10.10.2013 йилдаги ПҚ-2050-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.10.2013 йилдаги ПҚ-2050-сон
Date of entry into force
14.10.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек фуқаролар йиғинлари ходимларининг касбий ва бошқарув малакаларини янада ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тизимли методик ёрдамни ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида давлат таълим муассасаси шаклида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб юритилади) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари олдида турган вазифалар, шу жумладан ёшларни маърифатли қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини, табиатни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳаларидаги вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси эса ўқув-методик раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларида фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (кейинги ўринларда тингловчилар деб юритилади) малака оширадилар.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини доимий равишда янгиланиб турилишини таъминласин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўқитишнинг замонавий шакл ва методларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда малака оширишнинг ягона ҳуқуқий асослари, умумий ва махсус талаблари, асосий йўналишлари, шунингдек таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш механизмлари белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларининг ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларининг ходимлари учун ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш бўйича меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ва Ўқув курсларига ўқишга йўлланган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш учун Ўқув курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан республика доирасида хизмат сафарлари учун ўрнатилган тартиб ва миқдорларда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бепул асосда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларига ўқув машғулотларини ўтказиш учун зарур хоналар ва тингловчиларнинг яшаши учун жой ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда Ўқув курсларининг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари учун ажратилган хоналарнинг ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда таъмирдан чиқарилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг ётоқхоналарида жойлар етишмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда таълим муассасаларининг ётоқхоналарида жой ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага йўналтириш кўзда тутилган маблағлар доирасида мазкур Қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга, шу жумладан биноларни мукаммал таъмирлашга, идора мебели, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозлашга, ўқув-методик ва илмий адабиётлар нашр этишга зарур бюджет маблағлари ажратсин, 2014 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 10 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2050-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ–2050-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курсларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ: ёрдамчи ходимларнинг сони нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессор-ўқитувчилар таркиби ва мутахассис-амалиётчилар шартнома асосида жалб этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 546-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 30.05.2019 й., 06/19/5732/3212-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)