Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2021 02.08.2010 йилдаги 164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2010 йилдаги 164-сон
Date of entry into force
02.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни тураржойлар билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, бўш турган тураржой бўлмаганда, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ижтимоий норма доирасида уй-жой майдони бўлган тураржойни сотиб олиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ёки тегишли ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мақсадли трансферт, шу жумладан бюджет маблағлари берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойлар сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан бюджет маблағлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқа ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартираларнинг улар негизида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун оилавий ётоқхоналар ва квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий тузиладиган бепул фойдаланиш, ҳадя қилиш шартномалари ёки бошқа шартномалар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уй-жойларни, кейинчалик уларни етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун фойдаланишга бериши ёки ушбу органлар мулкига ўтказиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу қарорга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун мўлжалланган тураржойларнинг қатъий ҳисоби олиб борилишини ҳамда уларни тураржойлар билан таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши юзасидан назоратни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар беришда қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 2 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзларига бириктирилган тураржойга эга бўлмаган ва тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар (кейинги ўринларда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар деб аталади) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тураржой олиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда агар ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралар сўнгги олти ой мобайнида белгиланган тартибда эгалланмаган бўлса, ёхуд тегишли асосларсиз бошқа мақсадларда фойдаланилаётган бўлса вақтинча фойдаланилмаётган уйлар деб эътироф этилади, мазкур тураржойлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақлаб турилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқа ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартираларнинг улар негизида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун оилавий ётоқхоналар ва квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини белгиланган тартибда таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий тузиладиган бепул фойдаланиш, ҳадя қилиш шартномалари ёки бошқа шартномалар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уй-жойларни, кейинчалик уларни етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун фойдаланишга бериши ёки ушбу органлар мулкига ўтказиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу Низомга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансида бўлган ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун мўлжалланган тураржойлар мақсадли коммунал уй-жой фондига киритилади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий уй-жой фондидаги фойдаланилмаётган тураржойларни бериш ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бўш тураржой бўлмаганда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий нормадан кам бўлмаган уй-жой майдони бўлган тураржойни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ёки тегишли ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет маблағлари берадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Низомга мувофиқ бериладиган, шу жумладан бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган тураржойлар хусусийлаштирилмайди. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг тураржойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасаларга, оилавий болалар уйларига, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан унинг яшаш жойи бўйича тураржойини болада сақлаб туриш кафолати белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бириктирилган тураржойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларда, бошқа таълим муассасаларида, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида тураржойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасага юборишда, оилавий болалар уйига, фарзандликка олган оилага, васий ёки ҳомийга топширишда ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд тураржойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органлари ёки уларнинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида тураржойнинг сақлаб турилиши уни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг тегишли қарори ижро этилгандан сўнг расмийлаштирилиши кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида турар жойнинг сақлаб турилиши юзасидан назоратни амалга оширади ва турар жойларнинг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги ҳолатлардан бирида, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг улар ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб бориши мумкин эмас деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) бундай тураржойда ҳар қандай асосларга кўра қуйидаги шахслар яшаётганлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васий ёки ҳомийлар вазифасини бажаришдан белгиланган тартибда четлаштирилганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
собиқ фарзандликка олувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сил, сурункали касалликларнинг оғир шакллари билан оғриганлар, агар бундай шахслар билан тиббий, санитария ёки бошқа кўрсатмаларга кўра бирга яшаш мумкин бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) бола ҳисобида сақлаб турилган тураржой бўлган уйнинг бузиб ташланганлиги ёки тураржойнинг қулайлик, санитария, техника талабларига ва бошқа нормаларга жавоб бермаслиги, шунингдек тураржойнинг ёки унинг бир қисмининг вайрон бўлганлиги (вайрон бўлиш хавфи, авария ҳолатида бўлиши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) бола ҳисобида сақлаб турилган тураржойдан у етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасада, оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлган даврида сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш натижасида маҳрум бўлганлиги, агар тураржойни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг ижро этилган қарори бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мустақил ҳаётга киришида уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасадан боланинг чиқишидан бир йил олдин ёки оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлишининг тугашига қолган шу муддатда уларнинг қонуний вакили мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда боланинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига уни ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакилининг бундай боланинг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги илтимосномани бир ой давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқлиги ҳақидаги хулоса васийлик ва ҳомийлик органи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатлардан лоақал бири мавжуд бўлганда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органининг етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган тураржойга қайтиб боришининг имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасига асосан туман (шаҳар) ҳокими бир ой муддат мобайнида уни жойлаштириш шаклини белгилаш ҳақида ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ қабул қилинган қарорга (етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг тураржойга бўлган ҳуқуқларига доир) тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори болани илгари банд қилган тураржойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган илгари маълум бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган янги аниқланган ҳолатлар мавжуд бўлса кечроқ муддатда (етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасидаги болани етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасадан чиқишига қадар, оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлишнинг тугашига қадар) ҳам қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Тураржойларга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасаларда, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий ёки ҳомийлар қарамоғида тарбияланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари болаларнинг уларда бўлиш муддати тугашидан олти ой олдин болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ариза берадилар ва уларнинг тураржой олиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли маълумотларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи кўрсатилган маълумотнинг келиб тушишини назорат қилади ва зарур ҳолларда, тегишли ҳужжатларни ўзи сўраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга асосан болаларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи уч иш куни мобайнида уларни туман (шаҳар) ҳокимлигига (агар боланинг яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ўзгарган бўлса ўша жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигига ҳужжатлар тўпламини ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида асосли тақдимномани юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/739/1522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Васийлик ва ҳомийлик органининг тақдимномасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уларга ижара шартномаси асосида тураржой бериш ҳақидаги аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспортининг нусхаси, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
(17-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ҳужжатларни тақдим қилиш вақтида яшаш жойи ҳақидаги маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда (боланинг ота-онаси ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онаси мавжуд бўлса уларда) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги маълумотномаси;
(17-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) васий (ҳомий) қарамоғида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мақомини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхаси (ота-онанинг бири ёки ягона ота ёки онанинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома, суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарори ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) туман (шаҳар) ҳокимининг болани тарбиялаш ва таъминлаш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасага, оилавий болалар уйига, васий ёки ҳомий қарамоғига топшириш ҳақидаги қарори нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) васийлик ва ҳомийлик органи билан тутинган ота-оналар ўртасида тузилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) васийлик ва ҳомийлик органларининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида уларга биркитилган тураржой мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тақдимнома туман (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) масъул котиби томонидан юритиладиган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги тақдимномаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур дафтарнинг саҳифалари рақамланади, ип билан тикилади, комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тақдимноманинг келиб тушган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тақдимнома ким томонидан ва қачон юборилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) Ф.И.Ш.;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) туғилган йили, ойи, куни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳужжат мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Комиссия хулосасининг қисқача мазмуни.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилган тақдимнома рўйхатга олингандан сўнг комиссия томонидан олдиндан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби — раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6 — 8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокими — Комиссия раиси, ҳокимнинг ижтимоий-иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари — Комиссия раисининг ўринбосари, ҳокимликнинг масъул ходими — Комиссия котиби этиб тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи, молия, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уюшмалари (мавжуд бўлган ҳудудларда) вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой шароитларини ва тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда текшириш далолатномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, Комиссия васийлик ва ҳомийлик органи ёки бошқа тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни талаб қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш далолатномасига ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади, у туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туман (шаҳар) ҳокимлиги тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани васийлик ва ҳомийлик органига беради ёки жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда асосланган қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор, бундай қарор қабул қилишга асос бўлган тегишли ҳужжатлар билан бирга уч иш кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тураржой бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қуйидаги ҳолатларда тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тураржой олиш ҳуқуқини берадиган асослар йўқотилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар яшаш учун бошқа аҳоли пунктига кетишганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга мувофиқ уларга тураржой берилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан тураржой сотиб олиш учун белгиланган тартибда мақсадли трансфертлар, шу жумладан бюджет маблағлари олинганда;
