Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон), Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон), Жиноят-ижроия кодексига (бундан буён матнда ЖИК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 6-сон, 175-модда) ва «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 409-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) тергов ҳибсхоналарининг (бундан буён матнда ТҲ деб юритилади) ички тартиб қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушлаб турилган — жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ушлаб турилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қамоққа олинган — ЖПКнинг нормаларига мувофиқ ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахслар — қамоққа олинганлар, ушлаб турилганлар ёки вақтинча сақланаётган шахслар (транзит орқали ўтувчилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари — мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган, шунингдек сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши, фойдаланилиши тақиқланган пуллар, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа қимматликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, ўз мажбуриятларини бажаришини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек ЖПК, ЖК, ва Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ЖИКда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда ТҲларда маҳкумлар ҳам сақланиши мумкин. Жазони ТҲда ўташ учун қолдирилган маҳкумлар жазони ЖИК талабларига мувофиқ ўтайди ҳамда ЖИКда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ТҲда режимни таъминлаш ТҲ маъмурияти, шунингдек ходимлари зиммасига юклатилади, улар ўз хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ТҲларда ҳар беш йилда камида бир марта инспекторлик текшируви ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади) бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг буйруғига мувофиқ бошқа шахслар инспекторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. ТҲ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шахсларнинг ТҲ ҳудудига кириши ва ундан чиқиши уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда ТҲ бошлиғи рухсатига асосан бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ ходимлари, қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ТҲда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар ТҲ ҳудудига ТҲ бошлиғи томонидан бериладиган доимий рухсатнома асосида кириб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рухсатнома ТҲнинг тартибот ва қўриқлаш хизмати ходимлари ёки ИИВ Қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган қўриқлаш постлари орқали берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан уларнинг хавфсизлиги таъминланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 18 ноябрдаги 390-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-5, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2456-5/4100-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида ТҲга монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲнинг маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги шахслар ТҲга хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кириш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖИЭД ва тегишли жазони ижро этиш бўлимлари ходимлари;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат қилувчи прокуратура ва давлат хавфсизлик хизмати органларининг масъул ходимлари;
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-2, 05.07.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси раҳбарияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган вақтда ҳамма хоналар билан танишиш шарти билан киришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ТҲ ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечиришдан ўтказилади, шунингдек кираётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситалари кўздан кечирилади, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ТҲда сақланаётган шахслар тегишинча ЖПК, Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган ҳуқуқларга эга ва мажбуриятларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан муомала қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа камера ва хоналардаги шахслар билан суҳбатлашиш, алоқа қилиш, шовқин солиш (деворларни, камерадаги жиҳозларни тақиллатиш ва бошқа тақиқланган ҳаракатлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ ходимларининг рухсатисиз камера ва тартибот биносининг бошқа хонасидан ташқарига чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирор-бир манфаатни кўзлаб ўйинлар ташкил қилиш ёки ўйнаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
татуировка чизиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ ходимларининг рухсатисиз ётоқ жойини ўзгартириш ва унга парда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлбола электр ускуналардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камерада олов ёқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандалар, ҳайвонларни боқиш ва сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ ходимларининг рухсатисиз сантехника, ёритиш ва бошқа асбоб-ускуналарни созлаш ёки камерадаги ёруғликни ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камера деворига ўрнатилган кўзгу ва бошқа жиҳозларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камера девори ва жиҳозларига ёзиш, чизиш, шунингдек қоғозлар, фотосуратлар, адабиётлар, даврий матбуот нашрлари ва бошқаларни қирқиб ёпиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафда ҳаракатланаётганда сафдан чиқиш, чекиш, суҳбатлашиш ва ТҲ ходимларининг рухсатисиз бошқа ҳаракатлар қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камера деразасидан ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташқарига улоқтириш, дераза ва эшикнинг туйнугига ёпишиб туриш ёки уларни бекитиш ёхуд улардан қараш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. ТҲга олиб келинган шахсларни қабул қилиш ҳамда камераларга жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ТҲга олиб келинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун ЖПКнинг 225-моддасида назарда тутилган тартибда тузилган ушлаб туриш баённомаси ёки суднинг ЖПКда назарда тутилган тартибда чиқарган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲга олиб келинган ёнида икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (бундан буён матнда болали аёллар деб юритилади) қўшимча равишда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки боланинг айнан шу аёлга тегишлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг (бундан буён матнда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган деб юритилади) боланинг айнан шу аёлга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳужжатлар тегишли мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ТҲга олиб келинган шахслар ТҲ бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи (бундан буён матнда ТҲБЁ-ТН деб юритилади) ёки унинг ёрдамчиси томонидан сутка давомида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ТҲга олиб келинган шахсларга ТҲБЁ-ТН ёки унинг ёрдамчиси томонидан турли ноаниқликларнинг олдини олиш мақсадида саволлар берилади. Уларнинг берган жавоблари шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ТҲга вақтинча сақлаш учун олиб келинганлар (транзит орқали ўтувчилар) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларининг очиқ варақалари асосида ва белгиланган шаклдаги йўловчи рўйхат асосида тузилган маълумотномалар бўйича қабул қилинади. ТҲБЁ-ТН ёки унинг ёрдамчиси томонидан саволлар бериш жараёнида уларнинг берган жавоблари очиқ варақалардаги маълумотларга тўғри келмаган тақдирда, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қамоқда сақлаш муддати ўтиб кетган шахсларни ТҲга қабул қилиш тақиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ТҲга сақлаш учун қабул қилинаётган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари ва ТҲдаги режим тўғрисида хабардор қилинади. Бундай маълумотлар мунтазам равишда ТҲнинг радиоэшиттириш воситалари орқали, ТҲ ходимлари томонидан камерада, ТҲ бошлиғи ёки ваколатли шахс қабулида бериб борилади ҳамда ҳар бир камера деворларига осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ТҲга олиб келинган шахслар ҳужжатларни расмийлаштириш даврида бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатга мазкур Қоидаларда белгиланган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя қилган ҳолда йиғма бўлинмалар камераларига ёки уч соатдан ортиқ бўлмаган муддатга йиғма бўлинмаларнинг ўтириш жойи ва сунъий ёруғлик билан таъминланган бир ўринли боксларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бошқа шахслардан ажратиб қўйишни талаб қиладиган ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган беморларни аниқлаш мақсадида ТҲга олиб келинган шахслар (вақтинча сақлаш учун олиб келинган шахслардан (транзит орқали ўтувчилардан) ташқари) ТҲБЁ-ТН ва ТҲ тиббий ходими томонидан дастлабки тиббий кўрик ва санитария ишловидан ўтказилади ҳамда натижалари уларнинг тиббий карталарига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲга олиб келинган шахснинг баданига ТҲга олиб келгунига қадар ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида шикаст етказилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда далолатнома тузилиб, ТҲБЁ-ТН ва шахсни олиб келган қоровул бошлиғи томонидан имзоланади. Мазкур ҳолат юзасидан ТҲ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари тегишли ҳудудий прокурорга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. ТҲда сақланаётган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар имкони борича чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахслар қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда бир-биридан алоҳида сақланади ва камераларга жойлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркаклар аёллардан алоҳида сақланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар катта ёшлилардан алоҳида сақланади. Алоҳида ҳолларда прокурорнинг розилиги билан, вояга етмаганлар сақланаётган камераларда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган, ижобий тавсифга эга катта ёшлиларни сақлашга йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган шахслар илгари озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланган шахслардан алоҳида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма кўрсатмаси бўлганда, битта жиноят иши бўйича ёхуд бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ТҲда сақланаётган шахслар ҳам алоҳида-алоҳида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Овқат ейишдан бош тортаётган ТҲда сақланаётган шахс имкони борича ТҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади ҳамда тиббий ходимнинг кузатуви остида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Шахслар камераларга ТҲБЁ-ТН ёки унинг ёрдамчиси томонидан тезкор-қидирув хизмати ходими билан, вояга етмаган шахслар эса, тарбиявий ишлар бўйича йўриқчи ва психолог билан келишилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ жойлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидагилар ТҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётганлар ёки айбланаётганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўта хавфли рецидивистлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёти ва соғлиғига ТҲда сақланаётган бошқа шахслар томонидан хавф туғилган ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ бошлиғининг ёки унинг ўринини босувчи шахснинг қарорига кўра ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма кўрсатмасига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқумли касалликларга чалинган ёки алоҳида тиббий парвариш ва кузатувга муҳтож бўлган беморлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Вояга етмаганлар ёши, жисмоний ривожланиши ва тарбия даражасига қараб, тартибот биноларининг алоҳида корпуслари ёки бўлимларининг кичик ҳажмли (4, 5 ва 6 ўринли) камераларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳомиладор аёллар ва болали аёллар тартибот биносининг алоҳида корпусларига ёки бошқа шахслардан ажратилган бўлимлардаги махсус жиҳозланган камераларга жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар билан касалланган шахслар карантин учун ажратилган камераларга жойлаштирилади. Карантин муддати тиббий кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Руҳий бузилишлари мавжуд бўлган шахслар, жумладан ТҲ ходимларига ва ТҲда сақланаётган бошқа шахсларга тажовуз қилишга мойил бўлган шахслар камераларга психиатр ва психологнинг тавсиясига кўра жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қонунга мувофиқ, қамоққа олинганлар ЖК 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра ТҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошган шахсларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. ТҲда сақланаётган шахсларни бир кишилик камераларга жойлаштиришга ТҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги прокурор билан келишилган асослантирилган қарорига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахснинг якка сақлаш тўғрисидаги ёзма аризасига биноан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахсни, агар кундузи умумий камерада сақланаётган бўлса, тунги вақтда бир кишилик камерага жойлаштириш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахсларнинг ажратиб қўйилишини таъминлаш талаб қилинган бошқа ҳолларда ҳам йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ТҲнинг бошқа камераларида ёки ўзга хоналарида сақланаётган ТҲда сақланаётган шахслар билан сўзлашишига, уларга бирон-бир нарса беришига ҳамда улар билан ёзишмалар олиб борилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратиб қўйишни таъминлашга доир талабларга ТҲда сақланаётган шахсларни ТҲ ҳудудидан ташқарига кўчиришда ҳам риоя этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. ТҲда шахсларни шахсий тинтувдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини олиш ва фотосуратга олиш ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий тинтув қилинади, уларнинг бармоқ излари ҳамда фотосурати олинади. Улар жойлаштирилган хоналар тинтув қилинади, уларнинг ёнидаги ашёлари ҳамда номига келган посилкалар, йўқловлар ва бандероллар эса кўздан кечирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Шахсий тинтув тўлиқ ёки тўлиқсиз шаклда ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тўлиқ шахсий тинтув:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс ТҲга олиб келинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс ТҲдан олиб кетилаётганда ёки карцерга киритилаётганда унда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги ҳақидаги асосли маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тўлиқ шахсий тинтув ўтказишда шахс тўлиқ ечинтирилиб, унинг бадани, кийим-боши, пойабзали, агар мавжуд бўлса, ТҲ тиббий ходими назорати остида протезлари, пластир ёпиштирилган, гипсли ва бошқа боғланган жойлари бирма-бир синчиклаб текширилади. Кийим-боши орасида тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги аниқланган тақдирда, кийим-бошининг чоки сўкилади, пойабзалида мавжуд супинатор ва темир нағал эса, ажратиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тўлиқсиз шахсий тинтув қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ тиббиёт бўлимига, сайрга, бармоқ изларини олиш ёки фотосуратга олишга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс, ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа камерага ўтказилаётганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тўлиқсиз шахсий тинтув ўтказишда шахс ечинтирилмасдан кўздан кечирилади, унинг кийим-боши, пойабзали пайпаслаб текширилади. Шахсда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, тўлиқ шахсий тинтувдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Шахсий тинтув ТҲнинг тинтув қилинаётган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қуйидаги ҳолларда ТҲда сақланаётган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улар иштирокида кўздан кечирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲга олиб келинганда ёки олиб чиқилаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа камерага ўтказилаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карцерга киритилаётганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Зарур ҳолларда, ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс кўрсатмасига кўра, ТҲда сақланаётган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг йўқлигида ҳам ТҲ ходимлари томонидан камера бўйича навбатчи иштирокида кўздан кечирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. ТҲга олиб келинган ва сақланаётган шахсларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг борлиги аниқланганда, бу ҳақда далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Шахсий тинтув қилиш ҳамда кўздан кечириш натижалари мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур баённома шахсий тинтув қилган ҳамда кўздан кечиришни ўтказган ТҲ ходим(лар)и ва шахсий тинтув қилинган ҳамда кўздан кечирилган шахс томонидан имзоланади. Шахс баённомада ўз эътирозларини кўрсатишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечиришда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, шунингдек оғриқ бермайдиган техник воситалардан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Шахсий тинтув қилиш ҳамда кўздан кечириш ўтказилган сана, уларни ўтказган шахсларнинг унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, фойдаланилган техник воситаларнинг тури (агар фойдаланилган бўлса) ТҲда сақланаётган шахсларнинг камера карточкасига ёзиб қўйилади ҳамда тузилган баённома ва далолатномалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. ТҲда сақланаётган шахсларга нисбатан жиноят ишларини юритаётган шахсларнинг, адвокатларнинг, шунингдек ТҲларни назорат қилувчи ва текширувчи мансабдор шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилмайди. Мазкур шахслар келганда, ўқотар қурол ҳамда бошқа тақиқланган воситалар ва нарсаларни ТҲнинг навбатчилик қисмига топшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ТҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига асосан олиб қўйилади ва хусусиятига кўра, сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга ТҲда сақланаётган шахснинг аризаси ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг розилигига кўра бериб юбориш ёхуд давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиш учун ТҲ омборхонаси ёки молия бўлимига топширилади. ТҲ бошлиғининг тақиқланган ашёларни давлат даромадига ўтказиш бўйича қарори прокурор томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қамоққа олинганлардан олиб қўйилган пуллар уларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар эса сақлаш учун топширилади. Ушлаб турилганлардан олиб қўйилган пуллар қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар билан бирга сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар сақлаш учун топширилганлиги ҳақида уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси ТҲда сақланаётган шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади, учинчи нусхаси эса, ТҲ молия бўлимига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. ТҲда сақланаётган шахс шахсий ҳисобварағидаги пул маблағларини ўз ихтиёрига кўра Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда сарфлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. ТҲда сақланаётган шахс ТҲга келганида яширган, шунингдек у ТҲда бўлган даврида ундан топиб олинган пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар ТҲ бошлиғининг прокурор билан келишилган асослантирилган қарорига кўра давлат даромадига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар сақлаш учун топширилади ёки тегишли муассасаларга берилади ёхуд ТҲ бошлиғининг асослантирилган қарорига кўра йўқ қилиб ташланиб, бу ҳақда мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Санитария ишловидан ўтказиш чоғида ТҲда сақланаётган шахсларни назорат қилиш ҳамда шахсий тинтув қилиш ТҲнинг ТҲда сақланаётган шахслар билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Шахсларни тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни олиб ўтишга уринишда гумон қилиш учун етарли асослар бўлса, ТҲларнинг ходимлари бундай жойлар ҳудудига кириш ва чиқиш жойида шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ҳамда пойабзалларини, шунингдек кириб келаётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан кечиришдан ўтказишга, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни олиб қўйишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органга олиб қўйилган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар тўғрисида уч кун ичида хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. ТҲда сақланаётган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария, гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий кийим-боши ва пойабзалидан фойдаланади. ТҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар бўлмаган тақдирда уларнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларга жинси ҳамда иқлим шароитлари инобатга олинган ҳолда кийиб юришга рухсат этилган мавсумий кийим-бош ва пойабзал берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. ТҲда сақланаётган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак (кўрпа, ёстиқ, иккита чойшаб ва ёстиқ жилди), идишлар ҳамда овқатланиш асбоблари (коса (миска), кружка ва қошиқ) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Тикув игналари, қайчилар, ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кесишга мўлжалланган пичоқлар ТҲ ходимлари назорати остида қисқа вақт давомида фойдаланиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. ТҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра, уларга якка тартибдаги гигиена воситалари (камида совун, тиш чёткаси, тиш пастаси ёки порошоги), соқол оладиган асбоб ёки шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) ҳам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. ТҲда сақланаётган шахслар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ҳамда иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камерани шамоллатиш ҳар куни камера бўйича навбатчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. ТҲда сақланаётган шахслар сақланадиган камералар радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Камераларга, уларда сақланиши мўлжалланган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир қаватли ёки икки қаватли каравотлар (ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган палаталарда (камераларда) – фақат бир қаватли каравотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стол ва стул (ўриндиқ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кийим-бош учун илгич;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тозалик анжомлари қўйиладиган полка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деворга ўрнатилган ойна;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэшиттириш воситаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахлат қутиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария тармоғи (полга ўрнатилган унитаз ва бет-қўл ювгич);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иситиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр розетка.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Болали аёллар сақланадиган камераларга қўшимча равишда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар учун пластмассали ваннача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дискли электр плита;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, қўшимча иситиш ускуналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Қамоққа олинганларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади. ТҲда сақланаётган шахсларга йигирма дақиқа давомида чўмилиб-ювиниш имконияти берилади. Ҳаммомнинг махсус жиҳозланган хонасида уларга бир марталик ёки электр устара ёрдамида соч-соқол олишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. ТҲда сақланаётган шахсларни санитария ишловидан ўтказиш вақтида уларда жисмоний куч ишлатилиши оқибатида юзага келган жароҳат излари бор ёки йўқлигини аниқлаш учун шифокор томонидан уларнинг бадани кўздан кечирилади. Жароҳат излари борлиги аниқланган тақдирда, шифокор уларнинг тиббий картасига бу ҳақда ёзиб қўяди ва ТҲ маъмуриятига билдирги орқали маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. ТҲларда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. ТҲда сақланаётган беморлар, шунингдек ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган палаталарда (камераларда) бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. ТҲларда яшаш майдони нормаси белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. ТҲларда ҳомиладор аёллар ва болали аёллар учун яхшиланган моддий-маиший шароитлар яратилади, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади ҳамда овқатнинг оширилган нормалари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. ТҲда сақланаётган ҳомиладор аёллар туғиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлган тақдирда, ТҲ маъмурияти жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга онанинг розилиги билан болани қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга ёки болалар муассасасига вақтинча топшириш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган илтимосномани олгач, ЖПКнинг 218-моддасига мувофиқ ҳомийлик қилиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. ТҲда сақланаётган шахслар улар организмининг нормал яшаши учун етарли бўлган бепул овқат билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲлардаги овқат нормалари ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда ёшига, шунингдек қамоққа олинганлар жалб этилиши мумкин бўлган ишнинг хусусияти ва оғирлигига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган ҳомиладор аёлларга ва болали аёлларга, вояга етмаганларга, шунингдек беморларга, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган овқат оширилган нормаларда белгиланади.
(72-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. ТҲда сақланаётган шахслар камерада сув қайнатиш воситалари бўлмаган тақдирда, ҳар куни белгиланган вақтда эҳтиёжга қараб қайнатилган ичимлик суви билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ кутубхонасидаги стол устида ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Стол устида ўйналадиган ўйинлар ҳар бир камерага ўн киши ҳисобига (ўн кишидан кам бўлса ҳам) битта комплект берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. ТҲда сақланаётган шахслар тасарруфида қоғоз ва канцелярия ашёлари бўлиши ҳуқуқига эга. ТҲда сақланаётган шахсларга уларнинг илтимосига кўра, аризалар, таклифлар ва шикоятларини ёзиши учун қоғоз ва шарикли ручка берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ кутубхонасидаги қонунчилик ҳужжатлари, адабиётлар ва даврий матбуот нашрларидан фойдаланиш ҳамда мустақил таълим олиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Даврий матбуот нашрлари ҳар бир камерага ўн киши ҳисобига (ўн кишидан кам бўлса ҳам) битта берилади. Қонунчилик ҳужжатлари, адабиётлар, шунингдек даврий матбуот нашрларини алмаштириш ҳар ўн кунда камида бир марта амалга оширилади. Кутубхонадан фойдаланиш жадвали ТҲ бошлиғи томонидан тасдиқланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. ТҲларда даволаш-профилактика ва санитария, эпидемияга қарши ишлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади. ТҲ маъмурияти ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғини сақлашни таъминлайдиган санитария-гигиена талабларини бажариши шарт.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. ТҲда сақланаётган шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёки психиатрия ёрдами кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда, шунингдек қамоққа олинганларга ЖПКда назарда тутилган асослар бўйича стационар суд-тиббий ёхуд суд-психиатрия экспертизаси тайинланган тақдирда, улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади. Бунда уларни қўриқлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. ТҲда сақланаётган шахсларни ТҲ ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган билан келишилади. ТҲда сақланаётган шахсга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда уларни давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқиш ТҲ бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилиб, кейинчалик жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. ТҲда сақланаётган шахс ТҲларда тан жароҳатлари олганда ТҲларнинг тиббий ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари белгиланган тартибда қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Тиббий гувоҳлантириш ТҲ бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд ТҲда сақланаётган шахс ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббий гувоҳлантиришни ўтказишнинг рад этилиши устидан прокурорга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. ТҲда сақланаётган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. ТҲда сақланаётган шахслар ҳар куни камераларни кўздан кечириш вақтида ТҲ тиббий ходимларига, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, ТҲнинг исталган ходимига тиббий хизмат кўрсатилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат қилганларга зарур тиббий хизмат кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. ТҲда сақланаётган шахсларга амбулатор тиббий хизмат камераларда ёки ТҲнинг махсус жиҳозланган тиббиёт хоналарида кўрсатилади. ТҲ тиббий ходими ҳар куни камераларни эрталабки кўздан кечириш вақтида, биринчи навбатда, амбулатор тиббий хизмат кўрсатилаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Дори воситалари беморларнинг ўзларига фақат бир кунлик истеъмол учун ТҲ тиббиёт бўлими бошлиғининг рухсатига кўра бериб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Дори воситалари ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси бўйича беморнинг тиббий картасига ёзилган кўрсаткичларга мувофиқ берилади. Беморнинг хоҳишига кўра, шу жумладан бошқа тиббиёт муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан тайинланган дори воситалари унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан олиб келинган тақдирда, ТҲ тиббиёт бўлими бошлиғининг розилиги билан олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Шифокорнинг ёзма хулосасига кўра тавсия этиладиган, ТҲда сақланаётган шахслар томонидан олинадиган дори воситаларининг миқдори чекланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Дори воситаларининг истеъмол қилиниши ТҲ тиббий ходими назоратида амалга оширилади. Даволаниши узлуксиз давом этадиган (юрак мускулларининг сиқилиши (стенокардия), беморнинг тинчланишига боғлиқ бўлган қон-томир, артериал қон босимининг кўтарилиши билан кечадиган гипертоник касалликлар, қандли диабет, тутқаноқ ва бошқа шу каби касалликларга чалинган) беморларга ТҲ тиббий ходими томонидан тайинланган дори воситалари бериб қўйилиши мумкин, таркибида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи ва бошқа шу каби дори воситалари бундан мустасно.