Ҳужжат кучини йўқотган 08.06.2011 05.02.2007 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.02.2007 йилдаги 26-сон
Date of entry into force
05.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 08.06.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 34-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 5 февралдаги 26-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб юритилади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, шунингдек, банкларда қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат геология қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноёб, рангли, камёб ер металлари ва уран конларини, шунингдек, ер ости чучук ва минерал сувларини ҳамда фойдали қазилмаларнинг бошқа турларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминловчи геология-қидирув ишларини сифатли прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прогноз қилишнинг илғор методларидан фойдаланган ҳолда ер ости бойликлари тўғрисидаги технологик ва бошқа ахборотларни чуқур илмий таҳлил қилиш, фойдали қазилмалар конларини (углеводородлардан ташқари) қидириш ва баҳолаш натижалари асосида геология-қидирув ишларининг узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга), ўрта муддатли (3 йилгача даврга) ҳамда ҳар йилги дастурларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишлари самарадорлигини баҳолаш ва тармоқнинг пировард натижаларига фойдали қазилмалар саноат захираларининг ўсишига қараб рағбатлантириш асосида ушбу ишларни молиялаштиришнинг замонавий методларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш, уларни молиялаштириш ва мониторингини олиб бориш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг замонавий методлари ва механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу тармоқдаги илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда геология тармоғи учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни тизимли асосда амалга ошириш, шунингдек, республиканинг олий ва ўрта ўқув юртларида кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, геология-қидирув ишлари дастурларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудининг геологик жиҳатдан ўрганилганлигини, иқтисодиётнинг фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва шунинг асосида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш, уларни такрорий ишлаб чиқариш суръатлари, янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, улардан оқилона ва комплекс фойдаланиш стратегияси ва ушбу мақсадлар учун зарур бўлган давлат инвестициялари ва бошқа инвестициялар ҳажмлари ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқишда, республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва такрорий ишлаб чиқариш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш давлат дастурларини, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш халқаро дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга) ва ўрта муддатли (3 йилгача даврга) геология-қидирув ишлари дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда геология-қидирув ишларининг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини амалга ошириш доирасида геология-қидирув ишларининг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларининг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқишда фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираларини ўстириш бўйича давлат буюртмаси лойиҳалари шакллантирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли асосда замонавий илмталаб технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этишни амалга оширади, шунингдек, Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни модернизация қилиш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментал ва амалий илм-фан илғор ютуқлари асосида ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш соҳасида мавзули, тажриба-конструкторлик ишлари, конлар ва кон жинсларининг технологик тадқиқотлари, шунингдек, бошқа ишларнинг устувор йўналишларини илмий асослайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноёб, рангли металлар, уран, камёб ва ер камёб элементлари конларининг, ер ости чучук ва минерал сувлари истиқболли конларини аниқлаш ҳудудларини белгилайди ҳамда ушбу ҳудудларда геология-қидирув ишларини устувор ривожлантиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларини ўтказиш амалиётига янги методлар ва технологияларни, шу жумладан масофадан амалга ошириладиган методлар ва технологияларни амалиётга жорий этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотлар ўртасида геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишга давлат буюртмаларини жойлаштиради, уларни давлат бюджети маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига бажаришни молиялаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари ҳисобига ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини лойиҳалаш ва юритиш соҳасидаги норма ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларининг тасдиқланган дастурларига мувофиқ ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини мувофиқлаштиради ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишлари олиб борилишини, фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ўсиши ва республика моддий-хом ашё базаси шакллантирилиши, мустаҳкамланиши ва кенгайтирилиши бўйича (углеводород хом ашёдан ташқари) ҳамда республика ҳудудини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишлар бўйича давлат буюртмалари бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларининг ҳар йилги дастурлари бажарилиши, фойдали қазилмалар асосий турларини ўстириш бўйича давлат буюртмалари бажарилишининг ҳар чораклик мониторингини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудининг геологик-экологик тадқиқотлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган лицензияларда белгиланган шартларга, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини лойиҳалаш ва юритиш соҳасидаги норма ва қоидаларга ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотларга ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган давлат маблағларидан фойдаланилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун лицензиялардан ташқари), алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар ҳосилаларидан фойдаланиш ҳамда товланадиган тош хом ашё, палеонтологик қолдиқлар намуналарини тўплаш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беради;
(6-банд ўн тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 147-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 305-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлишининг асоси ҳисобланган ер ости бойликларини геологик ўрганишга лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз ваколатлари доирасида тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш учун берилган ер ости бойликлари участкаларининг давлат ҳисобини юритади, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларининг давлат ҳисобини юритиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси экспертларининг шахсий таркибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология материалларини кўриб чиқади ва саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинчалик олиб борилган геология-қидирув ишларида ёки конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчилар балансидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маблағлари ҳисобига олинган ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборотга ва бошқа ахборотга мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади (углеводород хом ашё бўйича ахборотдан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини олиб бориш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасини ташкил этади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди, белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг кенг тарқалган фойдали қазилмалари рўйхатини аниқлайди ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборотлар ва бошқа ахборотларнинг давлат фондини, тош геологик материаллари давлат