27.05.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2459
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 27.05.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2459
Date of entry into force
03.06.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Металл ва нометалл ноорганик қопламалар ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2459]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Металл ва нометалл ноорганик қопламалар ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 14 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 31-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Металл ва нометалл ноорганик қопламалар ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар металл ва нометалл ноорганик қопламалар ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар металл ва нометалл ноорганик қопламалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар биноларни ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланиш ва таъмирлашда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилотлар ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлишлари лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ходимларни ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотларни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ходимлар Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 248-модда) ва Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи умумий касб ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1877, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 486-модда) мувофиқ якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга эга бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналарда, шунингдек хавфи юқори бўлган ишларда банд бўлган ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ташкилот раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ташкилот хоналари ва иш ҳудудидаги ҳарорати, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хоналарнинг ҳарорати, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ташкилотларда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш чизмаси ташкилотларнинг кириш, чиқиш, иш участкалари ва цехларининг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ташкилотнинг ҳудуди кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоғи билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан ва карнизлари эса музлардан тозалаб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ташкилотларнинг ҳудуди ГОСТ 12.4.009-83 «Объектларни ҳимоялаш учун ёнғин техникаси. Асосий турлари. Жойлашиши ва хизмат кўрсатилиши» талабларига мос келувчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ташкилот ҳудуди ҳар куни тозаланадиган, шунингдек дезинсекция, дезинфекция ва дератизация қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ҳовлидаги ҳожатхоналар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган бўлиши ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ходимлар учун алоҳида чекиш жойлари белгиланиб, махсус идишлар қўйилиши ва «Чекиш жойи» деган ёзув билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар, иншоот ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши лозим.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ишлаб чиқариш биноларининг ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваМ 0294-11 «Иш жойидаги ҳаводаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдорининг гигиеник меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларининг нам хоналарида ҳамда иссиқ ўтказувчи полларида (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал берувчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Дарвозалар баландлиги фойдаланилаётган транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан баланд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки мартадан (баҳор ва кузда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаш жараёнлари вақтида ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º C, ўртача оғир ишда 17º C ва оғир ишда 16º C дан паст бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ходимларнинг исиниши учун хоналардаги ҳарорат 22о C дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тебранишни камайтириш учун, унинг манбалари (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Хоналарда шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибда ҳимоя қилувчи воситалардан ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(13-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш оқова сувлари ташқи оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига етиб келгунга қадар зарарли моддалардан тозаланиши керак.