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларда ҳисобга қўйишга асос бўлган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан бундай қарорлар қабул қилишга асос бўлган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан ўттиз иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорда ушбу бандда назарда тутилган ҳолатларга албатта ҳавола қилинган асослар қайд қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойга муҳтожлар сифатидаги ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмасдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга берилади ёки жўнатилади ҳамда қарор юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида навбатдан ташқари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тураржой бериш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирилмасдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга берилади ёки жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тураржойлар бериш тўғрисидаги қарорга мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасада, оилавий болалар уйида, фарзандликка олган оилада, васий ёки ҳомий қарамоғида бўлиши тугаётган йилнинг 1 июнига қадар бўлган муддатда тураржойлар билан таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тураржойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ ижара шартномаси асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилаётган тураржой бўш, алоҳида, қулай ва шинам бўлиши, белгиланган санитария меъёрларига ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тураржой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга белгиланган намунадаги ордер беради, у берилган тураржойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ордер тураржой бериш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган махсус ваколатли мансабдор шахс томонидан берилади. Ордер фақат амалда бўш турган тураржой учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойга ордер бериш, агар улар тўғрисидаги маълумотлар тураржой бериш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойларни ҳисобга олиш ва тураржой учун берилаётган ордерларни рўйхатдан ўтказиш тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
311. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кейинги йилнинг 17 январигача ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кейинги йилнинг 22 январигача тақдим этилиши лозим.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойга берилган ордер суд тартибида ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Тураржойни ижарага бериш шартномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёхуд унинг томонидан вакил қилинган бошқарувчи ташкилот ҳамда тураржой берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ўзаро муносабатлар уй-жой қонунчилиги ҳамда мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича Тураржойни ижарага бериш намунавий шартномаси асосида тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тураржойни ижарага бериш шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ёхуд унинг томонидан вакил қилинган бошқарувчи ташкилот ва номига ордер берилган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида ёзма шаклда 5 йил муддатга тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган ордерга асосан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жой жойлашган манзилга, ижара шартномасида белгиланган муддатга туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан прописка қилинадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/739/1522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни ижарага бериш шартномасининг муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган муддатда тугайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойни ижарага бериш шартномаси Комиссия хулосасига асосан янги муддатга тузилиши мумкин.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фуқаро (шахс) ижарага берилган турар жойда шартнома тузилган муддатда доимий равишда истиқомат қилмаса, турар жойдан мақсадли фойдаланмаса, ҳуқуқбузарликлар содир этса, шунингдек коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда турар жойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилишига йўл қўйилмайди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойни ижарага бериш шартномасини янги муддатга тузиш зарур бўлган тақдирда етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Комиссияга ариза берадилар, Комиссия аризани кўриб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) ҳокимига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилиши мумкин бўлган муддат тўғрисида таклиф киритади.
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойни ижарага бериш шартномаси белгиланган тартибда қайта тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тураржойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Томонларнинг тураржойни ижарага бериш шартномаси бўйича шартларни бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун жавобгарлиги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда томонларнинг битими билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур Низомга мувофиқ ижарага берилган тураржой учун тўлов ундирилмайди. Бунда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар белгиланган тартибда қуйидагилар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича умумий харажатлар учун — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига ёки бошқа бошқарувчи ташкилотга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар учун — коммунал хизматлар кўрсатувчиларга тўловни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда турар жойнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижарага берилгунга қадар бўлган давр учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки бошқа бошқарувчи ташкилотдан ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчилардан қарздорлиги мавжуд бўлса, барча турдаги қарздорлик тўловлари ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Мазкур Низомга мувофиқ берилган тураржой бўшаган тақдирда ушбу тураржой бошқа етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур Низомга мувофиқ тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тураржойлар бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда жавобгарликка тортилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 604-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тураржойни ижарага олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200___й. «___»_________‎

