Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 08.06.2011 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.06.2011 йилдаги 165-сон
Date of entry into force
08.06.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 494-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш ва геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 8 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, шунингдек банкларда қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат геология қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни минтақавий геологик ўрганиш юзасидан комплекс тадқиқотлар сифатли амалга оширилишини таъминлаш ҳамда фойдали қазилмалар захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологияларини ва илғор усулларини кенг қўллаган ҳолда давлат геологик суратга олишларини тизимли асосда олиб бориш асосида геологик ахборотларнинг холисоналигини ва ишончлилигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси корхоналари томонидан бажариладиган гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалар, қора ва камёб металлар, камёб ер элементлари, фойдали қазилмаларнинг янги (ноанъанавий) турлари конларини қидириб топиш, баҳолаш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминловчи геология-қидирув ишларини сифатли прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прогноз қилишнинг илғор методларидан фойдаланган ҳолда ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни чуқур илмий таҳлил қилиш, фойдали қазилмалар конларини (углеводородлардан ташқари) қидириш ва баҳолаш натижалари асосида минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга), ўрта муддатли (3 йилгача бўлган даврга) ҳамда ҳар йилги давлат дастурларини республиканинг кон-металлургия комбинатлари билан биргаликда шакллантириш, шунингдек уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишлари самадорлигини баҳолаш ва тармоқнинг якуний натижаларига — ер ости бойликлари ҳамда гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалар, қора ва камёб металлар, камёб ер элементларининг саноат захираларини кўпайтириш тўғрисидаги бошқа ахборотларнинг тўлиқлиги ва сифати билан боғлиқ ҳолда рағбатлантириш асосида геология-қидирув ишларини молиялаштиришнинг замонавий методларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги ташкилотларни тубдан модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу соҳадаги илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда геология тармоғи учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни тизимли асосда амалга ошириш, шунингдек республиканинг олий ва ўрта таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудининг геологик жиҳатдан ўрганилганлигини таҳлил қилади, бунда минтақавий геологик тадқиқотларни ва амалдаги картографик асосларнинг давлат томонидан геологик суратга олишларнинг янги материаллари, бошқа тадқиқотлар натижалари билан янгиланганлик даражасини ҳисобга олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар билан биргаликда минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш, уларни янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, улардан оқилона ва комплекс фойдаланиш стратегияси ҳамда ушбу мақсадлар учун зарур бўлган давлат инвестициялари ва бошқа инвестициялар ҳажмлари ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқишда, республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва такрорий ишлаб чиқариш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш давлат дастурларини, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш халқаро дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон-металлургия комбинатлари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга) ва ўрта муддатли (3 йилгача бўлган даврга) минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида Давлат геология қўмитаси тизими бўйича минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг ҳар йилги давлат дастурларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва ҳар йилги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ваколатли органлар ва манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалар, қора ва камёб металлар, камёб ер элементлари захираларини кўпайтириш бўйича давлат буюртмаси лойиҳалари шакллантирилишини таъминлайди;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли асосда замонавий илмталаб технологиялар ва асбоб-ускуналарни геология-қидирув ишларига жорий этишни амалга оширади, шунингдек Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни модернизация қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментал ва амалий илм-фаннинг илғор ютуқлари асосида ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш соҳасида мавзули, тажриба-конструкторлик ишлари, конлар ва кон жинсларининг технологик тадқиқотлари, шунингдек бошқа ишларнинг устувор йўналишларини илмий асослайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларини комплекс равишда минтақавий ўрганиш, турли масштабларда давлат томонидан геологик суратга олишлар натижалари, геофизик, геокимёвий, геоэкологик, аэрокосмофотогеологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик тадқиқотлар ҳамда ихтисослаштирилган жадал излаш ишлари асосида қаттиқ фойдали қазилмалар (шу жумладан ноёб ва рангли металлар, уран), ер ости чучук ва минерал сувларнинг истиқболли конлари ҳудудларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларини ўтказиш амалиётига янги методлар ва технологияларни, шу жумладан масофадан амалга ошириладиган методлар ва технологияларни жорий этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудини минтақавий геологик ўрганиш, геоэкологик ишларни бажариш, давлат томонидан геологик суратга олиш, ихтисослаштирилган жадал излаш ишлари, гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалар, қора ва камёб металлар, камёб ер элементлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича комплекс тадқиқотлар ўтказиш юзасидан давлат буюртмаларини тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотлар ўртасида жойлаштиради, уларни бажаришни давлат бюджети маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари ҳисобига ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини лойиҳалаш ва юритиш соҳасидаги норма ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини мувофиқлаштиради ва амалга оширади;
(6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишлари олиб борилишини, гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалар, қора ва камёб металлар, камёб ер элементлари захираларини кўпайтириш ва республиканинг моддий-хом ашё базаси шакллантирилиши, мустаҳкамланиши ва кенгайтирилиши бўйича (углеводород хом ашё, ноёб ва рангли металлар, урандан ташқари) ҳамда республика ҳудудини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишлар бўйича топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси тизими бўйича минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг ҳар йилги дастурлари, гидроминерал ресурслар, қаттиқ норуда фойдали қазилмалар, қора ва камёб металлар, камёб ер элементлари захираларини кўпайтириш бўйича топшириқлар бажарилишининг ҳар чораклик мониторингини амалга оширади;
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудининг геологик-экологик тадқиқотлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган лицензияларда белгиланган шартларга, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини лойиҳалаш соҳасидаги норма ва қоидаларга ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги корхоналарга ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган давлат маблағларидан фойдаланилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш (чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялардан ташқари), қўриқланадиган геологик объектлар ҳосилаларидан фойдаланиш ҳамда товланадиган тош хом ашё, палеонтологик қолдиқлар намуналарини ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беради;