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ва сув қувурлари бўлмаганда, махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ичимлик суви О`zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ичимлик сувининг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими бўлмаганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг бўлишига рухсат этилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар билан тўсиб қўймаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ёритиш воситалари кўзни қамаштиришидан сақлаш учун чоралар кўрилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ташкилотларда маиший ва овқатланиш хоналари ҳамда тиббий пунктлар бўлиши керак. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши лозим.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Кийим алмаштириш ва ювиниш хоналари, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони ташкилотнинг умумий контингент сони ҳисобига олинган ҳолда белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Ташкилот атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши ва ушбу идишлар бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий талаблар

101. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Технологик жараёнларни амалга оширишда иш бажарадиган дастгоҳ ва механизмлар кетма-кетлиги блокировка тизими билан таъминланган бўлиши зарур. Авария ҳолатида бирор бир механизм тўхтаб қолса, барча дастгоҳ ва механизмларнинг тўхташи назарда тутилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда улар ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ ва ўчиб-ёнувчи лампа) механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Линия тўхтагандан сўнг, овозли ва ёруғлик сигнали бермасдан уни ишга тушириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Технологик жараёнлар соз асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар ҳамда ишга туширувчи аппаратлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ишлаб турган ускуналар жойлашган жойлар зарур тўсиқлар, ҳимоя ва сақловчи мосламалар ҳамда қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Иш жойларига ва ишлаб чиқариш биноларига бегона шахслар кириши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ёнғин ва портлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва мазкур Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Портлашнинг олдини олиш учун машина ва агрегатларнинг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Коллектордан чиқадиган суюқлик миқдори ва инерция натижасида статик ток ҳосил бўлишини ҳисобга олган ҳолда коллектор сим орқали ерга уланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ишлаб чиқариш биноларига (омборхона, цех, лаборатория, участка ва бошқа) ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Цехларда (бўлимларда, омборхоналарда, устахоналарда, лабораторияларда ва бошқа иш участкаларида) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича, шунингдек ёнғин ўчириш анжомларининг соз ҳолда бўлишига шу бўлинмаларнинг бошлиқлари ёки бошлиқ вазифасини бажарувчи ходимлари масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқариш бинолари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинларни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда ва ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Қўлда ясалган, автоматика тизими носоз бўлган ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маиший иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Электр энергиясидан фойдаланишда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Электр хўжалиги учун масъул ходим кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича ташкилотда тузилган комиссияда билим синовидан ўтиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар ёнмайдиган қилиб монтаж қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан ва электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматура билан қопланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Ток узатилмаганлиги сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Электр аппаратлари ва агрегатларининг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида олти ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва ерга уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Ташкилотнинг барча турдаги бинолари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Қопламаларни ишлаб чиқариш ва металларга кимёвий ишлов беришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Қопламаларни ишлаб чиқариш ва металларга кимёвий ишлов бериш технологик жараёнларини лойиҳалаш, ташкил этиш ва олиб боришда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарли ва ёнғин учун хавфли моддаларни зарарли, зарарсиз ва ёнмайдиган моддаларга алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
организмга зарарли таъсир кўрсатувчи моддалар ва эритмалар билан бевосита ишлашнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари манбаи ҳисобланган технологик жараёнларни амалга оширишда ускуналарни автоматлаштириш, механизациялаштириш ва герметиклаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Технологик ускуналар, жиҳозлар ва бошқа электр ускуналар ишлаш жараёнида статик электр ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳолларда заминлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Органик эритмалар билан ёғсизлантиришда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тортувчи-сўриб олувчи вентиляцияли ва ёнғинни ўчириш воситалари ўрнатилган алоҳида бинода амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик усулда бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антистатик қўшимчали эритмалар қўлланилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бошлашдан олдин эритмалар аралаштириб олиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Қўлда артиб ёғсизлантиришда статик электр тўпланмайдиган ип-газлама матодан (салфетка ва тампон) фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Хлорли углеводородда ёғсизлантириш герметикланган ускуналарда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Бинода ёғсизлантириш учун органик эритмалар смена эҳтиёжидан ошмаган миқдорда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Иш тугагандан кейин ишлатилган артиш матоси зич ёпиладиган металл қутиларга солиб, махсус жойга чиқариб ташланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Электрокимёвий ёғсизлантиришда эритма юзасидаги кўпик вақти-вақти билан олиб ташланиши ва учқун чиқишининг олдини олиш учун чоралар кўрилиши керак. Бунда кўпик металдан ишланган ва ишқорли муҳитга чидамли асбоб билан олиб ташланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Ёнувчи ишқор концентрацияли эритма ва ишқорли қуйма билан ишлаганда огоҳлантирувчи эритмани ваннадан тўкиш учун қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юклашдан олдин деталлар ва асбобларнинг сиртидаги сувлар қуритилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эритмани тўғрилашдан олдин қуйма қотгунга қадар 100° C гача совутилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишқор махсус асбоб (тешикли челак ва сетка) билан ваннада эритилиши ва қориштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ванна тубигача етадиган трубка орқали ишқорли эритмани қўшиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эритмали ваннада ишлаганда ишқор кузатиб турилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий оксидлаш ваннасини ишга тайёрлашда ишқорнинг ванна юзасида ва тубида қотиб қолган қобиғи бузиб чиқилиши ва эритма керакли ҳароратга келгунга қадар иситилиб аралаштирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Ажралиб чиқадиган зарарли буғлар ходимларга таъсирини камайтириш учун қуйидаги ишлар бажарилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий ишлов бериш кислоталарига кўпиртирувчи ёки кимёвий ишлов бериш ингибиторларини қўшиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хромлашда электролитларга хромин қўшимчаси қўшиш ёки ванна ойнаси шиша ёки ғовак шарчали пластмасса билан қопланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алюминийли қотишмалар олтингугурт кислотали ва хром кислотали оксидлаш ваннаси сатҳини пенопласт билан қопланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Электрсайқаллаш жараёнларини ўтказишда қуйидаги чоралар кўрилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штангларни туташувига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларни қаттиқ бирикишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваннада ишлаш вақтида деталларни юклаш, тушириш ва силкитмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вентиляция тўхтаб қолганда электрсайқаллашни тўхтатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Магнийли ва титанли қотишмаларни кимёвий қайта ишлашда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магнийли деталларни эритилган ишқорга солмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магнийли қотишмаларга кимёвий ишлов бериш эритмаларида азот кислотаси концентрацияси 50 г/л дан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қалай миқдори юқори бўлган титан қотишмаларини ишқор эритмаларида қайта ишламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
титан ва унинг қотишмасини тутаётган азот кислотаси билан тўқнашишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида азот кислотаси бўлган эритмада титанга кимёвий ишлов беришда ишлов берилаётган деталь юзаси билан эритма ҳажми мутаносиблигига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пўлатдан тайёрланган технологик асбоб-ускуналардан (илмоқ, сетка ва бошқалар) фойдаланмаслик ва пўлат илмоқларни полимер материаллар (полиэтилен, фторипласт ва полихлорвинил) билан изоляциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магний ва титандан бўлган буюмлар қайта ишланадиган биноларда кислота ва ишқорларни сақламаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Магний ва унинг қотишмасини сув, тетрахлорли ўт ўчиргич ва карбонат кислота билан сўндириш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Ёнаётган титанни ўчириш учун сув, карбонат кислота, азот, тўрт хлорли карбонат ва қум ишлатмаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Қайта ишланган цианидли туз эритмалари, тозалашдан кейинги чўкмалар ва ювишда ишлатилган сув кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тозалаш иншоотларида зарарсизлантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Ишловдан ўтган кислота ва ишқор эритмалари оқар сувга ташланишидан олдин нейтраллаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Кимёвий ва электрокимёвий ишлов бериш ванналари ён деворларида сўриш туйнуклари ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Юқори ҳароратда ишлайдиган ваннадаги маҳаллий тортувчи вентиляция ванна иситилишидан олдин ёқилиши ва тўлиқ совутилгандан сўнг ўчирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Таркибида хавфлилиги 1 ва 2-тоифали моддалар бўлган ванналар, шунингдек ишлаш чоғида кислота ва ишқорларнинг юқори концентрацияси бўлган туман ажралиб чиқадиган эритмали ванналар (хромлаш ваннаси, титанга, алюминга кимёвий ишлов бериш, оксидлаш ва фосфатлаш ваннаси) қопқоқ ва қуювчи асбоблар (сифон ва насос) билан жиҳозланган бўлиши ва эритмаларнинг иситилиши автоматик тарзда тартибга солиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Цианидли электролит ванналар қопқоқ ва қулф билан жиҳозланиши зарур. Ванналарнинг қопқоқлари ишлаш вақтида ёпилиши, иш тугагандан сўнг ва танаффусда ванналар қопқоқлари ёпилиб қулфланиши лозим. Калитлар цех бошлиғига ёки унинг ўринбосарига топширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Автоматик ва ярим автоматик линиялардаги цианидли электролит ванналарга иш вақтидан ташқари унга ўтиш имконини бермайдиган тўсиқлар билан жиҳозланган бўлса, қопқоқларни ўрнатмасликка рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Электрокимёвий жараёнларни бажаришда токдан шикастланмаслик учун қуйидаги чоралар кўрилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штанглар ванна корпусидан ишончли изоляцияланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларни ортиш, тушириш, контактларни тўғрилаш ва штангларни тозалаш ўчирилган токда амалга оширилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Сачраш юзага келган тақдирда, эритмаларни қуруқ муз билан совутмаслик керак. Ванналар совутиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Илиш асбоблари кислота ва ишқорга чидамли материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Ваннага тушиб кетган деталларни ваннадан кучланишни ва иситгични ўчирган ҳолда узун дастали белкурак, илмоқ ва магнит ёрдамида олиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Цианидли ванналарда қўлланиладиган инструментлар фарқланадиган рангда бўялган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Анодлар ваннадан чиқариб олиниб, сув билан ювиб ташлангандан сўнг тозаланишини зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Ускуна таъмирлашдан олдин нам ҳолатда тозаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Ускунани қисмларга ажратиш, тозалаш ва таъмирлашда қўлланиладиган барча инструмент ва асбоб-ускуналар иш тугагандан сўнг, зарарсизлантирилиши ва ювилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Ишчилар таъмирлаш ишларига киришишдан олдин, хавфсиз ишлаш усуллари бўйича йўл-йўриқ билан таништирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Мой ва мойлаш билан ишлов бериладиган қисмлар бошқа ишлаб чиқариш жараёнларидан изоляцияланган бўлиши ва ёнғинни ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва чиқиндиларни сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни транспорт воситаларида ташишда юк ташиш қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотнинг ҳажми мазкур ишни бажарувчи қурилманинг паспортида кўрсатилган ўлчамларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Омборхонада устма-уст тахланган ёки юк идишлари жавонлар оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Омборхонанинг деворлари бўйлаб ўралган ҳар бир жавонда олти тахламгача бўлган миқдорда хом ашё, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни сақлаш лозим. Тахламлар оралиғидаги масофа 0,5 м дан, ён томон майдонлардаги тахламлар билан оралиғи эса 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Чиқиндиларни инвентаризация қилиш, шунингдек уларнинг турлари бўйича хавфлилик даражасини белгилаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Ташкилотларда чиқиндилар билан ишлашга оид йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Иккиламчи хом ашёлар ташкилотга инфекцияга қарши дориланган ва боғламларга ўралган ҳолда қабул қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Иккиламчи хом ашё боғламларини ёпиқ омборхоналарда ёки қаттиқ қопламали соябонли майдонларда сақлаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Очиқ сақлаш майдонлари атроф ҳудудига нисбатан 0,2 м дан кам бўлмаган ҳолда баланд ва 0,5 м дан кам бўлмаган ҳолда ёнмайдиган девор билан ўралган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Иккиламчи хом ашё тахламлари баландлиги 5 м дан ва ҳар бир тахлам ўлчами 0,25 х 0,15 м дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Қути ва қоплардаги юклар омборхонада ағанамайдиган ва сурилиб кетмайдиган қилиб устма-уст тахланган бўлиши лозим. Қўлда тахланганда унинг баландлиги 3 м дан, юк кўтариш механизми ёрдамида тахланганда эса 6 м дан ошмаслиги лозим. Энг юқоридаги қоп билан шип орасидаги масофа камида 1 м бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Чиқиндиларни йиғиш жойи цехлардан камида 50 м узоқликда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Юк сақланадиган омборхона ва майдончалар ҳудудининг кириш жойларида транспорт воситаларнинг ҳаракат йўналиши ҳамда юкларни ортиш ва тушириш жойлари кўрсатилган схемалар осиб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Омборхоналардаги белгиланган нормадан ортиқ бўлган юкларни ташиш ва тахлаш билан боғлиқ бўлган барча ишлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Кимёвий моддалар махсус жиҳозланган бинода (омборхонада) кимёвий таъсир хусусиятига кўра боғлиқлиги бўйича алоҳида жойларда сақланиши зарур. Омборхоналарда ҳар хил кимёвий моддалар биргаликда сақланиши учун уларнинг рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Ҳар бир кимёвий модда техник кўрсатмалар талаблари ҳисобга олинган ҳолда сақланиши лозим. Кимёвий моддаларни очиқ ҳолда (тарада) сақлаш тақиқланади. Тараларда ёзув, этикетка ёки модда номи туширилган ёрлиқ, техник талаблар кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Кислота сақлаш хоналарида фавқулодда ҳолатда кислота, сув, оҳак эритмаси ёки тўкилган кислотани нейтраллаш учун сода ва ҳимоя воситалари учун захира идишлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Кислотали резервуар ва идишларда «Хавфли кислота» ёзуви ва кислотанинг номи ёзилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Кислота учун резервуарларга бензин, керосин, ёғ ва спирт тушишига йўл қўймаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Ушлагичли саватларга ёки ёғоч панжарали қутига қадоқланган кислотали бутилкаларни гуруҳлари бўйича 2 — 4 қатор қилиб, ҳар бир гуруҳда 100 донадан кўп бўлмаган ҳолда сақлаш зарур. Гуруҳлар орасидаги ўтиш йўлагининг кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Бутилкалар хлорли кальций эритмаси шимдирилган материал билан қопланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Кислоталарни бошқа кимёвий моддалар ва материаллар билан биргаликда сақламаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Қаттиқ ўювчи натрий (ўювчи калий) темир барабанларда, суюқ ўювчи натрий (калий) — темир банка, идиш (бак), барабанларда, ёзда эса шиша бутилкаларда юмшоқ қатлам билан панжараланган ҳолда сақланиши лозим. Ўювчи натрийли идишларда «Хавфли — ўювчи натрий» (ўювчи калий) ёзуви бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Цианидли бирикмалар ва кислоталарни биргаликда сақламаслик керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Деталларга кимёвий ишлов беришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Деталларни кимёвий ишлов бериш усули билан тозалашда ишлов бериш ва ювиш ванналари ёнма-ён жойлаштирилиши керак. Бунда ювиш ванналари ўртасидаги оралиғи полга эритма тушишини олдини олиш учун резина тўсиқ билан тўсилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Деталларга кимёвий ишлов бериш усулида ювиш ванналари оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига берк қувурлар орқали уланган бўлиши лозим. Эритгичларни очиқ тарновлар ва ариқчалар орқали оқизиш тақиқланади.