N___‎

_____________________

(аҳоли пунктининг номи)‎

‎__________________________________________________________________

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки унинг томонидан ваколат берилган бошқарувчи ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________номидан,

____________________________________________________________асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб юритиладиган ва кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб юритиладиган фуқаро ______________________________________________________________нинг

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи)

200__й. «___»__________ даги ____________-сон қарорига мувофиқ берилган ________________серияли _________________рақамли ордер асосида мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:


‎I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

‎1. Ижарага берувчи Ижарага олувчига _________________________________ манзилдаги умумий майдони __________кв. м, _______ хонадан иборат тураржойни мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган Квартирани ижарага бериш далолатномаси (мазкур шартномага илова) бўйича ижарага беради.


‎II. ОИЛА АЪЗОЛАРИ

‎2. Мазкур Шартномага мувофиқ берилган тураржойда ижарага олувчи билан бирга қуйидагилар яшайдилар:
__________________________________________________________________

(Ф.И.О., қариндошлик даражаси)‎

__________________________________________________________________

(Ф.И.О., қариндошлик даражаси)


‎III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
‎‎
‎тураржойни Ижарага олувчига техник жиҳатдан соз, яшаш учун яроқли ҳолатда тақдим этиш;

‎тураржойни ва ётоқхонани, шунингдек уй-жойнинг техник қурилмаларини тураржойлардан фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ сақлаш;

‎‎коммунал ва бошқа хизматлар узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш;

‎тураржой ва уйнинг техник қурилмаларида, муҳандислик асбоб-ускуналарида пайдо бўладиган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;

‎‎турар жойлар ва умумий фойдаланиладиган жойларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мукаммал таъмирлаш.


‎4. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

‎‎берилган тураржойдан унинг белгиланган мақсадида ва шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиш; тураржой, ёрдамчи хоналар ва асбоб-ускуналардан, уй атрофидаги ҳудуддан, шунингдек умумий фойдаланиладиган жойлардан бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқларига, бошқа ҳуқуқларига зарар етказмасдан вазифасига кўра фойдаланиш, ташқи ободонлаштириш объектларини эҳтиётлаш;

‎‎тураржойлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;

‎тураржойларни яхши сақлаш ва уларнинг зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

‎‎тураржойнинг аниқланган носоз элементлари тўғрисида Ижарага берувчига ўз вақтида маълум қилиш; авария вазиятлари пайдо бўлганда ўзи эгаллаб турган тураржойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари вакилларининг киришини таъминлаш;

‎‎‎қонун ҳужжатларида назарда тутилган санитария-гигиена, экологик, архитектура-шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ва фойдаланиш талабларини бажариш;

‎‎коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловни яшаш ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўлаш.


‎IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

5. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

‎‎Ижарага олувчидан тураржойдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

‎‎Ижарага олувчидан коммунал хизматлар ҳамда уй ва умумий фойдаланиладиган мол-мулк таъминоти учун тўловлар мазкур шартноманинг 4-банди тўққизинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда тўланишини талаб қилиш;

‎тураржой ва ёрдамчи хоналарнинг конструкциялари ва техник қурилмалари ҳолатини кўздан кечириб бориш;

‎‎Ижарага олувчи ва у билан бирга яшайдиган шахслар тураржойни бузса ёки ундан бошқа мақсадларда фойдаланса ёхуд яшаш қоидаларини мунтазам равишда бузган ҳолда бошқа шахсларнинг ўзлари билан битта квартирада ёки битта уйда бирга яшашини мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтирса ва бунда огоҳлантириш ва жамоатчилик таъсири кўрсатиш чоралари натижасиз тугаса, уларни бошқа уй-жой бермасдан суд тартибида кўчириб юбориш.


‎6. Ижара олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

‎‎вақтинча бўлмаган вақтида қонунда назарда тутилган тартибда тураржойга бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолиш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида муҳофаза гувоҳномаси (брон) олган ҳолда тураржойни брон қилиш;

‎‎зарурият бўлганда, Ижарага берувчидан квартиранинг, уйнинг конструкциялари ва техник қурилмаларини режадан ташқари текширилишини, аниқланган қоида бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

‎Ижарага берувчининг мажбуриятларига кирадиган квартира элементларини таъмирлаш кечиктирилмаслиги зарур бўлганда, бу ҳақда Ижарага берувчини ёзма равишда хабардор қилгандан кейин уни амалга ошириш ва ушбу ишлар қийматини Ижарага берувчидан ундириб олиш;

‎‎ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар Ижарага берувчи томонидан бажарилмаган тақдирда умумий мулкни сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тўловларнинг қайта ҳисоб-китоб қилинишини талаб қилиш.


‎‎‎V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

‎‎7. Ижарага берувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижарага олувчига тўлайди.


‎8. Ижарага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги натижасида етказилган зиённи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижарага берувчига тўлайди.


‎VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

‎9. Мазкур шартнома бўйича ижарага берилган тураржой хусусийлаштирилмайди.


