка қилишни таъминланиши, уларнинг республика ҳудудида ҳаракатланиши ва бўлишининг муайян муддати тугагандан кейин Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишлари учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий туристларни қабул қилувчи туризм операторлари, шунингдек, уларнинг ходимлари хорижий туристлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши юзасидан жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш воситаларига, даволаш муассасалари ва бошқа турар-жой майдонларига жойлаштирилган хорижий фуқаролар жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг маъмуриятлари, шунингдек, бошқа турар-жой майдонлари эгаларининг масъулиятини кучайтирган ҳолда вақтинчалик прописка қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод этилади, ушбу Низом 13-бандининг «в» кичик бандида эслатиб ўтилган ва келганидан сўнг ички ишлар органларини уч кун давомида мустақил хабардор қилиши шарт бўлган хорижий фуқаролар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 7-банднинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хорижий фуқароларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (қабул қилувчи) ва уларга нотижорат мақсадларида турар жой берган шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш ёки уларни Дастур ёрдамида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинчалик пропискасини таъминлаш чораларини кўришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишда кўмаклашишга мажбурдир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 9-бандда «Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда» сўзларидан сўнг «шу жумладан Дастур ёрдамида» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинчалик прописка асосида яшайдилар. Вақтинчалик прописка белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида амалга оширилади, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик прописканинг уч кунлик муддати келган санадан (хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг назорат-ўтказиш пункти орқали ўтгандан сўнг) кейинги кундаги соат 00:01 дан ҳисобланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 12-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д) сафарда юрган хорижий фуқаролар, агар республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли яшаш жойида уларнинг бўлиш муддати уч суткадан ошмаса ва келганини тасдиқловчи ҳужжатлар (хизматлардан фойдалангани ва товарлар харид қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар) мавжуд бўлса. Бунда бир аҳоли яшаш жойида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби белгиланмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятларини хорижий фуқароларнинг келиш муддатидан қатъий назар улар жойлаштирилган вақтда, таклиф қилган (қабул қилувчи) шахсларни, шу жумладан туризм операторларини тур бошланишдан аввал Дастур ёрдамида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хорижий фуқароларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (қабул қилган) ва нотижорат мақсадларида уларга турар жой берган жисмоний шахслар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар хорижий фуқароларнинг келиш муддати 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида хорижий фуқаролар жойлаштирилган вақтда хабардор қилиш ёки ҳудудий ички ишлар органларига улар келгандан сўнг уч кун давомида ёзма равишда мурожаат қилиш, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, улар келганидан сўнг уч кун давомида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиш, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқароларнинг келгандан сўнг уч кун давомида туристик-ахборот марказлари ёки яқин атрофда жойлашган жойлаштириш воситаларига мурожаати орқали, Дастурнинг махсус модули йўлга қўйилгандан сўнг эса, лекин 2018 йилнинг 1 июлидан кеч бўлмаган муддатда, бориш йўналишлари бўйича аҳоли яшаш жойларини кўрсатган ҳолда маълумотларни улар томонидан мустақил тўлдириш орқали хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туристик-ахборот марказлари ва жойлаштириш воситалари маъмуриятлари мустақил саёҳат қиладиган хорижий фуқароларнинг мурожаатлари асосида улар ҳақидаги маълумотларни тўлдириб, ҳудудий ички ишлар органларига Дастур ёрдамида хабарнома юборишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахслар ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органи жойлашган шахслар ҳақидаги ахборотни ҳар ҳафтада ҳудудлар бўйича манзил-маълумотнома бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари турувчилар жойлашган вақтда ички ишлар органларини пропискага қўйилиши керак бўлган жойлашган шахслар тўғрисида Дастур ёрдамида хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш хизматларини кўрсатувчи хусусий уйларда (хонадонларда) яшовчилар ҳисоби жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатланган ушбу уйлар (хонадонлар) эгалари томонидан мустақил равишда Дастур ёрдамида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Мазкур Қоидаларнинг 12, 14 ва 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар, агар уларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки ҳудудий ички ишлар органига ёзма равишда мурожаат қилиш ва агар бўлиш муддати 30 кундан ошса, таклиф қилувчилар (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотларнинг ёзма равишдаги мурожаати асосида ҳудудий ички ишлар органларида прописка қилиниши лозим. Хабарномалар хорижий фуқаролар жойлашган вақтда берилиши, ички ишлар органларига эса уч кундан кечикмасдан мурожаат қилиниши даркор, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар бўйича ва фуқаролар таклифларига асосан келадиган хорижий фуқаролар уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (қабул қилган) ва уларга нотижорат мақсадларида турар