Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-211-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 август,
244-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 244-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«почта тўловининг давлат белгилари намуналарини тасдиқлайди ва почта маркаларини нашр этиш, уларни муомалага киритиш ва муомаладан олиб қўйиш тартибини белгилайди»;
б) қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияларини шакллантиради;
франкироваль машиналардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
почта алоқаси миллий оператори ходимининг формали кийими ва кўкрак нишонини тасдиқлаш ҳамда кийиш тартибини белгилайди;
почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта, хат ва жўнатмалар ҳамда пул маблағлари ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига жойлаштириладиган махсус фарқловчи белгиларни тасдиқлайди»;
еттинчи—қирқ тўртинчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи — қирқ саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 381-модда)