Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017 18.03.2003 йилдаги 147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2003 йилдаги 147-сон
Date of entry into force
18.03.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

СУДЛАР ВА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар адлия органлари ва муассасаларининг (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) моддий-техника таъминотини яхшилаш, улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек амалдаги Судлар ва адлия органларини ривожлантириш, Ижро ишини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 263-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 523-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Судлари ва адлия муассасаларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларини ривожлантириш, Ижро ишини ривожлантириш жамғармалари негизида ягона Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий юрисдикция судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарима санкцияларини тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 12 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 12 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)

адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда)

ижро иши бўйича бюджетга ундирилган сўммадан 24 фоиз миқдоридаги ажратмалар солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар ундирилишидан ташқари;
(2-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 8 фоизи, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бўйича;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 октябрдаги 290-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 480-модда)

суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғимларининг 80 фоизи;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг депозит ҳисобига ўтказиладиган очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатларнинг 80 фоизи;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари, бошқа шахслардан ундириладиган жарималар ва пенялар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, умумий юрисдикция судлари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларни зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш Жамғарманинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари шунингдек:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик судларини ва адлия органларини, шу жумладан нотариатни, ФҲДЁни ва суд ижрочиларини моддий-техник таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника, ўқув-методик мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида тадқиқотлар ўтказишга, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибининг стажировкадан ўтишини ташкил этишга;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 августдаги 227-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 453-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар ва адлия органлари ходимларига малака класслари, даражалари ва муайян вақт давомида ишлаганлиги учун устама ва қўшимча ҳақ тўлашга, уларнинг малакасини оширишга, кадрларни ўқитишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар ва адлия органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал-фойдаланиш ҳамда судлар ва адлия органларининг бошқа жорий харажатларига;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплашга ва тегишли харажатларга;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 318-сонли қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 520-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар ва адлия органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом ва уни бошқариш тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бошқарадиган Кузатувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи кенгаш таркибига лавозимига кўра Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори ва Жамғарманинг ижро этувчи директори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлашни тезкор бошқариш 4 кишидан иборат таркибдаги, Жамғарма маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижро этувчи дирекциясини Ижро этувчи директор бошқаради, у Жамғарма Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижро этувчи директори Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши бир ой муддатда Жамғарма ижро этувчи дирекциясини жойлаштирилишини ва бутланишини, шунингдек Жамғарма фаолиятининг бошқа ташкилий-техник масалалари ҳал этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири А. Полвон-зода йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида» 1993 йил 4 мартдаги 124-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида» 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида» 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарорининг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 августдаги 321-сон қарорининг 5-банди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро ишини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 17 октябрдаги 358-сон қарори, 1-банд бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2003 йил 28 февралдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 20-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 18 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
18 мартдаги 147-сон қарорига
1-ИЛОВА

