11.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2253
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 11.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2253
Date of entry into force
21.08.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ҚУРИШ, ТАЪМИРЛАШ ВА САҚЛАШДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2253]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 14 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 14 июлдаги 42-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини амалга оширувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларнинг дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ходимлар махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган меъёрларга мувофиқ бепул таъминланиши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Босим остида ишловчи ишлаб чиқариш ускуналари ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташкилотда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ёритқичларнинг конструкцияси ва тузилиши электр тармоқнинг номинал кучланиши ва ташқи муҳитга мос холда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Бинодан ташқарида ўрнатилган, нам, ўта нам, чанг муҳитли хоналардаги ёритқичларнинг ишга тушириш аппаратлари ташқи муҳитдан ҳимояланган усулда бажарилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўта хавфли бўлмаган хоналарда барча стационар ёритқичларга 220 В дан юқори бўлмаган кучланишдан фойдаланишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Чўғланма лампали маҳаллий стационар ёритқичлар учун қуйидаги кучланиш қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори хавфли бўлмаган хоналарда — 220 В дан юқори бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори хавфли ва ўта хавфли хоналарда — 42 В дан юқори бўлмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кўчма электр ёритқичлардан фойдаланилганда кучланиш 36 В дан юқори бўлмаслиги керак. Ўта хавфли хоналарда (ишлаб чиқариш ускуналари, бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқаларни ички сиртини) ёритиш учун кўчма электр ёритқичлар учун тармоқдаги кучланиш 12 В дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Электр ёритиш тармоқлари полдан 2,5 м дан паст бўлмаган баландликдан ўтган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланадиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Транспорт воситалари бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 °C, ўртача оғир ишда 17 °C ва оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22 °Cдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлган ҳолларда уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки цехдан ташқарида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тебранишни камайтириш учун, унинг манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва шу кабилар) мустақил полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши лозим.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ичимлик сувининг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Технология жараёнларига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Технологик жараёнларнинг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарга хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишловчиларга зарарли таъсир кўрсатмайдиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, бутловчи маҳсулотларни қўллаш (ушбу талабни бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда технологик жараённинг хавфсизлигини ва ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи чоралар кўриш орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикастланиш ва касб касалликлари манбаи бўлмаган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарни тўғри жойлаштириш ва иш жойларини тўғри ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспорт воситаларида ташишнинг хавфсиз усулларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг хусусиятига мос келувчи ҳимоялаш воситаларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бажарилаётган пайтдаги хавфли ҳудудларни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Технологик жараёнлар атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларининг тегишли нормативларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Технологик жараёнлар соз ускуналарда, соз назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар, ишга туширувчи аппаратлар, технологик асбоб ва ускуналар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Технологик жараён қатъий равишда технологик ҳужжатга мувофиқ олиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ёнғин ва портлаш бўйича хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Технологик жараёнлар ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.033-81 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Атамалар ва таърифлар»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ишлаш жараёнида синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Бинолар ва хоналарнинг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ишларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Бинолар ва хоналар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Бинолар ва хоналар учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғинни олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Электр қурилмалари ва уларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникасига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Ташкилотда раҳбарнинг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун масъул шахс тайинланган бўлиши ва бу шахс электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Кучланиш 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда электр хўжалиги учун масъул шахс электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда IV малака гуруҳига эга бўлиш талаб этилади. Масъул шахс ҳамда ташкилотдаги электр ускуналарга хизмат кўрсатувчи электротехник ходимлар даврий равишда ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича билим синовидан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ташкилотнинг электр хўжалигига жавобгар шахс қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилма, аппаратура ва тармоқларда режали таъмирлаш ишлари ва профилактик синовларни белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергия сарфининг ҳисобини олиб боришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи барча электротехник ходимлар керакли ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Энерготаъминот корхонаси томонидан берилган техник шартлар талабларига зид бўлган электр қурилма ва жиҳозларидан ҳамда шикастланган электр кабеллар ва симлардан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Ёритқичлар, электр қурилмалар ҳамда электр тармоқлари хоналарнинг муҳит шароитларига ва у ердаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос ҳолда танланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Электр қурилмаларда изоляциянинг ишдан чиқиши натижасида ходимларнинг электр токидан жароҳатланишини олдини олиш мақсадида барча электр қурилмалар заминланган ёки нолланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр қурилмаларни заминлаш ёки ноллаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиш 380 В ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 В ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда барча электр қурилмаларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номинал кучланиш 42 В дан юқори, лекин 380 В дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 В дан юқори, лекин 440 В дан паст ўзгармас токда — фақат юқори хавфли, ўта хавфли хоналардаги ва ташқи қурилмаларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номинал кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 В гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларни заминлаш ёки ноллаш талаб этилмайди. Умумий металл конструкцияга ўрнатилган, кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ишлайдиган ва 110 В гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган контроль кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Ерга ток ўтказувчи конструкциялар контурга пайвандланган, электр ускуна, машина ва аппаратларнинг корпуслари кўп толали эгилувчан сим орқали зангламайдиган болт билан контурга бириктирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Электр двигателларнинг айланадиган қисмлари ва электр двигателни механизмлар билан боғловчи қисмлари (муфта, шкив) тўсиқ билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини олиб боришда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Кўприклар ва бинолар қурилишида хавфсизлик техникаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва график тузилиши керак. Графиксиз ишларни бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Йўл-қурилиш ишлари чуқурлиги 1,5 м дан ортиқ бўлган сув устида бажарилаётганда иш жойи яқинида қутқарув жиҳозлари билан жиҳозланган навбатчи қайиқ туриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Йўл-қурилиш ишлари бошлангунга қадар транспорт воситаларини қурилаётган объектларга бемалол боришини таъминловчи кириш йўллари ва ички қурилиш йўллари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ҳаракатни ташкил этишга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай тасдиқланган схемалардан четга чиқиш, шунингдек носоз техник воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Йўл-қурилиш ишларини бошлашдан олдин ходимлар ва йўл-қурилиши машиналари машинистлари билан турли ишоралар ва байроқчалар ёрдамида бериладиган шартли сигналлар, йўл-қурилиши машиналари ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, бурилиш, кириш, материаллар ва жиҳозлар сақланадиган жойларда манёврлаш тартиби бўйича йўриқнома ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Йўл-қурилиш ишларини бажариш чоғида ишлатиладиган вақтинчалик йўл белгилари, тўсиқлар ва бошқа техник воситаларни ўрнатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Иш ҳудудидаги хавфли жойлар (хандаклар, котлованлар, ўралар) тўсиқлар (деворлар) ҳамда қоронғи ва туман пайтида ёқиладиган сигнал фонарлари билан тўсилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Қурилиш ҳудуди транспорт воситалари ва маршрутлар ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи йўл белгилари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Баландликда ишларни бажаришда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. 5 м дан ортиқ баландликда бажариладиган ишларга ёши 18 дан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган, ишларни хавфсиз бажариш талабларини биладиган ва баландликда ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга шахслар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Тиркама нарвонларда туриб бажариладиган ишлар камида икки киши томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Силлиқ юзага ўрнатиладиган кўчма нарвонларга резина қопланган бўлиши керак. Ерга ўрнатиладиган тиркама нарвонларга металл учлар ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Боғланган нарвонлардан, шунингдек электр қурилмаларига хизмат кўрсатаётганда ва уларни таъмирлаётганда металл нарвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Ёғоч тиркама нарвонларнинг поғоналари ҳар 2 м дан тортқи болтлар билан тортилган таранг ип билан маҳкамланган бўлиши керак. Мих билан қотирилган ёки поғоналари таранг ипсиз маҳкамланган нарвонлардан фойдаланиш тақиқланади. Ёғоч нарвоннинг узунлиги 5 м дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Тиркама нарвоннинг умумий узунлиги ходимга нарвоннинг юқори учидан камида 1 м масофадаги поғонада туриб ишларни бажариш имконини бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Чақмоқ пайтида ва шамолнинг кучи 6 баллдан юқори бўлганда ҳавоза ва кўприкчаларда туриб ишларни бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. 1,5 м дан ортиқ баландликда ишларни бажаришда ҳимоя камарларидан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Ҳимоя камарларида паспорт бўлиши ва у ҳар 6 ойда 225 кг статик юк остида 5 минут давомида синалиши керак. Ҳимоя камарида рақам ва синовдан ўтказилган сана бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Йўл-қурилиши машиналарида ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Йўл-қурилиши машиналарида ишлашда хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Йўл-қурилиши машиналари, шу жумладан осма ва тиркама ускуналар монтаж қилинадиган базавий машиналарни бошқаришга тегишли тайёргарликдан ўтган ва бундай машиналарни бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берадиган гувоҳномага эга шахслар қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Йўл-қурилиши машиналарига хизмат кўрсатадиган ходимлар қуйидаги асосий маълумотларни ўз ичига олган машиналардан фойдаланиш бўйича йўриқномани билишлари ва унга амал қилишлари керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинанинг вазифаси ва унинг қўлланиш соҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина ва унинг асосий элементларининг қисқача тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинематик схема ва унинг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинани бошқариш тизими схемаси ва унинг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мой қуйиш жойлари, мойлаш материалларининг маркалари, уларни қуйиш усуллари ва алмаштириш даврийлиги кўрсатилган мойлаш схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг муҳим механизмларни ростлашга доир асосий маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ростланадиган узеллар ва йиғув бирликлари чизмалари ёки схемалари, ростлаш тартиби тавсифи, уларни бажариш даврийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина ва унинг двигателидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегаравий юк ва тезликлар тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинада ишлаётганда ва унга техник хизмат кўрсатаётганда хавфсизлик техникаси қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пўлат арқонлар, занжирлар, тасмалар, подшипниклар, тормоз тасмалари, колодкалар, зичлагичлар ва айниқса тез едириладиган деталлар спецификацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пневмоғилдиракли машиналар учун — бурилиш радиуслари ва бўйлама ўтувчанлик миқдори, шина ўлчамлари ва уларда йўл қўйиладиган босим тўғрисида маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Иш бошлангунга қадар ҳар бир машина синчковлик билан кўздан кечирилиши, текширилиши ва унда аниқланган носозликлар бартараф этилиши, шунингдек машинанинг смена журнали текширилиши, сменада техник хизмат ўтказилганлиги қайд қилиб борилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Йўл-қурилиши ишларида ғилдирак ёки гусеница тормозлари, шунингдек қўл тормозлари бўлган машиналарда ишлаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Бир жойдан бошқа жойга ҳаракатланганда атрофдагилар учун хавфни юзага келтирадиган машиналар товуш ва ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак. Машина ишлаётганда ҳар гал уни ишга тушириш, тўхтатиш, шунингдек ҳаракат тезлигини ўзгартиришдан олдин машинист тиркама машинадаги оператор ва ходимларни бу ҳақида огоҳлантириш учун сигнал бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Сутканинг қоронғи пайтида ишлаш учун машиналар етарли миқдорда ички ва ташқи ёритиш асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак. Сутканинг қоронғи пайтида ташқи ёритиш асбобларини қўшмасдан бирор ишни бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Арқон-блок бошқарув тизимли машинада ишлаганда камида бир ҳафтада 1 марта арқонлар кўздан кечирилиши лозим. Агар арқоннинг 1 м да 10 фоизгача тола узилиши аниқланса, у алмаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Гидравлик бошқарув тизимли машиналар ишлаётганда қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ричагларини кескин қўшиш ва узиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимнинг сақловчи клапанини мустақил ростлаш (клапанни механик ростлаши керак);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шланглар узилгандан кейин ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидравлик тизимдаги ишчи суюқликни 60оС дан ортиқ қизишига йўл қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Кабиналар ёки бошқарув майдончалари ҳамда барча ричаг ва педаллар тоза ва қуруқ бўлиши керак. Ричаг ва педалларнинг белгиланган вазифасига қараб уларни қўшиш ёки узиш учун таъсир кучи қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доим ишлатиладиган ричаглар учун 2—30 Н;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез-тез ишлатиладиган ричаглар учун 30—60 Н;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам ишлатиладиган ричаглар учун 120—200 Н;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи органларни бошқариш педаллари учун 40—80 Н;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акселератор педаллари учун 20—35 Н.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Машинист махсус костюм, қўлқоп ва кўзойнакда ишлаши керак. Иш пайтида машинистга машинани двигатели ишлаган ҳолда қолдириш тақиқланади, шунингдек у машина конструкцияларида, айниқса, базавий машина ёки тягач ва осма ёки тиркама ускуна ўртасида ҳеч ким бўлмаслигини кузатиб туриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Сунъий иншоотлар устидан фақат уларнинг ҳолати текширилгандан кейингина кесиб ўтиш лозим. Бунда машинанинг, шунингдек базавий трактор ёки тягачнинг массаси ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Базавий машиналарнинг кабиналарида бегона шахсларнинг бўлиши қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Базавий машиналарнинг кабиналарида тиббиёт қутичаси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Бульдозерда ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Кўтарилишда 20о ва тушишда 30о дан ортиқ бўлган нишабликларда, шунингдек кўндаланг нишаблик 25о дан ортиқ бўлганда бульдозернинг ишлаши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Янги тўкилган кўтарма бўйлаб тупроқ сураётганда бульдозерни у қияликдан тушиб кетмаслиги учун кўтарма чеккасига трактор ғилдираги ёки гусеницаси четидан 1 м дан кам масофага яқинлаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Отвални чеклагичгача кўтаришга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Иш пайтида бульдозер бехосдан тўхтаб қолганда, отвал ерга тушириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Отвал ерга киритилган, шунингдек юкланган ҳолда бульдозерни буриш, ёмғирли ҳавода ва лойли ерда бульдозер билан ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Бульдозер қисқа муддатга тўхтаганда уловчи муфта узиб қўйилиши, двигатель кичик оборотга ўтказилиши, тезликни алмаштириш ричаги нейтрал ҳолатга келтирилиши ва отвал пастга туширилган ҳолатда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Бульдозер нисбатан узоқ муддатга тўхтаганда отвал пастга туширилиши, двигатель ўчирилиши ва тормоз қўшилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Скреперда ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Скреперда ишлаганда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скрепер базавий трактор ёки бошқа машина билан қаттиқ мослама ёрдамида уланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скрепер кўтарилишда ишлаётганда унинг пичоғини жуда чуқур ботирмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скреперлар ёрдамида грунтни қазишда чегаравий бўйлама нишаблик 12 — 15о, кўндаланг нишаблик эса 15 — 20о бўлиши ва бунда грунт қуруқ бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скрепер фақат узатиш лебёдкаси ўчирилган ҳолатда ташилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скреперни иш участкасидан ташқарида ҳаракатлантираётганда унинг ковши кўтарилган ҳолда маҳкамланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ковшда туриш ва фақат арқон-блокли ёки гидравлик бошқарув тизими ушлаб турадиган клапан кўтарилган ҳолда бирор иш бажармаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидравлик бошқарувли скрепер дишлоси ва базавий машина ўртасида узунлиги скрепер ва машина ўртасидаги эластик шланглар узунлигидан кам бўлган сақловчи арқон маҳкамланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пневматик скрепер тебранганда қулф ҳалқали диск олдида ходимларнинг турмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Итарувчи трактор, скреперда ёки итарувчи сифатида бульдозер ишлатилганда қуйидаги эҳтиёт чоралар кўрилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скрепер машинистининг ўтирғичдан ва базавий машина кабинасидан тушиб қолишига, шунингдек скрепернинг бузилиб қолишига йўл қўймаслик учун итарувчи машина бир текис, силтовларсиз ҳаракатланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарбаларни юмшатиш учун итарувчи машина ёғоч буфер билан жиҳозланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
итарувчи машина ва трактор ёки скрепер уланган бошқа базавий машинанинг ҳаракат тезлиги бир хил бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
итарувчи машина ва скрепер двигателлари бир хил маркали бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ковш бир хил тезликда тўлдирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
итарувчи машина скреперга тақаб ҳаракатланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Грейдерларда ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Грейдерни ташишда у базавий трактор билан қаттиқ мослама ёрдамида уланиши лозим. Шатакка олиш занжир ва арқонлари ҳалқа ва илгаклар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Иш участкаси охирида грейдерни буриб олиш, шунингдек сунъий иншоотлар устидан кесиб ўтиш тракторнинг бир хил тезлигида бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Нишаблиги 12 — 15о дан ортиқ бўлган грунт йўллардан ўтаётганда грейдер трактор билан қаттиқ мослама ёрдамида уланган бўлиши керак. Тормозлаш учун отвалдан фойдаланишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Грейдер пичоғини ўрнатиш ва қайта ўрнатиш ишлари иккита ходим томонидан бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Ҳаракат чоғида базавий трактор ва грейдер ўртасида туриш ва шатакка олиш қурилмалари устидан ўтиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Ишлаб чиқариш ускуналари монтаж қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш пайтида ишларнинг хавфсизлигини таъминлаши, ёнғин ва портлаш хавфидан холи бўлиши, улардан фойдаланиш жараёнида атроф муҳитни зарарли моддалар билан санитария меъёрларидан ортиқ миқдорда ифлослантирмаслиги ва намлик, қуёш радиацияси, механик тебранишлар, босим ва ҳароратнинг ўзгаришлари натижасида хавф-хатар юзага келтирмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари тўсилган ёки ГОСТ 12.2.062-81 талабларига мувофиқ блокировкалаш, тўхтатиш, хабардор қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Ишлаб чиқариш ускуналарининг элементлари (электр ўтказгичлари, ўтказиш қувурлари, кабеллари ва бошқалар) уларнинг шикастланишига имкон бермайдиган ҳолатда тайёрланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Барча назорат мосламалари (термометр, монометр, ҳисоблагич ва бошқалар), шунингдек сигнал берувчи чироқларнинг жойлашуви ишлаб чиқариш ускуналарини ишлатиш ва созлаш пайтида қулай кузатиш имкониятини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Катта ўлчамли (габаритли) ишлаб чиқариш ускуналари ва уларнинг қисмларига хизмат кўрсатиш, текшириш, таъмирлаш ва созлаш учун қулай ҳамда ердан 2 м ва ундан баландда жойлашганда тўсиқлари ва зиналари бор майдонлар билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Ускуналарни бошқариш органларида уларнинг вазифаси кўрсатилган аниқ ёзувлар ёки шартли белгилари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Ишлаб чиқариш ускуналари таркибига кирувчи ҳимоя воситалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўчириб қўйилган ёки носоз ишлаб чиқариш ускунасининг ишлашини чеклаб қўйиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф туғилган ёки одам хавфли ҳудудга яқинлашган ҳолатларда ишлаб кетиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири тугагандан сўнггина ўзининг ҳимоя вазифасини тугатишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларининг айрим элементлари ишдан чиққан тақдирда, қўшимча хавф-хатарни юзага келтирмаган ҳолда бошқа ҳимоя воситаларининг ҳимоялаш вазифасини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш учун қулай бўлган жойда ўрнатилган бўлиши, айрим ҳолларда уларнинг ишлашини автоматик равишда назорат қилувчи қурилмалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Ишлаб чиқарувчи ускуналар ўткир учли, қиррали ва бошқа жароҳатлаши мумкин бўлган элементларга, шунингдек тўсилмаган иссиқ ёки жуда ҳам совутилган қисм ва деталларга эга бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг тузилиши ва жойлашиши монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қулайлик ва хавфсизликни таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлари бутунлай ёки тўр парда билан тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Тез-тез текширилиб туриладиган тўсиқлар тез ёки осон ечиладиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Фойдаланишга киритишдан олдин ускуналарнинг техник ҳолатига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Қисмларга ажратилган ускуналарнинг ишлаш қобилияти уларни йиғгандан кейин фойдаланишга киритишдан олдин текширилиши лозим. Агар текшириш жараёнида нуқсонлар аниқланса, ишлаб чиқарувчи ташкилотга уларни тайёрлаш сифати бўйича рекламацияга юборилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Ускуналарнинг техник ҳолати уларни ташқи кўздан кечириш, салт ҳолатда юргизиб кўриш, юк билан синаб кўриш йўли билан текширилиши лозим. Шундан кейин ускунани куч агрегатидан бошлаб ишчи органлар томонга муайян кетма-кетликда кўздан кечириш ва кўзга кўринадиган нуқсонлар бор-йўқлиги аниқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Айрим йўл ишларининг мавсумий бажарилиши баъзи машина ва ускуналар — автогудронаторлар, асфальтётқизгичлар, ўзиюрар катоклар, грунтаралаштиргичлар ва бошқаларни иш бўлмаган пайтда консервациялаш талаб этилишини инобатга олган ҳолда, уларни фойдаланишга киритишдан олдин ички ва ташқи деталларидаги консервация мойи олиб ташланиши лозим. Дизель ёқилғида ишлайдиган двигателларни консервациядан чиқаришда цилиндрлар блоки каллагининг сув йўлларига 90—95оС гача қиздирилган сув ёки буғ юборилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда дизель ёқилғида ишлайдиган двигатель деталлари қизийди, эриган мой картерга оқиб тушади. Бир вақтнинг ўзида тирсакли вални икки-уч оборотга айлантириш керак. Консервация мойи оқиб тушиши тўхтагач двигателни консервациядан чиқариш тугаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Консервациядан чиқарилган машина ва ускуналарнинг техник ҳолати уларни ташқи кўздан кечириш, салт ҳолатда юргизиб кўриш, юк билан синаб кўриш йўли билан текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Машина ёки ускуналарни ташқи кўздан кечириш чоғида уларнинг куч агрегатидан бошлаб ишчи органлар томонга муайян кетма-кетликда кўздан кечириш орқали кўзга кўринадиган нуқсонлар бор-йўқлиги аниқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Салт ҳолатда ишлатиб кўриш орқали барча агрегат ва узелларнинг ишлаши, тўғри йиғилганлиги, уларнинг ишланганлик даражаси ва осон ишга тушиши, шунингдек мойлаш тизимидаги босим, ишончли ишлаши текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Машина ёки ускунани фойдаланишга киритишдан олдин юк остида ишлатиб кўриш лозим. Бунда уларнинг техник тавсифларининг фойдаланиш синовлари маълумотларига мувофиқлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Янги ёки капитал таъмирдан чиққан машина ёки ускунани қабул қилиб олгандан кейин титрайдиган деталлар чиниқтирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Агар чиниқтириш даврида ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан берилган йўриқномада кўрсатилган вақт мобайнида машина ва ускуналарнинг нормал ва узлуксиз ишлаши таъминланган бўлса, улар чиниқтириш тугаши билан фойдаланишга қабул қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Йўл қурилиши машиналари ва ускуналари монтаж қилиниб, чиниқтирилгач ва махсус комиссия томонидан созлиги текширилиб далолатнома тузилгандан сўнг фойдаланишга киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Ускуналар зарур техник ҳолатда бўлиши учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режали ва олдини олувчи таъмирлашнинг қатъий бажарилиши ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик плакати ва белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Ҳавоза ва тўшамаларида ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонларидан фойдаланишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Эҳтиёт камарлари арқонининг маҳкамланиш жойи конструкцияларда аввалдан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларининг олиб борилишига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40 °C гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Барча таъмирлаш ишлари цех ёки ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Материалларни ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Таъмирлаш олиб борилаётган жой ва барча ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Таъмирлаш тугагач барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ва блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Йўл-қурилиши машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Йўл-қурилиши машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишлари фақат махсус ажратилган, барча узел ва деталлар билан ишлаш қулай, яхши ёритилган жойларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Таъмирлаш чоғида двигатель тўхтатилиши (уни ростлаш ишларидан ташқари ҳолларда) керак. Двигатель ишлаган ҳолда фақат бульдозер отвали, скрепер ҳамда арқонли ва гидравлик бошқарувли бошқа ускуналарнинг ковшини кўтариш ва тушириш механизми ишлашини текширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш пунктлари машиналарнинг массаси 50 кг дан ортиқ бўлган алоҳида қисмлари ва узелларини кўтариш учун мўлжалланган кўтариш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Юк кўтариш механизмлари ва мосламаларини белгиланган юк кўтариш қобилиятидан ортиқ юклаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Учқун ҳосил бўлиши ва юқори ҳарорат билан боғлиқ ишлар таъмирланаётган машинадан ташқарида бажарилиши керак, таъмирлаш талаб этиладиган деталь ёки узелни ечиб олиш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Пайвандлаш ишлари машинадан камида 20 м узоқликдаги масофада бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Йўл-қурилиши машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашда фақат техник шартларда кўзда тутилган, шунингдек ходимлар (машинистлар, таъмирловчилар) ишлатишга ўргатилган асбоб ва мосламалар ишлатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Бульдозер, скрепер ва бошқа машиналарга арқонларни ўрнатиш ва эҳтиёт сим арқон қўйиш ишлари қўлни узилган сим арқон толалари шикастлашидан сақловчи қўлқопларда бажарилиши керак. Сим арқонларнинг кесими ва узунлиги ишлаб чиқарувчи заводнинг тавсияларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Двигатели ишлаб турган машина ва ускуналарда монтаж-демонтаж, таъмирлаш ишларини бажариш, ёқилғи қуйиш, двигатель тизимлари, редукторлар ва бошқа узелларда мойни алмаштириш, шунингдек машинанинг узел ва деталларини мойлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Гидротизимларни кўздан кечириш, уларда маҳкамлаш ишларини бажариш ва кичик носозликларни бартараф этишда насосларнинг узатмалари ўчирилган, гидротизимлар эса умуман босимдан узилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Гидравлик бошқарувли йўл қурилиши машиналарига техник хизмат кўрсатишда тизимдаги мой босими машина учун паспортда белгиланган меъёрдан, ҳарорат эса 65оС ошмаслиги кузатиб турилиши керак. Гидравлик тизимнинг сақловчи клапани пломбаланган ва манометр билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Техник хизмат кўрсатилган машинанинг ишлашини текшириш чоғида кабинада бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади. Техник хизмат ва таъмирдан чиққан машина салт ҳолатда ва юк остида текширилиши ва шундан кейин ишга чиқарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Йўл-қурилиши машиналарида ишлайдиган барча шахслар ёнғинга қарши жиҳозлардан фойдаланишни билишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Дала шароитида вақтинчалик машина турадиган жойлар қуруқ ўтлардан тозаланган, атрофи 1 м кенгликда шудгор қилинган ва ёғоч-тахта омборхоналари, дарахтзорлар, пичан ғарамлари ва турли уй-жойлардан камида 10 м масофада жойлашган бўлиши керак. Машина турадиган жойларда чекиш ва очиқ олов билан боғлиқ турли таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Тиркама ва осма ускунали тракторларда, шунингдек ўзиюрар машиналарда ёнғин ўчириш ускуналари бўлиши керак. Трактор ва машиналар сақланадиган жойларда ҳам ёнғин ўчириш ускуналари ва қум тўлдирилган яшиклар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Ёнғинга қарши жиҳозлар махсус шитда жойлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Машиналар таъмирлаш ташкилотига юргизиб (масофа кичик бўлганда), шатакда, трейлер ёки машина кузовида (баъзан махсус автомобилларда) ва темир йўл орқали олиб келиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Таъмирлаш ташкилотига юргизиб келинган машинадан захира ёқилғи, мой, ишчи ва совутиш суюқликлари тўкиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Таъмирлаш ўтказиш муддатлари, таъмирлаш ишларини бажариш учун масъул шахсни тайинлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Таъмирлашдан белгиланган муддатларда ўтмаган машиналар фойдаланиш учун қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш режа-графикларини тузиш учун ташкилотларда мунтазам равишда машиналарнинг ишлаган вақти ҳисобини юритиш йўлга қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Машинани режа-графикда белгиланган муддатда капитал таъмирлашга қўйишдан олдин комиссия унинг техник ҳолатини текшириши керак. Комиссия таркибига бош муҳандис, бош механик ва тегишли машина машинисти киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Агар машина ёки ускунанинг техник ҳолатига кўра режа-графикда белгиланган муддатда уни таъмирлаш талаб этилмаса, комиссия ундан фойдаланишни давом эттириш учун рухсатнома бериши, уни навбатдаги кўздан кечириш санаси ёки тегишли таъмир ўтказиш учун қўйиш санасини белгилаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Машина режа-графикда белгиланган муддатдан илгари таъмирлашга фақат комиссиянинг хулосаси, тегишли далолатнома бўйича юборилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Машинани техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун тўхтатишнинг белгиланган муддатларига ва уларнинг давомийлигига риоя қилиниши устидан назорат ташкилотининг бош муҳандиси (бош механиги) томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Таъмирланадиган участкани ажратиш (тўсиш) ва махсус таъмиролди ишларни бажаришда хавфсизлик қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Техник хизмат кўрсатиш ишларини бошлашдан олдин дала шароитида йўл қурилиши машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишларини бажарадиган бригада механик-раҳбари ва линия механиги машина техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш учун жойлаштириладиган майдонча танлашлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Майдонча горизонтал ҳолатда ҳамда йўлнинг қатнов қисми ва қурилаётган объектдан ходимларни автомобиллар уриб юборишига йўл қўймайдиган масофада жойлашган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Машина танланган майдончага қўйилиши, тормозланиши ва ғилдираклари, гусеницаси ёки сирғалиб юрувчи қисми остига пона-қистирмалар қўйилиши, тиркама машина ёки ускуна узиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Ташқи тозалашдан олдин машинадан электр асбоблари, панеллари, аккумуляторлар, кабиналар, кожухлар ва тўсиқлар ечиб олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Машиналар бетон майдончаларда ёки қисмларга ажратиш участкасига имкон қадар яқин жойлашган хоналарда тозаланиши керак. Участкалар сув оқиб чиқиш йўллари, эстакада, қайтган сувни сақлаш учун резервуар, тиндиргичлар, нефть маҳсулотларини тутиб қолувчи қурилмалар, мой йиғиш қудуғи билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Машиналарни қисмларга ажратиш ва қисмларга ажратиш кетма-кетлиги, операциялар ва ўтишлар тартиби технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқ белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Таъмирлаш жараёнида ҳаракатланадиган ва қўзғалмас бирикмалар қисмларга ажратилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Машина қисмларга ажратилгандан кейин унинг деталлари тозаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Таъмирлаш ишларини ва таъмирлашдан сўнг қабул қилишни хавфсиз олиб борилишини таъминловчи талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Таъмирлаш жараёнида ходимлар ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» талаблари ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими қоидаларига риоя қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Машиналарни таъмирлаш чоғида уларнинг ўз-ўзидан ҳаракатланишига қарши чоралар кўрилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Ходимлар бажариладиган ишнинг хусусиятига мос бўлган асбоб ва мосламалар комплекти билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Носоз асбоб ва мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Асбоб ва мосламаларнинг ҳолати камида 1 ойда бир марта текширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Ғилдираклари ечиб олинган ва фақат домкрат, таль ва бошқа кўтариш қурилмаларида турган машиналарда таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Кўтарилган ва арқонлар ёки гидравлик механизмлар ёрдамида ушлаб турилган машиналарнинг остида туриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Бўёқ ишлари бажариладиган ишлаб чиқариш участкалари ҳаво тортиш ва юбориш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Бўяш ва қуритиш камераларининг электр ускуналари портлаш хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Стационар пайвандлаш (эритиш) постлари маҳаллий вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Пайвандлаш ишлари бажариладиган жойларда ўт олиш хавфи бўлган материаллардан фойдаланиш тақиқланади. Пайвандловчининг оёғи остида резина гиламча бўлиши ва пайвандлаш ва эритиш қурилмалари ишончли ерга уланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Очиқ майдончалар ва ишлаб турган ускуна жойлашган хона зарур тўсиқлар, ҳимоя ва сақловчи мослама ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Иш жойларида ва қурилиш майдончасида бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. Бензинда ишлайдиган двигателларни таъмирлашдан олдин уларнинг юзалари керосин билан ҳўлланган латта билан яхшилаб артилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Бензин қўйиш колонкалари ёки насослар двигателларининг деталларини таъмирлашдан олдин тозалаш ва зарарсизлантириш учун вақти-вақти билан алмаштириб туриладиган ишқорли эритма ёки керосинга солиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Ишқорли эритмалар концентрацияси кўпи билан 6 фоиз бўлиши керак. Ишқорли эритмада ювилгандан сўнг албатта қайноқ сув билан чайилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240. Монтаж қилинган ёки таъмирланган машинани фойдаланишга туширишдан олдин қуйидагилар бажарилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамларни хавфсиз масофага кўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинанинг ичидаги бегона нарсаларни олиб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя тўсиқларининг мавжудлиги ва мустаҳкамлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланадиган қисмларни мойлаш ва ростлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлаш ва назорат-ўлчаш асбобларининг созлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинани салт ҳолатда ва юк остида синаб кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Таъмирлаш ишлари ўтказилгандан сўнг машина участка механиги ва у бириктирилган машинист томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(243-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциячи, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б.ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори Ў.ХАЛМУХАММЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Э.АКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси М.АБДУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 339-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)