Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида
(қонуннинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Қонунига асосан 2026 йил 22 июлдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади масъулияти чекланган жамиятларнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 53, 62 ва 63-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Масъулияти чекланган жамият]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 62-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 4-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 8 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Масъулияти чекланган жамиятларнинг ҳуқуқий ҳолати
(5-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамият (бундан буён матнда жамият деб юритилади) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 4-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар тузишга ҳақлидир.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият, агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва жамиятнинг жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг танловига кўра бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон «Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турларини амалга ошириши мумкин.
(5-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланадиган айрим фаолият турлари билан жамият фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.
(5-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг тўловга қобилиятсизлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
(5-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Жамиятнинг фирма номи ва унинг жойлашган манзили
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.04.00 Бошқа масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият давлат тилидаги ва бир вақтда жамиятнинг ихтиёрига биноан бошқа тиллардаги тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва «масъулияти чекланган жамият» сўзларини ўз ичига олиши керак. Масъулияти чекланган жамиятнинг қисқартирилган фирма номи унинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда «масъулияти чекланган жамият» деган сўзларни ёки MChJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 6-модда учинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 8 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг фирма номи унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акс эттирувчи, шу жумладан чет тиллардан ўзлаштирилган бошқа атамалар ва аббревиатураларни, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўз ичига олиши мумкин эмас.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элликлар иштирокида ташкил этилаётган жамиятнинг фирма номига унинг муассислари қайси давлатга мансублигини кўрсатувчи қайд киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг жойлашган манзили унинг давлат рўйхатидан ўтказилган жойига қараб белгиланади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида унинг бошқарув органлари доимий жойлашган ер ёки унинг асосий фаолияти юритиладиган жой жамиятнинг жойлашган манзили деб белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ва юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органни ўзининг почта манзили ўзгаргани тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Жамиятнинг иштирокчилари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг иштирокчилари бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунда айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг жамиятда иштирок этиши тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, жамиятнинг иштирокчилари бўлишга ҳақли эмаслар.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият бир шахс томонидан таъсис этилиши мумкин бўлиб, у жамиятнинг ягона иштирокчисига айланади. Жамият кейинчалик бир иштирокчиси бўлган жамиятга айланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ягона иштирокчи сифатида битта шахсдан иборат бошқа жамиятга эга бўлиши мумкин эмас, бир акциядордан иборат акциядорлик жамияти жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган ҳоллар бундан мустасно.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамият иштирокчиларининг сони ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида акциядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари ўртасида муросасиз зиддиятлар сабабли қарор қабул қилиш учун етарли овозлар сони мавжуд бўлмаганлиги туфайли жамиятни бошқариш масалалари юзасидан келишувга эришиш мумкин бўлмаган тақдирда, низоли вазият суд тартибида ҳал этилади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
(8-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдани тақсимлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият муассислари (иштирокчилари) ўртасида уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда корпоратив шартнома тузиш.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари қонунчиликда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(8-модданинг ўчинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун мазкур Қонуннинг 14 - моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг қонунчиликда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II БОБ. ЖАМИЯТНИ ТАЪСИС ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг муассислари жамиятни таъсис этиш билан боғлиқ ва уни давлат рўйхатидан ўтказишга қадар юзага келган мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар. Жамият муассисларнинг уни таъсис этиш билан боғлиқ мажбуриятлари юзасидан, уларнинг ҳаракатлари кейинчалик жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирдагина жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шарт. Жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шарт. Нусхаларни берганлик учун жамият томонидан олинадиган ҳақ уларни тайёрлашга кетган харажатлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади. Таъсис шартномаси қоидалари ва жамият устави қоидалари мувофиқ бўлмаган тақдирда, жамият устави қоидалари учинчи шахслар ва жамият иштирокчилари учун устувор кучга эга бўлади.
(11-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Жамиятнинг таъсис шартномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис шартномасида жамиятнинг муассислари жамиятни тузиш мажбуриятини оладилар ва уни тузиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини белгилайдилар. Таъсис шартномасида қуйидагилар ҳам белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ва жамият ҳар бир муассиси (иштирокчиси) улушининг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият таъсис этилаётганда унинг устав фондига (устав капиталига) ҳиссаларни қўшиш тартиби, миқдори, усуллари ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳиссаларни қўшиш бўйича мажбуриятларини бузганлик учун жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида фойда ва зарарларни тақсимлаш шартлари ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият органларининг таркиби ва жамият иштирокчиларининг жамиятдан чиқиш тартиби.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 43-моддасининг бешинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис шартномаси ва унга киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Жамият устави
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.04.00 Бошқа масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият фаолиятининг предмети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият органларининг таркиби ва ваколатлари тўғрисидаги, шу жумладан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар тўғрисидаги, жамият органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки квалификацион кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият иштирокчисининг жамиятдан чиқиш тартиби ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) бошқа шахсга ўтиши тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ҳужжатларини сақлаш тартиби ҳамда жамият томонидан жамият иштирокчиларига ва бошқа шахсларга ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа маълумотлар.
(13-модданинг ўн ўчинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устави ва унга киритилган ўзгартиришлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устави ва унга киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради. Ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этилиши, шунингдек жамиятнинг почта манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартиришлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III БОБ. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ (УСТАВ КАПИТАЛИ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг уставида белгиланади ва унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан иборат бўлади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган нақд пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия талабларида белгиланиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади. Жамият иштирокчиси улушининг миқдори унинг улуши номинал қиймати билан жамият устав фондининг (устав капиталининг) нисбатига тенг бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиси улушининг энг юқори миқдори, шунингдек жамият иштирокчилари улушларининг нисбатини ўзгартириш имконияти чеклаб қўйилиши мумкин. Бундай чеклашлар жамиятнинг айрим иштирокчиларига нисбатан белгиланиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган қоидалар жамият таъсис этилаётганда унинг уставида назарда тутилиши, шунингдек жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарорига биноан жамиятнинг уставига киритилиши, ўзгартирилиши ва ундан чиқариб ташланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият фақат кредит ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз ҳиссасининг камида ўттиз фоизини киритиши шарт.