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-4, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2456-4/2743-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. ТҲ тиббий ходими томонидан тайинланадиган шифобахш воситалар ТҲда сақланаётган шахсларга чекланмаган миқдорда берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғи ёмонлашганда, ТҲ тиббий ходими томонидан қўшимча клиник-лаборатория текшируви, зарур ҳолларда, мутахассис- шифокор кўриги ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. ТҲ тиббий ходими кўригига олиб келинган беморлар якка тартибда ёки гуруҳларга ажратилган ҳолда (3, 4 ва 5 кишилик) сақлаш талабларига риоя қилган ҳолда назорат остидаги камераларга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. ТҲда сақланаётган шахсларда ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, зудлик билан эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва даволаш-профилактика ишлари амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Эпидемияга қарши курашиш мақсадида ТҲ ошхоналарининг ходимлари ТҲ тиббий ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Уларнинг нормал ишлаши учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, бу ҳақда уларнинг тиббий картасига ёзиб қўйилади, бундай ҳолат аниқланган тақдирда эса, улар зарур муддатга ошхонадан четлаштирилади. Тиббий кўрик билан бир вақтда овқатларнинг лаборатория текшируви ҳам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. ТҲга олиб келинган шахслар улар олиб келинган кундан бошлаб уч кун ичида махсус жиҳозланган тиббиёт хонасида ТҲ тиббий ходими томонидан мажбурий рентгенофлюрографик (рентгенофлюрографик текширувга оид маълумотлар бўлмаганда) ва лаборатория текширувидан ўтказилади. Олинган тиббий кўрик натижалари уларнинг тиббий картасига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Зарур ҳолларда, ТҲда сақланаётган тиббий ёрдамга муҳтож шахслар ЖИЭД маъмурияти билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага белгиланган тартибда юборилади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. ТҲда сақланаётган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, ТҲ маъмурияти бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга. ТҲда сақланаётган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид ёхуд унга нисбатан шахсга қарши жиноятлар содир этилиши таҳдиди юзага келганда ТҲ ходимлари дарҳол унинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX боб. ТҲда сақланаётган шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Қамоққа олинганлар ўз шахсий ҳисобварақларидаги маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотиб олиш ҳуқуқига эга. Қамоққа олинганларга ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизигача бўлган миқдорда пул сарфлашга рухсат этилади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Қамоққа олинганлар ТҲ ходимларидан дўкондан сотиб олиш мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларнинг турлари ва қиймати (нархи) ҳақида ахборот олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишни хоҳловчилар ТҲ бошлиғи номига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Дўкондан сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар ТҲ ходимлари томонидан уларни сотиб олган шахсларга имзо қўйдириш орқали тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Карцерда сақлаш вақтида ТҲда сақланаётган шахсларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X боб. Посилкалар, йўқловлар, бандеролларни қабул қилиш ва ТҲда сақланаётган шахсларга бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. ТҲда сақланаётган шахслар посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Қамоққа олинганларнинг бир ой мобайнида, ушлаб турилганларнинг ушлаб турилган даврида оғирлиги почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган нормалардан ошмайдиган биттадан посилка ёки бандероль, шунингдек умумий оғирлиги ўн икки килограммгача бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат иккита йўқлов олишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. ТҲда сақланаётган ҳомиладор аёллар ва болали аёллар, вояга етмаганлар, шунингдек шифокорнинг ёзма хулосасига кўра даволанишга ҳамда кучайтирилган овқатга муҳтож деб топилган беморлар, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун йўқловларнинг сони ва оғирлиги чекланмайди.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёки жиноят қуроли сифатида ёхуд ушлаб туриш, қамоқда сақлаш мақсадларига тўсқинлик қилиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни ТҲда сақланаётган шахсларга бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Посилка, йўқлов ва бандеролларни қабул қилиш ТҲнинг махсус жиҳозланган биносида амалга оширилади. Йўқловларни қабул қилиш, шунингдек ТҲда сақланаётган шахсларга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашув бериш вақти ва тартиби ТҲга келган шахсларга кўринадиган жойга осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Йўқлов олиб келган шахс мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда уч нусхада ариза тўлдиради. Аризанинг барча нусхалари ва йўқлов уни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан бирга ТҲ ходимига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўқловдаги нон ва колбаса маҳсулотлари, шунингдек пишлоқ ва тузланган балиқ бўлакларга ажратилиб текширилади, суюқ маҳсулотлар ТҲнинг идишига қуйилади, консервалар очилиб, бошқа идишга солинади, махорка, шакар ва шу кабилар махсус элакдан ўтказилади, конфетлар ўрамсиз қабул қилинади, тамаки маҳсулотлари қутисидан чиқарилган ҳолда кўздан кечирилади. Ёзишмаларни ҳамда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини яшириш мумкин бўлган бошқа барча маҳсулотлар ҳам шу тартибда текширилади. Зарур ҳолларда, текширув жараёнида техник воситалардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Текширув йўқловни олиб келган шахс иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. ТҲ ходими йўқлов олиб келган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва аризасининг бир нусхасини йўқловни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиб қайтариб беради ҳамда йўқловнинг оғирлигини махсус журналга қайд этади. Аризанинг иккинчи нусхасига ТҲда сақланаётган шахс йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйганидан сўнг, йўқлов унга берилади ва аризанинг ушбу нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади ҳамда унинг маълумот карточкасига йўқлов олганлиги тўғрисида белги қўйилади. ТҲда сақланаётган шахс аризага йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳақда аризанинг ушбу нусхасига ёзиб қўйилади ва далолатнома тузилади. Аризанинг учинчи нусхаси тегишли номенклатура ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Йўқловлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқловни олиб келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқловлар сони ёки йўқловнинг умумий оғирлиги Қонунда белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахс тергов ҳаракатлари ўтказиш учун, шунингдек судга ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига йигирма тўрт соатдан ортиқ вақтга олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқлов олувчи йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқлов олувчи бошқа муассасага юборилган ёки озод этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқлов олувчи вафот этганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда йўқлов уни олиб келган шахсга қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Тиббиёт бўлимида стационар даволанаётган беморга бериладиган йўқлов ТҲ тиббий ходимининг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Посилка ва бандероллар ТҲ ходимларидан иборат уч кишилик комиссия томонидан очилади ҳамда уларнинг ичидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари посилка ёки бандеролнинг устидаги рўйхат билан солиштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очилган посилка ва бандероллар бўйича икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда унга ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати, уларнинг ташқи белгилари, сифати, агар уларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлса, далолатномада уларни сақлаш, давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиш учун топширилганлиги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Далолатноманинг иккала нусхаси ҳам ТҲда сақланаётган шахсга имзо қўйдириб таништирилади. Далолатноманинг бир нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига, иккинчи нусхаси эса, тегишли номенклатура ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Посилка ва бандероллар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахс уларни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахс бошқа ТҲга юборилганда ёки озод этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номига посилка ва бандерол келган ТҲда сақланаётган шахс вафот этганда уларни жўнатган шахсларга почта орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. ТҲда сақланаётган вояга етмаганларнинг посилкалар, йўқловлар ва бандеролларда дарсликлар ҳамда ёзув ашёлари олишига, қамоққа олинган вояга етмаганларнинг эса мазкур нарсаларни ТҲ маъмурияти орқали сотиб олишига ҳам рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Карцерда сақлаш вақтида қамоққа олинганларнинг посилкалар, йўқловлар ҳамда бандероллар олиши тақиқланади. Посилкалар, йўқловлар ҳамда бандероллар қамоққа олинганларга уларнинг карцерда бўлиш муддати тугаганидан кейин топширилади. Бунда юборилган посилка ва бандероллар сақлаш учун ТҲ омборхонасига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Посилкалар, йўқловлар ва бандеролларнинг сақланиши оқибатида уларнинг табиий бузилиши ҳамда кўздан кечириш натижасида ташқи кўринишини йўқотганлиги учун ТҲ маъмурияти жавобгар бўлмайди. Бу ҳақда йўқлов олиб келган шахс йўқловни қабул қилиш вақтида огоҳлантирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Посилкалар, йўқловлар ёки бандероллар улар қабул қилиб олингандан сўнг, йигирма тўрт соат ичида, ушбу вақт давомида ТҲда сақланаётган шахс маълум сабабларга кўра вақтинча ТҲда бўлмаган ҳолларда эса, у қайтиб келгандан сўнг берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. ТҲда сақланаётган шахслар қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан ёзишмалар олиб бориш ҳуқуқига эга. ТҲда сақланаётган шахсларнинг хат-хабарларини жўнатиш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. ТҲда сақланаётган шахслар ёзишмалар учун зарур ашёларни (конвертлар, маркалар, телеграмма бланкалари, қоғоз ва бошқаларни) ТҲ ходимлари орқали сотиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ёзишмалари ТҲ маъмурияти орқали амалга оширилади ҳамда цензурадан ўтказилади. Цензура ТҲ маъмурияти томонидан, зарур бўлган тақдирда эса жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. ТҲда сақланаётган шахсларнинг жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёхуд жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган маълумотлар кўрсатилган, махфий ёзув, белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган хат-хабари адресатга жўнатилмайди, ТҲда сақланаётган шахсларга берилмайди ҳамда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилади. Бу ҳақда прокурор ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. ТҲда сақланаётган шахслардан хат-хабарлар ва тўлдирилган телеграмма бланкалари ҳар куни ёпилмаган конвертларда, жўнатувчи ва олувчининг реквизитлари ёзилган ҳолда ТҲ ходими томонидан қабул қилинади. Хат-хабарлар уларнинг аризасига мувофиқ вояга етмаган фарзандларига ТҲ реквизитларини кўрсатмаган ҳолда жўнатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Хат-хабар ва телеграмманинг тўлдирилган бланкасига ТҲ бошлиғи номига ёзилган почта харажатларини тўлаш учун ҳисобварағидан зарур пул маблағини ечиб олиш тўғрисидаги ариза илова қилинади. ТҲ молия бўлими ходими почта харажатларига мувофиқ хат-хабар ва телеграмма юбориш учун зарур пул маблағини шахснинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Хат-хабарни ТҲда сақланаётган шахсларга топшириш ва адресатларга жўнатиш хат-хабар келиб тушган ёхуд у жўнатишга топширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ТҲ маъмурияти томонидан амалга оширилади. Телеграмма адресатга дарҳол топширилади ва жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. ТҲда сақланаётган шахсларнинг барча хат-хабарлари юборилган ёки олинган сана махсус журналда қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Хат-хабар жўнатилганидан сўнг ариза тегишли номенклатура ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади ҳамда ТҲда сақланаётган шахс хат-хабар жўнатилганлиги ва шахсий ҳисобварағида қолган пул маблағлари миқдори тўғрисида хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Турли ТҲлардаги шахслар ўртасидаги ёки ТҲда сақланаётган шахсларнинг озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар билан ёзишмалари фақат қариндошлар ўртасида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. ТҲдан кетган ТҲда сақланаётган шахснинг номига келган хатлар олинганидан кейин уч кунлик муддатдан кечиктирмай ТҲнинг маъмурияти томонидан у кетган жойга жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Қамоққа олинганлар ўз шахсий ҳисобварақларига ўтказиладиган пул жўнатмаларини олиши мумкин. Пул жўнатмалари тўғрисида қамоққа олинган шахс, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Пул жўнатмалари қамоққа олинганнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Қамоққа олинганлар ўз шахсий ҳисобварақларидаги мавжуд пул маблағларини ТҲ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган ҳолда қариндошлари ёки бошқа шахсларга жўнатишлари мумкин. Пул маблағини жўнатиш билан боғлиқ харажатлар қамоққа олинганнинг ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. ТҲда сақланаётган шахслар камида бир соат давом этадиган ҳар кунги сайр этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Ҳомиладор аёлларнинг ва болали аёлларнинг ҳар кунги сайри камида икки соат давом этадиган қилиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Беморларнинг ҳар кунги сайр этиш вақти ТҲ тиббий ходимининг хулосасига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Вояга етмаганларнинг ҳар кунги сайри камида икки соат давом этадиган қилиб белгиланади. Сайрлар вақтида вояга етмаганларга жисмоний машқлар ва спорт ўйинлари учун имконият берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Карцерда сақланаётган қамоққа олинганлар ҳар куни бир соат давом этадиган сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Камерадаги шахслар сайрга бир вақтда олиб чиқилиши ва улар мавсумий кийимда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. ТҲда сақланаётган шахслар сайрга куннинг ёруғ ва қулай вақтида ТҲ маъмурияти томонидан белгиланган жадвал асосида олиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Сайр вақтида ТҲ тиббий ходимлари ТҲ масъул ходимлари билан биргаликда камераларнинг санитария ҳолатини текширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Сайрга олиб чиқилган шахслар доимий равишда назорат қилиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Сайр қилиш тартибини бузган шахсларнинг сайр қилиш вақти ТҲ бошлиғи, унинг ўринбосари ёки ТҲБЁ-ТНнинг қарори билан муддатидан олдин тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. ТҲда сақланаётган шахслар сайр вақтида сайрни муддатидан олдин тўхтатиш ҳақида назоратчига мурожаат қилишлари мумкин. Назоратчи бу ҳақда ТҲБЁ-ТНни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII боб. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувларини ўтказиш, шунингдек телефон орқали лимитланган сўзлашув ҳуқуқини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. ТҲда сақланаётган шахсларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади. Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, ЖПКнинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоққа олинганга эса ҳар бирининг давом этиш муддати икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув (шу жумладан ушлаб турилган даврида берилган учрашув) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг учрашувга келган шахс ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилган ёзма рухсати гербли муҳр билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир вақтнинг ўзида ТҲда сақланаётган шахс билан икки нафар вояга етган шахсларнинг учрашувига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. ТҲда сақланаётган шахснинг қариндошлари ва бошқа шахсларга ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати ҳамда учрашувга келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида учрашув берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. ТҲда сақланаётган шахслар учрашувга бир вақтнинг ўзида олиб чиқилиши мумкин. Ўта оғир жиноят содир этган шахслар ва ўта хавфли рецидивистлар билан учрашувлар якка тартибда ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. ТҲ ходимлари томонидан учрашувга олиб чиқилаётган шахснинг ташқи кўриниши озода бўлиши таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Учрашувга келган ва ТҲда сақланаётган шахснинг сўзлашувлари сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, шунингдек маст ҳолда келган ёки жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати берилмаган шахсларга учрашув берилмайди. Бунда рад этиш сабаблари ТҲ ходими томонидан тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. ТҲда сақланаётган шахслар билан учрашувлар қуйидагиларга берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатга — у адвокат гувоҳномасини ва ўзининг муайян ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ордерни кўрсатганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоячи сифатида иштирок этаётган яқин қариндошига ёки қонуний вакилига — унинг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига йўл қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчининг қарорини ёки суднинг ажримини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакилга — унинг ишда қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг қарорини ёки суднинг ажримини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариндошга ёки бошқа шахсга — жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсатини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда санаб ўтилган шахслардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахсларнинг ўз ҳимоячиси ва қонуний вакили билан учрашувлари ТҲ ходими уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда ўтказилиши мумкин.
