Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида» 1993 йил 17 февралдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларни ривожлантириш жамғармасини тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағларни ўтказиш учун махсус ҳисоб очсинлар.
3. Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди (ўртоқ Р.А. Хачатуров) тузилаётган жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни таъминлансин.
Ўзбекистон Республикси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 4 март,
124-сон
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси (бундан кейин жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида» 1993 йил 17 февралдаги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судлари тизимини қўшимча маблағ билан таъминлаш учун тузилади.
2. Жамғарма:
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг тегишли йил сметаларидан тежаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича давлат божларини ва жазо жарималарини тўлашдан давлат бюджетига тушадиган маблағларнинг 15 фоизи миқдоридаги ажратмалар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарори таҳририда)
хўжалик судлари органларида қонунда белгиланган тартибда ҳосил қилинадиган бошқа даромадлар ҳисобига ташкил топади.
3. Жамғарма маблағларининг тушумлари ва харажатлари сўмларда ва чет эл валютасида алоҳида ҳисобга олинади.
4. Жарима маблағларидан:
хўжалик судлари муассасалари биноларини қуриш, тузатиш ва жиҳозлашда, уларни инвентарь, ташкилий техника воситалари билан таъминлашда ва компьютерлаштиришда;
хўжалик судларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қўшимча штатини маблағ билан таъминлашда;
техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва уларни тузатишда;
хўжалик судлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишда;
хўжалик судларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади.
5. Жарима маблағларидан фойдаланиш масалалари Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик судининг раиси бошчилик қиладиган жамғарма Кенгаши ҳал этади.
Жамғарма Кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий хўжалик судининг ва вилоятлар хўжалик судларининг раислари кирадилар.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарорлар жамғарма Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
7. Маблағларни тўплаш ва сарфлаш аъмолларига техникавий хизмат кўрсатиш борасидаги амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг аппарати томонидан амалга оширилади. Бу мақсадлар учун махсус аппарат тузилмайди.