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) судлар, адлия органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) моддий-техника таъминотини яхшилаш, шунингдек улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 263-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 523-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма маблағлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий юрисдикция судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарима санкцияларини тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 12 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 12 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро иши бўйича бюджетга ундирилган суммадан 24 фоиз миқдоридаги ажратмалар солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар ундирилишидан ташқари;
(2-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 8 фоизи, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бўйича;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 октябрдаги 290-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 480-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғимларининг 80 фоизи:
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг депозит ҳисобига ўтказиладиган очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатларнинг 80 фоизи;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари, бошқа шахслардан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар ва пенялар.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумий юрисдикция судлари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларни зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш Жамғарманинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) судлар ва адлия органлари бинолари ва хоналарини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга, уларни зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) судлар ва адлия органлари техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) судьяларга (Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан ташқари) малака класслари ҳамда муайян йил ишлаганлиги учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) адлия органлари ходимларига даража класслари ҳамда муайян йил ишлаганлиги учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) судлар ва адлия органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, маошларга устамалар ва қўшимча ҳақ белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д¹) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьялари томонидан белгиланган тартибда уй-жойни ижарага олишга (ижарада туришга), уй-жой сотиб олишга дастлабки бадални тўлашга;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига асосан «д1» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) кадрлар малакасини оширишга, уларни ўқитишга, тегишли адабиётлар ва матбаа нашрлари билан таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е-1) Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорига мувофиқ «е-1» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 576-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) судларнинг (судьялардан ташқари) ва адлия органларининг қўшимча ходимлари таъминотига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) судьяларни ва адлия органлари ходимларини формали кийим-бошлар билан таъминлаш харажатларини молиялаштиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з1) «коммунал-фойдаланиш ҳамда судлар ва адлия органларининг бошқа жорий харажатларига;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан «з1» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Жамғарма захирасини яратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и1) Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника, ўқув-методик мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида тадқиқотлар ўтказишга, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибининг стажировкадан ўтишини ташкил этишга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 августдаги 227-сонли қарорига асосан «и1» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 453-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) судлар ва адлия органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали ажратиш йўли билан Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази фаолиятини молиялаштиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва у билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади. Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва у билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 318-сонли қарорига мувофиқ ўн учинчи—ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 520-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истисно ҳолларда Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 декабрдаги 308-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 536-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 2-банди олтинчи ва еттинчи хатбошида кўрсатилган манбалар бўйича Суд департаменти органлари томонидан ундирилган маблағларнинг бир қисми билан бир қаторда, Жамғармага келиб тушган ижро йиғимлари, суд ижрочилари томонидан ундирилган жарима суммалари, шунингдек биржалар, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари ва ўзга шахслар томонидан мол-мулкни баҳолаш ёки сотишда зиммасига олинган шартнома мажбуриятларни бажармаганлик (лозим даражада бажармаганлик) учун жарима ва пенялар Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд ижрочиларини моддий рағбатлантириш, шунингдек суд ижрочилари фаолиятини ва мажбурий ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун ишлатилади.
(4-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судлар ва адлия органлари ходимларини қўшимча кўпайтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш судларни ва адлия органларини ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади, ушбу дастурлар ҳар йили маблағлар ва буюртманомалар тушиши прогнози асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда судлар ва адлия органлари бинолари ва хоналарини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш муддатлари ва ҳажмлари; уларни жиҳозлар, транспорт воситалари, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш, шунингдек судлар ва адлия органларини ривожлантириш бўйича бошқа тадбирлар назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш дастури, уларни маблағ билан таъминлаш ҳажмлари ҳамда Жамғарманинг захирага қўйиладиган ҳар йилги қисми миқдори Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма фаолиятини бошқариш Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади, унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири раҳбарлик қилади, у Жамғарма Кузатувчи кенгашининг раиси ҳисобланади. Кузатувчи кенгаш таркибига лавозимига кўра Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи директори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда Жамғарма Кузатувчи кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши мажлиси унда Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Жамғарма Кузатувчи кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига Ижро этувчи директор раҳбарлик қилади, у Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Ижро этувчи директори Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманомаларни йиғиш ва Кузатувчи кенгаш томонидан кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи кенгаш қарорларини судлар ва адлия органларига етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи кенгаш қарорларини ўз вақтида ижро этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва унинг мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи кенгашга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисобот тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда маблағлар ажратишга тушган буюртманомалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда тушган суммаси бўйича тегишли ташкилотлардан ахборотлар ва статистика маълумотларини сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Кузатувчи кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижро этувчи дирекция ўз Низомига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси тўғрисидаги Низом Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғармадан маблағлар ажратиш юзасидан буюртманомалар Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) томонидан Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси тушган буюртманомаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши қарорлари бўйича маблағларни юқорида кўрсатиб ўтилган идораларга қабул қилинган қарорга мувофиқ фойдаланиш учун ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди ва Департамент Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамғарма маблағларини тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
18 мартдаги 147-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда; 22-сон, 223-модда; 2007 й., 45-сон, 451-модда, 50-51-сон, 523-модда; 2008 й., 42-сон, 420-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 50-51-сон, 536-модда, 52-сон, 576-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда, 22-сон, 175-модда, 44-45-сон, 385-модда, 52-сон, 520-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда, 15-сон, 170-модда, 41-42-сон, 480-модда, 44-сон, 506-модда; 2013 й., 2-сон, 16-модда, 34-сон, 453-модда, 52-сон, 690-модда; 2014 й., 11-сон, 126-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда)