Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 17.04.2001 йилдаги ПФ-2832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.04.2001 йилдаги ПФ-2832-сон
Date of entry into force
17.04.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини бозор муносабатларига ўтказишга доир анча ишлар амалга оширилди. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилди — Уй-жой кодекси, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида», «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқалар қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси ҳамда бозор механизмларини жорий этишга қаратилган тегишли минтақавий комплекс дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тугатилди ва унинг негизида «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ташкил этилди. Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига берилди. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва ўзини ўзи бошқариш жамоатчилик органлари Уй-жой эгалари кенгашлари шакллантирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув, газ ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи асбобларни ишлаб чиқариш ташкил қилинди, уларни кўп хонали уй-жой биноларига ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш жараёнлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамон пастлигича қолмоқда. Одамларнинг эҳтиёжларига тўраларча қўпол муносабатда бўлиш ҳолларига барҳам берилмаяпти. Хизмат кўрсатишнинг бозор меъёрларига ўтиш борасидаги ишлар суст олиб борилмоқда. Сарф-харажатларни камайтириш бўйича амалда ҳеч нарса қилинаётгани йўқ. Коммунал хизматларга тарифларнинг оширилиши кўрсатилаётган хизматлар турини тегишли равишда кенгайтириш ва энг муҳими, уларнинг сифатини ошириш билан бирга қўшиб олиб борилмаётганлигини қониқарли деб ҳисоблаб бўлмайди. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш учун деярли ҳеч нарса қилинаётгани йўқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланиши учун коллектив жавобгарлик тизимини татбиқ этиш бўйича тўпланган тажриба суст оммалаштирилмоқда. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари Уй-жой эгалари кенгашларини ташкил этиш жараёни кўпинча юзаки амалга оширилмоқда. Янгидан тузилган ширкатлар айланма маблағлар билан таъминланмаяпти, уларга қайта қуриш ва таъминлаш ишларини ўтказиш учун зарур кредитлар ажратиб берилмаяпти. Уларнинг фаолияти аниқ белгилаб қўйилмаган. Жойларда коммунал хизмат кўрсатишни ўзини ўзи қоплашга ўтказиш ва бюджетдан дотацияларни қисқартириш бўйича белгиланган топшириқлар бажарилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг тўлов интизоми пастлигича қолмоқда, ресурслар сарфининг ҳисобга олиниши зарур даражада таъминланмаяпти, тармоқдаги бир қатор корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи мураккаблигича қолмоқда, бу эса таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ўтказиш, янги технологияларни жорий этиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш ва уни бозор шарт-шароитларига ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ҳукуматнинг тегишли қарорларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг иши қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида, шунингдек Қоракўл, Ғиждувон, Нарпай, Шаҳрихон, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида коммунал соҳани ислоҳ қилиш борасидаги ишлар айниқса ёмон ташкил қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат (Ў.Султонов) кўрсатиб ўтилган вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда вужудга келган ишларнинг аҳволига принципиал баҳо бериб, бу ишларни ташкил этишни яхшилаш бўйича аниқ-равшан чоралар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари бир ой муддатда уй-жой мулкдорлари ширкатлари Уй-жой эгалари кенгашларини шакллантириш чора-тадбирлари комплекси ва жадвалларини, шунингдек уларга кредитлар ҳамда спонсорлик (ҳомийлик) маблағлари бериш ҳисобига айланма маблағларни тўлдириш манбаларини излаб топиш, зарур омборхоналарни бериш билан боғлиқ ҳамда бошқа ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бажарилган ишлар тўғрисида 2001 йилнинг 1 июнига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 апрелдаги ПФ-3601-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 126-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар коммунал хизматларга аҳолидан маблағларни йиғишда кўмаклашиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) билан ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартномалар тузишлари мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар ҳақи аҳоли томонидан ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўланишини таъминлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳалла қўмиталарини) рағбатлантириш мақсадида шу нарса белгилаб қўйилсинки, коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича тушумлар режаси 100 фоиз бажарилган тақдирда хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (маҳалла қўмиталарига) тушган тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдорида ажратмалар берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 7 августдаги ПФ-3113-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла қўмиталари) ушбу маблағлардан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантиришга, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни тўлаш, шу жумладан хизматлар ҳақини тўлашда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек уй-жой биноларини таъмирлаш, маҳаллалар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ободонлаштириш борасидаги ишларни ўтказишда қатъиян мақсадли фойдаланишни таъминласинлар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 7 августдаги ПФ-3113-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон, 139-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақининг ўз вақтида ва тўла миқдорда тўланишини таъминлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш Тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уй-жой-коммунал хизматларга сарф-харажатларни камайтириш мақсадида коммунал (газ таъминоти, иссиқ сув таъминоти, марказий иситиш, сув таъминоти, канализация, санитариявий тозалаш каби) хизматларни кўрсатувчи ҳамда фойдаланиш хизматини амалга оширувчи корхоналар учун рентабелликнинг чекланган даражаси 10 фоиз миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш ҳамда уй-жойлардан фойдаланиш ва коммунал хизмат кўрсатиш нархлари ҳамда тарифларини тасдиқлаш (ёки қайта кўриб чиқиш) тартибини ишлаб чиқиб, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига етказиб берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 56-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг 4-иловага мувофиқ айрим қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг уй-жой-коммунал соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 17 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-2832-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2001 йил 17 апрелдаги 2832-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қоидалари ўз кучини йўқотадиган фармонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январдаги ПФ-2177-сон Фармонининг 3-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда; 2002 й., 8-сон, 139-модда; 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда; 2007 й., 11-сон, 95-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)