жой берган шахслар томонидан қуйидагилар орқали вақтинча прописка қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш ёки уларни Дастур ёрдамида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 кунгача вақтинчалик прописка учун таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар Дастурда қайд этилади ва ушбу Дастур ёрдамида туристик (меҳмонхона) йиғимини тўлайди ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шаклдаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун келиш ҳужжатининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой эгасининг вақтинча прописка учун ёзма розилиги ва уй-жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар 30 кунгача вақтинчалик прописка учун ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилган ҳолда, юқорида қайд этилган ҳужжатларни ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғими тўлангани тўғрисидаги квитанцияни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар 30 кундан ортиқ муддатга вақтинчалик прописка учун ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шаклдаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой эгасининг вақтинчалик прописка учун ёзма розилиги ва уй-жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўлангани тўғрисидаги квитанция.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий фуқароларнинг вақтинчалик пропискасини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар ички ишлар органларига вақтинчалик прописка муддати тамом бўлишигача уч иш кунидан кечикмасдан мурожаат қилишлари керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 17-банддаги «бу фуқароларнинг шахсий мурожаатномалари ёки қабул қилувчи ташкилотларнинг буюртманомалари асосида мурожаатномаларда, турларда, аризаларда кўрсатилган муддатга ёки визанинг амал қилиш муддатида» сўзлари «Дастур ёрдамида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган хорижий фуқаролар ҳақида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятлари, бошқа турар-жой майдонлари эгалари ҳудудий ички ишлар органларига зудлик билан хабар қилишга мажбур»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида, шунингдек, бошқа турар-жой майдонларида яшаётган хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимослари ёки таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари ёхуд ушбу Қоидаларнинг 6¹-бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг ўз ёзма аризалари (туристлар учун — турнинг амалда бўлиши муддатига) асосида, лекин визанинг амал қилиши муддати доирасида узайтирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 22-банддаги «жойлаштириш воситаси ва даволаш муассасасига» сўзларидан сўнг «ва бошқа турар-жой майдонларига» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 25-банддаги «Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти» сўзларидан сўнг «шунингдек, бошқа турар-жой майдонлари эгалари» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб фақат хорижий фуқаролар боришига рухсат берилган жойларда ҳаракат қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий фуқаролар вақтинча бўлиш жойига келгач, таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар ҳудудий ички ишлар органларини Дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки уларга ёзма равишда мурожаат қилиш орқали уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида вақтинчалик прописка қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган хорижий фуқаролар ушбу муассасаларда ҳисобга турадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун вақтинчалик прописка уларнинг муайян яшаш жойида бўлган давр учун амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача бўлган даврда вақтинчалик прописка шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан ортиқ муддатга вақтинчалик прописка қилиш хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга бораётган шахслардан ташқари, шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 23-банднинг учинчи хатбошидаги «шунингдек тунги қатновларни ташкил этиш тақиқланади, тендер контрактида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туристлар автобуслари хавфсизлик талабларига (GPS, мажбурий ва (ёки) ихтиёрий суғурта полислари, ёруғлик қайтарувчи махсус мослама (линия), икки нафар ҳайдовчи ва уларда мобил алоқа мавжудлиги) жавоб берган тақдирда кузатиб борилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 31 банднинг рус тилидаги матнидан «Туристско-экскурсионные и» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 44-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланилиши ҳақида огоҳлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорининг рус тилидаги матнига 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Временный ввоз и использование на территории Республики Узбекистан беспилотных летательных аппаратов для подготовки фото- и видеоматериалов о туристском потенциале республики разрешается, в том числе зарубежным творческим группам, по ходатайствам Государственного комитета Республики Узбекистан по развитию туризма, Министерства культуры Республики Узбекистан и Национального агентства «Узбеккино», с предоставлением в Министерство обороны Республики Узбекистан и Государственную инспекцию Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов информации о лицах, ввозящих и использующих беспилотные летательные аппараты и местах съемок».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Туристлар бориши тақиқланган объектлар ва ҳудудлар рўйхатининг бешинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 852-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари, шунингдек, унинг 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон; 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)