06.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2161
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 06.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2161
Date of entry into force
16.12.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ТАМАКИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2161]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тамаки ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 ноябрдаги 191-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тамаки ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар тамаки ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар тамаки ишлаб чиқарувчи ташкилотларга (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимларини синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ходимлар Ёғ-мой ва тамаки ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 2113, 2010 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 205-модда) мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабига мос бўлиши керак.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Бинога транспорт воситаларини кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Транспорт воситаларини бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши лозим.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини уланиши тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21°С, ўртача оғир ишда 17°С, оғир ишда 16°С дан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°С дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(12-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°С дан 20°С гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда корхонада ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш керак.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 19-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3692, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубилниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асослар (мармар, текстолит, гетинакс ва бошқалар)да монтаж қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ёритиш ва қувватли ускуналар ҳамда электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги шароитларга ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган ёки ёпиқ ижрода бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қалпоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабел ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Электр аппаратлари ва агрегатларини нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги ташкилот бош энергетиги бошчилигидаги комиссия томонидан камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун жавобгар ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва тўр ер билан уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Технологик жараёнларга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Тамаки ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Ишлаб чиқариш жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишловчиларга зарарли таъсир кўрсатмайдиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, бутловчи маҳсулотларни қўллаш (ушбу талабни бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда ишлаб чиқариш жараёнининг хавфсизлигини ва ходимларнинг ҳимоясини таъминловчи чоралар кўриш орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикастланиш ва касб касалликлари манбаи бўлмаган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарини тўғри жойлаштириш ва иш жойларини тўғри ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспорт воситаларида ташишнинг хавфсиз усулларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг хусусиятига мос келувчи ҳимоялаш воситаларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бажарилаётган пайтдаги хавфли ҳудудларни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларининг тегишли нормативларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари соз ускуналарда, соз назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар, ишга туширувчи аппаратлар, технологик асбоб ва ускуналар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Технологик жараён қатъий равишда технологик ҳужжатга мувофиқ олиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Технологик жараёнда янги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар қўлланилса, шунингдек хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган оралиқ моддалар ҳосил бўлса ходимларга олдиндан ўзини бехатар тутиш қоидалари ҳақида маълум қилиниши ва улар тегишли тартибда ўқитилиши ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Янги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни қўллашга фақат белгиланган тартибда тегишли гигиеник меъёрлар тасдиқлангандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғинни олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Тамакини тайёрлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Тамаки баргини қўлда титиш иш жойлари маҳаллий ҳаво сўрғичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Вакуумли намлаш қурилмаси ва хўллаш цилиндри буғ келувчи қувурда буғ узатишни автоматик равишда беркитувчи жўмрак, эҳтиёт клапани, манометрлар ва термометрлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Тамакини намлаш қурилмалари (кўчмас асосли, туннели, шприцловчи, барабан туридаги) ёпиқ ҳаво сўриш мосламаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Иш ҳудуди ишга