(14-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 58-моддасининг тўққизинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун берилган мол-мулкнинг муддат ўтгунга қадар ушбу мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, жамиятнинг мол-мулкни берган иштирокчиси жамиятнинг талабига биноан унга шундай мол-мулкдан шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақига тенг пул товони тўлаши шарт. Пул товони жамият томонидан уни бериш талабномаси тақдим этилганидан эътиборан агар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан товон тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, бир ой ичида бир йўла тўланиши керак. Бундай қарор жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва бу ҳуқуқ муддатидан илгари тугатилган жамият иштирокчисининг овозини ҳисобга олмаган ҳолда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис ҳужжатларида жамият иштирокчиси томонидан устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун берилган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқининг муддатидан илгари тугатилганлиги учун жамият иштирокчиси томонидан товон тўлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчи томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса тариқасида фойдаланиш учун берилган мол-мулк, агар таъсис ҳужжатида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, у қанча муддатга берилган бўлса, шунча муддат давомида жамият фойдаланишида қолаверади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан (агар жамиятнинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса) қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки), агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устав фондини (устав капиталини) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма жамият соф активларининг қиймати билан устав фонди (устав капитали) ҳамда захира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) ушбу моддага мувофиқ кўпайтирилганда жамият барча иштирокчилари улушларининг миқдорлари ўзгармаган ҳолда улар улушларининг номинал қиймати мутаносиб равишда кўпаяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Жамият устав фондини (устав капиталини) унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига жамият устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорида қўшимча ҳиссаларнинг муайян умумий қиймати, жамият ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори, иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият иштирокчисининг қўшимча ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (жамият иштирокчиларининг аризалари) ва (ёки), агар бу жамиятнинг таъсис ҳужжатларида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) уни (уларни) жамиятга қабул қилиш ва ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (аризалари) асосида жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчисининг аризасида ва учинчи шахснинг аризасида ҳиссани қўшиш тартиби, миқдори, усуллари ва муддати, шунингдек жамият иштирокчиси ёки учинчи шахс жамиятнинг устав фондида (устав капиталида) эга бўлишни хоҳлаган улуш миқдори кўрсатилган бўлиши керак. Аризада ҳиссаларни қўшиш ва жамиятга аъзо бўлиб киришнинг бошқа шартлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда унинг таъсис ҳужжатларига жамият барча ёки айрим иштирокчиларининг (айрим иштирокчисининг) қўшимча ҳиссаларини қўшиш ҳисобига ва (ёки) жамиятга учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) қабул қилиниши, жамият иштирокчилари улушларининг номинал қиймати тегишлича кўпайтирилиши ва (ёки) учинчи шахс (учинчи шахслар) улушининг номинал қиймати ва миқдори аниқланиши муносабати билан ўзгартишлар, зарур ҳолларда, шунингдек жамият иштирокчилари улушининг миқдорлари ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Бунда жамият иштирокчиси улушининг номинал қиймати унинг қўшимча ҳиссаси қийматидан кўпроқ суммага кўпайтирилиши мумкин эмас, жамиятга қабул қилинадиган ҳар бир учинчи шахс томонидан олинадиган улушнинг номинал қиймати унинг ҳиссаси қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча ҳиссаларни қўшишнинг муддати тугаган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссаларини ва (ёки) учинчи шахсларнинг ҳиссаларини қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида, шунингдек жамият устав фонди (устав капитали) миқдорини кўпайтириш, қўшимча ҳиссалар қўшган жамият иштирокчилари улушларининг номинал қийматини кўпайтириш ва (ёки) учинчи шахс (учинчи шахслар) улушининг номинал қиймати ва миқдорларини аниқлаш, зарур ҳолларда жамият иштирокчилари улушларининг миқдорлари ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишларни жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритиш тўғрисида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини жамият иштирокчиларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини тегишлича ўзгартириб, амалда қўшилган ҳиссаси миқдорига қадар улар амалда қўшган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда камайтириш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини жамият иштирокчиларининг жамият устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги олдинги йиғилиши қарори билан белгиланган улушларини сақлаб қолиш имкониятини берадиган миқдоргача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида олдинги йиғилиш қарори билан белгиланган устав фондидаги (устав капиталидаги) жамият иштирокчиларининг улушлари ошиб кетишига олиб келган ўша қўшган пул ҳиссаларини жамият иштирокчиларига қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият уставидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатига ўзгартиришлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Уставдаги мазкур ўзгартиришлар жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартиришлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
(18-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг бешинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул ҳиссалари ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек саккизинчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда фоизлар тўлаши шарт.
(18-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пулсиз ҳиссалар қўшган жамият иштирокчиларига жамият ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек саккизинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда уч ойлик муддатда уларнинг ҳиссаларини қўшилган шаклида ёки уларнинг розилиги билан пул шаклида қайтариши, ҳиссалар кўрсатилган муддатда қайтарилмаган тақдирда эса, ҳисса сифатида киритилган мол-мулкдан фойдалана олмаганлиги оқибатида бой берилган фойдани ҳам қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, жамият ўз иштирокчиларининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларининг номинал қийматини камайтириш ва (ёки) жамиятга тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг барча иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш жамиятнинг барча иштирокчилари улушлари миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-15-моддалари ва 32-моддасининг олтинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) кам бўлиб қолса, жамият ўз устав фонди (устав капитали) ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтирилишини эълон қилиши ва бундай камайтиришни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт.
(19-модданинг биринчи — олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан биринчи — тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият соф активларининг қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
(19-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кредиторлари жамиятнинг устав фонди (устав капиталини) камайтирилганлигидан хабар топган санадан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятдан жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан илгари тугатилишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.