(159-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 29 июлдаги 203-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-3, 25.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 10/18/2456-3/1788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлар ТҲ ходимларининг назорати остида амалга оширилади ҳамда ТҲда сақланаётган шахсларга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни топширишга ёхуд жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёки жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган, шунингдек ТҲлардаги режимга тааллуқли маълумотларни шартли имо-ишоралар ёрдамида ёхуд ТҲларнинг ходимларига тушунарсиз тилда топширишга уринилган тақдирда муддатидан илгари тўхтатиб қўйилади. Учрашувга келган шахс бу ҳақда учрашув бошланишидан олдин огоҳлантирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Мазкур Қоидаларнинг 160 ва 1621-бандларида назарда тутилган асослар бўйича адвокат билан учрашув муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, ТҲ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси ЖИЭДга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади.
(161-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси далолатномада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида ЖИЭМга ахборот беради.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 29 июлдаги 203-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-3, 25.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 10/18/2456-3/1788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Ҳимоячилар, қонуний вакиллар, қариндошлар ва бошқа шахсларга учрашувлар берилганда, уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппаратлар, видеокамераларнинг ва овоз ёзиш қурилмаларининг бўлиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1621. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
(1621-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 29 июлдаги 203-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2456-3, 25.08.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 10/18/2456-3/1788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашув ҳуқуқини амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолларда (қариндошлар ва бошқа шахслар келишининг моддий ва бошқа қийинчиликлари, уларнинг касаллиги ва ҳоказо), қамоққа олинганга у сақланаётган ТҲнинг техник имкониятлари бўлганда унинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан телефон орқали лимитланган сўзлашув ҳуқуқи берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. ТҲда учрашувлар ёки телефон орқали лимитланган сўзлашувлар вақтинча тўхтатиб турилган ҳолларда назорат қилувчи прокурорга, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга бу ҳақда хабар берилади ва учрашувга келганларни қабул қилиш хонасига эълон осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Карцерда сақлаш вақтида қамоққа олинганларнинг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлардан ташқари учрашувлари тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲларга монеликсиз кириш, шунингдек ТҲда сақланаётган шахс билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
(166-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 18 ноябрдаги 390-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-5, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2456-5/4100-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. ТҲ маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ТҲда сақланаётган шахслар билан монеликсиз ва холи учрашуви ҳамда суҳбати учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.
(167-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 18 ноябрдаги 390-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-5, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2456-5/4100-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ТҲда сақланаётган шахс билан учрашувлари ва суҳбатлари ТҲ ходимлари уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда холи ўтказилади.
(168-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 18 ноябрдаги 390-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-5, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2456-5/4100-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХIV боб. ТҲда сақланаётган шахсларнинг диний расм-русумларни адо этиши ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ва оилавий муносабатларда иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. ТҲда сақланаётган шахслар, агар бу мазкур Қоидаларни, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, ТҲ хоналарида диний расм-русумларни адо этиш, ТҲ кутубхонасидаги диний адабиётлардан фойдаланиш, диний ибодат нарсаларидан фойдаланиш, фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ва оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. ТҲда сақланаётган шахсларга ТҲ кутубхонасида бўлган диний адабиётлар, диний ибодат нарсалари ва бошқа қимматликлардан ясалган маданий ва тарихий қимматга эга бўлган ашёларни (санчувчи-кесувчи ашёлардан ташқари) ўзлари билан олиб юришига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. ТҲда сақланаётган шахслар ҳузурига, уларнинг илтимосига кўра, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний бирлашмаларнинг руҳонийлари таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. ТҲда сақланаётган шахслар жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати билан ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ўз вакиллари орқали ёхуд бевосита фуқаролик-ҳуқуқий битимларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий битимлардаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда) ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ маъмурияти ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий битимларда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ иштирок этиши учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлайди. ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий битимларда иштирок этиши билан боғлиқ учрашувлари уларга мазкур Қоидаларнинг 151-бандида назарда тутилган учрашувлар берилишида ҳисобга олинмайди.
(173-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲнинг мол-мулкига ўз хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун фуқаролик қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда, агар зарар қамоққа олинганнинг меҳнат фаолияти жараёнида етказилган бўлса, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда моддий жавобгар бўлади. Етказилган моддий зарар миқдори ТҲ бошлиғининг қарори билан белгиланади. Мазкур қарор ТҲда сақланаётган шахсга тилхат олиниб эълон қилинади ва юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга бу қарор устидан шикоят қилиниши мумкин.
(174-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲда сақланаётган шахс моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплашни рад этган тақдирда, бу зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Етказилган моддий зарар учун нотўғри ундирилган суммалар ТҲда сақланаётган шахсга қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. ТҲда сақланаётган шахс етказган моддий зарарнинг ўрни унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан уларнинг розилиги билан қопланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Маҳкум жазони ижро этиш муассасасига юборилган тақдирда, ўрни қопланмаган моддий зарар мазкур муассаса маъмурияти томонидан маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига тушадиган маблағлар ҳисобидан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. ТҲда сақланаётган шахс қамоқдан озод қилинган тақдирда, унинг томонидан ўрни қопланмаган моддий зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Қамоққа олинганлар, агар Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаса, никоҳ тузиш ҳамда никоҳдан ажралиш, бошқа оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(179-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(180-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 9 августдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-7, 23.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 10/24/2456-7/0654-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Никоҳни қайд этиш ТҲ бошлиғи томонидан белгиланган жойда амалга оширилади. Никоҳни қайд этиш жараёнида никоҳга кирувчилар томонидан таклиф этилганларнинг умумий сони икки кишидан ортиқ бўлмаслиги керак. Никоҳни қайд этиш жараёнида иштирок этаётган шахслар жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсатини олган бўлишлари керак, ФҲДЁ органи ходими ва ТҲда сақланаётган шахс бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Никоҳ қайд этилгандан сўнг, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг рухсати бўлган тақдирда, ТҲда сақланаётган шахсга хотини (эри) билан навбатдан ташқари учрашув берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божи ҳамда транспорт харажатлари никоҳга кирувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Қамоққа олинганлар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда ТҲ ҳудудида ўз хоҳишларига кўра ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати билан меҳнатга жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қамоққа олинганларнинг меҳнат шароити қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик, санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши керак. Қамоққа олинганлар ўз меҳнати учун тегишли ҳақ олишга ҳақлидир.
(184-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. ТҲда сақланаётган шахсларни барча турдаги хўжалик хизматига оид ишларга жалб этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. ТҲда сақланаётган шахслар меҳнат жараёнида доимий назоратда бўладилар. Улар камерага қайтаётганда тинтувдан ўтказилади ва ишлаб чиқариш хоналари кўздан кечирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Қамоққа олинганларнинг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим ва қонунда назарда тутилган чегирмалар қилинганидан кейин уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Қамоққа олинганларни меҳнатга жалб этиш мақсадида ТҲлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириши мумкин.
(188-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Қамоққа олинганларнинг ТҲлардаги ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлардан солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қамоққа олинганларни сақлаш шарт-шароитларини яхшилаш, шунингдек ТҲларнинг ижтимоий соҳасини ривожлантириш учун фойдаланилади.
(189-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. ЖИКнинг 53-моддасига мувофиқ, қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун ТҲда қолдирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун ТҲда қолдирилган маҳкумлар жазони қулфлаб қўйилмайдиган умумий камераларда, бошқа шахслардан батамом ажратилган ҳолда, ЖИКнинг 18-бобида назарда тутилган шароитларда ўтайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Вояга етмаган шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек судлар ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун ТҲда қолиш истагини билдирган маҳкум ТҲ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади. Унинг аризаси Аризаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади ва маҳкумнинг номзодини ўрганиш учун ТҲ бошлиғининг тартибот, қўриқлаш ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар рўйхати уларнинг қолдирилиши асослилигини назорат қилиш учун ҳар чоракда ЖИЭДга тақдим этилади.