туширувчи мосламаларни аниқ кўришни таъминловчи етарли даражада ёритилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Барабан ва барча транспортёрларнинг созлиги текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Ускунада носозлик аниқланган тақдирда, носозлик бартараф этилмагунча ускунани ишга тушириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Тамакини намлаш ускунасини ишга тушириш вақтида ўлчаш асбобларининг кўрсатиши, сув ва буғнинг босими ҳамда ҳарорати назорат қилиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Буғ тизимлари изоляцияланган ва тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ускуна ишлаётган пайтда йиғиштириш ишларини олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Барабаннинг ичидаги йиғиштириш ишлари наряд-рухсатномаси бўйича олиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Цилиндрнинг ичига у совигандан сўнг киришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Барабанни тозалашни бошлашдан олдин «Ёқилмасин, одамлар ишламоқда!» тақиқловчи хавфсизлик белгисини осиб қўйиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Цилиндрнинг ичи ҳўл ва сирпанчиқ бўлгани сабабли йиғиштириш ишларини резина пойабзал кийган ҳолда бажариш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Цилиндрнинг ичига киришдан аввал унинг узатмаси, узатма двигателлари электр таъминоти манбаидан ўчирилган ва қулфлаб қўйилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сақлаш ва транспорт воситаларида ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Омборлар ва юк сақлаш учун майдончалардаги қурилма ва ускуналар уларнинг қурилиши, санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Юк ортиш ва тушириш ишлари ҳамда юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Омбор ва юк сақлаш майдончаларида юкларни ортиш-тушириш ва оғир меҳнат категориясига тегишли юкни ҳаракатлантириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кираверишда ҳаракат йўналиши, юк ортиш-тушириш жойи ва транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Юк ортиш ва тушириш ишлари тамаки тўпларини хавфсиз жойлаш қоидаларини, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини яхши билувчи ходимнинг раҳбарлиги остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Тамаки тўпларини жойлаш, ортиш ва тушириш ишларининг бажарилиши учун жавобгар ходим ишлар бошланишидан аввал юк кўтарувчи ва ташувчи механизмлар ҳамда бошқа ортиш ва тушириш жиҳозларининг созлигини текшириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Ғарамлаш ишлари камида икки киши томонидан бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Омборхоналар озода тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Тамаки тўплари жуда аниқлик билан қулаб кетиши ва силжишининг олдини олган ҳолда ўрнатилиб, маҳкамланиши лозим. Тамаки тўпларини ортиш ва туширишда устунли тагликлардан фойдаланиб ўраб боғлаш қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Тамаки тўпларини жойлаштириш, юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар ходим мунтазам равишда тамаки ғарамларининг турғунлигини текширади. Ҳар қандай турғунсизлик аниқланган тақдирда, зудлик билан уни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Омборхоналарнинг поли ёғочли ёки асфальтли бўлиши лозим. Агар пол бошқа материаллардан иборат бўлса, тўплар панжарали ёғоч тагликка тахланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Тахламнинг кенглиги омборхонанинг кенглиги билан аниқланади. Тахламнинг кенглиги 7 м дан ортмаслиги лозим, тахламлар орасида 0,5 м кенгликда ўтиш йўли, олд томонидан эса 1 м дан 1,5 м гача кенгликда ўтиш йўли қолдирилади. Тахламдан орқа деворгача бўлган масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Тахламларнинг устида ишловчи ходимлар тушиб кетишдан ҳимояловчи воситалар билан тўлиқ таъминланган, ҳимоя камари билан тросга маҳкамлаб қўйилган бўлиши лозим. Трос синовдан ўтказилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Юк билан девор, колонна ва хона шипи орасидаги масофа камида 1 м, юк ва ёритқич орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Қўлда ортиш чоғида ғарамнинг баландлиги 3 м дан, юк кўтариш механизмлари қўлланилганда эса 6 м дан ортмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Транспорт воситасига юк ортиш пайтида юкнинг баландлиги йўлнинг ҳаракатланиш қисмида 3,8 м дан, кенглиги эса 2,5 м дан ортмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Транспорт воситасининг бортларини очиш ва ёпишни фақат икки ходим томонидан бажаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Қутиларни устма-уст тахлашда гидравлик қисқичли авто юклагичдан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Сигаретли яшиклар транспорт воситасига пастки қатордаги яшиклар деформацияланмайдиган қилиб тахланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Хонанинг поли қаттиқ қопламга эга бўлиши ва ер сатҳидан камида 50 см баланд бўлиши лозим. Сигаретли яшиклар полдан камида 10 см баланд ва ҳаво айланиши учун оралиқларга эга бўлган ёғоч тагликларга тахланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Сигаретли яшиклар пастки яшикка путур етказмайдиган баландликда тахланиши лозим. Тахланган яшиклардан иссиқлик манбаи ва деворларгача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Транспортлаш тамғаси «Намликдан қўрқади», «Қизишдан қўрқади», «Осон ёнувчан» манипуляция белгилари