Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019 13.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2439-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 13.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2439-1
Date of entry into force
16.06.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2014 йил 14 май,

34-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 14 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014-19-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 майдаги 34, 2014-19-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг 1-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 014-сатр билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«‎

‎бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзининг қонун ‎ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммалари‎

‎‎014

»‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ солиниши лозим бўлган фойда (010-сатр — 011-сатр — 012-сатр — 013-сатр — 014-сатр + 020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 080-сатр — 090-сатр — 100-сатр)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш базаси (240-сатр — 011-сатр — 013-сатр — 090-сатр)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 3 ва 4-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. 011–01…, 021–02…, 031–03…, 041–04…, 051–05… ва 061–06…-сатрлар тузилган ижара шартномаларининг сонидан келиб чиқиб тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўрттадан ортиқ ижара шартномаси мавжуд бўлганда, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилганда кўрсаткичларни битта сатрга гуруҳлашга рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ижарага олинаётган жойдан фойдаланиш мақсади бир хил бўлганда. Масалан, бир нечта ижарачи уларга ижарага берилган жойдан бир хил мақсадда — тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланади;

б) объектлар (жойлар) битта ҳудудда жойлашганда. Масалан, Тошкент шаҳрида.

в) 1 квадрат метр учун ижара ҳақининг суммаси бир хил бўлганда;

г) ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир хил бўлганда.»;

5-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. 2014 йилнинг 1 апрелидан 034 ва 036-сатрларда кўрсатилган имтиёзлар бекор қилинганлиги муносабати билан, ушбу сатрларнинг қийматлари фақат 2014 йилнинг 1-чораги якуни бўйича тўлдирилади ва солиқ ҳисоботи даври мобайнида ўзгаришсиз қолади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2014 йилнинг 1 апрелидан 032 ва 037-сатрларда кўрсатилган имтиёзлар бекор қилинганлиги муносабати билан, ушбу сатрларнинг қийматлари фақат 2014 йилнинг 1-чораги якуни бўйича тўлдирилади ва солиқ ҳисоботи даври мобайнида ўзгаришсиз қолади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. 2014 йилнинг 1 апрелидан жисмоний шахсларнинг омонатлари (муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари) ҳажмларининг кўпайган суммасига имтиёз бекор қилинганлиги муносабати билан, ушбу илова фақат 2014 йилнинг 1-чораги якуни бўйича тўлдирилади ва солиқ ҳисоботи даври мобайнида ўзгаришсиз қолади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлган даромадлар» жадвалидан «110» рақами чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлар» жадвалидан «110» рақами чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-иловага мувофиқ таҳрирда Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-иловага мувофиқ таҳрирда Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-иловага мувофиқ таҳрирда Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинган акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестри билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Жисмоний шахсларга мол-мулкни ижарага беришдан олинган жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги дастлабки тарздаги декларацияда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
02-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-иловага мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-иловага мувофиқ таҳрирда Чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-иловага мувофиқ таҳрирда Чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 13-иловага мувофиқ таҳрирда Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинган акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестри билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