(194-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Маҳкумни хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдириш рад этилган тақдирда, унга рад этиш сабаблари тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Маҳкумнинг хўжалик хизматига оид ишларни бажаришга жалб этиш тўғрисидаги аризаси ва ТҲ бошлиғининг қароридан кўчирма унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Ҳар бир ТҲда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдириладиган маҳкумлар сони ЖИЭД томонидан ТҲни умумий тўлдириш лимитининг етти фоизидан ошмаган ҳолда белгиланади.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар доимий назорат остида бўлади ва ТҲ ходимларининг кўрсатмаси бўйича ишлайди. Уларни ТҲ ҳудудидан ташқаридаги ишларга, махсус бўлимлар, фотолабораториялар, нусха кўпайтириш техникалари ўрнатилган жойларда, барча турдаги транспорт воситалари ҳайдовчилигига, радиостанция, муҳандислик-техника ва алоқа воситалари, шунингдек хизмат итлари билан ишлашга жалб этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Зарур ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган авария, созлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш мақсадида хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар ТҲ бошлиғининг рухсати билан ТҲнинг қўриқланадиган ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бунда олиб чиқилиши мумкин деб ҳисобланган маҳкумларнинг рўйхати уларнинг фотосуратлари ва улар ҳақидаги зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда ТҲ бошлиғи томонидан тасдиқланади. Ишлар амалга оширилаётган вақтда рўйхатнинг бир нусхаси ТҲнинг назорат ўтказиш жойида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ маъмуриятига, давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳамда мурожаат этилган тилда белгиланган тартибда ёзма жавоблар олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. ТҲ ходимлари ҳар куни камераларни айланиш чоғида ТҲда сақланаётган шахслардан ёзма ва оғзаки шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Оғзаки шаклда қабул қилинган аризалар, таклифлар ва шикоятлар журналга қайд этилади ва тегишли мансабдор шахсга баён қилинади. Мазкур мурожаатларга улар қабул қилингандан сўнг бир кун ичида, қўшимча текширув тайинланган ҳолларда эса, беш кун ичида жавоб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. ТҲ маъмурияти номига берилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар ҳам журналга қайд этилади ва ТҲ бошлиғига маълум қилинади ва ўн беш кун ичида жавоб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар ТҲ маъмурияти орқали юборилади, бундан ТҲда сақланаётган шахсларни шахсан қабул қилиш вақтида ТҲларни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахслар томонидан олинган мурожаатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.
(205-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-2, 05.07.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2051. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби ТҲ маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ва аризачига дарҳол етказиб берилади.
(2051-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 18 ноябрдаги 390-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2456-5, 03.12.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2456-5/4100-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ёки терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ТҲ маъмурияти томонидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, суриштирув органига, тергов органининг бошлиғига ёхуд прокурорга, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар эса юқори турувчи прокурорга юборилади ёки топширилади.
(206-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 18 ноябрдаги 390-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-5, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2456-5/4100-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёхуд жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган маълумотлар кўрсатилган, махфий ёзув, белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган аризалар, таклифлар ва шикоятлар адресатга юборилмайди ҳамда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилиб, бу ҳақда ТҲда сақланаётган шахс, шунингдек прокурор ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Аризалар, таклифлар ва шикоятларга берилган ёзма жавоблар, шунингдек улар жўнатилганлиги тўғрисидаги илова хатларнинг кўчирма нусхалари ТҲда сақланаётган шахсларга тилхат олиб эълон қилинади ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. ТҲда сақланаётган шахсларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги аризалар ва шикоятлар билан мурожаат этганлиги учун ҳар қандай шаклда таъқиб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVII боб. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан шахсан қабул қилиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲнинг бошлиғига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек ТҲларни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахсларнинг шахсий қабулига ёзилиш ТҲ ходимлари томонидан ҳар куни камераларни айланиб чиқиш чоғида амалга оширилади. Қабул қилиш тўғрисидаги мурожаат ёзма ёки оғзаки равишда ТҲ бошлиғи номига берилади ва шахсий қабул журналида навбат билан рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан қабул қилиш ҳар куни белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади, дам олиш ва байрам кунлари бундан мустасно. Зарур ҳолларда, ТҲда сақланаётган шахслар жадвалдан ташқари қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Мурожаат қилганларни қабул қилиш мазкур журналдаги рўйхат бўйича амалга оширилади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади. Ёзма равишда берилган мурожаатларга унинг натижаси ҳақида белги қўйилиб, ТҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. ТҲда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ва бошқа шахсларни ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан шахсан қабул қилиш ТҲнинг фуқароларни қабул қилиш хонасида амалга оширилади. Қабулга келган шахслар махсус журналда рўйхатга олинади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVIII боб. ТҲда сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракатлари ва суд мажлисларида иштирок этишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. ТҲ маъмурияти жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма кўрсатмаси бўйича қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушлаб турилганлар, қамоққа олинганларни ТҲларга қабул қилиш ва жойлаштириш, шунингдек уларни белгиланган жойга жўнатиш учун соқчига топширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ ҳудудида тергов ва суд ҳаракатларини, амбулатория суд-психиатрия экспертизасини ҳамда бошқа экспертизаларни ўтказиш учун жиҳозланган хоналар берилишини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. ТҲнинг навбатчи ходими томонидан сменани топшириш-қабул қилиш (камида бир соат ичида) ва ТҲда сақланаётган шахсларнинг овқатланиш (нонушта, тушлик ва кечки овқат) вақтида, шунингдек тунги вақтда, яъни кеч соат 22.00 дан эрталаб соат 6.00 гача ТҲда сақланаётган шахсларни чақирув бўйича камерадан олиб чиқиш тақиқланади, ЖПКда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. ТҲ маъмурияти ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган ТҲларга ўтказишни ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарори, шунингдек прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими асосида амалга оширади.