ва маҳсулотнинг хусусиятини белгиловчи белги туширилган ҳолда ГОСТ 14192-77 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Фумигациялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Фумигациялаш махсус ўқитилган, йўриқдан ўтган, малакали ходимлар томонидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Сертификатга эга бўлган фосфин ажратиб чиқарувчи препаратлардан фойдаланиш лозим. Фосфиннинг (фосфорли водород) тўғри миқдори тест синови жараёнида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Фақат тамакида фойдаланиш учун тасдиқланган фосфиннинг реагентларидан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Магний фосфиди 5°С ва ундан юқори ҳароратда пластина ёки тасма шаклида ишлатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Алюминий фосфиди 10°С дан паст ҳароратда қўлланилмаслиги лозим. Ҳавонинг намлиги 15% дан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Тамакини фумигация қилиш учун фосфин таблеткаларининг юмалоқ доналаридан, шунингдек жойлаш идишининг шикастланган тасмачаларидан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Фумигация қилиш бошланишидан олдин ишларнинг ўтказилиши учун жавобгар ходимга рухсатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Фумигация ўтказилувчи жой одамлар истиқомат қиладиган жойдан ва омборхоналардан узоқда, шунингдек ҳар қандай обод қилинган жойдан камида 100 м масофада жойлашган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Нафас олиш органларини ҳимоялаш воситалари фумигациялаш учун жавобгар ходим томонидан иш бошланишидан олдин текширилиши ва бу махсус журналда қайд қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Фосфин билан ишлаш учун маъқул топилган фильтр туридан фойдаланиш лозим. Ниқоб юзни тўлиқ беркитиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Противогаздан фосфиннинг миқдори фильтрда кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш лозим. Бу миқдор фильтрда кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлса ёки у номаълум бўлса, автоном нафас олиш аппарати қўлланиши лозим. Кутилмаган ҳодисалар учун ушбу воситаларнинг комплекти доим мавжуд бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Иш жараёнида енгил ювилувчан ип газламадан тайёрланган махсус кийим, резина ёки полихлорин қўлқоп ва резина ботинка кийилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Барча мавжуд фумигантлар ташкилотда қайд этилган бўлиши ва уларнинг ишлатилиши қаттиқ назорат қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Ташкилотнинг раҳбари барча ходимларни ўтказилган ҳар бир фумигациялаш ҳақида хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Кутилмаган авария вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Фумигантларни транспорт воситаларида ташиш хавфли моддаларни ташиш бўйича қоида ва меъёрларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Фосфин ажратиб чиқарувчи моддаларнинг барча захираси ёпиқ ва пломба билан тамғаланган контейнерларда, бошқа омборхоналардан узоқ масофада жойлашган хоналарда ҳамда сақлаш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда сақланиши лозим. Фумигантларни қуруқ ва яхши ёритилган хоналарда сақлашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Фумигантлар сақланадиган ва фумигациялаш ўтказиладиган жойларда огоҳлантирувчи белгилар, сақлаш ва хавфсизлик бўйича эслатмалар осиб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Фумигантларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий фаол ва осон алангаланиб кетувчи моддаларнинг яқинида сақлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Иш пайтида фойдаланилган шахсий ҳимоя воситалари (қўлқоплар, фильтрлар) чиқиндиларни кўмиш қоидаларига мувофиқ утиллаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Қўлланилаётган ипли махсус кийим ва пойабзал 24 соат давомида яхшилаб шамоллатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Барча ишлатилган ёрдамчи материаллар ва ускуналар йиғиб олиниши, тозаланиши ва махсус ажратилган жойга қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини зарарсизлантириш бўйича талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Ташкилотларни чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни жорий қилиши, ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини қисқартириши, уларни зарарсизлантиришни, қайта ишлашни амалга ошириши, саралаш, сақлаш, кўмиб ташлаш ва утиллаштиришда белгиланган тартибларга риоя қилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Ташкилотларда мажбурий равишда барча турдаги чиқиндиларнинг инвентаризациясини ўтказиш ташкил этилиши, чиқиндиларнинг ҳар бир турига паспортлар ишлаб чиқилиши ва чиқиндиларнинг инсонларнинг ҳаёти ва атроф муҳит учун хавфлилик даражаси аниқланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Ташкилотда чиқиндилар ташкил этилган жойларда ёпиқ контейнерларда, ёғингарчилик тушмайдиган ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Чиқиндиларнинг хавфли турлари бегона шахсларнинг кириши чекланган жойларда, идентификация белгилари ва ёзувлари билан таъминланган ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Ташкилотда барча турдаги чиқиндилар билан муомала юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Чиқиндиларни йиғиш, жойлаштириш ва ташишни таъминлаётган ходимлар чиқиндилар билан муомала юритишнинг бехатар усуллари бўйича ўқитилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Ишлаб