(194-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Ювиш ванналари жойлашган жойдаги пол ёғочли катак-катак панжаралар билан қопланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Деталга кимёвий ишлов берувчи ишга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг кириши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Тўкилган ва ишлатилган аралашмалар (кислота) зарарсизлантирилгандан сўнг оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизилиши керак.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Деталларга иситилган кислоталар билан ишлов беришда унинг ҳарорати 35°C дан ва олтингугурт кислотасида 65°C дан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Кимёвий ишлов бериш усулида тозаланадиган деталлар қуритилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Ҳар бир ювиш ваннасида ундан фойдаланиш, аралашма таркиби ва ҳарорат режими кўрсатилган жадвал бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Юқори ҳароратгача қиздириладиган аралашмали, агрессив аралашмали, шунингдек ён томонлама сўрғичларсиз узоқ технологик жараёнда бўладиган ювиш ванналари қопқоқлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Кислоталарни, ишқорларни, тузларни эритиш ва эритмаларни зарарсизлантирувчи баклар, тўплагичлар ва ўлчагичлар қопқоқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Ювиш ванналарини кўчириш ва ўрнатиш, хоналардан чиқиндиларни чиқариш ишлари механизация ёрдамида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Барабан ва бошқа идишлардан туз ва ишқорларни тушириш механик ва гидравлик қурилмалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Ювиш ванналарига катта миқдордаги хавфли суюқликларни бериш ишлари насослар ёки вакум-насослар билан, шунингдек комбинациялашган усулда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Ювиш ваннасини иситиш, ҳароратни назорат қилиш, деталларни ювиш ваннасига ботиришдан олдин иситиш, гидрид натрий генераторига газ бериш, каустик эришига қараб генератор ҳолатини тўғрилаш ишлари махсус автоматлаштирилган ускуналарда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Деталларни кимёвий ишлов бериш усуллари билан тозалашда эритмалар унинг таркибий қисмлари кимёвий текширувдан ўтказилганидан сўнг тайёрланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Аралашма кимё муҳандиси ёки уста бошчилигида, ходимга аралашма таркиби, таркибий қисмлари миқдори, солиш кетма-кетлиги ва тайёрланишини назорат қилиш ишлари ҳақида берилган ёзма кўрсатма асосида тайёрланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Кислоталарни, ишқорларни ва тузларни кўтариш ва жойини ўзгартириш махсус аравалар ёки мосламалар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Кимёвий модда идишларининг қопқоғи махсус мосламалар билан очилиши лозим. Қадоқлаш, тортиш, кимёвий моддаларни эритиш ва аралашмани ювиш ваннасида аралаштириш ишлари ҳам махсус мосламалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Бутилкага суюқлик қуйишдан олдин ҳаво чиқарадиган найчали ёпиқ воронка қўйиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Аралашмаларни тайёрлашда ювиш ваннасини сув билан тўлдириш, азот ёки фосфор кислотасини қуйиш ва шундан сўнг, олтингугурт кислотасини қуйиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Юқори концентрацияли азот кислотаси билан иш олиб бориладиган жойларда қуруқ буюмлар бўлмаслиги лозим, улар олиб қўйилиши ёки сув билан ҳўл қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Деталлар илиш мосламаларига илинганда, улар ювиш ваннасига тушиб кетишининг олдини олиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Илиш мосламалари (илгаклар ва саватлар) мустаҳкам ва қулай бўлиши ҳамда кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли материаллардан тайёрланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Мосламаларга деталларни маҳкамлаш ишончли бўлиши лозим. Мосламаларга маҳкамланган деталларнинг ишончлилиги ювиш ваннасидан ташқарида силкитиб кўриб текширилади. Ювиш ваннаси устида деталлар илгакка маҳкам осилганлигини текшириш учун уларни силкитиб кўриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Деталь ювиш ваннасига тушиб кетган ҳолларда, деталь ток ва қиздиргич ўчирилгандан сўнг махсус мосламалар ёрдамида олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Ювиш ваннасига деталларни солиш ва олиш ишлари силтамасдан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига (қурилмаларига) қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Ускуналарнинг конструкцияси ГОСТ 12.2.003 — 91 «Ишлаб чиқариш жиҳозлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари»га мувофиқ бўлиши ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган ускуналар соз ҳолатда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Ускуналарнинг конструкциясида унинг таркибий қисми бўлган буғ ўтказгичлар ва электр симларининг зарарланиш хавфи бартараф этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Ускуналарнинг конструкция қисмлари ходимларнинг жароҳат олишига сабаб бўладиган ўткир бўғинли, ҳошияли ва тиканли бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Ускуналарнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари унинг корпусида жойлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Ускуналарнинг иш жараёни кузатиладиган жойларнинг панжаралари тез ечиладиган (қопқоқ, люк, шит, тўр) ёки тез очиладиган бўлиши керак. Панжаралар, эшиклар, шитлар