29.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2249
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси болшлиғининг буйруғи, 29.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2249
Date of entry into force
08.08.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

МАРГАРИН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2249]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маргарин ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 27 июндаги 140-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маргарин ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ маргарин ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар маргарин ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан, шу жумладан ноқулай ва алоҳида меҳнат шароитларида ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар берилиши юзасидан давлат назорати меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахс томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-2014 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларнинг дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ходимлар Ёғ-мой ва тамаки ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 2113, 2010 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 205-модда) мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Босим остида ишловчи ишлаб чиқариш ускуналари ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилот раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлинмалари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 20 июндаги 62-сонли (рўйхат рақами 2249-1, 14.07.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 680-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос бўлиши керак.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланадиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Транспорт воситалари бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21°C, ўртача оғир ишда 17°C ва оғир ишда 16°C дан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-2014 ва ГОСТ 12.1.012-2004 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлган ҳолларда уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки цехдан ташқарида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тебранишни камайтириш учун, унинг манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва шу кабилар) мустақил полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, шахсий эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши керак.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи канализацияга етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан 20°C гача бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Технология жараёнларига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Маргарин ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-2014 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ишлаб чиқариш жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишловчиларга зарарли таъсир кўрсатмайдиган бирламчи материал, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни қўллаш, агар ушбу талабни бажаришнинг имкони бўлмаса ишлаб чиқариш жараёнининг хавфсизлигини ва ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикастланиш ва касб касалликлари манбаи бўлмаган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарини тўғри жойлаштириш ва иш жойларини тўғри ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспорт воситаларида ташишнинг хавфсиз усулларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг хусусиятига мос келувчи ҳимояланиш воситаларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бажарилаётган пайтдаги хавфли ҳудудларни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ишлаб чиқариш жараёнлари соз ускуналар, соз назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар, ишга туширувчи аппаратлар, технологик асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ишлаб чиқариш жараёни технологик ҳужжатларга мувофиқ олиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Ишлаб чиқариш жараёнида бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотлар қўлланилса, шунингдек хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган оралиқ моддалар ҳосил бўлса ходимларга олдиндан ўзини бехатар тутиш қоидалари ҳақида маълум қилиниши ва улар тегишли тартибда ўқитилиши ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Бирламчи материал ва ярим тайёр маҳсулотлар белгиланган тартибда тегишли гигиеник меъёрлар тасдиқлангандан сўнг қўлланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Технологик жараёнларнинг назорат тизимига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Технологик жараёнларнинг назорат тизими хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойларга жойлаштирилиши лозим. Бу жойларда силкиниш, технологик маҳсулотлар билан ифлосланиш, тизимнинг аниқлиги ва ишончлилигига таъсир этувчи механик ва бошқа зарарли таъсирлар бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Назорат ускуналари ечилган ҳолда таъмирланаётганда, ушбу ускуналар зудлик билан текширилган ва кўрсаткичлари бир хил бўлган ускуналар билан алмаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Назорат ускуналари ва сигнал лампаларининг жойлашиши ҳамда уларнинг кўрсаткичларини қулай кузатиш имкониятини яратиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Бошқарув тармоғи марказий пультида жараённинг технологик параметри катталиги, унинг иш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган катталикка етганлиги ҳақида автоматик тарзда сигнал берувчи қурилмалар жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Технологик жараёнларнинг назорат тизими таъмирланганидан сўнг синовдан ўтказилиши ҳамда унинг натижалари ускунанинг паспорти ва махсус журналда қайд қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Бўлиниш чегараси бўлган моддаларнинг идишлардаги суюқлик сатҳини назорат қилиш учун юқори ва қуйи сатҳлар белгиланган кўрсаткич қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Даража кўрсаткичларида шаффоф элемент сифатида ойна ёки пластмассадан фойдаланишда, улар синганда ходимларни жароҳатланишидан сақловчи мослама қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Бўлиниш чегараси бўлган моддаларнинг идишлардаги суюқлик сатҳини назорат қилиш лозим. Идишлардаги сатҳ кўрсаткичларидан ташқари овозли, ёруғлик ва бошқа сигнализаторлар қўлланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Кислота ва ишқорлар билан ишлаш жараёнига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Кислота ва ишқорларни