1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАСАБА УЮШМАЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588-сонли «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Касаба уюшмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаси ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига кўра ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган фуқароларнинг жамоат бирлашмасидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга ошириши мумкин.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган шахслар ҳамда иш билан таъминланган бошқа шахслар (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) ҳеч қандай тафовутсиз ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан кириш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимлар барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзга меҳнат фаолияти амалга оширилаётган бошқа иш жойларида камида уч нафар ходимнинг ташаббуси билан касаба уюшмаларини тузишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 16-моддаси иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ишлаб чиқариш-тармоқ принципига кўра тармоқлар ва ҳудудлар даражасида тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишламайдиган пенсионерларнинг касаба уюшмаси аъзолигига кириши ёки ундан чиқиши тартиби касаба уюшмасининг устави билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ихтиёрийлик асосида республика, тармоқ ва ҳудудий бирлашмаларини ташкил этиши, шунингдек уларга кириши мумкин, мазкур бирлашмаларга касаба уюшмалари фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари ва кафолатлари татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг III-боби («Касаба уюшмалари ҳуқуқларининг кафолатлари»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 11, 12-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 21 — 26-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
(2-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Касаба уюшмаларининг мустақиллиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, иш берувчилардан ва уларнинг бирлашмаларидан, сиёсий партиялардан ҳамда бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Касаба уюшмаларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг учинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар, уюшма тузилишини белгилайдилар, раҳбар идораларини сайлайдилар, ўз фаолиятларини ташкил этадилар, йиғилишлар, конференциялар, пленумлар, қурултойлар ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг касаба уюшмаларига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг қонун ҳужжатларида кафолат бериладиган меҳнат ҳуқуқлари, бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бирор бир тарзда чекланишига сабаб бўлмайди. Ходимни ишга қабул қилиш, хизмат поғоналарига кўтариш, шунингдек у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун муайян касаба уюшмасига мансубликни, унга киришни ёки ундан чиқишни шарт қилиб қўйиш тақиқланади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Касаба уюшмалари фаолиятини тўхтатиш ёки тақиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмасининг фаолиятини тугатиш уставда белгиланган тартибда унинг ваколатли органи қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонун ҳужжатларига зид бўлган тақдирда, бу фаолият суднинг қарори билан тақиқланиши мумкин. Касаба уюшмаларининг фаолиятини бирор бир бошқа органнинг қарорига кўра тақиқлашга йўл қўйилмайди.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунни Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида, ички ишлар органларида, Давлат хавфсизлик хизматида ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ана шу тузилмалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
(6-моддасининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II БОБ. КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси меҳнатга ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси меҳнатга ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўғрисидаги таклифларни тегишли давлат органларига киритишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси олдиндан хабардор этилган ҳолда давлат органлари томонидан қабул қилинади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя этиш соҳасидаги ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилади, иш билан таъминлаш борасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этади, ташкилотларда ишдан бўшатиладиган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатлари асосида жамоа шартномасида белгиланадиган чора-тадбирларини таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимларнинг сони (штати) ёки меҳнат шароитлари ўзгаришига олиб келадиган тарзда ташкилотни ва унинг таркибий бўлинмаларини тугатиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тегишли касаба уюшмалари камида икки ой олдин хабардор қилинган ҳамда улар билан ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан музокаралар ўтказилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 102-моддаси биринчи қисмининг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳолати ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамоа шартномасида, келишувида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розиликни олмай туриб шартномани бекор қилишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддаси.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Касаба уюшмаларининг музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномалари, келишувлари тузиш ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари иш берувчи, иш берувчиларнинг бирлашмаси билан жамоа музокараларини олиб боришда ва жамоа шартномаларини, келишувларини тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлади, уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар касаба уюшмалари жамоа шартномаси, келишуви тузиш таклифи билан чиқса, иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари бу ҳақда музокаралар олиб бориши шарт.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг IV боби («Жамоа шартномалари ва келишувлари»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Касаба уюшмаларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга доир ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларининг меҳнат шароитлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик, ходимларнинг уй-жой шароитлари, уларни ижтимоий суғурта қилиш, уларнинг соғлиғини ва маданий манфаатларини муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларининг республика ва ҳудудий бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида ходимларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, турмуш даражасининг асосий мезонларини, нарх-наво индекси ўзгаришига қараб компенсация тўлаш миқдорларини аниқлашда иштирок этади, тирикчилик учун қонунда белгиланган зарур энг кам миқдорга ҳамда пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг миқдорига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Касаба уюшмаларининг бирлашмалари ушбу масалалар бўйича жамоа келишувлари тузиши мумкин.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Касаба уюшмаларининг қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга доир ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари иш берувчи томонидан меҳнат ва касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади, аниқланган хукуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли. Иш берувчи қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари ҳақида касаба уюшмасига ўн беш кунлик муддат ичида хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга даъво аризаси билан, шунингдек суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 52-моддаси, 67-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди, 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ҳуқуқий ёрдам хизматларига ва бошқа зарур органларга эга бўлиши мумкин.