12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон
Date of entry into force
23.12.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқариш, шунингдек ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб- таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2014 йилнинг 1 январидан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 баравар, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 баравар камайтирилиб, уларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари адлия органлари томонидан амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидек икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия- хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси қоидаси нодавлат нотижорат ташкилотларига жорий этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарорнинг қоидаларини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин, унда, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш, уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш, улар томонидан солиқ, статистика ва рўйхатга олувчи органларга ҳисоботлар тақдим этилишининг тартибини унификация қилиш ва соддалаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ижтимоий аҳамиятга молик долзарб муаммоларни ҳал этишда, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ, минтақавий ва ҳудудий, авваламбор давлат ННТнинг фаол қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган соҳалардаги дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ННТ ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, бандликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда ННТ иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, мазкур соҳаларнинг социал, ижтимоий, гуманитар ривожланишдаги ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, такомиллаштириш чоралари кўрилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, «ЎзА» Миллий ахборот агентлигига Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистлар ижодий уюшмаси, оммавий коммуникациялар соҳасидаги бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ҳамда аҳамиятини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ишларни мунтазам равишда кенг ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказдаги ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларида мустаҳкамланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Н.М. Исмоилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2085-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдорлари, шунингдек уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МИҚДОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тури

Давлат божи ставкалари

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари

1.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари миқдорида

2.

Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари

3.

Вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари

4.

Фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдорлари

1.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари

2.

Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари

3.

Вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4473-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2019 й., 07/19/4473/3864-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 660-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2019 й., 07/19/4473/3864-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)