қуйиш, тушириш ва ташиш ишлари механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Олтингугурт кислотасини ишқорли идишларга қуйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Кислота ва ишқорларни идишларга фақат юқоридаги люклар ва қувурлар орқали қуйишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Кислота, ишқор ва бошқа агрессив моддалар билан ишлар бажарилувчи хоналарда ўзига ўзи ёрдам бериш учун фавворачали қўл ювгичлар ўрнатилган бўлиши ва нейтралловчи воситаларнинг зарур бўлган захираси тайёрлаб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Йўлаклар устидан ўтган кислота ва ишқор қувурларининг фланецли бирикмалари бўлмаслиги лозим. Барча фланецли бирикмалар металл ғилофлар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Суюлтирилган олтингугурт кислотасини пўлат идишларда, 78 фоиздан паст даражада суюлтирилган олтингугурт кислотасини фақат кислотага чидамли ёпиқ идишларда сақлашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Кислоталар бошқа материаллардан алоҳида сақланиши лозим. Олтингугурт кислотаси эритмасини тайёрлашда кислотани сувга оҳиста қуйиб аралаштириб туриш лозим. Олтингугурт кислотасига сувни қуйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Барча идишлар ва ўлчагичлар сатҳ ўлчагичлар ва захирадаги идишга йўналтирилган бўшатиш қувурларига эга бўлиши лозим. Бўшатиш қувурлари идишнинг устки юзасидан камида 0,15 м масофада ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ўювчи ишқорлар қопқоқлари доимо ёпиқ пўлат резервуарларда сақланиши лозим. Ишқорларни алюминий ва руҳланган идишларда сақлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Қаттиқ ишқорли барабанларнинг қопқоқлари зич ёпилган бўлиши, барабанлар қуруқ хоналарда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Кислота ва ишқор ортилган транспорт воситасида одамларни олиб юриш тақиқланади. Кислота ва ишқорларни бошқа материаллар билан бирга ташишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Кислота ва ишқорли идишлар яшикларга жойлаштирилиши ва махсус аравачаларда ташилиши ёки икки ишчи томонидан махсус жиҳозланган замбилларда олиб юрилиши лозим. Бунда идишлар маҳкам беркитилган ва уларга суюқликнинг номи ёзилган бирка осиб қўйилган бўлиши лозим. Кислота ва ишқорларни очиқ идишларда ташиш тақиқланади. Ўювчи суюқликларни корзинканинг дастагидан тутиб кўтаришга фақат корзинканинг туби ва дастакларининг мустаҳкамлиги текшириб кўрилгандан сўнггина рухсат этилади. Кислота ва ишқорларнинг цехлардаги захираси бир кунлик эҳтиёждан ортмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Кислота ва ишқорли бутилка ва бочкаларнинг қопқоқлари секин-аста йиғилиб қолган газларни чиқариб юборадиган ҳолда очилиши лозим. Олтингугурт кислотаси бўлган металл бочканинг қопқоғини очиш учун учқун ҳосил қилмайдиган асбобдан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Кислота ва ишқорларни цехнинг технологик қурилмаларига қуйиш жараёни ёпиқ оқимда бажарилиши ва механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Тўкилган кислота ва ишқорлар дарҳол нейтралланиши ва йиғиштириб олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Аппаратларни тозалашдан аввал уларда қолган кислота сода эритмаси билан нейтралланиши, ҳосил бўлган газ ҳаво ёки буғ билан сиқиб чиқарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Кислота ва ишқорлар билан ишловчи ходимлар белгиланган нормаларга мувофиқ ҳимоя воситалари, махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Бочкаларда келтирилган ёғларни эритиш жараёнига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Қаттиқ ёғларни эритиш алоҳида ажратилган хонада бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Ёғларни ўткир буғ билан эритиш камералари ва кабиналари зич ёпилувчи эшиклар ва беркитувчи қурилмаси йўқ ҳаво тортувчи қувурлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Ортиқча (конденсацияланмаган) буғнинг бочкадан эркин чиқиб кетиши учун эритиш штуцерининг диаметри бочка тешигининг диаметридан кичик бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Эритиш учун буғнинг ортиқча босими 0,5 кгс/см2 (0,0454 МПа)дан ортмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Эритиш камераларини тозалаш, улар 40°C гача совутилгандан сўнг бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Полнинг сатҳида ва ундан пастда жойлашган идишлар тўсилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Бочкаларни буғлатувчи штуцерга ўрнатиш ва ундан олиш фақат буғ жўмраги беркитилиб, огоҳлантирувчи плакат осиб қўйилгандан сўнг бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Бочкаларни қиздириш ванналарига тушириш ва уларни ваннадан чиқариб олиш механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Бочкалар устма-уст икки қатордан баланд қилинмай таг томони билан тахланиши лозим, бунда қаторлар орасига рейкалар қўйилиши лозим. Бочкалар ётқизиб тахланган ҳолларда, уларнинг думалаб кетишининг олдини олиш учун тормоз колодкалари ўрнатилиши лозим, тахлаш баландлиги икки қатордан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Тўлдирилган бочкаларни тахлаш одатда механизациялаштирилган бўлиши лозим, вазни 80 кг гача бўлган бочкаларни қўлда тахлашни икки ишчи бажариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Ёғ эритиш хонасини бўш идишлар билан тўлдириб юбориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ускуналарни ювиш жараёнига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Механизмларни, аппаратларни, идишларни, қувурларни буғлаш ва ювиш учун буғ ва сув қувурларида махсус штуцерлар ва уларга пухта маҳкамланган махсус шланглар ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Ускуналарни қўлда ювишдан олдин, улар электр токи тармоғидан ўчирилган ва қувурлардан узиб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Ускунани қисмларга ажратиш ва йиғиш пайтида оғир деталларни кўтариш ва жойдан-жойга кўчириш учун кўтарувчи мосламалар (таллар, тагликлар, аравачалар) ўрнатилган бўлиши лозим. Машиналарнинг деталлари турғун ҳолатда бўлиши ва ишлашга халақит бермаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Аммиакда ишловчи ускунани (совутиш барабанлари, вотаторлар ва бошқалар) ювишдан олдин, ундаги суюқ аммиак бўшатиб олиниши ва ювиш пайтида ушбу ускунадан аммиакнинг буғларини сўриб олиш амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Ювиш эритмасидаги каустик соданинг миқдори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ювиш пайтида — 2 фоиздан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлда ювиш пайтида — 0,2 