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддаси иккинчи қисми 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари қонун ҳужжатларининг, жамоа шартномаси, келишуви шартларининг бузилганлиги, меҳнат ва турмушнинг янги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини белгилаш ёки мавжуд шарт-шароитларини ўзгартириш билан боғлиқ масалалар бўйича жамоаларга доир меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этади.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XV боби («Меҳнат низолари»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнатга оид масалалар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бошқа масалалари юзасидан ахборот олиш ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари иш берувчидан, шунингдек давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган статистика ҳисоботлари доирасида бепул ахборот олишга ҳақлидир.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 24-моддаси олтинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Касаба уюшмаларининг иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари томонидан жамоа шартномалари, келишувлари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари жамоа шартномалари, келишувлари шартларини бузувчи қарор қабул қилган тақдирда, касаба уюшмалари ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли, бу тақдимнома бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади. Иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари касаба уюшмаларининг ушбу талабларини қаноатлантиришни рад этган ёки кўрсатилган муддатда улар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда, келишмовчиликлар жамоаларга доир меҳнат низоларини ҳал қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 23, 34, 281-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси ёки касаба уюшмаси ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда иш берувчи ва меҳнат жамоаси ёки касаба уюшмаси ўртасида келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга доир масалалар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XV боби («Меҳнат низолари»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Касаба уюшмаларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишдаги иштироки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари миграция, иш билан таъминлаш, меҳнат, нарх белгилаш ва ижтимоий таъминот масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши мумкин.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III БОБ. КАСАБА УЮШМАЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчилар ва мансабдор шахслар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя этиши, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши шарт. Улар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини бузганлик ёки уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Иш берувчилар ва мансабдор шахслар касаба уюшмалари вакилларининг шу касаба уюшмалари аъзолари ишлаётган ташкилотларга уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳамда қонун ҳужжатларида берилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун киришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 24, 26-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилинмаган ҳолда касаба уюшмалари органларига сайланган ходимлар учун кафолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилинмаган шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олдиндан олинган тақдирдагина, ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раислари ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга эса, юқоридагилардан ташқари фақат тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг розилиги олинган тақдирдагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларининг ташкилотчилари ва касаба уюшмалари гуруҳларининг ташкилотчилари билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга тегишли касаба уюшмалари бирлашмаси органининг розилиги олинган тақдирдагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари сайлаб қўйиладиган органларининг ишлаб чиқаришдаги ўз ишидан озод қилинмаган аъзоларига жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган шартларга кўра жамоа манфаатларини кўзлаб жамоатчилик вазифаларини бажариши учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан бўш вақт берилади, шунингдек касаба уюшмасининг қисқа муддатли ўқуви вақтида уларнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларининг сайлаб қўйиладиган органлари аъзолари касаба уюшмалари томонидан чақириладиган қурултойларда, конференцияларда, шунингдек касаба уюшмаларининг пленумлари ва раёсатлари ишида делегат сифатида иштирок этаётган вақтга ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилиниб, уларга касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилинган ҳолда касаба уюшмалари органларига сайланган ходимлар учун кафолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаган тақдирда эса, ўша ташкилотда ёки ходимнинг розилиги билан бошқа ташкилотда аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари органларига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда улар қонунда, жамоа шартномаларида, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмасдан туриб интизомий жазо беришга, улар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддаси иккинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Касаба уюшмаларининг ҳамда уларга қарашли ташкилотларнинг мулкий ва молиявий ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари мулк ҳуқуқи асосида ўзига қарашли бўлган мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилади, улардан фойдаланади ҳамда уларни тасарруф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, ўз навбатида улар ҳам касаба уюшмаларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари бюджети маблағларининг манбалари, маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби уларнинг уставларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларининг молиявий фаолияти уларнинг уставларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаларига қарашли ташкилотлар даромадларининг манбалари, улар олган маблағларнинг миқдорлари ва солиқларни тўлаш давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг III-бўлими («Солиқ назорати»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ўз уставларида қайд этилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, тижорат ташкилотларини ташкил этиш, ноширлик фаолияти билан шуғулланиш, турли фондлар тузиш ҳуқуқига эга.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Иш берувчининг касаба уюшмалари фаолияти учун моддий шароитлар яратиш борасидаги мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоа шартномасига, келишувига мувофиқ ташкилот ўз мулки бўлган ёхуд ўзи ижарага олган биноларни, хоналарни, иншоотларни ва бошқа объектларни, шунингдек дам олишни ташкил этиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий, жисмоний тарбия- соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган дам олиш масканларини, болалар-ўсмирлар оромгоҳларини ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳларини касаба уюшмаларига текин фойдаланиш учун беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот мақсади ва миқдорлари жамоа шартномасида, келишувида белгиланадиган маблағларни касаба уюшмаларига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотда иш олиб борадиган касаба уюшмаларининг фаолияти учун бошқа моддий шароитларни яратиш жамоа шартномаси, келишуви билан тартибга солинади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-413-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 546-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
638-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 546-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)