(6-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги корхоналар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлишининг асоси ҳисобланадиган ер ости бойликларини геологик ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз ваколатлари доирасида тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, фойдаланиш учун берилган ер ости бойликлари участкаларининг давлат ҳисобини юритади, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларининг давлат ҳисобини юритиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси тизими бўйича давлат маблағлари ҳисобига олинган ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларга мулкдор ҳуқуқи ва мажбуриятларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам давлат маблағлари ҳисобига, ҳам ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига ўтказилган геология-қидирув ишлари натижасида олинган геологик ва фойдали қазилмаларнинг барча турлари бўйича ер ости бойликлари тўғрисидаги бошқа ахборотларни ҳисобга олади, сақлайди ва тизимлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини олиб бориш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасини ташкил этади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг кенг тарқалган фойдали қазилмалари рўйхатини аниқлайди ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларнинг давлат фондини, геологик тош материаллар давлат фондини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларнинг истиқболи конларини аниқлаш мумкин бўлган конлар ва ер ости бойликлари участкалари давлат реестрини (ўз ваколатлари доирасида), фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини, конларнинг, фойдали қазилмалар ва техноген минерал ҳосилалар намоён бўлиши давлат кадастрини, давлат сув (ер ости сувлари) кадастрини, юқори даражада табиий хавфли зоналар (хавфли геологик жараёнлар пайдо бўладиган зоналар) давлат кадастрини юритади, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига биноан чучук ер ости сувлари конларининг шаклланиш зоналари бўйича маълумотларни тузади ва тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер ости бойликлари давлат мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғли ҳудудларда хавфли геологик жараёнлар (кўчки, ўпирилиш, чўкиш, суффозийлар, карстлар)ни ўрганиш, шунингдек уларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшни давлатларнинг геология хизматлари билан биргаликда трансчегара ҳудудлар доирасида радиоактив ва токсик элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганиш ишларини амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган алоҳида хавфли зоналар ва участкаларни акс эттирган ҳолда геология хариталари ва атласларини тузади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув ресурсларидан (ер ости сувларидан) фойдаланиш ҳамда ҳудудларни техноген ва хавфли геологик жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш схемаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология ва минералогия объектлари қўриқланиши, шунингдек ер ости сувларининг ифлосланиш ва қуриб қолишдан қўриқланиши юзасидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув қудуқлари бурғулашга рухсатнома ва сувдан (ер ости сувларидан) махсус фойдаланишга рухсатнома берилишини келишади;
(6-банднинг ўттиз тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудининг шўрланишига ва чўлга айланишига таъсир кўрсатувчи минтақавий экзоген геологик жараёнларни ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида саноат ва хўжалик қурилиши объектларини жойлаштириш учун муҳандислик-геология, гидрогеология ва экология-геология асослашларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ишларида ўз ваколатлари доирасида қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўттиз саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўттиз тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш юзасидан очиқ савдолар ташкил этилиши ва ўтказилишига вазирликлар ва идоралар билан биргаликда материаллар тайёрлайди ва уларда қатнашади, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади ва уларга ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида (ўз ваколатлари доирасида) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ташкил қилади, халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геология хизматлари билан белгиланган тартибда алоқалар ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги аъзолигидан ҳамда ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё потенциалини такрорий ишлаб чиқариш ва ривожлантириш соҳасида халқаро шартномаларда иштирок этишидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилишини ташкил этишда ва уларнинг мувофиқлаштирилишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги ахборот тизимлари фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлайди, ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда геология-қидирув ишларига (минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқаришга) харажатларни қоплаш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиялаштириш ва уларга кредитлар ажратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстремал шароитларда (сувсизлик, баланд тоғли, ер ости ва бошқа шароитларда) ишларни олиб бориш учун қўшимча ҳақ миқдорларини белгилаш юзасидан таклифларни асослайди ва ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мунтазам амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни ҳамда ўз функцияларини бевосита, шунингдек ўзига қарашли корхоналар ва илмий-тадқиқот институтлари орқали ҳал этади ва бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат геология қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлар билан келишув бўйича геология материаллари экспертизасини ўтказиш учун уларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун олимлар, тармоқ мутахассисларидан вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил қилиш, шартнома асосида ушбу ишга бошқа вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига олинган ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда шартнома асосида реализация қилиш (бериш, алмаштириш, сотиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат геология қўмитаси ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат геология қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.Давлат геология қўмитаси раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат геология қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи давлат корхоналари уставларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги давлат корхоналарини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ходимларини, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат геология қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолиятининг ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш, фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминловчи геология-қидирув ишларини сифатли прогноз қилиш, шунингдек прогнозлаштиришнинг илғор усуллардан фойдаланган ҳолда ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ҳамда ҳар йилги давлат дастурларини шакллантириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Давлат геология қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлисига Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ер ости бойликларини геологик ўрганиш билан боғлиқ энг муҳим йўналишларни, ишлар натижаларини ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида юқори малакали мутахассислардан илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Илмий-техника кенгаши таркиби ва унинг тўғрисидаги низом ҳайъат томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат геология қўмитаси аппарати таъминоти давлат бюджети маблағлари, тасарруфидаги давлат корхоналари ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат геология қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 5 февралдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 8-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори) 2007 йил 19 июлдаги 147-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 40-модда) илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 57-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда; 45-46-сон, 470-модда; 2013 й., 41-сон, 550-модда; 2016 й., 45-сон, 525-модда)