14.12.2013 йилдаги 328-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2013 йилдаги 328-сон
Date of entry into force
23.12.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ходими малакасини оширганлиги тўғрисидаги сертификат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 14 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
328-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини, умумий ва махсус талабларини, асосий йўналишларини, шунингдек уларнинг ўқишини назорат қилиш ва сифатини баҳолаш механизмларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш (кейинги ўринларда малака ошириш деб аталади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида касбий маҳоратнинг тизимли асосда доимий ўсишини таъминлайдиган касбий билимларнинг ва бошқарув билимларининг, маҳорат ва кўникмаларнинг даврий равишда янгилаб борилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Малака ошириш тўғридан-тўғри ёки билвосита шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўғридан-тўғри малака ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб аталади) базасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўқув курсларида фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролар йиғинларининг масъул котиблари ва «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларининг аъзолари (кейинги ўринларда тингловчилар деб аталади) ўз малакасини оширадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Билвосита малака ошириш илмий, илмий-амалий семинарларда, конференцияларда, давра суҳбатларида ва бошқа тадбирларда қатнашиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўқув курсларининг асосий вазифалари ва малака ошириш йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Ўқув курсларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз олдиларида турган, шу жумладан маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия, ёшларни касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳаларидаги вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқариш кўникмаларини ҳамда ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Малака ошириш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демократик қадриятларни кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни касбга йўналтириш ва вояга етмаганлар билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни, шу жумладан оилавий бизнесни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат назоратини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилишда, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг қонунчиликда белгиланган бошқа соҳалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Малака ошириш бўйича умумий ва махсус талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Малака ошириш бўйича умумий ва махсус талаблар малака ошириш тизимини ташкилий ва илмий-методик таъминлаш учун қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака оширишнинг сифати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражаси, улар билимлари ва амалий кўникмаларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Малака оширишнинг мазмуни ва сифатига умумий ва махсус талаблар тегишли ўқув режалари ва дастурлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни фаолият йўналишлари бўйича умумий ва махсус тайёргарликни назарда тутиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда юз бераётган ўзгаришларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Малака оширишнинг ташкилий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўқув курсларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака оширишнинг режа-жадвалларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда малака оширишга муҳтож кадрлар контингентини аниқлайди, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг Ўқув курсларида қатнашишини таъминлайди, уларнинг малака ошириш курсларидан ўтиши ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари турар жойларида жойлар етишмаганда (бўлмаганда) таълим муассасалари турар жойларида жойлар ажратилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқув курсларининг фаолиятига ўқув-методик раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларнинг доимо янгиланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш тизимини такомиллаштириш механизмлари ва методларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари ўқитувчиларининг малакасини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш тизимига ўқитишнинг замонавий шакл ва методларини, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларида таълим олиш ва ўқитиш жараёни мониторингини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш жараёнига илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака оширишнинг ўқув-методик асосларини ишлаб чиқишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани умумлаштиради ва ўқитиш жараёнига жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш тизимида масофадан ўқитишни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларини юқори малакали кадрлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда, идоравий мансуб таълим муассасаларининг турар жойларидан тингловчилар яшаши учун ўринлар ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўқув курслари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқув курсларига ўқув машғулотларини олиб бориш учун зарур хоналар ва талабаларнинг яшаши учун ўринлар ажратилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ўқув курсларининг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқув курслари юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўқув курсларининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сон қарори билан тасдиқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларига директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўйича бўлим, бўлимнинг бошлиғи ва бош методистдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларининг бухгалтерия ҳисобини бош бухгалтер юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби шартнома асосида жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўқув курслари директори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор лавозимига олий маълумотли, камида 5 йил педагогик иш стажига ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти билан боғлиқ амалий иш тажрибасига эга бўлган шахс тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўқув курслари директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Ўқув курсларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув материалларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув материаллари назарий аспектларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалий фаолияти билан алоқасини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, шу жумладан масофадан ўқитиш, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари жорий этилишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари ваколатига кирувчи масалалар бўйича шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари фаолиятига тегишли буйруқлар чиқаради, шунингдек Ўқув курсларининг ходимлари, жалб этилган мутахассис-амалиётчилар ва профессор-ўқитувчилар таркиби бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, Ўқув курслари харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини Ўқув курслари фаолияти тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишнинг интерактив методлари, замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим фаолиятининг йиллик, ярим йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқади, шунингдек уларнинг натижаларини таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарслар юкламасини ўрганади, режалаштиради ва тақсимлайди, профессор-ўқитувчилар таркиби учун штат жадвалини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар таркибининг соатлар бўйича юкламасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчилар билимларини баҳолаш шаклларини жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар таркибининг Ўқув курсларига жалб этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув материалларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг бошқа таълим муассасаларида ўқув жараёнини юритиш тажрибасини ўрганади ва Ўқув курсларида жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёни сифатини доимий назорат қилишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнини давр талаби даражасида шакллантиради ва сақлайди, унинг замонавий техник воситалар асосида ўтказилишини таъминлайди, уларни такомиллаштириш чора-тадбирларини мунтазам равишда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларни Ўқув курсларининг ички тартиб-қоидалари билан таништириш ва уларни тушунтириш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларни ўқув материаллари билан ўз вақтида таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан тингловчиларга қўйилган балларни назорат қилади ва уларнинг махсус комиссиялар томонидан текширилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, ахборот ва ҳисоботларнинг сақланиши учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ва ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўқув курсларининг ходимларини ишга қабул қилиш тартиби, шартлари ва муддатлари, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркиби ва амалиётчи мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш қонун ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўқув курслари ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўқув курслари ходимларининг, шунингдек амалиётчи мутахассисларининг ва профессор-ўқитувчилар таркибининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари лавозим йўриқномаларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ўқув курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўқув жараёнини ташкил этиш учун Ўқув курслари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланадиган ўқув режалари, ўқув дастурлари ва режа-жадваллар асосида малака оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш курсларида ўқитишга етакчи олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек амалиётчи мутахассисларининг жалб этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларининг моддий-техника базасини ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ва ўқув-методик ишланмаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нашр қилади ва тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малака ошириш курсларидан заруриятга кўра, бироқ ҳар уч йилда камида бир марта ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўқув курсларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги ходимларининг малакасини ошириш бўйича гуруҳлар ташкил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фуқаролар йиғинлари раислари гуруҳи;
(28-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фуқаролар йиғинларининг масъул котиблари гуруҳи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари аъзолари гуруҳи.
(28-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Гуруҳлар 20—25 кишидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўқув курсларида ўқув йили сентябрь ойидан бошланади ва кейинги календарь йилнинг июль ойигача давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Малака ошириш муддати бир ҳафтадан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг кўп ҳажми 36 академик соат этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларида машғулотлар, якшанба ва байрам кунларидан (ишланмайдиган кунлардан) ташқари (дам олиш кунларини белгилаган ҳолда) ҳар куни соат 900 дан соат 1600 гача, шанба куни соат 1330 гача ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўқув курсларида тингловчилар малакасини ошириш ишга бормаган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тингловчилар малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лекциялар, семинарлар, амалий машғулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий, илмий-амалий семинарларда, конференцияларда, давра суҳбатларида ва бошқа тадбирларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш намунали органларида амалиётни ўташ (тажриба орттириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофадан ва кўчма машғулотлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув жараёни ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Тингловчилар малакасини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тингловчилар малакасини ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилган режа-жадвал асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ўқув машғулотлари бошланишидан бир ой олдин Ўқув курсларига малака ошириш учун юбориладиган тингловчилар рўйхатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Малака ошириш учун келган тингловчиларни Ўқув курсларига қабул қилиш, тасдиқланган режа-жадвал асосида, Ўқув курслари директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимликлари (белгиланган даврийликни ҳисобга олган ҳолда) тегишли