(19-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш билан боғлиқ уставдаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(19-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш ёки ўзининг тугатилиши тўғрисида уч ойлик муддатда қарор қабул қилмаса, кредиторлар жамият мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ва ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақлидир. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган бундай ҳолларда жамиятни тугатиш тўғрисида судга талабнома тақдим этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг (улуши бир қисмининг) жамиятнинг бошқа иштирокчиларига ва учинчи шахсларга ўтиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўлангунига қадар бўлган даврда у фақат тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларидан бирортаси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда жамият иштирокчилари учинчи шахслар олдида имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади, бундан жамият уставида давлат улушини (улушнинг бир қисмини) оммавий савдолар орқали сотиш назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бундай ҳуқуқдан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси фойдаланиши мумкин. Агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун улушни сотиб олишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчилари томонидан улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олиш устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда амалга оширилади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари жамиятнинг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, жамият мазкур улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсга сотиш ниятида бўлган жамият иштирокчиси улушнинг (улушнинг бир қисмининг) сотилиш баҳосини ва бошқа шартларни кўрсатган ҳолда, бу ҳақда жамиятнинг қолган иштирокчиларини ва жамиятнинг ўзини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт, бундан жамият уставида давлат улушини (улушнинг бир қисмини) оммавий савдолар орқали сотиш назарда тутилган ҳоллар мустасно. Жамиятнинг уставида хабарнома жамият иштирокчиларига жамият орқали юборилиши назарда тутилиши мумкин. Улушни (улушнинг бир қисмини) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга ошириш истагида бўлган жамият иштирокчиси ўз улушини (улушнинг бир қисмини) сотишни таклиф этаётган жамият иштирокчисини етти кунлик муддатда бу ҳақда хабардор қилиши, бунда сотишга таклиф этилаётган улушни тўлиқ ёки унинг муайян қисмини сотиб олмоқчи эканлигини кўрсатиши керак. Агар келиб тушган таклифларнинг умумий миқдори сотилаётган улушнинг миқдоридан ошмаса, иштирокчилардан ҳар бири улушнинг ўз хабарномасида кўрсатган қисмини сотиб олади. Агар улушнинг қолган қисми учинчи шахс ихтиёрига ўтказилгунига қадар жамият иштирокчиларидан қўшимча таклифлар келиб тушмаса, бундай қисм учинчи шахсга ўтказилиши мумкин. Агар келиб тушган таклифларнинг умумий миқдори сотилаётган улуш (улушнинг бир қисми) миқдоридан ошса, иштирокчилар, агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида бошқача тақсимлаш назарда тутилмаган бўлса, устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда сотиб олади.
(20-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-980-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари ва (ёки) жамият сотиш учун таклиф қилинаётган бутун улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан шундай хабар берилган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаган тақдирда, агар жамият уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ва унинг иштирокчиларига маълум бўлган баҳода ва шартларда учинчи шахсга сотилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улушни (улушнинг бир қисмини) жамият иштирокчилари улушларининг миқдорларига номутаносиб равишда сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартибини белгиловчи қоидалар жамият уставида уни таъсис этиш чоғида назарда тутилиши, жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган умумий йиғилиш қарорига биноан жамиятнинг уставига киритилиши, ўзгартирилиши ва жамиятнинг уставидан чиқариб ташланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуш (улушнинг бир қисми) сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи бузилган ҳолда сотилган тақдирда, жамиятнинг исталган иштирокчиси ва (ёки) жамият, агар жамиятнинг уставида улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда жамият имтиёзли ҳуқуққа эга эканлиги назарда тутилган бўлса, бундай бузилишни билган ёхуд уни билиши лозим бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида сотувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Мазкур имтиёзли ҳуқуқдан бошқанинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг ёки жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилмаган бўлса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) ўзганинг фойдасига воз кечишга доир битимнинг ушбу моддада ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги ҳақида жамият бундай воз кечишнинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият ёзма равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларини амалга оширади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечгунига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар жисмоний шахсларнинг меросхўрларига ва жамиятнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг иштирокчиси бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда, унинг кредиторлари билан ҳисоб-китоб тугалланганидан сўнг қолган унга қарашли улуш, агар қонунчиликда ёки тугатилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тугатилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида тақсимланади.
(20-модданинг ўн бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида ушбу модданинг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмларида белгиланган улушнинг (улушнинг бир қисмининг) ўтиши ва тақсимланишига фақат жамиятнинг қолган иштирокчилари розилиги билан йўл қўйилиши назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг меросхўри томонидан мерос қабул қилингунига қадар жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг ҳуқуқлари васиятномада кўрсатилган шахс томонидан амалга оширилади, унинг мажбуриятлари эса шу шахс томонидан бажарилади, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса нотариус тайинлаган бошқарувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар фойдасига воз кечиш, улушнинг (улушнинг бир қисмининг) меросхўрларга ёки ҳуқуқий ворисларга ўтиши ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида улушнинг (улушнинг бир қисмининг) тақсимланиши учун жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган тақдирда, агар жамият иштирокчиларига мурожаат этилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ёки жамиятнинг уставида белгиланган бошқа муддат ичида жамиятнинг барча иштирокчиларининг ёзма розилиги олинган бўлса ёхуд жамият иштирокчиларининг бирортасидан ҳам розилик беришга ёзма раддия олинмаган бўлса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган тақдирда, агар жамиятга мурожаат этилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ёки жамият уставида белгиланган бошқа муддат ичида жамиятнинг ёзма розилиги олинган бўлса ёхуд жамиятдан розилик беришга ёзма раддия олинмаган бўлса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш (улушнинг бир қисми) очиқ кимошди савдоси орқали сотилганда, мазкур улушнинг (улушнинг бир қисмининг) олувчиси жамиятнинг ёки унинг иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, жамиятнинг иштирокчисига айланади.