(217-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-2, 05.07.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Тарғибот ва ташвиқот ишлари гуруҳ билан ҳамда якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, шунингдек сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа мавзуларда ахборот бериш шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. ТҲда сақланаётган вояга етмаганларга шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, кинофильмлар намойиш этилади, улар учун телекўрсатувларни томоша қилиш ташкил этилади, спорт машғулотлари ва бўш вақтни ўтказиш учун хоналар, шунингдек очиқ ҳавода спорт майдончалари жиҳозланади. Улар мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда кинофильмлар томоша қилиш учун ТҲ ҳудудидан ташқарига олиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Интизомий жазога тортилган шахснинг камера карточкасига унга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари ҳақида тегишли ёзув киритилади ва Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини ҳисобга олиш дафтарида рўйхатга олинади. Карцерга киритилган шахслар ТҲБЁ-ТН томонидан юритиладиган карцерга киритилган шахсларни ҳисобга олиш дафтарида ҳам рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. ТҲда сақланаётган шахсдан интизомий жазо қўлланилишидан олдин ёзма тушунтириш олинади, бундай тушунтириш беришдан бош тортилган ҳолларда эса тегишли далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Интизомий жазо қоидабузарлик аниқланган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай, қоидабузарлик факти юзасидан текширув ўтказилган тақдирда эса у тугаган кундан эътиборан, лекин қоидабузарлик содир этилган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Интизомий жазо дарҳол қўлланилади, уни дарҳол қўллаш имконияти бўлмаган тақдирда эса ушбу жазо берилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Интизомий жазо ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан берилади. Бир вақтнинг ўзида содир этилган бир нечта қоидабузарлик учун битта интизомий жазо қўлланилади. Битта қоидабузарлик учун бир нечта интизомий жазо қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. ТҲда сақланаётган шахслар юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга қўлланилган интизомий жазо устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят бериш интизомий жазонинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қамоқда сақланаётган бошқа шахсларга зулм қилганлик ва уларни ҳақорат қилганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҲ ходимларининг ёки бошқа шахсларнинг қонуний талабларига итоат этмаганлик ёхуд уларни ҳақорат қилганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратиб қўйишни таъминлаш талабларини бир неча марта бузганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон) таъсир доирасига тушадиган ҳуқуқбузарлик содир этганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунда ва мазкур Қоидаларда тақиқланган нарсаларни ва моддаларни сақлаганлик, тарқатганлик, истеъмол қилганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо илгари огоҳлантириш ёки ҳайфсан тарзидаги иккита ва ундан ортиқ интизомий жазо қўлланилган қамоққа олинганларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо ҳомиладор аёлларга ва болали аёлларга, шунингдек биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
(234-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Карцерга киритиб қўйиш ТҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги қарори ва шифокорнинг қамоққа олинганнинг соғлиғи ҳолатига кўра карцерда туриши мумкинлиги ҳақидаги ёзма хулосаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо қўлланилган шахс қарор билан ТҲ бошлиғи ёки ТҲБЁ-ТН томонидан таништирилиб, имзо қўйдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. ТҲ бошлиғи тиббий кўрсатувларни инобатга олган ҳолда карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазонинг ижросини кечиктириш, карцерда сақлаш муддатини қисқартириш ёки қамоққа олинганни карцердан муддатидан илгари озод қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Агар қамоққа олинган кечиктириш даврида янги қоидабузарлик содир этмаган бўлса, у карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазодан озод қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Юқори турувчи мансабдор шахс, прокурор ёки суд карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо асоссиз ёхуд у содир этилган қоидабузарликка номутаносиб бўлган ҳолларда интизомий жазони енгиллаштириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Карцерда қамоққа олинганлар ётиш учун алоҳида жой ва кўрпа-тўшак билан фақат тунги ухлаш вақти учун таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Карцерга киритиб қўйиладиган шахс ўзи билан сочиқ, совун, тиш чёткаси, тиш пастаси ёки порошогини олиб кириши мумкин. Карцерга киритиб қўйилган шахснинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари (тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари) ТҲ маъмурияти томонидан сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Карцерга киритиб қўйиладиган шахсларга карцерда сақлаш учун мўлжалланган махсус кийим кийдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Карцерга киритилган шахсларни санитария ишловидан ўтказиш улар мазкур жазони ўтаб бўлганларидан кейин ёки ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси бўйича карцерда сақлаш вақтида ҳам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245. Карцерга киритилган шахс касалликка чалинган тақдирда, ТҲ тиббий ходимининг уни муддатидан олдин карцердан озод қилиш тўғрисидаги ёзма хулосасига асосан дарҳол озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XXII боб. ТҲда сақланаётган вафот этган шахсларнинг жасадларини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247. ТҲда сақланаётган вафот этган шахснинг жасади у билан боғлиқ барча тегишли терговга қадар текширув ўтказилганидан сўнг, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига асосан сақлаш учун ТҲга яқин жойдаги соғлиқни сақлаш муассасасининг моргига топширилади.
(247-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-2, 05.07.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248. ТҲда сақланаётган вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганидан, шунингдек ЖПКда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249. Вафот этган шахснинг жасади уни талаб қилган шахснинг аризаси ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори асосида дафн этиш учун берилади. Бунда вафот этган ТҲда сақланаётган шахсга тегишли бўлган ҳужжатлар, ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари унинг ариза билан мурожаат қилган қариндошлари ёки бошқа шахсларга белгиланган тартибда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза билан мурожаат қилган шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250. ТҲда сақланаётган вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилларидан ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахсни дафн этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(250-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254. Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ТҲда сақланаётган шахсни озод қилиш ҳақидаги прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори ёхуд суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими келиб тушмаган бўлса, ТҲларда қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.
(254-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-2, 05.07.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255. Қамоқдан озод қилинаётган ТҲда сақланаётган шахсга унинг шахсий ҳужжатлари, ашёлари, шахсий ҳисобварағида сақланаётган пуллари, шунингдек қимматли қоғозлари ва бошқа қимматликлари, ТҲда сақланаётган шахс сақланган муддат ҳамда уни озод қилиш асослари кўрсатилган маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256. Зарур бўлган тақдирда, ТҲ маъмурияти қамоқдан озод қилинган шахсни яшаш жойига етиб олиши учун йўл ҳужжатлари ва белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ёхуд тегишли пул компенсацияси, шунингдек жинси ҳамда иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда мавсумий кийим-бош ва пойабзал билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XXIV боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 26 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 20 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 9 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 12 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, турли маркадаги соатлар ва бошқа қимматликлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-4, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2456-4/2743-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Барча турдаги радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси, нусха кўчириш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Алоқа воситалари, жумладан уяли алоқа воситаси, радиотелефонлар, пейжерлар, рациялар ва уларнинг барча турдаги қисмлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электр устара бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар
з) 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма: мазкур режа 3 нусхада тузилади ва навбатчилик қисмида, тартибот ва махсус бўлимда сақланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 3-ИЛОВА
«_____» _______________дан эътиборан бир кишилик камерага жойлаштирилсин.
___ -сон-ТҲ бошлиғи
_____________________
________________
______________________
(унвони)
(имзо ва муҳр)
(Ф.И.О.)
20___йил «___» ________ _____-сон
орқа томони
Қарор билан танишдим __________________________________________________________
(ТҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)
20____йил «_____»_____________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 4-ИЛОВА
(шахсий титув қилинган ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш ўтказилган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Изоҳ: кераклисининг тагига чизилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 5-ИЛОВА
_______________________________________________________________ молия бўлимига, омборхонага сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юбориш, давлат даромадига ўтказиш учун топширилсин*,
________________________________________________________ йўли билан йўқ қилинсин.
(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)
___ -сон-ТҲ бошлиғи
____________________
_________________
______________________
(унвони)
(имзо ва муҳр)
(Ф.И.О.)
20___йил «____» _________ ____-сон
орқа томони
Қарор билан танишдим __________________________________________________________
(ТҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)
20____йил «_____»____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Изоҳ: кераклисининг тагига чизилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 6-ИЛОВА
Далолатнома билан танишдим: ____________________________________________________
(ТҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О., сана)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 7-ИЛОВА
_______________ сўмлик ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олдим, ушбу маблағни менинг шахсий ҳисобварағимдан ечиб олишингизни сўрайман.
__________________
(имзо)
20 ___йил «____» _________
(7-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 8-ИЛОВА
(8-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларининг ҳисобини юритиш
шахсий титув қилинсин ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилсин, шунингдек унга нисбатан __ кун карцерга киритиб қўйиш тарзидаги жазо қўлланилсин.
олдин шахсий тинтув қилинди ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилди. Унда карцерга олиб кириш тақиқланган __________________________________________________
(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)
_____________________ лар борлиги аниқланди ва улар олиб қўйилди.
20__ йил «___» __________ соат «____» да карцерга киритиб қўйилди.
ТҲБЁ-ТН
_____________
______________
______________________
(унвон??)
(имзо)
(Ф.И.О.)
20___йил «____»____________
20__ йил «____» ___________ соат «___» да карцерга киритиб қўйиш тарзидаги жазо муддатининг тугаши муносабати билан, ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси билан карцердан озод қилинди*.
ТҲБЁ-ТН
_____________
______________
______________________
(унвони)
(имзо)
(Ф.И.О.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Изоҳ: кераклисининг тагига чизилади.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 октябрдаги 517-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2456-6, 19.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/2456-6/0789-сон)