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Қўлда ювиш пайтида калцийланган соданинг ювиш эритмасидаги миқдори 0,5-1 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Махсус ювиш воситаларининг миқдори, уларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Қўлда ювиш пайтида ювиш эритмасининг ҳарорати 55°С дан юқори бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Алюминийдан бажарилган идишларни каустик содада ювиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Лаборатория хоналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Лаборатория хоналари ҳаво узатувчи-тортувчи тизимига, иссиқ ва совуқ сув таъминотига, электр энергиясига, марказлаштирилган иситиш тизимига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Заҳарли моддалар билан ишлаш учун мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Тортувчи шкафлар герметик арматурали электр лампалари билан жиҳозланган ва уларнинг ўчиргичлари шкафнинг ташқарисида жойлашган бўлиши лозим. Штепсел розеткалари шкафнинг ташқи ён томонида ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Аланга ва ёнувчи-портловчи моддалар фойдаланадиган ишларга мўлжалланган иш столлари ва тортувчи шкафлар ёнмайдиган материал билан қопланган, кислота ва ишқорлар билан ишлаганда эса — емирилишга чидамли материал билан қопланган ва ёнмайдиган материалдан бажарилган тўсиққа (бортикка) эга бўлиши лозим. Ташкилотда буйруқ асосида кислоталар, ишқорлар ва ёнғин хавфи бўлган моддаларни сақлаш учун жавобгар шахс тайинланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Газ ва сув қувурларининг жўмраклари иш столлари ва тортувчи шкафларнинг олд томонида жойлашган ва бехосдан очилиб кетиш имкони бўлмаган ҳолда ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Кимёвий лаборатория идишларини ювиш учун имкон қадар лабораториянинг марказида жойлашган алоҳида ажратилган ювиш хонаси назарда тутилган бўлиши лозим. Ювиш хонаси ювиш столлари билан жиҳозланган бўлиши лозим, кучли ҳидга эга бўлган моддаларнинг ҳидини чиқариб ташлаш ва хромли эритмада ювиш учун битта ҳидни тортувчи шкафли стол ва содали ҳамда тоза сув билан ювиш учун — иккита очиқ стол ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Лабораториядаги ҳаво алмашинуви шундай ҳисобланган бўлиши керакки, бунда заҳарли, портлаш хавфи бўлган газларнинг, буғларнинг ва чангнинг иш хоналарининг ҳавосидаги миқдори, уларнинг меъёрга мувофиқ белгиланган йўл қўйилувчи миқдорларидан ортмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.033-81 талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Ҳавода ва ишлаб чиқариш хонасининг автоклав бўлимида ҳамда компрессор станцияларида портлаш хавфи бор газлар миқдори доимий назорат қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Портлашни олдини олиш учун автоклав, компрессор, насосларнинг подшипниклари ҳамда машина ва агрегатларининг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғинни олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
(154-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2249-2, 07.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Ёритиш ва қувватли ускуналар ҳамда электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги шароитларга ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритгичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қалпоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Электр аппаратлари ва агрегатларини нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун жавобгар ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва тўр ер билан уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текшириб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Ишлаб чиқариш қурилмаларининг авария ҳолатида ўчирилишини таъминловчи технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш тизимига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Технологик жараёнларнинг хавфсизлиги технологик ҳужжатларга ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларга мувофиқ таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Иш ҳудудида зарарли моддаларнинг концентрацияси назоратини амалга оширувчи ҳамда қурилмаларнинг авариявий ўчирилишини таъминловчи газ таҳлил қилиш аппаратлари ўрнатилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Махсус суюқликлар билан бажариладиган ишлар махсус жиҳозланган хоналарда ёки хоналарда ўрнатилган махсус камералар (стендлар)да бажарилиши керак. Хоналарга киришда «Ёнғиндан хавфли», «Чекилмасин», «Бегоналар кириши тақиқланади» каби огоҳлантирувчи ва тақиқловчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Алоҳида олинган технологик жараён (операция)ларда ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларининг вужудга келганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар беришни таъминлаш мақсадида, газ таҳлил қилиш аппаратларида ишлайдиган ёруғлик ва овоз берувчи сигнализаторлар кўзда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари юзага келиши билан боғлиқ бўлган технологик жараёнлар ва операциялар вақтида, ушбу ҳудудда ходимга бевосита хавфли ва зарарли омилларнинг таъсирини чегараловчи ҳимоя экрани ўрнатилган махсус стендлар бўлиши ёки ушбу операциялар механизацияланган (автоматлаштирилган) қурилмалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Технологик жараён бузилган ҳолларда ходимларга зарарли ва хавфли омилларнинг таъсир этиши истисно қилиниши ва улар учун иш бажарилаётган жойни зудлик билан ва ҳеч қандай қийинчиликсиз тарк этиш имконияти таъминланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Бирламчи материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспорт воситаларида ташишда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Бирламчи материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ҳажм ўлчамлари ишларни бажарувчи технологик қурилмалар паспортида кўрсатилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Юк ортиш ва тушириш ишлари ҳамда юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Вазни 50 кг дан ортиқ бўлган юкларни ортиш ва тушириш ишлари механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кириш жойида ҳаракат йўналиши, юк ортиш ва тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Омборда устма уст тахланган ёки юк идишлар стеллажлари оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим. Омборда транспорт воситалари ишлатилганда, йўлакка қўшимча қўлланиладиган транспорт воситалари ўлчамлари кенглигидаги йўл бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Ташкилотлар томонидан чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини қисқартириш, уларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш, саралаш, сақлаш, кўмиб ташлаш ва утиллаштириш ишлари белгиланган талабларга риоя қилиш орқали амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Чиқиндиларнинг хавфли турлари бегона шахсларнинг кириши чекланган жойларда, идентификация белгилари ва ёзувлари билан таъминланган ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотда барча турдаги чиқиндилар билан муомала юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Чиқиндиларни йиғиш, жойлаштириш ва ташишни таъминлаётган ходимлар чиқиндилар билан муомала юритишнинг бехатар усуллари бўйича ўқитилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Қувур ўтказгичлар ва арматураларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Барча қувур ўтказгичлар лойиҳалаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан қувур ўтказгичлар доимо кўздан кечирилиши ва таъмирланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Барча ўрнатилган қувур ўтказгичлар фойдаланишга топширилишидан олдин ва таъмирлашдан сўнг текширувдан ва гидравлик синов натижалари акс этган техник кўрикдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Тиқин арматураси ва унинг жойлашиши ҳар бир агрегатни ишончли ўчирилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Автоклав бўлимидаги водород, ёғ, катализатор, инерт газ ва сув ўтадиган қувур ўтказгичларда орқага қайтариш клапанлари бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Дистиллятор, дезоратор ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналарининг буғлантириш учун кучли буғ бериладиган қувур ўтказгичларида ортга (Суюқлик ёки газ фазанинг йўналишини фақат бир томонлама тарафга ҳаракат қилишини таъминлайдиган мослама) клапани, беркитиш вентили, манометри, сақлаш ва редукцион клапанлари ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Янги ва таъмирланган (технологик қурилмаларни авария ва нохуш ҳодисадан) сақлаш клапанларининг герметиклигини текширилиши ва стендда тартибга солиниши унинг техник паспортига қайд этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Токсик, ёнувчан, портловчан моддалар ҳайдаладиган қувурларни маиший, ёрдамчи, омборхона, бошқарув ва хўжалик хоналари, трансформатор хоналари ва зина йўлакларидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Юқори босим остидаги буғ тизимига гидравлик туртки беришнинг олдини олиш учун буғ очқичини тез очиш ва буғнинг тўпланиши натижасида вужудга келган сув қайтаргични ҳаво оқими билан тозаламасдан очиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Ёнувчан ва портловчан моддалар қувурларини очиқ оловда қиздириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Тиқин арматураси қоидага кўра полдан 3,6 м дан баланд бўлмаган баландликка ўрнатилиши лозим. Улар полдан 1,6 м дан баландда жойлаштирилган ҳолларда, кўчмас асосга ўрнатилган нарвонли майдонча ёки уни полдан таъмирлаш мумкин бўлган мосламаси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Қайта ўрнатилаётган ва таъмирланган тиқин арматураси зичлиги стендда 5 минут ишчи босим остида синалиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Арматурада унинг дастаси ва маховикларининг айланиш йўналишини кўрсатувчи йўналиш белгиси бўлиши керак. Барча жўмракларнинг олд қисмида ўйилган тиқин ҳолатини кўрсатиш белгилари оқ рангда кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Цехларда (ишлаб чиқариш майдонларида) тиқин, тартибга солувчи ва сақлаш арматуралари кўрсатилган қувур ўтказгичларининг ўтказилиш тартиби ва назорат-ўлчаш асбоблари тасвири осиб қўйилиши шарт. Чизмадаги тиқин арматуралари рақами ва бошқа белгилар технологик регламентга мос келиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Электродвигателларни ишга тушириш қурилмаларида уларнинг функционал вазифаларини кўрсатувчи ёзув бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Қувур ўтказгичларда маҳсулот йўналишини кўрсатувчи стрелкалар бўлиши керак. Тиқин арматурасининг чизмада тартиб рақами ёзилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Қувур ўтказгичларни ётқизишда улар осилиши ва тўпланиб қоладиган жой ҳосил қилмаслиги, юборилаётган материал тиқилмаслиги, коммуникация чўзилиб кетмаслигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Емирилишга учрайдиган аппарат ва қувур ўтказгич деворларининг қалинлиги ва таркиби тасдиқланган режа-жадвалга асосан текширилиши керак. Қувур ўтказгичларни ташқи омиллар таъсирида емирилишдан сақлаш чоралари лойиҳа асосида олиб борилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Технологик аппарат ва қувур ўтказгичларга ўрнатилган сақлаш клапанлари буғ ва суюқликни хавфсиз жойга чиқариш йўлига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Фланцли бирикмалар ташқаридан кузатиш мумкин бўлган ва очиқ, таъмирлаш ва ўрнатиш учун қулай бўлган жойларга жойлаштирилиши керак. Ёғли, эритгичли, агрессив суюқлик қувур ўтказгичларининг фланц бирикмалари кишилар ўтиш жойлари ва иш майдонлари устидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Жипслаштириш конструкцияси, тўшама материали ва фланц бирикмаларининг ўрнатилиши технологик тизимни таъмирлаш оралиғида бажарилганда емирилувчан бирикмалар герметиклигини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Буғ тизимига гидравлик таъсир кўрсатмаслик учун буғ вентилларини тез очиш ва конденсат узатгичини ҳаволатмай очиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Қувурлар ўтказгичларнинг ташқи девори 45°C дан юқори бўлган барча иссиқлик тарқатувчилари иссиқлик изолязацияси билан қопланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Иссиқлик изоляцияси материаллари силлиқ, намликка ва механик зарарланишга чидамли ва иссиқ юзалар учун ўтга чидамли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Нейтрализаторлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Нейтрализатор ёғнинг ҳарорати 95°C га етганда қиздириш қобиғига ёки спиралсимон қиздиргичга буғ берилишини ўчириб қўювчи автоматик қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Нейтрализатор буғ қобиғида манометрга ва буғ келувчи қувурда эҳтиёт клапанига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Нейтрализатор қопқоқ билан ёпилган ва тўлиш сатҳини кўрсатгич билан жиҳозланган бўлиши лозим. Нейтрализаторни белгилаб қўйилганидан ортиқ тўлдириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Нейтрализаторнинг тубида ҳосил бўлган чўкма ёғни қиздириш бошланишидан олдин олиб ташланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Кўп миқдорда кўпик ҳосил бўлиб, суюқликнинг отилиб чиқиш хавфи юзага келган ҳолларда нейтрализация жараёнини олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Нейтрализаторнинг шарнир қувури кўтариш чиғири билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Тўлдирилмаган нейтрализаторнинг қиздирувчи қурилмаларига буғ бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Вакуум-қуритиш қурилмалари билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Вакуум-қуритиш қурилмаларида вакуумметр, термометр, буғ қобиғида манометр ва буғ келувчи қувурида эҳтиёт клапани ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Аппаратни тозалаш, кўздан кечириш ва таъмирлаш учун кириш тешигининг қопқоғи осон очилиши, зич беркилиши ва ишончли зичловчи прокладкага эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Мой ўлчовчи ойналари, металл гардиш ва ойна синган тақдирда аппаратдан мойнинг чиқишини беркитиб қўювчи мослама билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Вакуум-қуритиш аппарати вакуум-насосга сув ёки ёғнинг тегишига йўл қўймайдиган мосламаларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Филтр-пресслар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Филтр-прессларни йиғиш пайтида салфеткаларнинг, улар сиқиб қўйилган жойларда йиғилиб ва букланиб қолишларига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Филтр-пресс мой келувчи линиясида манометрга эга бўлиши лозим, фильтрлаш босими 2 кгс/см2 (0,196 МПа) дан ортмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Рамалар, плиталар орасидан ва арматурадан мой томаётган бўлса, филтр-прессни ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаётган филтр-пресслар бехосдан мойнинг сачраб кетишининг олдини олиш учун салфеткалар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Филтр-прессни тозалаш икки ишчи томонидан бажарилиши лозим, рама ва плиталар ўзаро келишилган тарзда жойидан сурилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Филтр-пресслар чўкмани механизациялаштирилган равишда чиқариб ташловчи тагликлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Пресснинг гидравлик сиқиш тизимида манометр ўрнатилган бўлиши лозим, филтр-пресснинг сиқиш пайтидаги босими ишлаб чиқарувчи заводнинг паспорт маълумотларига мос бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Филтр-пресснинг сиқгичи учун мўлжалланган электр двигатели ортиқча юкланишдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Суюқлик сепараторлари билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Сепараторни ечиш ва йиғиш қатъий равишда ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига мувофиқ бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Сепараторнинг барабанини ечиб олиш ва ўрнатиш учун махсус электр тельфер ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Сепараторнинг мувозанати (балансировкаси)нинг бузилишига йўл қўймаслик учун унинг деталларини шундай русумли бошқа сепараторлардан ечиб олинганлари билан алмаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Сепараторнинг қопқоғи очиқ бўлган ҳолатда ишга туширишга имкон бермайдиган блокировка билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Сепараторни ишга туширишдан аввал, унинг тўғри йиғилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус журналда қуйидагилар ёзиб қўйилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сепараторни йиғишни бажарган слесарнинг фамилияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уни ишга туширишга рухсат берувчи шахснинг фамилияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Титраш, бегона шовқин пайдо бўлган, айланишлар сони кескин ўзгарган ҳолларда сепаратор тўхтатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Буғ, сув ёки электр энергиясини бериш тўхтаб қолган ҳолларда сепарация линиясини авариясиз тўхтатиш учун биринчи навбатда буғ эжекторини тўхтатиш ва қуритиш аппаратидан вакуумни олиб ташлаш, нам мойни узатиш насосини ўчириш ва шундан сўнг бирин-кетин барча сепараторлар, насослар ва қоргичларни тўхтатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Дезодорациялаш қурилмаларида ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Вақти-вақти билан ишловчи дезодораторда агар, вакуум линиясида беркитувчи мослама мавжуд бўлса, аппаратнинг юқори қисмида 1,5 кгс/см2 (0,135 МПа) босимга мўлжалланган эҳтиёт мембранаси ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Қуруқ буғлагичнинг қувуридаги задвижка (агар у зарур бўлса), унинг шпиндели горизонтал ҳолатда жойлашадиган қилиб монтаж қилиниши лозим. Задвижканинг конструкцияси шпиндел ҳаракатга келтирилаётган пайтда диск — юзчаларининг тушиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Дезодораторга ўткир буғ берувчи қувур босими кам томонда ўрнатилган манометрли ва эҳтиёт клапанли редукцияловчи қурилмага эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Барометрик қувурнинг дезодоратордаги қолдиқ босимга мос келувчи баландлиги дезодораторга барометрик тизимдан сув тушишига йўл қўймаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Дезодораторда ёғни қиздириш фақат вакуум остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Ўткир буғ қувури буғни дезодораторга беришдан олдин линиядан конденсатни чиқариб юборувчи мосламага эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. Томчи йиғгич тўлиб кетган ҳолда дезодорацияловчи қурилмани ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Переэтерификация реактори сифатида қўлланилаётган дезодоратор аппаратдаги ёғ қатламининг остига натрий этилати киритиш учун махсус бокс ва қувур билан бутланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Узлуксиз ишловчи (Де-Смет туридаги) дезодораторни ювиш ишлаб чиқарувчи фирманинг йўриқномасига мувофиқ бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Буғ, сув ва электр энергияси берилиши узилиб қолган, шунингдек вакуум кескин тушиб кетган ҳолларда дезодорацион қурилма дарҳол тўхтатилиши лозим. Буғ-эжектор блокини тўхтатиш учун аввал буғни ёпиш, сўнг сувни тўхтатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Совун-ишқорли эритмаларни парчалаш қурилмалари билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240. Совун-ишқорли эритмаларни парчалаш қурилмаси ёпиқ ва ҳавони тортувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Совун-ишқорли эритмаларни парчалаш қурилмаси, унинг ичидаги массанинг ҳарорати технологик регламент бўйича йўл қўйилувчи энг юқори ҳароратга яқинлашганда иситувчи буғнинг берилишини автоматик равишда ўчириб қўювчи мослама билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Парчалаш учун кислота берилаётган пайтда совун-ишқорли эритмаларни парчалаш қурилмасидаги масса аралаштириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Сиғими 5 т дан ортиқ бўлган совун-ишқорли эритмаларни парчалаш қурилмалари кўпик ажратгич (ҳаволи ёки механик) ва қайта қуйиш қувурига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Насослар ва компрессорлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Графитли ёки резина зичлагичли сальникларга эга насосларни суюқликсиз «салт юриш» режимида ишга тушириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245. Аварияга йўл қўймаслик мақсадида, агар қайта ўтказувчи қурилмалар мавжуд бўлмаса, парракли ва поршенли насослар ишлаётган вақтда ҳайдалаётган томондаги кранларни беркитиш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