фондини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш мумкин бўлган конлар ва ер ости бойликлари участкалари давлат реестрини (ўз ваколатлари доирасида), фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини, шу жумладан углеводородлар давлат балансини, конларнинг, фойдали қазилмалар ва техноген минерал ҳосилалар намоён бўлиши давлат кадастрини, давлат сув кадастрини (ер ости сувлари), алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар (чучук ер ости сувлари шаклланиши зоналари) давлат кадастрини, юқори табиий хавфли зоналар (хавфли геологик жараёнлар пайдо бўлиш зоналари) давлат кадастрини юритади, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига биноан чучук ер ости сувлар конларининг шаклланиш зоналари бўйича маълумотларни тузади ва тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер ости бойликлари давлат мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғли ҳудудларда хавфли геологик жараёнлар (кўчки, ўпирилиш, чўкиш, суффозийлар, карстлар)ни ўрганиш, шунингдек уларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшни давлатларнинг геология хизматлари билан биргаликда трансчегара ҳудудлар доирасида радиоактив ва токсик элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганиш ишларини амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган алоҳида хавфли зоналар ва участкаларни акс эттирган ҳолда геология хариталари ва атласларини тузади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув ресурсларидан (ер ости сувларидан) фойдаланиш ҳамда ҳудудларни техноген ва хавфли геологик жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш схемаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология муҳити объектлари қўриқланиши, шу жумладан ер ости сувларининг ифлосланиш ва қуриб қолишдан қўриқланиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш учун қудуқларни бурғулашга рухсатнома ва сувдан (ер ости сувларидан) махсус фойдаланишга рухсатнома берилишини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудининг шўрланишига ва чўлга айланишига таъсир кўрсатувчи минтақавий экзоген геологик жараёнларни ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида саноат ва хўжалик қурилиши объектларини жойлаштириш учун муҳандислик-геология, гидрогеология ва экология-геология асослашларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ишларида ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун фойдаланиш имконияти ўрганиб чиқилишини таъминлайди ва хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак қурилиш участкалари остида фойдали қазилмалар йўқлиги, саноат мақсади учун ўзлаштиришга берилмаган фойдали қазилмалар конлари майдонларида иморат қуриш имконияти тўғрисида (кенг тарқалган фойдали қазилмалар конларидан ташқари) хулосалар, шунингдек хавфли геологик жараёнлар пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналарда саноат объектлари ва бошқа объектлар қуриш учун участкалар танлаш юзасидан хулосалар берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш юзасидан очиқ савдолар ташкил этилиши ва ўтказилишига вазирликлар ва идоралар билан биргаликда материаллар тайёрлайди ва уларда қатнашади, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади ва уларга ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида (ўз ваколатлари доирасида) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ташкил қилади, халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геология хизматлари билан белгиланган тартибда алоқалар ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги аъзолигидан ҳамда геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё потенциалини такрорий ишлаб чиқариш ва ривожлантириш соҳасида халқаро шартномаларда иштирок этишидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилишини ташкил этишда ва уларнинг мувофиқлаштирилишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги ахборот тизимлари фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлайди, ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда геология-қидирув ишларига (минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқаришга) харажатларни қоплаш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиялаштириш ва уларга кредитлар ажратиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстремал шароитларда (сувсизлик, баланд тоғли, ер ости ва бошқа шароитларда) ишларни олиб бориш учун қўшимча ҳақ миқдорларини белгилаш юзасидан таклифларни асослайди ва ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мунтазам амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни ва ўз функцияларини бевосита, шунингдек ўзига қарашли илмий-ишлаб чиқариш марказлари, корхоналар ва ташкилотлар орқали ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат геология қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, корхоналар ва ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлар билан келишув бўйича геология материаллари экспертизасини ўтказиш учун уларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун олимлар, тармоқ мутахассисларидан вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш, шартнома асосида ушбу ишга бошқа вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига олинган ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборотлар ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда шартнома асосида реализация қилиш (бериш, алмаштириш, сотиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат геология қўмитаси ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат геология қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
(11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари бўлади.
(11-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосарлари эса вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12.Давлат геология қўмитаси раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат геология қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати штат жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотларининг уставларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги давлат корхоналарини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ходимларини, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи илмий-ишлаб чиқариш марказлари, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларининг шахсий таркибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат геология қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолиятининг ерости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш, фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминловчи геология-қидирув ишларини сифатли прогноз қилиш, шунингдек прогнозлаштиришнинг илғор усуллардан фойдаланган ҳолда ерости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида геология-қидирув ишларининг узоқ муддатли, ўрта муддатли ҳамда ҳар йилги дастурларини шакллантириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Давлат геология қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлисига Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ер ости бойликларини геологик ўрганиш билан боғлиқ энг муҳим йўналишларни, ишлар натижаларини ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида юқори малакали мутахассислардан иборат таркибда илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Илмий-техник кенгашнинг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом ҳайъат томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қидирув ва фойдаланиш кондицияларини, фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геология материалларининг давлат экспертизасини ўтказиш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида Давлат геология қўмитаси раиси бошчилик қиладиган Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат геология қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат геология қўмитаси аппарати таъминоти давлат бюджети маблағлари, тасарруфидаги давлат корхоналари ва ташкилотларининг ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4-6-сон, 47-модда; 29-30-сон, 305-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда)