Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2018 28.07.2011 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2011 йилдаги 220-сон
Date of entry into force
28.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ, УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек ушбу соҳада давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри муҳофаза қилиниши, ундан фойдаланиш ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан экологик назорат қилиш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганишда, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик жиҳатидан таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш юзасидан — «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар шартларига, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, геологик ва минералогик объектларни муҳофаза қилиш бўйича ишларни лойиҳалаштириш ва юритиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиш устидан назорат қилиш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш учун ер участкалари беришда ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш, ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишга, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик юзасидан — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз функцияларини ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари раислари ҳамда уларнинг мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича ўринбосарлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Табиатни муҳофаза қилиш бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва бош мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциялари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияларининг бош ва етакчи мутахассислари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш бўйича туманлараро, туман, шаҳар қўмиталари (инспекциялар) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда тегишли ҳудудларда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлараро, туман, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (инспекциялар)нинг бош ва етакчи мутахассислари, 1 ва 2-тоифали мутахассислари Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати тармоқ инспекцияси бошлиғи кон назорати бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг бош давлат инспектори ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати тармоқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари кон назорати бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати тармоқ инспекциясининг мутахассислари кон назорати бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг нефть-газ саноатини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғи нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг бош давлат инспектори ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг нефть-газ саноатини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг нефть-газ саноатини назорат қилиш тармоқ инспекцияси мутахассислари нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг геология-разведка ишлари олиб борилишини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғи ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг бош давлат инспектори ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг геология-разведка ишлари олиб борилишини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг геология-разведка ишлари олиб борилишини назорат қилиш тармоқ инспекцияси мутахассислари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ер қаъридан барча фойдаланувчилар томонидан қонунчиликка, ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган тартибига, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга, ишларни геологик-маркшрейдерлик таъминлаш бўйича талаблар бажарилиши мониторингини олиб боришга ҳамда давлат ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларда белгиланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига риоя этилиши, ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларида берилган тақдирда эса — маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларда белгиланган шартларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишга, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик, шунингдек саноат эксплуатациясига жалб этилмаган фойдали қазилмалар конлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ишларнинг салбий таъсири олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуриш шартларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш учун идоравий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш устидан назоратни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талаблари ва тадбирлар бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал ресурслардан фойдаланиш бўйича республика, тармоқ экологик нормативлари, қоидалар ва стандартлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конларини ишлатиш лойиҳалари, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналар қуриш, уларни реконструкция қилиш ва кенгайтириш лойиҳалари давлат экологик экспертизаси ўз вақтида ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишда, минерал хом ашёдан комплекс фойдаланишда атроф муҳитнинг экологик хавфсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конларини ишга солишнинг ва минерал хом ашёни қайта ишлашнинг ресурсларни тежайдиган технологияларини лойиҳалаштириш, ривожлантириш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилма қатлами морфологиясига ва конларни ишга солишнинг кон-техник шартларига боғлиқ равишда кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслар тўкинди уюмларини оқилона жойлаштириш юзасидан очиқ кон ишларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенг тарқалган фойдали қазилмалар конларини ишга солишнинг белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашда минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш, қўшилиб чиқадиган, бироқ вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни ҳамда улардаги қимматли компонентларни сақлаш ва ҳисобга олиш, ўз ваколатлари доирасида кон устида ётган жинслардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланишда ва минерал хом ашёни қайта ишлашда атроф муҳитни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга энг кам зарарли таъсир кўрсатишни таъминлайдиган кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслар тўкинди уюмларини, чиқинди сақланадиган жойлар, терриконларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ер қаърига кўмишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланишда сув ресурсларидан фойдаланиш, ер ости сувларининг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш жараёнида бузилган ерларни, шу жумладан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерларни улардан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-разведка ишлари йўналишлари геология-разведка ишларини олиб боришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига, минерал ресурслардан комплекс фойдаланиш геологик топшириқларига, лойиҳаларига, талабларига, ушбу ишлар олиб борилишини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ўз вақтида ва тўғри давлат ҳисобига олиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг тўлиқлиги, разведка қилинадиган фойдали қазилмалар конлари, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаларини ишга солишнинг кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ер қаъридан барча фойдаланувчилар учун мажбурий кучга эга бўлган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини лойиҳалаштириш ва олиб бориш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лаборатория-таҳлил тадқиқотларининг сифати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланмаган захираларда ишлайдиган сув олиш иншоотидан фойдаланиш участкаларида гидрогеологик тадқиқотлар бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конларда фойдали қазилмалар асоссиз даражада юқори нобуд бўлишини ва уларнинг сифати пасайишини истисно этадиган метод ва усулларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-разведка ишларини олиб боришда қўшилиб чиқадиган ва вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни омборга жойлаштириш ва сақлаш шартларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини кейинчалик ўрганишда, фойдали қазилмалар конларини ишлатишда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишда фойдаланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудалар, керн, фойдали қазилмалар намуналарининг дубликатлари сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърининг саноат хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш юзасидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналарни, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари ва объектларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш топшириқлари келишилишининг белгиланган тартибига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаларини келишиш ва тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ташқари фойдали қазилмалар конларини ишлатишнинг белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар захиралари ва уларнинг таркибидаги компонентларнинг ҳолати ва ўзгаришини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал хом ашёни геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, саноат ва тажриба-саноат йўсинида ишга солиш учун берилган конларда кон ишларининг маркшейдерлик ва геологик таъминланиши ҳолати, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш учун ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосалар бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ишларини ривожлантириш режаларини тузиш ва амалга ошириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва қайта ишлашда улар нобудгарчилиги ва камайишининг белгиланган нормативларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар кон, бурғулаш ишлари ва бошқа ишлар олиб борилиши хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли зоналар чегаралари тўғри аниқланиши ва кон-графика ҳужжатларига туширилиши ҳамда кон қазишмалари ҳолатини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналари қуриш учун майдонларни танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналари ва объектларини ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кавлаб олиш жараёнида олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини, шунингдек саноат аҳамиятини йўқотган, ёхуд кейинги геология-разведка ишларида тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш маълумотларининг ишончлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кавлаб олинган ва тайёрлаш, транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида йўқотилган углеводород хом ашё ва қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари нефть-газни кавлаб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилишининг ишончлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нефть ва газнинг чуқур қудуқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш, консервациялаш ва тугатиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини ўз вақтида аттестациядан ўтказиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети ҳисобига ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаштириш ва олиб бориш соҳасида меъёрлар ва қоидаларга риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология ва минералогия объектларини қўриқлашнинг, шунингдек ер ости сувларини ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш учун қудуқларни бурғулашга рухсат олиш ва махсус сувдан фойдаланишга (ер ости сувлари) рухсат олиш шартларига риоя этиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда амалга ошириш (бериш, айирбошлаш, сотиш) соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий геологик қўриқхоналарни, стратотипик ва таянч усти очиқ конларни, табиатнинг айрим геологик ёдгорликларини, палеонтологик қолдиқларнинг ноёб тўпламлари, нодир минерал ҳосилаларни сақлаш шартларига риоя этиш юзасидан алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ер қаъри участкаларининг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб корхоналар томонидан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бажариш учун ажратиладиган давлат маблағлари оқилона сарфланиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш учун давлат экологик назоратини амалга оширувчи табиатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, «Саноатгеоконтехназорат» ДИнинг кон назорати бўйича, нефть-газ саноати ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш объектларида кон назорати бўйича бош давлат инспекторлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ташкилотлар ва объектларда текшириш (инспекция) ўтказиш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда текширишлар (инспекция) ўтказишда қатнашиш учун мутахассисларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги ташкилотлар ва объектлар, шунингдек вазирликлар, идоралар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришнинг экологик ва саноат хавфсизлиги тўғрисида тақдимномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик талаблар, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш ҳуқуқига эгадир. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига олиб келувчи чора-тадбирлар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф муносабати билан фаолият 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб турилиши ҳоллари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги талаблар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг саноат, экологик хавфсизлик, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари тўғрисидаги билимларини текширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги талабларини, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидаларни мунтазам равишда бузувчи, ёки улар бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун шахсларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ёки бир йилгача бўлган муддатда ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида асосли тақдимномаларни ташкилотларнинг кўриб чиқиши учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш (инспекциялар) материалларини ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовларини, иш муҳити ва атроф муҳит таҳлилларини тайинлаш, шунингдек одамлар ҳаётига ва атроф муҳитга реал хавф аниқланган ҳолларда, шунингдек авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини техник текширишда лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, атроф табиий муҳит масалалари бўйича зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда бепул олиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширувчи табиатни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат инспекторлари, шунингдек кон назорати бўйича, нефть-газ саноати ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш объектларида кон назорати бўйича давлат инспекторлари ўз фаолияти ҳудудида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги ташкилотлар ва объектлар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришнинг экологик ва саноат хавфсизлиги тўғрисида тақдимномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик талаблар, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш ҳуқуқига эгадир. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига олиб келувчи чора-тадбирлар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф муносабати билан фаолият 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб турилиши ҳоллари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ экологик ва саноат хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг саноат, экологик хавфсизлик, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари тўғрисидаги билимларини текширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш масалалари бўйича зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда бепул олиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда геология материалларини экспертизадан ўтказиш учун уларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш, ер қаърини муҳофаза қилиш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат қилишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ушбу Низомда назарда тутилган фаолият йўналишлари бўйича давлат назорати ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз функцияларини назорат қилинадиган объектларни бевосита текшириш (инспекция қилиш), шунингдек геологик, маркшейдерлик, ишлаб чиқариш-техник, молиявий ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш йўли билан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўз ишини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъри, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, шунингдек ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларининг барча бузилишлари тўғрисида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қиладилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган бузилишларнинг олдини олиш бўйича уларнинг таклифларини ҳисобга оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг текширишни (инспекцияни) амалга оширувчи мансабдор шахсларига иш учун зарур шарт-шароитлар яратишга (транспорт, хизмат ва турар жой бинолари, махсус кийим-бош, ҳимоя ва алоқа воситалари билан таъминлаш), геологик, маркшейдерлик, ишлаб чиқариш-техник, лойиҳа-смета, молия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишга, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ваколатига кирадиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган иш режасига биноан ва ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низомни қўллашда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 1-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 30 августдаги 338-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 54-модда) илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 7-илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ–649-сон қарори)» 2007 йил 19 июлдаги 147-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 40-модда) илованинг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 316-модда; 2017 й., 26-сон, 592-модда)