(20-модданинг йигирманчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс (бундан давлат мустасно), агар шахс бунгача жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга эгалик қилмаган ёки улушнинг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, миноритар иштирокчиларга улушларини бозор қиймати бўйича ўзига сотишни ўттиз кун ичида таклиф этиши шарт. Жамиятнинг уставида ушбу таклиф жамият иштирокчиларига жамият орқали юборилиши назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамият иштирокчисининг ўзига тегишли улушини сотиши тўғрисида ўттиз кун ичида ёзма розилиги олинса, жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгаси таклиф этилган улушни сотиб олиши шарт.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар гарови
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўзига тегишли улушни (улушнинг бир қисмини) жамиятнинг бошқа иштирокчисига ёки, агар бу жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, жамиятнинг розилиги билан учинчи шахсга жамият барча иштирокчиларининг кўпчилик овози билан, агар бундай қарорни қабул қилиш учун жамиятнинг уставида бундан ҳам кўпроқ овозлар сони назарда тутилган бўлмаса, қабул қилинган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан гаровга қўйишга ҳақлидир. Ўз улушини (улушининг бир қисмини) гаровга қўйиш ниятида бўлган жамият иштирокчисининг овозлари овоз бериш натижаларини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) жамият томонидан олиниши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўзининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олишга ҳақли эмас, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган бўлса, жамиятнинг бошқа иштирокчилари эса уни олишни рад этса, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечиш рад этилган тақдирда, агар бундай розиликни олиш зарурлиги жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) олишга мажбур. Бунда жамият ўзининг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни таъсис этиш чоғида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини ўз муддатида тўлиқ миқдорда қўшмаган жамият иштирокчисининг улуши, шунингдек ушбу Қонун 15-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган пул товонини муддатида тақдим этмаган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият иштирокчисига улушнинг (мол-мулк жамият фойдаланишида бўлган муддатга) у қўшган ҳиссанинг қисмига мутаносиб равишдаги қисмининг ҳақиқий қийматини жамият тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида беришга мажбур. Улуш бир қисмининг ҳақиқий қиймати ҳиссани қўшиш ёки товонни тақдим этишнинг муддати ўтадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида улушнинг ҳиссанинг тўланмаган қисмига ёки пул товони суммасига (қийматига) мутаносиб қисми жамиятга ўтиши назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 20-моддаси ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг иштирокчилари улушнинг ўтиши ёки тақсимланишига розилик беришни рад этсалар, агар жамиятнинг уставига мувофиқ бундай розилик олиниши зарур бўлса, улуш жамиятга ўтади. Бунда жамият вафот этган жамият иштирокчисининг меросхўрларига, қайта ташкил этилган жамият иштирокчиси бўлган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисларига ёки жамият иштирокчиси бўлган тугатилган юридик шахснинг иштирокчиларига тегишинча вафот қилиш, қайта ташкил этилиш ёки тугатилиш кунидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёхуд уларнинг розилиги билан уларга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ жамият томонидан жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати унинг кредиторлари талабига биноан тўланган тақдирда, улуш ҳақиқий қийматининг жамият бошқа иштирокчилари томонидан тўланмаган қисми жамиятга ўтади, улушнинг қолган қисми жамиятнинг иштирокчилари ўртасида улар қўшган тўловга мутаносиб равишда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуш (улушнинг бир қисми) жамиятнинг иштирокчиси у жамият томонидан олиниши тўғрисида талабнома тақдим этган ёки ҳиссани қўшиш муддати ўтган ёхуд товон берилган ёки иштирокчини жамиятдан чиқариш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган ёки жамиятнинг исталган иштирокчиси улушнинг жамият иштирокчиси бўлган жисмоний шахсларнинг меросхўрларига (юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворисларига) ўтишига ёхуд унинг жамият иштирокчиси бўлган тугатилган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида тақсимланишига розилик беришни рад этган ёки жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати унинг кредиторлари талабига биноан жамият томонидан тўланган пайтдан эътиборан жамиятга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида, агар жамиятнинг уставида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, жамият улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди (устав капитали) миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) етишмаётган суммага камайтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Жамиятга қарашли улушлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятга қарашли улушлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш натижаларини аниқлаш, шунингдек жамият тугатилган тақдирда унинг фойдаси ва мол-мулки тақсимланаётганда ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятга қарашли улуш у жамиятга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланиши ёхуд жамиятнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки), агар бу жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахсларга сотилиши ҳамда тўлиқ тўланиши керак. Улушнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган қисмининг ҳақи жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) тегишлича камайтирган ҳолда тўланиши керак. Улушни жамият иштирокчиларининг улушлари миқдорлари ўзгарадиган тарзда жамият иштирокчиларига сотиш, улушни учинчи шахсларга сотиш, шунингдек улушни сотиш билан боғлиқ ўзгартишларни жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу моддада назарда тутилган, жамиятнинг уставига киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, улуш сотилган тақдирда эса, жамият томонидан сотилган улушнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга жамият иштирокчилари улушларининг ҳақини тўлаш якунларини тасдиқлаш ва жамиятнинг таъсис ҳужжатига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида тақдим этилиши керак.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Ундирувни жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига қаратиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредиторларнинг талабига биноан жамият иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирувни жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига (улушининг бир қисмига) қаратишга қарзларни қоплаш учун жамият иштирокчисининг бошқа мол-мулки етарли бўлмаганда фақат суднинг қарори асосида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирув жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига қаратилган тақдирда, жамият кредиторларга жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан мол-мулкига ундирув қаратилган жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати кредиторларга жамиятнинг қолган иштирокчилари томонидан, агар жамиятнинг устави ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарорида ҳақ тўлаш миқдорини аниқлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчисининг жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати ундирувни жамият иштирокчисининг қарзлари бўйича унинг улушига (улушининг бир қисмига) қаратиш тўғрисида жамиятга талаб қўйилган санадан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамият кредиторлари томонидан талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан уч ой ичида жамият ёки унинг иштирокчилари ундирув қаратилган жамият иштирокчиси бутун улушининг (бутун улуши бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўламасалар, ундирувни жамият иштирокчисининг улушига (улушининг бир қисмига) қаратиш уни очиқ ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Жамиятнинг фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамиятнинг жамият иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми (дивидендлар) уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Бунда дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Жамиятнинг фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлашдаги чеклашлар. Жамиятнинг фойдасини жамият иштирокчиларига тўлашдаги чеклашлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият қуйидаги ҳолларда ўз фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг бутун устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўлангунга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати тўлангунга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият қонунга мувофиқ тўловга қобилиятсизлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда шундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлса;
(26-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар шундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) ва захира фондидан кам бўлса ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(26-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўз иштирокчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчиларига фойдани тўлашга ҳақли эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар тўлаш пайтида жамият қонунга мувофиқ тўловга қобилиятсизлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда тўлов натижасида пайдо бўлса;
(26-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар тўлаш пайтида жамиятнинг соф активлари қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) ва захира фондидан кам бўлса ёки тўлаш натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(26-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин жамият ўз иштирокчилари ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Жамиятнинг захира фонди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ўзининг уставида назарда тутилган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг захира фонди ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда унинг зарарларини қоплаш ва жамият томонидан жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олиш учун мўлжаллангандир.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Жамият томонидан облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият облигацияларни қонунчиликда белгиланган тартибда чиқаришга ва жойлаштиришга ҳақли.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV БОБ. ЖАМИЯТДА БОШҚАРУВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Жамиятнинг бошқарув органлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият бошқарувининг олий органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгашини тузиш назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади. Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига ва, агар тузилиши жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);
(30-модда иккинчи қисми ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;
(30-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, унинг томонидан жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал этиши учун, шунингдек жамиятнинг ижро этувчи органи ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган муддатларда, лекин йилига камида бир марта ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамият фаолиятининг йиллик натижалари тасдиқланадиган жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш муддати белгиланиши керак. Жамият иштирокчиларининг мазкур умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кечи билан олти ой ичида ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган ҳолларда, шунингдек, агар бундай умумий йиғилишни ўтказишни жамиятнинг ва унинг иштирокчиларининг манфаатлари тақозо этса, бошқа ҳолларда ҳам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг жами камида ўндан бирига эга бўлган жамият иштирокчиларининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият кузатув кенгашининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) талабига биноан чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши зарур ҳолларда жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан унинг ташаббусига биноан чақирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан уч кун ичида мазкур талабни кўриб чиқиши ва жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан фақат қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабни тақдим этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартибига риоя этилган бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалардан бирортаси ҳам унинг ваколатлари жумласига кирмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан уч кун ичида бу талабни кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритиши шарт. Кузатув кенгаши уч кун ичида мазкур талабни кўриб чиқиши ва жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ёки ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалаларнинг бири ёки бир нечаси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирмаса ёки қонунчиликнинг талабларига мос бўлмаса, мазкур масалалар кун тартибига киритилмайди.
(32-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалар таърифига ўзгартишлар киритишга, шунингдек жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишнинг таклиф қилинган шаклини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари навбатдан ташқари умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалар билан бир қаторда, жамиятнинг ижро этувчи органи ўз ташаббуси билан унга, кун тартиби расмий равишда ўқиб эшиттириладиган кундан кечиктирмай, қўшимча масалалар киритишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бундай умумий йиғилиш уни ўтказиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан қирқ беш кундан кечиктирмай ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу Қонунда белгиланган муддат ичида жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни ўтказишни талаб қилаётган органлар ёки шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолда жамиятнинг ижро этувчи органи мазкур органлар ёки шахсларга жамият иштирокчиларининг манзиллари кўрсатилган рўйхатни тақдим этиши шарт. Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш харажатлари жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг исталган иштирокчиси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида уни ўтказишдан камида ўн беш кун олдин таклифлар киритишга ҳақлидир. Қўшимча масалалар, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирмайдиган масалаларни истисно этганда, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган қўшимча масалалар таърифига ўзгартириш киритишга ҳақли эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамият иштирокчиларининг таклифига биноан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг дастлабки кун тартибига ўзгартишлар киритиладиган бўлса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган усулда кун тартибига киритилган ўзгартишлар ҳақида жамиятнинг барча иштирокчиларини хабардор қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш чоғида жамият иштирокчиларига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот ва материаллар жумласига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг йиллик ҳисоботи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг йиллик ҳисоботлари ва йиллик бухгалтерия балансларини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ижро этувчи органларига, жамиятнинг кузатув кенгашига ва жамиятнинг тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзод (номзодлар) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа ахборот (материаллар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамият уставида жамиятнинг иштирокчиларини ахборот ва материаллар билан таништиришнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уларга ахборот ва материалларни жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юбориши шарт, кун тартиби ўзгартирилган тақдирда, тегишли ахборот ва материаллар ана шундай ўзгартиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юборилади. Кўрсатилган ахборот ва материаллар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилишидан олдин ўттиз кун мобайнида жамият ижро этувчи органининг биносида танишиш учун жамиятнинг барча иштирокчиларига тақдим этилиши керак. Жамиятнинг уставида ушбу моддада кўрсатиб ўтилганидан қисқароқ муддатлар назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг ушбу моддада белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонунда, жамиятнинг уставида ва унинг ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби ушбу Қонун, жамиятнинг устави ва ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этишга ҳақлидир. Жамият иштирокчиларининг вакиллари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани) кўрсатиши керак. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси билан берилади ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби ва «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қарорларни қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Жамиятнинг жамият иштирокчиларининг кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларини чекловчи таъсис ҳужжатларининг қоидалари ёки жамият органларининг қарорлари ҳақиқий эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни таъсис этиш пайтида жамиятнинг уставига биноан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан жамиятнинг уставига ўзгартишлар киритиш йўли билан жамият иштирокчилари овозларининг сонини аниқлашнинг бошқача тартиби белгилаб қўйилиши мумкин. Жамият уставининг бундай тартибни белгилаб қўювчи қоидаларини ўзгартириш ва чиқариб ташлаш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг рўйхатдан ўтмаган иштирокчиси (жамият иштирокчисининг вакили) овоз беришда иштирок этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган вақтда ёки, агар жамиятнинг барча иштирокчилари рўйхатдан ўтиб бўлган бўлса, олдинроқ очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонун 33-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ жамият иштирокчиларига хабар қилинган кун тартибидаги масалалар бўйичагина қарорлар қабул қилишга ҳақли, мазкур умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари қатнашаётган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай қарорларни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
(34-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорлари, агар жамиятнинг уставида қарорларни қабул қилишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси юритилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчилар умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорлар акс эттирилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси йиғилиш ўтказилганидан сўнг уч кундан кечиктирилмай умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилинадиган қарори
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.06.00 Телеграф алоқа]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори йиғилишни ўтказмай (кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш учун жамият иштирокчилари биргаликда ҳозир бўлмай) сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши мумкин. Бундай овоз бериш почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки узатиб бериладиган ва қабул қилинадиган хабарларнинг тўғри бўлишини ва уларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланишини таъминловчи бошқа алоқа воситасида ҳужжатларни айирбошлаш йўли билан ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиш чоғида ушбу Қонун 34-моддасининг иккинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари, шунингдек ушбу Қонун 33-моддаси биринчи, учинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларининг қоидалари уларда назарда тутилган муддатларга оид қисмида қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиртдан (сўров йўли билан) овоз бериш тартиби таклиф қилинаётган кун тартибини жамиятнинг барча иштирокчиларига хабар қилишнинг мажбурийлигини, жамиятнинг барча иштирокчилари овоз бериш бошлангунга қадар барча зарур ахборот ва материаллар билан танишиб чиқиши имкониятини, кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида таклифлар киритиш имкониятини, овоз бериш бошлангунга қадар жамиятнинг барча иштирокчиларига ўзгартирилган кун тартибини, шунингдек овоз бериш таомилининг тугаш муддатини хабар қилишнинг мажбурийлигини назарда тутган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан қарорлар қабул қилиниши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир иштирокчидан таркиб топган жамиятда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари ушбу Қонунга мувофиқ жамиятнинг устави билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши назарда тутилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш жамиятнинг устави билан жамият кузатув кенгашининг ваколатлари жумласига киритилган бўлса, жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
(38-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг кузатув кенгашини тузиш ва унинг фаолияти тартиби, шунингдек жамият кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини ва жамият кузатув кенгаши раисининг ваколатини тугатиш тартиби жамиятнинг устави билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг ҳамда коллегиал ижро этувчи органининг, унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг аъзолари ҳамда айни шу шўъба, тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
(38-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамият кузатув кенгашининг аъзоларига ҳақ тўланиши ва (ёки) уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Ҳақлар ва товонларнинг миқдорлари жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг жамиятнинг иштирокчилари бўлмаган аъзолари жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгаши аъзосининг овоз бериш ҳуқуқини ўзга шахсларга, шу жумладан кузатув кенгашининг бошқа аъзоларига ўтказишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
381-модда. Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак. Бунда мустақил аъзоликка номзодлар, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги уч йил ичида жамиятда ва (ёки) унинг аффилланган шахсларида ишлаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият устав фондининг (устав капиталининг) беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлган шахс. Бунда қайси шахслар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўша шахслар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг уставида ёки жамият умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси кузатув кенгашининг бошқа аъзолари билан бир қаторда ушбу Қонунда белгиланган тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади.
(381-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 январдаги ЎРҚ-814-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2023 й., 03/23/814/0036-сон — 2023 йил 20 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланади. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи унинг иштирокчилари бўлмаганлар орасидан ҳам сайланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасидаги шартнома жамият номидан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс сайланган умумий йиғилишдаги раислик қилувчи шахс томонидан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади.
(39-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун ва жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг фаолияти ва унинг томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби жамиятнинг ҳужжатлари билан, шунингдек жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият ижроия органининг ваколатлари шартномага кўра тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари жамият кузатув кенгаши томонидан, кузатув кенгаши мавжуд бўлмаганда эса, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамиятнинг уставида жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органини (бошқаруви, дирекцияси ва бошқаларни) тузиш назарда тутилган бўлса, бундай орган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамият уставида белгиланган миқдорда ва муддатга сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг аъзоси этиб фақат жисмоний шахс сайланади, у жамиятнинг иштирокчиси бўлмаслиги мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи жамиятнинг устави билан ўз ваколатлари жумласига киритилган ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг раиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг фаолияти ва унинг томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби жамиятнинг ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг аъзоси овоз бериш ҳуқуқини ўзга шахсларга, шу жумладан жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг бошқа аъзоларига беришига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Жамиятни бошқариш органларининг қарорлари устидан шикоят бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, агар ариза берган жамият иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва (ёки) қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса, шикоятга сабаб бўлган қарорни ўз кучида қолдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгашининг, жамият яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг, жамият коллегиал ижро этувчи органининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг, жамият устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчисининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори жамият ана шу иштирокчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
(41-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг, жамият коллегиал ижро этувчи органи аъзоларининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб ҳалол ва оқилона ҳаракат қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзолари унга ўзларининг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар учун, агар қонун ҳужжатларида бошқа асослар ва жавобгарлик миқдорлари кўрсатилган бўлмаса, жамият олдида жавобгар бўладилар. Бунда жамиятга зарар етказилишига олиб келган қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда иштирок этмаган жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органининг аъзолари жавобгар бўлмайдилар.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг, жамият коллегиал ижро этувчи органи аъзоларининг жавобгарлиги асослари ва миқдорини аниқлашда иш муомаласи одатлари ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлар эътиборга олинмоғи лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ёки унинг иштирокчиси жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси томонидан жамиятга етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда жамият директорининг ёки коллегиал ижро этувчи органининг айби қонунчиликда белгиланган тартибда исботланса, жамиятнинг кредиторлар олдидаги қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 январдаги ЎРҚ-814-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2023 й., 03/23/814/0036-сон — 2023 йил 20 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V БОБ. ЖАМИЯТНИНГ БИТИМ ТУЗИШДАН МАНФААТДОРЛИГИ. ЙИРИК БИТИМЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Жамиятнинг битим тузишдан манфаатдорлиги
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим тарафлари ҳисоблансалар ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ифодаласалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахс акцияларининг (пайлари, улушларининг) йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлсалар (ҳар бири алоҳида-алоҳида ёки жамланган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахснинг бошқарув органларида лавозим эгаллаб турган бўлсалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жамиятнинг уставида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жамиятнинг битим тузишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) аффилланган шахслари акцияларининг (пайлар улушларининг) йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган юридик шахслар тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган юридик шахслар тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар тузилишидан манфаатдор деб эътироф этилиши мумкин бўлган тузиладиган ёки тахмин қилинадиган битимлар тўғрисидаги ахборотни жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг эътиборига етказишлари керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни жамият тузиши тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар битим жамият билан бошқа тараф ўртасида, битим тузилишидан манфаатдор шахс ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ шундай шахс деб эътироф этиладиган пайтга қадар бўлган, одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузилган бўлса, манфаатдорлик бўлган битимни тузиш ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини талаб қилмайди (жамият иштирокчиларининг кейинги умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар қарор талаб қилинмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатдор шахс жамият олдида ўзи томонидан жамиятга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш жамиятнинг устави билан унинг ваколатлари жумласига киритилиши мумкин, битим ёки битимнинг предмети бўлган мол-мулкнинг қиймати бўйича ҳақ тўлаш суммаси жамиятнинг охирги ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган мол-мулки қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Йирик битимлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса – таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизигачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин. Бунда кузатув кенгашининг айби билан йирик битим тузилиши натижасида етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши умумий йиғилиш олдида жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI БОБ. ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг уставида жамиятнинг тафтиш комиссиясини тузиш (тафтишчисини сайлаш) назарда тутилиши мумкин. Жамиятнинг иштирокчиси бўлмаган шахс ҳам жамият тафтиш комиссиясининг аъзоси (тафтишчиси) бўлиши мумкин.
(45-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) вазифасини жамият билан, жамият кузатув кенгашининг аъзолари билан ишончли бошқарувчи билан, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини бажарувчи шахс билан, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзолари ва жамиятнинг иштирокчилари билан мулкий манфаатлар билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти амалга ошириши мумкин.
(45-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзолари жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари (тафтишчиси) бўлишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) жамият иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг сони жамиятнинг уставида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг ташаббусига, иштирокчилар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг жами камида ўндан бир қисмига эга бўлган жамият иштирокчиларининг талабига биноан бир йиллик ёки бошқа давр учун фаолият якунларига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) талабига биноан жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзолари, шунингдек жамиятнинг ходимлари оғзаки ёки ёзма шаклда зарур тушунтиришлар беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) жамиятнинг йиллик ҳисоботларини ва бухгалтерия балансларини улар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқлангунига қадар мажбурий тартибда текширишдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) иш тартиби жамиятнинг ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
451-модда. Ички аудит хизмати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан кўп бўлган, давлат улуши эллик фоиз ва ундан ортиқ бўлган масъулияти чекланган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Кредит ташкилоти бўлган жамиятда ички аудит хизмати нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилади. Жамиятнинг кузатув кенгаши ички аудит хизматини ташкил этади ва унинг ходимларини тайинлайди. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
(451-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 108-моддасининг биринчи қисми, «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон қарори билан тасдиқланган Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-параграфи (рўйхат рақами 3412, 2023 йил 11 январь).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит хизмати жамиятнинг ижро этувчи органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонунчиликка, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижро этувчи органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
(451-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низом.
(451-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқлангагн Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Жамиятнинг аудиторлик текшируви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия ҳисоботлари тўғрилигини, бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш учун жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан қонунчиликда белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти жалб этилади.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
(48-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва қўшимчалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият муассислари йиғилишининг жамиятни ташкил этиш ва жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни, шунингдек жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа қарорларни ўз ичига олган баённомаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг ўз балансида турган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомлар;
(48-модда биринчи қисми еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 23 июлдаги ЎРҚ-104-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият иштирокчилари умумий йиғилишларининг, жамият кузатув кенгаши, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи ва жамиятнинг тафтиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
(48-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни ўзининг ижро этувчи органи жойлашган ерда ёки жамият иштирокчиларига маълум бўлган ва улар учун қулай бўлган бошқа жойда сақлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII БОБ. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Жамиятни қайта ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан жамият ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни қайта ташкил этиш қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият, бирлаштириш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳолларини истисно этганда, қайта ташкил этиш натижасида тузиладиган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият унга бошқа жамиятни бирлаштириш шаклида қайта ташкил этилганда улардан биринчиси юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига бирлаштирилган жамият фаолияти тугатилгани ҳақида ёзув киритилган пайтдан эътиборан қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этиш натижасида тузилган жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта ташкил этилган жамиятларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни киритиш, шунингдек уставга киритилган ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(49-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 44-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3, 4-боблари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан, жамият қўшиб юбориш ёки бирлаштириш шаклида қайта ташкил этилганда эса бу ҳақда қўшилишда ёки бирлаштиришда иштирок этаётган жамиятлардан охиргиси томонидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият бу ҳақда жамиятнинг ўзига маълум барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши ва қабул қилинган қарор ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт. Бунда жамият кредиторлари ўзларига хабарномалар юборилган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ёки қарор қабул қилингани тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан илгари тугатилишини ёки бажарилишини ва кўрган зарарларининг ўрни қопланишини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этиш натижасида тузилган жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этилган жамиятларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни киритиш ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган тартибда кредиторлар хабардор қилинганлигининг далиллари тақдим этилган тақдирдагина амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир неча жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўтказиш йўли билан янги жамиятни ташкил этиш жамиятларнинг қўшиб юборилиши деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ана шундай қайта ташкил этиш тўғрисида, қўшиб юбориш шартномасини ва қўшиб юбориш натижасида тузилаётган жамиятнинг уставини тасдиқлаш тўғрисида, шунингдек топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшиб юбориш натижасида ташкил этилаётган жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан имзоланган қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома устав билан биргаликда унинг таъсис ҳужжати ҳисобланади ҳамда у Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва ушбу Қонун билан таъсис шартномасига қўйиладиган барча талабларга мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан ана шундай қайта ташкил этиш тўғрисида ва қўшиб юбориш шартномасини, қўшиб юбориш натижасида ташкил этилаётган жамиятнинг уставини ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, қўшиб юбориш натижасида ташкил этилаётган жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган жамиятлар иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилишида амалга оширилади. Бундай умумий йиғилишни ўтказиш муддатлари ва тартиби қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятлар қўшиб юборилганда, улардан ҳар бирининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, бу топшириш далолатномаларида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қўшиб юбориш натижасида ташкил этилган жамиятга ўтади.
(50-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Топшириш далолатномаларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51-моддасида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Жамиятни бирлаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир ёки бир неча жамиятни уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни бирлаштириш деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этишда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, бирлаштириш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади, бирлаштирилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши эса, топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлаштиришда иштирок этувчи жамиятлар иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилиши бирлаштирилаётган жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамиятнинг иштирокчилари таркиби ўзгариши, уларнинг улушлари миқдорларини белгилаш билан боғлиқ ўзгартишларни, бирлаштириш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа ўзгартишларни киритади, шунингдек зарурат бўлганда бошқа масалаларни, шу жумладан бирлаштирилаётган жамиятнинг органларини сайлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади. Бундай умумий йиғилишни ўтказиш муддатлари ва тартиби бирлаштириш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир жамият бошқасига бирлаштирилганда топшириш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бирлаштириб олаётган жамиятга ўтади.
LexUZ шарҳи
Топшириш далолатномаларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51-моддасида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Жамиятни бўлиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янгитдан ташкил этилган жамиятларга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни бўлиш деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, жамиятни бўлиш тартиби ва шартлари тўғрисида, янги жамиятларни ташкил этиш ва бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлиш натижасида тузилаётган ҳар бир жамиятнинг иштирокчилари таъсис шартномасини имзолайдилар. Бўлиш натижасида ташкил этилаётган ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамиятнинг уставини тасдиқлайди ва унинг органларини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият бўлинганда унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиш балансига мувофиқ бўлиш натижасида ташкил этилган жамиятларга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Бўлиш балансини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51-моддасида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Жамиятни ажратиб чиқариш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этилаётган жамиятни тугатмасдан, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказган ҳолда бир ёки бир неча жамиятни ташкил этиш жамиятни ажратиб чиқариш деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари тўғрисида, янги жамиятни (янги жамиятларни) ташкил этиш тўғрисида ва бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади, ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамият иштирокчилари таркибининг ўзгариши, уларнинг улушлари миқдорлари аниқланиши билан боғлиқ бўлган ўзгартишларни ва ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган бошқа ўзгартишларни киритади, шунингдек зарурат бўлган тақдирда ўзга масалаларни, шу жумладан жамиятнинг органларини сайлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг иштирокчилари таъсис шартномасини имзолайдилар. Ажратиб чиқарилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши унинг уставини тасдиқлайди ва жамиятнинг органларини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг ягона иштирокчиси қайта ташкил этилаётган жамият бўлса, унинг умумий йиғилиши жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг уставини ва бўлиш балансини тасдиқлайди, ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг органларини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятдан бир ёки бир неча жамият ажратиб чиқарилганда қайта ташкил этилган жамият ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисми бўлиш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Бўлиш балансини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51-моддасида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Жамиятни қайта тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилоти этиб қайта тузилишга ҳақлидир.
(54-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тузиш шаклида қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, қайта тузиш тартиби ва шартлари тўғрисида, жамият иштирокчиларининг улушларини қайта тузиш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг акцияларига (улушлари, пайларига) айирбошлаш тартиби тўғрисида ва ана шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида, шунингдек топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тузиш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ана шундай юридик шахслар тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ унинг органларини сайлаш тўғрисида қарор қабул қиладилар ва тегишли органга қайта тузиш натижасида ташкил этилаётган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишни топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият қайта тузилганда, қайта ташкил этилган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, бу топшириш далолатномаларида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта тузиш натижасида ташкил этилган юридик шахсга ўтади.
(54-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
LexUZ шарҳи
Топшириш далолатномаларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51-моддасида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Жамиятни тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият ушбу Қонун ва жамият устави талаблари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тугатилиши мумкин. Жамият қонунчиликда назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 98-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда фаолиятининг тугатилишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш ҳамда тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори жамият кузатув кенгашининг, ижро этувчи органининг ёки иштирокчисининг таклифига биноан қабул қилинади.
(55-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва юридик шахсларни тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(55-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.
(55-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра жамиятни тугатиш ушбу жамият молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида унинг фаолияти тикланмаган тақдирда амалга оширилади. Бунда тугатувчи тайинланмайди, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-592-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 03/19/592/4144-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятни тугатишда тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини бошқарувчи органнинг вакили киритилади.
(55-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 декабрдаги ЎРҚ-127-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 506-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятни тугатиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(55-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тoшкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 6 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element