246. Ҳаво компрессорларидан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Пастеризаторлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247. Пастеризатор манометр ва эҳтиёт клапани билан жиҳозланган бўлиши лозим. Агар цех тармоғидаги босим қурилмасининг паспортида рухсат этилган босимдан ортиқ бўлса, буғ редукцион клапан орқали берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248. Буғ ёки сутнинг сизиб чиқиши пайдо бўлса, пастеризатор тўхтатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249. Қисмларга ажратишдан аввал пастеризатор 40°C гача совутилиши лозим. Қувурли пастеризатор, қувурларнинг зичлигини бузилишига йўл қўймаслик мақсадида илиқ сув билан совутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250. Пластинали пастеризаторнинг секция ва пластиналарини тортиб турувчи болтларни пастеризаторнинг ишлаши бутунлай тўхтамасдан олдин бўшатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251. Сиқиб чиқарувчи барабанли пастеризатор барабанни чиқариб олиш ва ўрнатиш учун кўтариш мосламасига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252. Пастеризатор ишлаётган вақтда ҳайдаш қувуридаги кранларни беркитиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор)лар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор)га эмульсия берилувчи ва эмульсия чиқарувчи қувурларда манометрлар ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор)ни аммиак билан совутиш тизимига манометрлар, термометрлар, эҳтиёт клапани, ресивердаги суюқ аммиакнинг сатҳ кўрсаткичи киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255. Қўшимча клапандан аммиакни чиқариб юбориш бино томидан 2 м баландга чиқарилган махсус қувур орқали амалга оширилиши ва бу қувурда эҳтиёт клапанидан олдин ва ундан кейин ҳеч қандай беркитувчи мосламалар бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор)нинг аммиак билан совутиш тизими авария вазиятида суюқ аммиакни хонадан ташқарида ўрнатилган захира идишга қуйиш коммуникацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор)нинг ёнидаги иш жойида ҳар бир ишловчи учун шахсий противогазлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор) узатмаси шкафининг эшиклари доимо қулфланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
259. Сиқиб чиқарувчи совутгич (вотатор)нинг ҳар бир тўхтатилиши ва ишга туширилиши ҳақида аммиак компресси машинисти огоҳлантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Маргаринни қадоқловчи автоматик қурилма билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260. Маргаринни қадоқловчи автоматик қурилма ишга туширилганлиги ҳақида атрофдагиларни огоҳлантириш учун товушли сигнализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Маргаринни қадоқловчи автоматик қурилманинг ҳимоя шитлари ишга туширувчи механизм билан блокировкаланган, механик қисмининг эшиклари эса қулфланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262. Маргаринни қадоқловчи автоматик қурилма, ишга тайёрлаш ва таъмирлашга, у батамом тўхтатилгандан ва унинг ёқилишига имкон бермайдиган чоралар кўрилгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263. Маргарин пачкаларини картон қутиларга жойловчи автомат магазинининг қопқоғи очиқ бўлган ҳолда машинани ишга туширишга йўл қўймайдиган блокировка билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264. Маргаринни қадоқловчи автоматик қурилмада пневматик тизимидаги манометр бўлиши лозим. Тизимдаги босим автоматнинг паспортида кўрсатилган босимдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
265. Пневматик шланглар тизимдаги ҳавонинг босими олиб ташлангандан сўнггина ечиб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266. Маргаринни қадоқловчи автоматик қурилмани ўчириш учун ҳар бир машинада ўрнатилган автоном тутқичлар ёрдамида аввал жойлагичдаги, сўнг қути шакллантиргичдаги босимни чиқариб юбориш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Совутиш барабани билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
267. Совутиш барабани аммиак берувчи ва чиқарувчи линиясида манометрлар ва эҳтиёт клапани билан жиҳозланган бўлиши лозим. Совутиш барабанидаги аммиакнинг босими паспортда кўрсатилганидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268. Совутиш барабанининг айланувчи қисми ҳимоя қобиғи билан тўсилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
269. Совутиш барабанининг сальниклари хонага аммиакни ўтказиб юбормаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
270. Иш жойларида барча ходимлар учун шахсий противогазлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271. «Салт юриш» режимида, яъни барабаннинг юзасига эмульсия бермасдан туриб, унга аммиак бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272. Совутиш барабанининг ҳар бир тўхтатилиши ва ишга туширилиши ҳақида аммиак-компрессор қурилмаси машинисти огоҳлантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
273. Совутиш барабани статик электр зарядини қайтарувчи мослама билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Вакуум-комплектор қурилмаси билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
274. Пресслаш қурилмаси раманинг столчага урилишининг олдини олиш учун очилиш бурчаги чеклагич ёки амортизатор билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
275. Тўлдирилган бочкаларни қабул қилиш майдончаси ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
276. Маҳсулот билан тўлдирилган бочкаларни қабул қилиш майдончаси бочка тушаётгандаги зарбани сўндириш учун амортизаторларга ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
277. Бочка кўтаргичнинг тортиш қисмлари (Гал занжирлари ва шу кабилар) тўсилган бўлиши лозим ва бочкани столга ағдариш оҳиста бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Совутиш қурилмаси билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
278. Совутиш қурилмасини монтаж қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 19 ноябрдаги 237-сон буйруғи билан тасдиқланган «Аммиакли совутиш қурилмаларининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Гомогенизатор билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
279. Гомогенизаторнинг камераси эҳтиёт клапани ва йўл қўйиладиган ишчи босимни кўрсатувчи қизил чизиқли манометр билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
280. Гомогенизатор плунжерларининг сальниклари пухта зичланган ва мунтазам кузатув остида бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
281. Гомогенизаторни ишга туширишдан аввал ростловчи винтлари чап томонга охиригача бураб қўйилган, плунжерларни совутиш учун сув берувчи жўмраги очилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
282. Гомогенизатор батамом тўхтамасидан олдин, унинг каллагини очиш, сальникларини зичлаш ва грунд-букс гайкаларини тортиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Шиша идишларни ювиш машиналари билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
283. Шиша идишларини ювиш машиналарига шиша идишларни ва ювувчи эритмани етказиб бериш механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
284. Сув ва ишқорли эритмалар баклари ходимлар учун хавфсиз бўлган жойга йўналтирилган оқизиб юборувчи қувурлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
285. Сув ва эритмаларнинг ҳарорати иссиқлик ростлагичлари ёрдамида автоматик равишда тутиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
286. Ишқорли эритмаларни пуркагичлар пухта маҳкамланган бўлиши ва мунтазам равишда тозалаб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
287. Иссиқ сув ва ишқорли эритмаларни узатувчи насосларнинг ҳайдаш томонида манометрлар ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
288. Шиша идишларини ювиш машиналарига хизмат кўрсатувчи ходимлар тегишли махсус кийим билан таъминланган бўлиши, иш жойларидаги полга эса ёғоч панжаралар ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
289. Кузатиш дарчалари очилган ҳолда шиша идишларини ювиш машинасини ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
290. Кўчиб чиққан этикеткаларни тутиб қолувчи тўрларни тозалаш пайтида ҳимоя кўзойнаклари ва қўлқопларидан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
291. Чиқаётган буғларни чиқариб ташлаш учун шиша идишларини ювиш машинаси маҳаллий ҳаво сўриш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
292. Шиша идишларини ювиш машинаси қуйидаги ҳолларда уни ўчирадиган блокировкаловчи мосламаларга эга бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идиш ташувчи конвейерлар (транспортёрлар) ортиқча юкланганда ёки ҳаракатланмай қолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идиш ортувчи қурилмаларнинг ишчи органлари ҳаракатланмай қолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идишларни туширувчи қурилмалар ҳаракатланмай қолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идиш ташигичларнинг уяларидан идишлар тўлиқ тушмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб кетувчи конвейер идишлар билан ортиқча тўлдириб юборилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинага берилаётган сувнинг босими белгиланган меъёрлардан камайиб кетганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ювувчи эритмаларнинг ҳарорати белгиланган меъёрлардан ортиқ ўзгарганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилганларидан ташқари барча блокировкалар, улар ишлаган пайтда ёқилувчи нурланувчи сигнализацияга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
293. Бошқариш пултида, умумий мақсадлардаги «Пуск» ва «Стоп» тугмаларидан ташқари машинани, тўплагич, узатувчи ва олиб кетувчи конвейерларнинг узатмаларининг барча электр двигателларини бир вақтда тез ўчириш тугмаси бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
294. Бошқариш ва блокировкалаш занжирларининг таъминоти 36 В дан ортиқ бўлмаган кучланиш билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизликни таъминлаш талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
295. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
296. Ускуналар зарур техник ҳолатда бўлиши учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режали ва олдини олувчи таъмирлашнинг қатъий бажарилиши ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
297. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
298. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
299. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
300. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик плакати ва белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
302. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
303. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
304. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
305. Ҳавоза ва тўшамаларида ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонларидан фойдаланишлари шарт. Эҳтиёт камарлари арқонининг маҳкамланиш жойи конструкцияларда аввалдан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
307. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб борилишига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40°С гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
308. Барча таъмирлаш ишлари цех ёки ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
309. Материалларни ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
310. Таъмирлаш олиб борилаётган жой ва барча ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
311. Таъмирлаш тугагач барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ва блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши лозим. Барча турдаги таъмирлаш ишлари тармоқ (идоравий) низомларига мувофиқ тузилган ва ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режавий-эҳтиёт таъмирлаш жадвалига мувофиқ бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
312. Юқори кучланишга эга бўлган электр ускуналарида таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун етарли тажрибага эга бўлган ва хавфсизлик техникаси бўйича тоифаси IV гуруҳдан паст бўлмаган ходим томонидан 1000 В дан юқори бўлган кучланишдаги ва малака тоифаси III гуруҳдан кам бўлмаган ходим томонидан 1000 В гача кучланишга эга бўлган ускуналар билан ишлашга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
313. Барча зарарли ва портловчи газлар бўлган ҳамда газлар йиғилиш эҳтимоли бор хоналарда таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал, шунингдек таъмирлаш ишлари ҳамда аппаратлар ва қурилмаларни тозалаш вақтида хонадаги шамоллатиш тизимини ишлатиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
314. Таъмирлаш ишлари вақтида портловчан газ ва буғлар ажралиб чиқарувчи жараёнларни бажариш тақиқланади. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ва уларни бажараётганда бинодаги ҳавода портловчан буғ, газ бор-йўқлигини текшириш лозим. Полга, майдончага, зинага ва бошқа жойларга метал асбобларни ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
315. Таъмирлаш ишларини амалга оширишда панжара, арматура, қувур ўтказгич ва муфта қобиғида туриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
316. Ходимларнинг ўтиши, шунингдек асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларини олиб ўтиш учун мўлжалланган йўллар сирпанчиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
317. Зарарли ва портловчан моддалар ишлатилувчи асбоб-ускуна ва қувур ўтказгичлар деворининг қалинлиги (техник кўрикдан ўтказиш, пармалаш, ультратовуш ёрдамида) белгиланган муддатларда текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
318. Асбоб-ускуна ва қувур ўтказгичларда ортиқча босим борлигида болтларни ва шпилкаларни тортиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
319. Барча портлаб ёниш хавфи бўлган биноларда тортиш шамоллатиш тизими ўчирилганда, режали ва огоҳлантириш таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
320. Асбоб-ускуна (резервуар)да таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, унга уланган барча қувур ўтказгичлардан тўсгич билан тўсилган ва технологик маҳсулотларнинг қолдиқларидан тозаланган ҳамда ўткир буғ билан буғлантирилган, сув билан ювилган ва шамоллатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
321. Оловли ишлар ёрдамида ёки бошқа таъмирлаш ишлари уларни бажариш жараёнида кўрилган чора-тадбирларга қарамай хавфли вазият юзага келтириш шароитлари аниқланганда тўхтатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Технологик қурилма, сиғим ва қудуқлар ичида таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
322. Технологик қурилма, сиғим ва қудуқларни очиш, уларни текширувдан ўтказиш, тозалаш ва таъмирлаш ишлари цех бошлиғининг ёзма кўрсатмасига асосан (авария ҳолларидан ташқари) муҳандис-техник шахсларнинг узлуксиз назоратида ва ишга киришиш рухсатномаси тўлдирилгандан сўнг амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
323. Ходимларни технологик қурилма (резервуар) ичига туширишдан олдин унга уланган барча қувур ўтказгичлар тўсгичлар билан беркитилган, технологик маҳсулотларнинг қолдиқларидан тозаланган, ўткир ҳидли қолдиқлар нейтраллаштирувчилар билан хавфсизлантирилган, сув билан ювилган (ёки буғланган) ҳамда 40°С га қадар совутилган ва шамоллатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
324. Ўз тузилишида ҳаракатланувчи қисмлари бўлган технологик қурилмаларга ходимлар туширилишидан олдин, уни ўчириш билан қувватсизлантирилиши, «Ёқилмасин, ходимлар ишламоқда!» деган огоҳлантириш ёзуви илиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
325. Технологик қурилма, сиғим ва қудуқларнинг ичидаги ҳаводан олинган намунанинг таҳлили уларнинг ичидаги ҳавода ҳажми бўйича камида 20 фоиз кислород борлигини ва аммиак, сирка кислотаси ва бошқа зарарли аралашмалар йўқлигини кўрсатган тақдирдагина уларнинг ичида ишларни бажаришга рухсат этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326. Ишлар масъул муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлигида камида уч ходим томонидан бажарилиши, улардан бири технологик қурилма, идиш ёки қудуқнинг ичида бўлиши, иккинчиси эса юқорида туриб қутқариш арқонини ушлаган ҳолда ичкарида ишлаётган ходимни кузатиб туриши ва қудуқнинг ёнидан кетмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
327. Технологик қурилманинг ичида ишлаётган ходимнинг соғлиғи ёмонлашса, у дарҳол ишни тўхтатиб, ташқарига чиқиши лозим. Зарур ҳолларда кузатиб турувчи ва иш раҳбари жабрланган ходимни ташқарига чиқариб олишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
328. Ходим авария ҳолатларида ичида газ бор ёки ҳаво алмашинуви етишмайдиган технологик қурилмалар, сиғимлар, қудуқларда таъмирлаш ишларини бошлашидан олдин шлангли противогазни кийиши лозим. Шлангнинг орқа учи тоза ҳаволи ҳудудга чиқариб, маҳкамланиб қўйилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
329. Шлангли противогазда танаффуссиз ишлаш муддати 15 дақиқадан ошмаслиги шарт, шундан сўнг ходим 15 дақиқа очиқ ҳавода дам олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
330. Идишларни, уларнинг ичига ходимларнинг тушиши билан боғлиқ ишларга тайёрлаш ҳамда ишлаш пайтидаги кўриладиган хавфсизлик чоралари наряд-рухсатномада баён қилинган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
331. Таъмирлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш учун жавобгарлик оловли ишлар олиб бориладиган цех, тажрибахона, устахона, омборхона, бўлим раҳбарларига юклатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
332. Вақтинчалик пайвандлаш ишлари ва бошқа оловли ишлар бажариладиган жойлар объектнинг ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсининг (муассаса, цех, лаборатория, устахона, омборхона ва шу кабиларнинг раҳбари) ёзма рухсати билан аниқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333. Оловли ишлар билан боғлиқ таъмирлаш ишларига ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича белгиланган тартибда текширувдан ўтган ва махсус рухсатнома берилган ходимлар қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
334. Оловли ишларни бошлашдан олдин, ушбу ишларни бажарувчи ходимлар мазкур ишлаб чиқаришда ишларни бехатар бажариш қоидалари билан таништирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
335. Ишлаб турган портлаш хавфи бор объектлар ва ишлаб чиқариш қурилмаларига 25 м гача бўлган масофадаги ҳудудларда оловли ишларни бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
336. Оловли ишлар бажарилаётган иш жойларида хавф юзага келган заҳотиёқ иш тўхтатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
337. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
338. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(338-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
339. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акционерлик темир йўл компанияси ва «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси раиси А. БЎРИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 322-модда; 2017 й., 28-сон, 680-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 07.07.2025 й., 10/25/2249-2/0572-сон)