очилганида автоматик равишда ускуналар ишини тўхтатиш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Ускуналарни кузатиш ва ҳолатини текшириш ишлари ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида олиб борилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Хавфли жойларда муҳофазалаш қурилмалари ва ҳимоя воситалари бўлмаган жиҳозларда ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Бузилган жиҳоз устига унда ишлаш мумкин эмаслигини билдирувчи ва огоҳлантирувчи белги қўйилиши лозим. Қурилмада уни таъмирлаш ишлари тугатилмагунига қадар ишга тушиб кетишига йўл қўймайдиган чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Деталларга кимёвий ишлов бериш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Ювиш ваннасига хизмат кўрсатиш майдончаларининг эни камида 1,5 м бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Кислоталар билан ишлаш учун мўлжалланган барча ускуналар зангга чидамли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Кислота ва каустикага мўлжалланган барча ускуналар уларнинг диаметрига кўра кўздан кечириш ва тозалаш учун тушиш тешиклари ва люклар билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Тузлар, ишқорлар ва кислоталарни эритиш ва зарарсизлантириш идишлари, тўплагичлари ва ўлчагичларининг қопқоғи бино томидан юқорига чиқарилиши лозим бўлган найчалар билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Ускуналарнинг кўриш ойналари 2-3 мм қалинликдаги металл тўр билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Босим остида ишловчи барча ускуналарнинг кўрсаткичлари монометрлар билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Юқорида жойлашган кислота ўлчагичлар сатҳ ўлчагичи ва қуйиш қурилмалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Ускунанинг назорат-ўлчов асбоблари ходимнинг иш жойига ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Ҳар бир ускуна паспорт, коммуникацияларга уланишининг бажарилиш чизмаси, тузилишига киритилган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар, фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек хавфсиз фойдаланиш қўлланмасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Яроқлилик муддати ўтган ускуна унинг ишга яроқлилиги бўйича техник хулоса бўлганда фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ишлаб чиқариш ускуналарини жойлаштириш ва иш жойларини ташкил этишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. Ускуналарни жойлаштиришда ишловчиларни хавфсиз эвакуация қилиш таъминланиши ҳисобга олиниши, технологик жараёнлар оқимида цианидли ванналарни ўрнатишда цианидли ва кислотали ванналар (кимёвий ишлов бериш, тиндириш) оралиғида ювувчи ванналар ёки ишқор эритмали ванналар тўлдирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Ванналарнинг баландлиги хизмат кўрсатиш майдони даражасидан келиб чиққан ҳолда 0,85 — 1 м атрофида бўлиши лозим. Ҳар бир ваннада ваннанинг аҳамияти, эритма таркиби ва деталларга ишлов бериш режими кўрсатилган тахтача бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Деталларни ваннадан ваннага ўтказишда полга эритма тушишининг олдини олиш учун ванналар оралиғи ёпилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240. Ускунанинг ёқиш механизмларининг жойлашиши ва конструкцияси тасодифан ёқилиб кетиш имконини бермаслиги лозим. Бунинг учун ёқиш воситаси фиксатор ва унинг аҳамияти тўғрисидаги аниқ ёзув билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Қўшиш механизмлари ходим иш жойининг исталган қисмидан туриб қўли етадиган қилиб жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Айланувчи ва бориб-келувчи ҳаракатли қисмлар ва ишчилар учун хавф туғдирувчи механизмлар ишончли бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Кислота, ишқор, туз эритмалари ва нейтраллаштириш эритмаларини тайёрлаш учун идишлар, тўплагичлар ва ўлчов идишлари қопқоқ, тортувчи вентиляция, ўлчов даражалари ва қуйиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Кислота, ишқор ва бошқа эритмаларни ҳайдаш насосларининг сиғими тўлгандан сўнг автоматик тарзда ўчиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245. Ускуна, транспорт тузилмаларининг механизмларини (конвейр) тозалаш, мойлаш ва таъмирлашда двигатель электр таъминотидан узилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