чиқариш ускуналари монтаж қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш пайтида ишларнинг хавфсизлигини таъминлаши, ёнғин ва портлаш хавфидан холи бўлиши, улардан фойдаланиш жараёнида атроф муҳитни зарарли моддалар билан санитария меъёрларидан ортиқ миқдорда ифлослантирмаслиги ва намлик, қуёш радиацияси, механик тебранишлар, босим ва ҳароратнинг ўзгаришлари натижасида хавф-хатар юзага келтирмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари тўсилган ёки ГОСТ 12.2.062-81 талабларига мувофиқ блокировкалаш, тўхтатиш, хабардор қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Ишлаб чиқариш ускуналарининг элементлари (электр ўтказгичлари, ўтказиш қувурлари, кабеллари ва бошқалар) уларнинг шикастланишига имкон бермайдиган ҳолатда тайёрланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Барча назорат мосламалари (термометр, монометр, ҳисоблагич ва бошқалар), шунингдек сигнал берувчи чироқларнинг жойлашуви ишлаб чиқариш ускуналарини ишлатиш ва созлаш пайтида қулай кузатиш имкониятини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Катта ўлчамли (габаритли) ишлаб чиқариш ускуналари ва уларнинг қисмларига хизмат кўрсатиш, текшириш, таъмирлаш ва созлаш учун қулай ҳамда ердан 2 м ва ундан баландда жойлашганда тўсиқлари ва зиналари бор майдонлар билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Ускуналарни бошқариш органларида уларнинг вазифаси кўрсатилган аниқ ёзувлар ёки шартли белгилари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Ишлаб чиқариш ускуналари таркибига кирувчи ҳимоя воситалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўчириб қўйилган ёки носоз ишлаб чиқариш ускунасининг ишлашини чеклаб қўйиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф туғилган ёки одам хавфли ҳудудга яқинлашган ҳолатларда ишлаб кетиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири тугагандан сўнггина ўзининг ҳимоя вазифасини тугатишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларининг айрим элементлари ишдан чиққан тақдирда, қўшимча хавф-хатарни юзага келтирмаган ҳолда бошқа ҳимоя воситаларининг ҳимоялаш вазифасини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш учун қулай бўлган жойда ўрнатилган бўлиши, айрим ҳолларда уларнинг ишлашини автоматик равишда назорат қилувчи қурилмалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Ишлаб чиқарувчи ускуналар ўткир учли, қиррали ва бошқа жароҳатлаши мумкин бўлган элементларга, шунингдек тўсилмаган иссиқ ёки жуда ҳам совутилган қисм ва деталларга эга бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг тузилиши ва жойлашиши монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қулайлик ва хавфсизликни таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Ишлаб чиқарувчи ускуналарнинг барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлари бутунлай ёки тўр парда билан тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Тез-тез текширилиб туриладиган тўсиқлар тез ёки осон ечиладиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Вакуум камераларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Вакуум камераларининг электр асбоблари ерга уланган бўлиши, шунингдек камераларнинг ишга туширилганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи нурланувчан ва товушли сигнализацияга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Вакуум камеранинг эшигини очаётганда ва ёпаётганда буғдан куйишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Роликли транспортёрни ишга туширишдан аввал камеранинг ичида ва транспортёрнинг устида одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Ускуналарда буғ, сув ва ҳаво очиб қўйилганда ҳеч қандай таъмирлаш ишлари олиб борилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Ишлаётган пайтда шиша резервуардаги сувнинг сатҳи кузатиб турилиши, унинг кўрсатилган чегаралардан чиқиб кетишига йўл қўйилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Пичоқ билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Тиғи ёпиладиган хавфсиз пичоқдан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Пичоқдан фойдаланиб ишлаётган ходимнинг яқинида бошқа ходимлар бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Пичоқ билан кесиш ходимнинг рўпараси томондаги йўналишда амалга оширилиши лозим. Ходимнинг танаси томон йўналишда кесиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Пичоқ қўлланмайдиган ишлар бажарилаётган пайтда пичоқ қинига жойланиб, у учун ажратилган жойга қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Роликли транспортёрда ишлашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Транспортланаётган ашёлар транспортёр тасмасидан чиқиб турмаслиги ва тушиб кетмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Ҳаракатланаётган транспортёрнинг роликларига тегиш, транспортёрга ўтириш, устида юриш, ундан сакраш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Иш жойини ораста тутиш, уни ташилаётган юклар, чиқиндилар билан тўлдириб юбормаслик лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Фарматурани тозалашда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Фарматурани фракцияларга ажратиш ускунаси ҳавони узатувчи ва тортувчи вентиляция ва автоматик ўт ўчириш тизими билан жиҳозланган алоҳида хонада жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Фарматурадан бўшаган идишлар ўз вақтида хонадан махсус ажратилган жойга олиб кетилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Фарматура тозалагичи маҳаллий ҳаво сўрғич билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Тамаки кесувчи дастгоҳларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Дастгоҳни ишга туширишдан аввал ҳимояловчи мосламаларнинг мустаҳкамлиги, блокировка ва хабардор қилувчи тизимларининг созлиги текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Тамаки кесувчи машиналарни юклаш механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Қўзғаладиган орқа деворнинг, сепгич ва шибернинг узатмалари тамаки кесувчи машиналарнинг узатмаси билан блокировкаланган ва ғилоф билан ёпилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Гилотин пичоғининг ҳаракатланиш ҳудуди ишга туширувчи қурилма билан блокировкаланган ва ғилоф билан ёпилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Машиналар тамаки, абразив ва металл чангларни сўриб олувчи аспирация тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Блокировка схемаси алоҳида механизмларнинг белгиланган тартибда аввал пичоқли барабан ва абразив доиралар, шундан сўнг пластинасимон транспортёрлар ишга тушишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўсиқларни ечиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
блокировкалаш тизимини ўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
блокировкалаш тизимини ёқмай туриб таъмирлаш ва деталларни алмаштириш ишларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пичоқ билан ишлаётганда уни ўз гавдаси томонга йўналтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Сигаретлар, фильтралар тайёрловчи ва қутичаларни жойловчи ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Сигаретларни ишлаб чиқарувчи ва жойловчи ускуналар резина ёстиқларга ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Ҳар бир машина авария вазияти юзага келган ҳолларда бутун ишлаб чиқариш линиясини тўхтатиб қўювчи «авариявий тўхтатиш» тугмасига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Тамакини узатиш ва жойлаш пневматик транспортёр ёки механик юклагич билан бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Вакуум камералари, уларни равон кўтариш ва туширишни таъминловчи кўтариш механизми билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Сигарет стерженлари пичоқли каллакларининг узеллари электр механик блокировка, қулф ва тўсиқ билан жиҳозланган бўлиши, у очиб қўйилган вақтда кесувчи каллакларнинг инерцион ҳаракати тўхтаб туриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Тез-тез кўздан кечириб туриладиган жойларнинг тўсиқлари тезда ечилувчи (қопқоқлар, шитоклар) ёки осон очилувчи (шарнирли, ошиқ-мошиқли) бўлиши лозим. Тўсиқлар, улар ечиб олинганда ёки очилганда ускунанинг узатмасини автоматик равишда ўчириб қўйиш учун блокировка билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Ишга туширувчи қурилмалар, бошқариш органлари (тугмалар, дастаклар, педаллар, тутқичлар) «SТОP» авария тугмаси ва хабардор қилувчи рангларга бўялган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Тутқичлар ва дастаклар, уларнинг ҳаракатланиб кетишининг олдини олувчи фиксаторлар, шунингдек мос келмайдиган ҳаракатланишига йўл қўймайдиган блокировкалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Ускуналарни бошқариш тизими ходимлар жароҳатланишининг олдини олиш мақсадида шошилинч тормозланиш ва тўхтатиш воситаларини ҳамда ускуна ишидаги бузилишлардан хабардор қилувчи сигнализация тизимларини ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Сигарет машиналарининг дистрибуторлари бегона металл қўшимчаларни тутиб қолиш учун электр магнит билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Электр иситкич ҳимоя тўсиғи (планка) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Фильтр йиғувчи машинанинг ҳимоя тўсиғи машинанинг узатмаси билан блокировкаланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Целлофан билан ўровчи ва жойлаш машиналарининг электр горелкалари машина тўхтагач уларни ўчириб қўювчи электр блокировка билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Автокара ва электрокараларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Ўн саккиз ёшга тўлган, тегишли дастур бўйича ўқитилган ва ташкилот бўйича буйруқ билан тайинланган ходимлар автокара ва электрокаранинг машинистлари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Электрокаранинг бошқариш дастакларида уларнинг жорий тезликдаги ҳолатини кўрсатувчи фиксаторлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Электр ва автокаралар тез ишловчи тормозлар, товушли сигналлар, ёритиш асбоблари ва улардан бегона шахслар фойдаланишига имконият бермайдиган қулфлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Ташилаётган юк ўзи юрар аравачанинг юк платформасига мос бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Электр ва автокаралардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Автокаралардан ҳаво алмаштириш қурилмаларига эга бўлмаган цехларда фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Электр ва автокараларнинг кўриниб турадиган жойида унинг номери ва у кўтара оладиган юкнинг вазни кўрсатилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Махсус жиҳозланмаган электрокараларда одамларни олиб юриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Ташкилот ҳудудида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 5 км/соат дан ортмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Конвейерларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Конвейерлар ўтиш жойлари ва ускуналар устида жойлашган тақдирда уларнинг пастки қисми сочилиб кетган материалнинг тушиб кетишининг олдини олувчи яхлит тўсиқ билан тўсилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Конвейердаги занжирли, тасмали ва тишли узатгичлар, бирлаштирувчи муфталар, узатма механизмларининг барабанлари, таранг тортиб турувчи қурилмаларнинг трослари ва юкларининг элементлари ҳимоя тўсиқлари билан тўсилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Тўсиқнинг конструкцияси уни ечиб олмасдан туриб қисмларини мойлаш ва подшипниклари қизиганлигини текшириб туриш имконини бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Тасманинг тасмали конвейер барабани билан туташув жойи конвейернинг ускунаси бўйлаб ён томонидан камида 1 м ҳамда барабан радиусининг йиғиндисига тенг бўлган масофада тўсилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Конвейернинг тасмаси ҳаракатланаётган пайтида ён томонга силжимаслиги ва барабан ҳамда таянч роликларининг чеккасидан чиқиб кетмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Тасмали конвейерлар тасма ёки тарангловчи қурилмалар узилиб кетган, шунингдек бўшатувчи воронка тарновлари тўлиб тиқилиб қолган тақдирда конвейернинг узатмасини тўхтатиб қўювчи қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Кўчмас конвейерлар, уларнинг узунлигидан қатъи назар, авария вазиятларида уларнинг узунаси бўйлаб исталган жойдан туриб конвейернинг узатмасини тўхтатиш имконини берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. 6° дан ортиқ қияликка эга бўлган тасмали ва пластинли конвейерлар, улар тўхтаганда юк ортилган тасманинг тескари томонга қараб ҳаракатланишига йўл қўймайдиган стопор қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Тасмали конвейерлар тасма ва барабанни ёпишиб қолган материалдан механик равишда тозаловчи мосламага эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Конвейерларни таъминловчи электр кабеллари фойдаланишга қулай ва ўтиш жойларини тўсиб қўймайдиган қилиб жойлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Металл парчаларини олиб ташлаш учун конвейерда магнитли металл ажратгичлар ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Тасмали конвейерлар остидан тўкилган материални йиғиштириб олиш механизациялаштирилган бўлиши лозим. Материалларни қўлда йиғиштириб олишга фақат конвейер тўхтатиб қўйилгандагина рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. Конвейерни ишга туширишдан олдин камида 5 секунд давомида конвейернинг бутун узунлиги бўйича эшитилувчи огоҳлантирувчи товушли сигнал берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Конвейерларнинг устидан ўтиш учун галереяларда ҳар 100 м дан, ишлаб чиқариш хоналарида ҳар 30 — 60 м дан сўнг қўзғалмайдиган кўприкчалар ўрнатилган бўлиши лозим. Ўтиш кўприкчалари яхлит тўшамали, ёритилган ва уларнинг баландлиги камида 1,8 м бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Конвейер ишлаётган пайтда унинг ҳар қандай қисмини қўлда таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек тасмасининг устига чиқиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240. Тасманинг кенглиги 0,8 м дан ортиқ бўлса конвейернинг узатма ва тарангловчи қурилмаларининг устида таъмирлаш ишларини бажариш учун юк кўтарувчи воситалар назарда тутилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Таъмирлаш ишларини амалга оширишда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, уларнинг паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилувчи таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
246. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик плакати ва белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал, таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248. Таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим, пойабзал ва сақловчи мосламалар билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253 Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши амалдаги қоидаларнинг талабига жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254. Ҳавоза ва тўшамаларида ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонларидан фойдаланишлари шарт. Эҳтиёт камарлари арқонининг маҳкамланиш жойи конструкцияларда аввалдан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб борилишига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40°С гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257. Барча таъмирлаш ишлари цех, ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258. Материалларни ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
259. Таъмирлаш олиб борилаётган жой ва барча ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260. Таъмирлаш тугагач, барча кераксиз конструкциялар, ускуналар, материаллар, асбоблар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар, блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(262-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги директори А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси раиси Р. БЎРИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 19 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 462-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 14.10.2025 й., 10/25/3692/0929-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)