Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2018 19.12.2012 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.12.2012 йилдаги 355-сон
Date of entry into force
19.12.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2018
Ҳужжат 19.12.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорига мувофиқ, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 19 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
355-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат қўмитаси деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг теле-радиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи функциясини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат қўмитаси Халқаро электралоқа иттифоқида, Бутунжаҳон почта иттифоқида ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодаловчи ваколатли орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат қўмитаси «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзбектелеком» ва «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияларининг устав фондларидаги акциялар давлат пакетларининг ишончли бошқарувини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат қўмитаси юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Давлат қўмитасининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборотни ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланишнинг жаҳон даражасини ҳисобга олган ҳолда замонавий ахборот ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш бўйича комплекс миллий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ресурслари, ахборот тизимлари ва тармоқлари, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар, уларни таъминлаш ва ҳимоя қилиш воситалари бозорини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши ва самарали ишлаши устидан, шу жумладан халқаро ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларини ахборотлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари тизимини жорий этиш механизмлари орқали давлат бошқаруви ва назоратини, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация инфратузилмаси ва маълумотлар узатиш, мобил ва йўлдош алоқа тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизациялаш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан юқори тезликда кенг полосали фойдалана олишни, шу жумладан қишлоқ жойларда жорий этиш, телефон алоқаси, телевидение ва радиоэшиттириш рақамли тизимларига тўлиқ ўтилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларида, иқтисодиёт соҳаси ва тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланишни комплекс, тизимли таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратиш, маълумотларни узатиш ва алмашиш идоралараро тармоқларининг интеграциялашган тизимларини яратиш ва бошқариш, электрон ҳужжат айланиши тизимини яратиш ҳисобига «электрон ҳукумат» платформасида ахборот муҳитини янада ривожлантиришни таъминлаш, давлат ахборот ресурсларини интеграциялаш, вазирликлар ва идораларнинг ягона вертикал корпоратив тармоқларини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон шаклларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасига инвестициялар, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлаш, шунингдек ахборот технологияларини, шу жумладан давлат буюртмаси доирасида ривожлантириш ва қўллаш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғи миллий сегментини янада шакллантиришни таъминлаш, мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган турли йўналишдаги замонавий веб-ресурсларни, шу жумладан аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ахборот ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш учун тармоқ ресурсларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришни таъминлаш ва ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва жорий этиш соҳасида мамлакат хизматлар бозорини янада шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигини таъминлаш, телекоммуникациялар тармоқлари, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, шу жумладан телекоммуникациялар тармоқларида, телерадиоэфирда ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, маълумотларнинг ахборот базалари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, Интернет тармоғи миллий маконини тартибга солиш ва бошқариш, радиочастота спектридан фойдаланишни, кадрлар тайёрлаш ва инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон рақамли имзодан фойдаланиш, чет эл оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасини тартибга солиш ва бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизими жорий этилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун ички назорат қоидаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимларининг, радиочастота спектридан самарали фойдаланишнинг ва телекоммуникация тармоқлари, почта алоқаси, телерадиоэшиттиришда, соҳанинг тегишли ташкилотлари орқали ахборот тизимларида иш юритишнинг назорат қилиниши ва бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий коммуникациялар, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоғи, ахборотни, шунингдек босма маҳсулотларни етказиб бериш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари соҳасида фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар, лицензия битимлари шартларига риоя этиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил қилиш ва ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида стратегик устувор вазифаларни шакллантиради ва амалга оширади, телекоммуникация тармоқлари, маълумотлар узатиш, радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, почта алоқаси тармоқлари, матбуот тарқатиш тармоқларини ривожлантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият масалалари бўйича, шу жумладан радиочастота спектридан фойдаланиш, миллий ахборот макони мониторинги ҳамда Давлат қўмитаси фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фойдаланиладиган ахборот тизимлари интеграциясини таъминлаш мақсадида миллий ахборот тизимини шакллантириш бўйича ягона техник сиёсатни белгилайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот айирбошлашнинг электрон шаклларига ўтиш бўйича дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ўсиб бораётган ахборот ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш учун мамлакатимиз ахборот ресурсларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қулай шарт-шароитларни шакллантириш йўли билан Интернет тармоғининг миллий сегментини янада ривожлантириш устувор вазифаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматларини жорий этиш бўйича ягона технологик ечим амалга оширилишини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида идоралараро ўзаро ҳамкорликнинг ахборот тизимларини жорий этишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланиш ва чет эл оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасида махсус ваколатли орган функциясини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини истиқболли ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг давлат дастурларини, шу жумладан кенг полосали фойдаланишнинг замонавий воситалари, маълумотлар узатишнинг рақамли тизимлари, йўлдош ва мобил алоқа, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат интерактив хизматлари кўрсатишни кенгайтириш, мамлакатда сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни ташкил этиш, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш бўйича босқичма-босқичли дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий техник регламентлар ва давлат стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади, давлат стандартлари сифатида халқаро стандартларни қабул қилиш ишларини ташкил этади, мамлакатнинг ягона ахборот маконини яратиш, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадида радиоэлектрон воситалар, телекоммуникация воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларига махсус техник регламентлар ва норматив ҳужжатлар, техник шартлар ва талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси таркибига кирувчи давлат органлари билан биргаликда радиочастота спектрини тақсимлаш, ундан фойдаланиш соҳасида ва ушбу соҳада қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси, телекоммуникациялар, ахборот-коммуникация технологиялари, телерадиоэшиттириш воситалари ва тармоқларини, радиомониторинг, дастурий маҳсулотларнинг техник воситаларини ривожлантириш учун инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармаларнинг ишларини, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида стандартлаштириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни таъминлаш, радиочастоталардан фойдаланиш, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини сертификатлаштириш масалаларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг алоҳида турларини белгиланган тартибда лицензиялашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефонларни рақамлаш режаси ва тизимини, номер сиғимини ажратишни тасдиқлайди, телекоммуникация тармоқларини рақамлаш ресурсларидан фойдаланишни, Интернет тармоғи миллий сегменти аниқ йўналтирилган маконини тақсимлашни ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда почта алоқаси ва телекоммуникациялар универсал хизматларининг рўйхатини ва уларнинг сифатига қўйиладиган талабларни қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди, почта алоқаси ва телекоммуникация универсал хизматларига тарифларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, почта алоқаси тармоқларини бирлаштириш ва операторлар, провайдерлар томонидан ўзаро хизматлар кўрсатилиши ва улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта тўлови давлат белгиларининг намуналарини тасдиқлайди ва почта маркаларини нашр этиш, уларни муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта индексларини, ёзма хат-хабарларни олиб қўйиш частоталари нормативларини, шунингдек почта алоқаси операторлари ва провайдерлари учун мажбурий бўлган почта жўнатмалари ўтишининг назорат муддатларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг транспорт воситаларида жойлаштириладиган, почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларини ташишда ишлатиладиган фарқловчи махсус белгиларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта тўлови давлат белгиларининг давлат коллекциясини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси миллий оператори ходимининг формали кийим-боши ва кўкрак нишонини тасдиқлаш ва формали кийимда юриш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органлари билан биргаликда мамлакатда ишлаб чиқарилган дастурий маҳсулотларни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун Миллий ахборот тизими доирасида янгидан ишлаб чиқиладиган, мослаштириладиган ёки сотиб олинадиган махсус дастурий маҳсулотларнинг мажбурий экспертизасини ўтказишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг махсус дастурий маҳсулотлардан фойдаланишлари учун рухсатнома беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва уларни иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларида фойдаланиш учун жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорда, биринчи навбатда, ички эҳтиёжларни қондириш учун рақобатбардошли замонавий маҳаллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни ривожлантиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектри ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида мониторинг олиб бориш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда телекоммуникацияларнинг алоҳида хизматлари турлари рўйхатини белгилайди ҳамда уларга тарифларни ва фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, тармоқлараро уланишларнинг тарифларини белгиланган тартибда келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратилишига, рақобатни ривожлантиришга ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ва электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказларининг ваколатли шахсларига электрон рақамли имзолар калитларининг сертификатларини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари ягона давлат реестрини юритади ҳамда улардан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига кўра электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси тизимининг моддий маблағлари давлат захирасида сафарбарлик режаси, жамғарма тузилмаси, таркиби, нормалари ва режасини ишлаб чиқади, ҳарбий қисм кучлари ва воситалари билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари алоқасини таъминлаш учун авария-тиклаш ишларини бажаришни, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси тизимининг ўта муҳим объектларини қўриқлашни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик устувор вазифаларни амалга оширишда ҳудудий бошқармаларнинг телекоммуникация тармоқларини, шу жумладан маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, почта алоқаси тармоқлари, матбуот тарқатиш, ахборот ресурслари ва тизимлари бозорини, радиочастота спектридан фойдаланишни ривожлантириш соҳасида давлат томонидан самарали тартибга солишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ва фаолияти мувофиқлаштирилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этади ва уни такомиллаштириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кутубхоналар тизимини, кутубхона ахборот ресурсларини тизимлаштиришни ривожлантиришни, аҳоли кенг қатламларининг ахборот-кутубхона ресурслари марказларидан фойдаланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимларини яратишга, ахборот ресурсларини шакллантиришга, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида хизматларни кенгайтиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқи учун тақдим этилган ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари, радиочастота спектридан самарали фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар, шу жумладан маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ва бошқа ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ишларни назорат ва таҳлил қилишни ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий коммуникациялар, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернет глобал тармоғи, ахборотни, шунингдек босма маҳсулотни етказиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талабларига риоя этилишини Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси орқали назорат қилишни ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартлар асосида, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, банк ва молия соҳасида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш индикаторлари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги мезонлари ва баҳолаш механизмини, ахборотлаштириш масалаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан ва маркетинг тадқиқотлари, ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа тармоқлари ва хизматлари, тармоқ стандартлари ва техник шартларни ривожлантириш ва такомиллаштириш мониторингини олиб бориш, телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришнинг мамлакат ва жаҳон анъаналарини, шу жумладан маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, почта алоқаси ва ахборот-коммуникация технологиялари тармоқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ишларини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторинги, шунингдек радиохалақитларни, шу жумладан индустриал халақитларни бартараф этиш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация тармоқларида телерадиоэфирда ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Интернет тармоғи орқали аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг дунёқарашига ва онгига салбий таъсирнинг олдини олиш учун ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмаларни янада ривожлантириш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар ва почта алоқаси тармоқларида, телерадиоэшиттириш, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот тизимларини ҳимоялашнинг самарали воситалари ва усуллари жорий этилишини, тезкор-қидирув тадбирлари тизимлари жорий этилишини, шунингдек улардан давлат, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб ва фавқулодда вазиятлар шароитларида устувор фойдаланишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши масалалари бўйича ишларга раҳбарлик қилади ва мазкур ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бюджети маблағлари ҳисобига ташкил қилинган юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқлари, тизимлари ва воситаларини яратиш ҳамда ишлатиш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш қоидалари ва тартибини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси, телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг тармоқлари ва воситалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлигини, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини, хўжалик юритувчи субъектларнинг техник куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда табиий офатлар оқибатларининг бартараф этилишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларини ривожлантириш ва улардан оқилона фойдаланиш, истеъмолчиларнинг телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш учун турли операторларнинг телекоммуникациялар тармоқларини, идоравий тармоқлар эгаларини мувофиқлаштирилган тарзда бошқариш тизимини яратиш, шунингдек тармоқлардан давлат органларининг, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб оқилона фойдаланилишини таъминлаш ишлари мувофиқлаштирилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ахборот маконида рухсатсиз фойдаланишга уринишлар ва компьютер вируси ҳужумлари тўғрисида ўз вақтида хабар қилиш ва ҳаракат қилишнинг усул ҳамда воситаларидан фойдаланиб, Интернет тармоғининг миллий сегментида веб-ресурсларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоралараро ҳамкорлик қилиш механизмини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига Давлат қўмитасининг стипендияларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация ҳамда радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида белгиланган тартибда халқаро идоралараро битимлар ва шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси, радиочастота спектридан фойдаланиш учун ажратиладиган грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тендерлар, танловлар ва савдолар уюштиради ва уларни ўтказишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий воситалар, ахборот маълумотлар базалари, миллий ахборот ресурслари, контентлар, барча даражалардаги ахборот-коммуникация тармоқларини шакллантириш йўналишида замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий бозори ривожланиши тенденцияларини ва хориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълимнинг янги йўналишлари учун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш борасида таълим стандартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий таълим муассасаларининг мутахассисларини ва экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув жараёнларида ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркибини тайёрлаш ва малакасини оширишнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ҳудудий бошқармалар, ўзига идоравий мансуб ташкилотлар орқали ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларидан, хўжалик юритувчи субъектлардан Давлат қўмитаси ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича зарур ахборотларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва давлат бошқарув органларига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар пайтида, зилзилаларда, сув тошқинида, ёнғинларда, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улар ишини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш, шунингдек телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини марказлаштирилган ҳолда бошқариш, телекоммуникация хизматлари махсус фойдаланувчиларининг телекоммуникация тармоқлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида, шу жумладан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси орқали почта алоқаси, телекоммуникациялар хизматларини, шунингдек ташкилотларда ахборот-коммуникация технологиялари хизматлари кўрсатиш бўйича норма ва қоидаларга ташкилотлар томонидан риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият олиб борадиган ҳамда белгиланган нормалар, давлат, тармоқ стандартлари, техник регламентлар ва кўрсатиладиган почта ва телекоммуникация хизматлари сифати, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникациялар воситалари, юқори частотали қурилмалар ва радиоэлектрон воситалар радионурланишларининг параметрлари бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинчалик тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида юқори частотали қурилмалар ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишга зарур рухсатномалар бериш, шунингдек радиочастота спектридан фойдаланишни тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар белгиланган стандартлар, техник регламентлар ва техник нормаларга мувофиқ бўлмаганда фуқароларнинг хавфсизлиги, атроф муҳит муҳофазаси