‎10. Мазкур шартнома муддати тамом бўлгандан кейин Ижарага берувчи янги муддатга тураржой ижараси шартномаси тузиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


‎‎11. Ижарага олувчи Ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб мазкур шартномани исталган вақтда бекор қилишга ҳақлидир.


‎VII. ШАРТНОМА МУДДАТИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

12. Мазкур шартнома беш йил муддатга тузилган ва 200_йил «__»_______гача амал қилади.

‎‎
‎13. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилиниши мумкин ва Ижарага олувчи тураржойдан чиқиб кетган кун шартнома бекор қилинган кун ҳисобланади.


‎14. Мазкур шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда томонлардан исталганининг талаби билан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


‎VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

‎15. Мазкур шартномани бажариш пайтида томонлар ўртасида пайдо бўлган низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.


‎16. Мазкур шартномада назарда тутилмаган ҳолларда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.


‎‎17. Мазкур шартнома икки нусхада тузилди ҳамда Ижарага берувчида ва Ижарага олувчида сақланади.


‎IX. ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

Ижарага берувчи_______________ Ижарага олувчи________________‎
______________________________ ______________________________‎

(номи ва юридик манзили)‎

(Ф.И.О. ва манзили)‎

______________________________‎ ______________________________‎
______________________________‎ ______________________________‎
______________________________‎ ______________________________‎

(банкдаги ҳисоб рақами, банк муассасасининг номи)‎

______________________________‎ ______________________________‎
______________________________‎ ______________________________‎
______________________________‎ ______________________________‎

(мансабдор (ваколатли) шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)‎

(имзо)‎

М.Ў.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Квартирани Ижарага олувчига топшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200__йил «__»_________‎

_____________________‎

(аҳоли пунктининг номи)‎

‎Бизким, ___________________________________________________________

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки унинг томонидан ваколат берилган бошқарувчи ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________ номидан,
Ижарага берувчининг топшириғи бўйича иш кўрувчи Ижарага берувчининг вакили ____________________________________________________________

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

ва ___________________________________________________________ нинг

(маҳаллий давлат ҳокимияти органининг номи)

200__йил «__»__________ даги ___________-сон қарорига мувофиқ берилган ______________ серияли ______________________ рақамли ордер асосида иш
‎кўрадиган фуқаро ___________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

томонидан ____________ манзилидаги __________ қаватдаги _____________
‎______ -квартирани _________________________________________________

(ётоқхонадаги тураржой, квартира эканлиги кўрсатилиши зарур)

‎Ижарага берувчининг вакили топширганлиги, Ижарага олувчи эса қабул қилганлиги тўғрисида мазкур далолатнома тузилди.
‎‎Квартира (тураржой)___хонадан иборат, умумий майдони ___ кв. м, шу жумладан:
ошхона‎

___________________ кв.м;‎

ювиниш хонаси‎

___________________ кв.м;‎

ҳожатхона‎

___________________ кв.м;‎

(биргаликдаги) йўлак (холл)‎

___________________ кв.м;‎

деворга ўрнатилган жавонлар (буюм сақланадиган жойлар)


‎___________________ кв.м;‎

болохона айвони‎

___________________ кв.м;‎

айвон‎

___________________ кв.м;‎

пешайвон‎

___________________ кв.м;‎

тураржой майдони‎

___________________ кв.м;‎

‎‎Квартира сув таъминоти (совуқ, иссиқ сув), канализация, иситиш (марказий, маҳаллий), электр энергияси билан ёритиш, радиотрансляция тармоғи билан жиҳозланган, телефон ўрнатилган (мавжуд эмасларининг устидан чизилсин).
‎Квартиранинг ёрдамчи хоналарида ___________________________________
‎________________________________________________________ жиҳозлари ўрнатилган.
‎Хоналарнинг техник ҳолати __________________________________________

(хоналарнинг техник ҳолати акс эттирилади)

Ижарага берувчининг вакили‎

Ижарага олувчи‎

_____________________________ ____________________________

(Ф.И.О., муҳр билан тасдиқланган имзо)‎‎

(Ф.И.О., имзо)‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги тураржойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жон бошига ўртача ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлган тақдирда ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан тураржой бериладиган фуқаролар тоифалари рўйхатининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 260-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 51-сон, 604-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/739/1522-сон)