«* 0501, 0502, 0503-сатрлар микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига тааллуқли бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-илованинг изоҳидаги «0103-сатр бўйича» деган сўзлар «0701-сатр бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7 ва 8-иловалар тегишинча ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 14 ва 15-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ҳисобварақ-фактураларнинг намунавий шакллари ушбу Тартибнинг иловасида келтирилган.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«151. Жадвал шаклини тўлдиришда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчилари қуйидагиларни кўрсатиб ўтишлари лозим бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-устунда — реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2- устунда — ўлчов бирликлари (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3- устунда — ўлчов бирлигидан (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса) келиб чиқиб ҳисобварақ-фактура бўйича реализация қилинган товарлар миқдори (ҳажми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-устунда — шартнома (контракт) бўйича ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда, ҚҚСни ўз ичига оладиган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) қўлланилган тақдирда эса, ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда товар ўлчов бирлигига тўғри келадиган нархи (тарифи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-устунда — реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғи ва ҚҚСсиз қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-устунда — акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-устунда — акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи суммаси. Акциз солиғи тўловчилари ҳисобланмайдиган юридик шахслар 6 ва 7-устунларда «Акциз солиғисиз» деган штампни қўядилар (ёки ёзув киритадилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-устунда — ҚҚС ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-устунда — товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олувчисига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси. ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган, шунингдек ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилувчи юридик шахслар 8 ва 9-устунларда «Қўшилган қиймат солиғисиз» деган штампни қўядилар (ёки ёзув киритадилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-устунда — жами реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғини ва ҚҚСни қўшган ҳолда қиймати. Акциз солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган корхоналар 10-устунни тўлдирмайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-устунда — транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-устунда — транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-устунда — жами реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғини, ҚҚСни ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни қўшган ҳолда қиймати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида 5, 7, 9, 10, 12 ва 13-устунлар бўйича суммалар жамланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23 — 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«23. Воситачи (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида амалга ошириладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ва (ёки) сотиб олиш операциялари бўйича унга бирламчи ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи (ишончли вакил) ва комитентнинг (топшириқ берувчининг) барча реквизитларига эга бўлган ҳисобот тақдим этади. Воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботига қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган (сотиб олинган) товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори ва қиймати. Бунда ҳисоботга воситачи (ишончли вакил) томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида реализация қилинганлигини (сотиб олинганлигини) тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларга воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) комитент (топшириқ берувчи) ўзи бажарган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган, воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахсларга воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича топшириқни бажариш муносабати билан (товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш) тўланган маблағлар тааллуқли. Бунда воситачи (ишончли вакил) агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик (топшириқ) шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса комитентнинг (топшириқ берувчининг) мол-мулкини ўзида сақлаш бўйича харажатларни қоплатишга ҳақли эмас. Ҳисоботга ушбу харажатларни юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Воситачи (ишончли вакил) томонидан комитент (топшириқ берувчи) учун амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, комитент (топшириқ берувчи) ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома шартларига мувофиқ воситачининг (ишончли вакилнинг) (агар воситачи (ишончли вакил) ҚҚС тўловчиси бўлса) ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комитентдан (топшириқ берувчидан) олинган аванслар суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига (ишончли вакилга) тўланиши лозим бўлган сумма.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Воситачининг ҳисоботига шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳисоботни тақдим этиш муддати воситачи (ишончли вакил) томонидан комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган (сотиб олинган) ой тугаганидан сўнг 5 банк иш кунидан ошмаслиги лозим. Бунда воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномасида ҳисоботни топширишнинг бундан кам бўлган муддат кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Товарларни (ишларни, хизматларни) топшириқ шартномаси бўйича реализация қилишда ишончли вакил сотиб олувчи номига топшириқ берувчи номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ҳисобварақ-фактурада топшириқ берувчи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари ишончли вакилнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши лозим. Ҳисобварақ-фактура уч нусхада тақдим этилади. Биринчи нусха сотиб олувчига, иккинчиси топшириқ берувчига берилади, учинчиси ишончли вакилда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Комитентнинг товарларини (ишларини, хизматларини) воситачилик шартномаси бўйича реализация қилишда воситачи ўзининг номидан икки нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Комитентга (топшириқ берувчига) тегишли товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясини амалга оширувчи воситачи (ишончли вакил), ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олувчисига тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни Тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналида сақлайди. Кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактураларга тартиб рақамлар воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ берилади. Бунда мазкур ҳисобварақ-фактуралар Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди ва воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Воситачи (ишончли вакил) комитентга тегишли бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича операцияларни амалга оширишда комитент (топшириқ берувчи) воситачидан (ишончли вакилдан) олинган ҳисобот асосида 5 банк иш куни давомида воситачининг (ишончли вакилнинг) номига санаси, шунингдек воситачи (ишончли вакил) томонидан сотиб олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичлари акс эттирилган ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрига қўшимча равишда «Комитент» («Топшириқ берувчи») номи кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳисобварақ-фактура комитент (топшириқ берувчи) томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ рақамланади. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳисобварақ-фактура комитентнинг (топшириқ берувчининг) Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Воситачи (ишончли вакил) номидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича комитентдан (топшириқ берувчидан) олинган ҳисобварақ-фактуралар (топшириқ берувчининг номидан ишончли вакил томонидан) воситачининг (ишончли вакилнинг) Олинган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналида сақланади. Бунда ушбу ҳисобварақ-фактуралар воситачининг (ишончли вакилнинг) Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди ва ушбу ҳисобварақ-фактураларда ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси воситачи (ишончли вакил) томонидан ҳисобга олинмайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-банддаги «25» рақами «27» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«37. Воситачи (ишончли вакил) комитентга (топшириқ берувчига) воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш бўйича ўзининг ҳақи суммасига алоҳида ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ушбу ҳисобварақ-фактура воситачи (ишончли вакил) томонидан Сотиш реестрида, комитент (топшириқ берувчи) томонидан эса Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилади. Воситачи (ишончли вакил) ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда комитент (топшириқ берувчи) томонидан имзоланган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-банддаги «32 — 35» рақамлари «31 — 35» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«39. Воситачининг (ишончли шахснинг) ҳисоботига асосан комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган маблағлар, воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади. Бунда воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган сумма кўрсатилмайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«44. Комитент (топшириқ берувчи) учун реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлган норезидент томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) олинганда, комитентнинг (топшириқ берувчининг) номига ҳисобварақ-фактура ушбу Тартибнинг 31 — 35-бандларида назарда тутилган тартибда расмийлаштиради.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 16-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини юритиш тартибининг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сотиб олиш реестрининг қўшимча варақлари унинг ажралмас қисми ҳисобланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 6-илованинг Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобига илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2014 йилнинг 1 апрелидан 0202-сатрда кўрсатилган имтиёз бекор қилинганлиги муносабати билан, ушбу сатрнинг қиймати фақат 2014 йилнинг 1-чораги якуни бўйича тўлдирилади ва солиқ ҳисоботи даври мобайнида ўзгаришсиз қолади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 7-илованинг Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
02-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 17-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0201-сатрдаги «уй-жой коммунал хўжалиги объектлари» деган сўзлар «коммунал хўжалиги объектлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
02015-сатрдаги «ишлаб чиқаришга янги жорий этилган янги технологик жиҳозлар, беш йиллик муддатга» деган сўзлар «кўпи билан ўн йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин.:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2014 йилнинг 1 апрелидан 0203, 0204, 0206 ва 02010-сатрларда кўрсатилган имтиёзлар бекор қилинганлиги муносабати билан, ушбу сатрларнинг қийматлари фақат 2014 йилнинг 1-чораги якуни бўйича тўлдирилади ва солиқ ҳисоботи даври мобайнида ўзгаришсиз қолади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 8-илованинг Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобига 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 18-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчи ҳақидаги маълумотларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёқилғи қуйиш шохобчасининг жойлашган ери» деган сўзлар «Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг жойлашган ери*» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«* Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар томонидан тўлдирилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 19-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 10-илованинг Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 20-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 11-иловадаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарномадаги «тушумдаги» деган сўз «соф тушумдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумотдаги «тушумдаги» деган сўз «соф тушумдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0802-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунидаги «10» рақамлари «5» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ:

041 — 04...-сатрларнинг қиймати мос равишда 031 — 03...-сатрлар қийматига тенг ёки кичик бўлган ҳолларда, 051 — 05...-сатрларда «0» қиймат кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
011–01…, 021–02…, 031–03…, 041–04…, 051–05… ва 061–06…-сатрлар тузилган ижара шартномаларининг сонидан келиб чиқиб тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўрттадан ортиқ ижара шартномаси мавжуд бўлганда, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилганда кўрсаткичларни битта сатрга гуруҳлашга рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ижарага олинаётган жойдан фойдаланиш мақсади бир хил бўлганда. Масалан, бир нечта ижарачи уларга ижарага берилган жойдан бир хил мақсадда — тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) объектлар (жойлар) битта ҳудудда жойлашганда. Масалан, Тошкент шаҳрида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1 квадрат метр учун ижара ҳақининг суммаси бир хил бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир хил бўлганда.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 21-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 14-иловадаги Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарномадаги «тушумдаги» деган сўз «соф тушумдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 9-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 13-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 14-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 15-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 16-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 17-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 18-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 19-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 20-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 21-илова.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 300-модда)