таъминланмаганда, радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўланмаганда, шунингдек алоҳида ҳолатларда уларни ишлатишни белгиланган тартибда тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат секторида ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилиниши ҳолатининг таҳлили ва мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ташкилотлар, операторлар ва провайдерлар фаолиятини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари талаблари ва шартлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат ва мониторинг натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилганлиги тўғрисида тақдимнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун маҳаллий дастурий маҳсулотлар бозорининг ривожланиш ҳолатини таҳлил қилиш ва ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлик бўйича нафақа тўлаш, мавжуд кредиторлик қарзларни узиш, моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш, Давлат қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожланиш бўйича тадбирларни ташкил этиш учун Давлат қўмитасининг Ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Давлат қўмитасининг марказий аппаратида ва идоравий мансуб бўлинмаларда, Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаш учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етакчи хорижий мутахассисларни, шу жумладан раис (раҳбар) ўринбосарлари лавозимига — маслаҳатчилар сифатида шартнома асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектри, электрон рақамли имзо, ахборот хавфсизлиги, телерадиоэшиттириш, почта алоқаси соҳасида фаолиятни тартибга соладиган, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат қўмитаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг таъминланиши, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси раиси мақомига кўра вазирга, Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари – тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат қўмитасининг раиси айни вақтда Радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат қўмитасининг раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси фаолияти йўналишларининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан, шунингдек ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ишлари учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда Давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг, Республика бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган идоравий мансуб давлат ташкилотлари ҳамда уларнинг бўлинмаларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитасининг бошқармалари, бўлимлари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини (низомларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Давлат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланиши учун Давлат қўмитаси тизими раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Давлат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлисига Давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажлисда ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса Ҳайъат ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари Давлат қўмитаси раисининг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолиятининг тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган Ҳайъат регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика бюджети ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат фельдъегерлик хизмати, Махсус авария-тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм), «Республика махсус алоқа узели» ДУК, ахборот-кутубхона марказлари, Тошкент ахборот технологиялари университетининг жорий таъминоти Республика бюджети маблағларидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ходимларини қўшимча рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий коммуникациялар воситалари мониторинги маркази, Республика ахборот-кутубхона маркази, «Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази – UNICON.UZ» ДУК ҳузурида фаолият кўрсатадиган Алоқа объектлари давлат кадастри хизмати, Таянч стандартлаштириш ташкилоти, Таянч метрология хизмати, Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш хизмати, Атамашунослик ва луғатлар хизмати, Компьютер инцидентларига жавоб бериш хизмати, ZiyoNet тармоғи ресурс маркази, Миллий ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи ҳамда «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳузурида фаолият кўрсатадиган компьютерлаштириш марказларига кўмаклашиш гуруҳининг таъминоти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитаси ва унинг ташкилотлари фаолияти қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ходимларни қўшимча рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муайян муддат хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида муайян муддат хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама қуйидаги миқдорларда тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш стажи‎ Устама миқдори, лавозим маошига нисбатан коэффициентларда‎
3 йилдан 5 йилгача бўлганда‎ 0,3
5 йилдан 10 йилгача бўлганда‎ 0,4‎
10 йилдан 15 йилгача бўлганда‎ 0,5‎
15 йил ва ундан ортиқ бўлганда‎ 0,6‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чорак якунлари бўйича энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бир чоракда бир йўла мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш тўловлари суммаси устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маоши миқдоридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни бир йўла мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низом, шунингдек муайян муддат хизмат қилганлик учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитасини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобига ходимларга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий мансуб хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ўз маблағлари ҳисобидан, Давлат қўмитасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини Давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига Давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари, лицензиялар талаблари ва шартлари, сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби, телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматининг сифат нормативлари бажарилиши ҳамда уларга риоя қилиниши, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан давлат назорати органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси тавсияларига, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси таркибига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инспекцияга Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганиш ваколати берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат ва мониторинг якунлари бўйича хулосалари Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика бюджети ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика бюджети маблағларидан Инспекциянинг жорий таъминоти молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан Инспекция ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатлар молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция фаолияти шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ходимларни Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ муайян йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва ҳар ойлик тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ йил чораги якунлари бўйича ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инспекция тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Инспекциянинг жойларда ўз ҳудудий бўлинмалари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция тузилмасига, зарур ҳолларда, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Инспекцияга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғининг унинг тақдимномасига кўра Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғи Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳайъатининг, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси ҳамда Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ишчи гуруҳининг раҳбари, Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар инспекцияларига Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ҳисоб рақамига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар, почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматларини кўрсатувчи, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси тизими ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари, лицензия талаблари ва шартлари ҳамда сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бажарилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мақсадли йўналишлар ва белгиланган нормаларга мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишнинг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш самарадорлиги, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакали кадрлар билан таъминланганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзолар соҳасида, шу жумладан электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизимининг жорий этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар ва почта алоқаси тармоқларида ўз ваколатлари доирасида ахборот хавфсизлигини ҳамда фавқулодда вазиятларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда улардан давлат манфаатлари учун устувор фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида фойдаланиладиган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида телекоммуникациялар ва почта алоқаси тармоқларининг, техник воситалар ва тизимлар параметрларининг, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мобил алоқа тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, радиочастота спектридан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ва радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмаларни ва телекоммуникация тизимларини чет элдан олиб келиш, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хизматлар сифати бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги ҳамда почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ҳисобланган санкциялар миқдорларининг ўз вақтида тўланиши ва ҳаққонийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар билан биргаликда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радиочастота спектридан фойдаланишнинг ҳолати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси корхоналари ва ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини белгиланган тартибда назорат қилади, мониторинг олиб боради ва ўрганади, уларнинг якунлари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг жорий ҳолатини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ресурслари ва интерактив давлат хизматларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг қулайлигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганишлар натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди ҳамда уларни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юборади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимлари, маълумотлар узатиш ва алмашиш идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси ҳолатини таҳлил қилади ва баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигини таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини ўрганиш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни кўриб чиқиш учун Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши бўйича ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида, хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларда почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда мониторинг ва назорат ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда, шунингдек тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан муайян фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари кўрсатишда, шунингдек алоқа тармоқлари, ахборот тизимлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва улардан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари, техник регламентлар, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа тармоқлари, ахборотлаштириш воситалари ва тизимлари ишлатилиши ва яратилиши бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторинги ва назоратини белгиланган тартибда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, топширилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида қўлланадиган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш ва калибрлаш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича мурожаатларини зарур ҳолларда жойига бориб ҳамда тегишли ҳужжатларни ўрганган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматларига тарифларнинг тўғри қўлланилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларнинг, алоқа, ахборотлаштириш ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг иш тартиби ва уларни тартибга солувчи бошқа ахборотларнинг мавжудлиги ва фойдаланувчилар учун тушунарлилигини, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг тўлиқлиги ва муддатларини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқларининг янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоида бузилишлари ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, қоида бузилишларига доир Инспекция ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари, кўрсатилаётган почта алоқаси ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда молиявий санкциялар ҳисоблайди, уларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа маҳсулотлари сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари параметрларига, юқори частотали қурилмалар ва радиоэлектрон воситалар радионурланишларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия талаблари ва шартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ходимларини алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларида, шунингдек республика ваколатли органларининг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли бошқарув органларининг кўриб чиқиши учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш тартибига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бўйича статистик ҳисоботларнинг ишончлигига риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати ва ривожланиши тўғрисида ахборотларнинг ишончлилиги таъминланиши ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобланган молиявий санкцияларнинг белгиланган муддатларга риоя қилинган ҳолда тўланиши ва тўланаётган молиявий санкцияларнинг суммаси тўғрилигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалдаги нормалар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари бажарилишини, почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифатини яхшилашни, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни профилактика мақсадида ўрганади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қоида бузилишлар профилактикаси, уларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни бажариш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш, мобил алоқа тизимлари ва тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва қоидалари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрлари, радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади, алоқа ва ахборот технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва электрон рақамли имзолар соҳасида қоида бузилишлари мониторингини олиб бориш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъект томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электралоқа тармоқларининг умумий фойдаланишдаги алоқа тармоқларига уланиши қоидаларининг, жумладан уланиш шартларининг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш, ахборот тизимлари тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг бажарилиши юзасидан ўз ваколати доирасида назоратни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборот хавфсизлиги технологияларини, шу жумладан фойдаланилиши чекланган маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш, шунингдек ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги фаолият тури бўйича лицензия битимлари ва маҳсулотларни сертификатлаш шартларига риоя этиш масалалари борасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини текширишларни белгиланган тартибда ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари, нормалар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий санкциялар қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва баённома тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш доирасида қонун ҳужжатларининг почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда эса ушбу ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни давлат назорати тегишли органларига белгиланган тартибда юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, ахборот технологиялари соҳасидаги масалаларни текшириш, ўрганиш ва кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари талаблари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникация воситалари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрларининг мунтазам равишда бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радионурланишлар нормаси ва параметрлари бузилганда, шунингдек телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда тўсқинлик қилишга олиб келган ҳолларда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан Инспекция ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораториялардан ўз ваколатларини амалга ошириш учун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги техник ҳужжатлар, қоидалар, воситаларнинг иш нормаларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари, кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида, улар билан келишилган режа-жадвал бўйича уларнинг фаолиятини белгиланган тартибга мувофиқ ўрганиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт хулоса олиш учун текшириш ва мониторинг натижаларини ваколатли органларга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситаларнинг техник ҳолати, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситалар ва иншоотлардан техник фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қурилиш нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда олиб борилаётган қурилиш ишларини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битимлари талаб ва шартлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилган ҳолларда уларга огоҳлантиришлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битимларининг талаб ва шартлари бузилганлиги учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш, уларни бекор қилиш тўғрисида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарорига мувофиқ телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назоратни амалга ошириш масалалари бўйича экспертиза, таҳлил ва баҳолаш, шунингдек илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда камчиликка йўл қўйган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига давлат назорати доирасида ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Инспекция:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши ва тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг
ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 218 нафар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улардан: бошқарув ходимлари — 19 нафар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ходимлари — 153 нафар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи ходимлар — 46 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 5-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари қўшимча лавозими киритиш тўғрисида» 2002 йил 3 декабрдаги 419-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 67-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорининг 1-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 1-илова ҳамда 6-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й.. 8-сон, 46-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й.. 9-10-сон, 50-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 февралдаги ПҚ-277-сон қарори)» 2006 йил 16 мартдаги 47-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й.. 3-сон, 22-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарори)» 2006 йил 21 августдаги 178-сон қарорига илованинг 1 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 22-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2007 йил 2 апрелдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 17-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2009 йил 22 августдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 63-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 40-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозими киритиш тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 263-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 декабрдаги 306-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 87-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 64-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда; 2013 й., 40-сон, 528-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 15-сон, 167-модда; 2015 й., 15-сон, 178-модда, 26-сон, 338-модда)