Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2012 23.12.2010 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2010 йилдаги 306-сон
Date of entry into force
23.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозимини киритиш тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 263-сон қарорини бажариш юзасидан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва инновациялар даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Агентлик марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва инновация технологиялари бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 16-банди иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мақомига кўра бош директор вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарларига ва ўринбосарларига тенглаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 23 августдаги 404-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 86-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 23 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 306-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 489-модда)