246. Таъмирлаш ёки мойлаш вақтида ускуна тасодифий ёқилиб кетмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247. Қувурларни таъмирлашдан олдин энергия етказувчилар (буғ, ҳаво ва сув) ўчирилиши ва босими тўлиқ туширилиши лозим. Қайноқ конденсат, кислота, электролит таъмирланаётган тизимдан туширилиши ва кислота қолдиқлари зарарсизлантирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248. Қуруқ заҳарли чангдан заҳарланмаслик учун ваннани тозалаш нам усулда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249. Кислота омборхоналарида эритмаларни тайёрлаш, тозалаш, нейтраллаштириш, насос ҳамда гальваник бўлимларда химикатлар ва намликнинг зарарли таъсиридан ҳимояланган электродвигателлардан кимёвий ишлов бериш биноларида ёпиқ типдаги электродвигателлардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250. Ишлаб чиқариш биноларидаги, шунингдек кислота сақлаш ва қуйиш биноларида куч электромагистраллари юқоридан ўтказилиши керак. Магистрал полдан ўтказилганда герметик труба орқали ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251. Электр ускуналари созлиги ҳар куни ва авариявий блоклаш эса ойда бир марта текширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252. Ванна ёнидаги полга токдан зарарланишнинг олдини олиш учун ёғоч тўшама ва диэлектрик резинадан гиламча ётқизилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254. Ташкилот томонидан асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини сақлаб туриш учун хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши, режали-профилактик таъмирлаш қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишлари сифатининг яхшиланиши бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255. Асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддати ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган йиллик режали-таъмирлаш жадвалига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257. Таъмирлаш ишларини ўтказишда ишларнинг бажарилиши технологик кетма-кетликда кўрсатилиши керак. Бунда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни бажариш усуллари ва услублари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомлар турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирланган маҳсулотлар ва улар қисмларининг техник талабларга жавоб бериши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258. Таъмирлаш жиҳозлари ва ускуналари ишлаш учун қулай жойлаштирилиши, иш ҳолатида осон ўрнатилиб ечилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
259. Дастгоҳлар, столлар ва стеллажлар мустаҳкам ўрнатилиши ва ишлаш учун қулай баландликка эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260. Дастгоҳлар сирти силлиқ материал (пўлатли ва алюминли лист, линолеум) билан қопланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Дастгоҳдаги исканжа соз ҳолатда бўлиши ва ушлаб турадиган буюмни етарли даражада ушлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262. Дастгоҳдаги исканжалар орасидаги масофа 1 м бўлиши ва дастгоҳнинг эни 0,75 м дан кам бўлмаслиги ҳамда дастгоҳлар оралиғига 1 м дан кам бўлмаган ҳимоя тўри ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263. Қўл асбоблари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғоч соплар ёғочнинг қаттиқ ва қайишқоқ навларидан қилиниши, силлиқланган ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инструментнинг иш қисмида ёриқлар, ғадир-будурлар ва синган жойлари бўлмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264. Қўл омбури ва қайчилари силлиқ ва ички томонида қўлни сиқиб қўйишдан ҳимоялайдиган таянчи бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
265. Қўл асбоблари ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266. Электр таъминоти тўхтаган ёки танаффус вақтида электр дастгоҳ электр токидан узилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
267. Электр дастгоҳда носозликлар аниқланган тақдирда дарҳол иш тўхтатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268. Сиқилган ҳаво билан ишлайдиган электр дастгоҳлари билан ишлашда уларни чанг, нам ва нефть маҳсулотлари таъсиридан сақлаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
269. Дастгоҳларни йиғиш, қайд этиш, бириктириш элементларини қисиш, қотишма, флюс қоплаш ва бошқа йиғма деталларни ўрнатиш махсус қўлланма асосида технологик ҳужжатларда кўрсатилган тартибда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
270. Кавшарлагичда иш бошлашдан олдин қуйидаги ишларни бажариш керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр токи зарар етказишидан ҳимоялашнинг мувофиқлиги текширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кабель ва штепсель вилкасининг созлиги, ҳимоя қопламаси ва дастасининг изоляцияси ташқи кўрикдан ўтказилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271. Электр ускуналар ва жиҳозларни таъмирлашдан сўнг, асбоб-ускунани ишга туширишга, ташкилот бош механиги, меҳнат муҳофазаси хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
273. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
274. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(274-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
275. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 286-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)