минтақа фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малака оширишдан ўз вақтида ўтишлари учун масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ўқиш даврида тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа жойлардан келган тингловчиларга уларни юборган томон ҳисобига суткалик пул тўланади ҳамда республика доирасидаги хизмат сафарларида белгиланган тартибда ва миқдорда ўқиш жойига бир марта бориш-келиш йўл ҳақи пули тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тингловчилар ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Ўқув курсларининг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Узрли сабаб билан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлмаган тингловчилар ўз аризасига кўра тингловчилар таркибидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тингловчилар таркибидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ Ўқув курсларининг ташкилий масалалар бўйича мутахассиси томонидан тузилган ва директори тасдиқлаган далолатнома асосида расмийлаштирилади. Бу ҳақда тингловчини юборган тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII.Тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўқув курслари тингловчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув режалари ва ўқув дастурларида назарда тутилган билимлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари директорига ўқув жараёнини янада яхшилаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларининг аудиториялари, ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари, шунингдек асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари ходимлари қарори юзасидан шикоят қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тингловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўқув курслари тингловчилари қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим дастурлари талабларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув машғулотларига ўз вақтида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган якуний синов имтиҳонларини топшириш (суҳбатдан ўтиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз назарий билимларини, касбий кўникмалари ва маҳоратлари даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёни топшириқларини ўз вақтида бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари мулкини эҳтиётлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тингловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Тингловчиларнинг билимларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Тингловчиларнинг билимлари якуний синов имтиҳони (суҳбатдан ўтиш) асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Синов имтиҳонини (суҳбатдан ўтишни) ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўқув курслари директорининг буйруғи билан синов имтиҳони комиссияси тузилади. Комиссия, қоидага кўра, раис ва камида икки нафар аъзодан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов имтиҳони комиссияси таркибига, келишув асосида, нодавлат нотижорат ташкилотлари, олий таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва манфаатдор идоралар вакиллари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тингловчилар билан синов имтиҳони (суҳбат) улар касбий фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ўтказилади. Синов имтиҳони (суҳбат)дан ўтиш натижалари ведомостда «синовдан ўтди» ёки «синовдан ўтмади» деб баҳоланади ҳамда комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўқув курслари дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва синов имтиҳонини муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Синов имтиҳонини топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчиларга малака оширишда қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Синов имтиҳонини топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчилар тўғрисида Ўқув курслари томонидан уларни юборган тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига хабар қилинади. Агар тингловчилар синов имтиҳони (суҳбатдан ўтиш) натижаларидан норози бўлса, улар синов имтиҳони (суҳбатдан ўтиш) натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида Ўқув курслари директори номига ёзилган ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳолда Ўқув курслари директорининг буйруғи билан профессор-ўқитувчилар таркиби ва Ўқув курсининг амалиётчи мутахассисларининг камида уч нафар вакилидан иборат таркибда апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси тингловчиларнинг аризасини кўриб чиқиб, янгидан ташкил этилган синов имтиҳони (суҳбатдан ўтиш) натижалари бўйича шу куннинг ўзида хулоса беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Синов имтиҳонида (суҳбатдан ўтишда) узрли сабаб билан қатнашмаган тингловчилар синов имтиҳонида (суҳбатдан ўтишда) кейинги гуруҳ тингловчилари билан бирга қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Малака ошириш курсини узрли сабабга кўра охиригача тамомламаган тингловчилар курсларни кейинги гуруҳ билан бирга тамомлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Малака ошириш сифатини назорат қилишда ички ва ташқи назорат тамойилларига асосланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат — Ўқув курслари директори томонидан, ташқи назорат — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Малака ошириш бўйича Ўқув курслари фаолиятини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Намуна‎
‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Герби

‎‎

‎‎Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ходими
‎малакасини оширганлиги тўғрисида
‎СЕРТИФИКАТ

‎УК № 000000

‎____________________________________________________________________
‎(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимининг лавозими)

‎‎____________________________________________________________________
‎(фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎20___ йил «____» ____________________дан 20___йил «_____»_____________________гача _______________________________________________________ ҳузуридаги Фуқароларнинг

‎‎(маъмурий ҳудуднинг номи)

ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини муваффақиятли тамомлади.‎‎

муҳр ўрни‎
‎Директор _____________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

Сана: ______________________

(йил, кун, ой) ‎

‎‎

‎‎Рўйхатдан ўтказиш рақами ____________

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 663-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон; 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)