25.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2105
ONLINE TRANSLATE
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 25.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2105
Date of entry into force
04.06.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЭКСПЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2105]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 50-сон, 496-модда ) 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ И. ҲОЛМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 15 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126-сон

«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 15 апрелдаги 126-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини (кейинги ўринларда эксперт ташкилотлари деб юритилади) аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш «Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидалари»да (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 43-сон, 463-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловлар мазкур Низом асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш (қайта аккредитация қилиш, аккредитация соҳасини кенгайтириш) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 5 августдаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2105-3, 13.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/2105-3/0729-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Буюртмачи топширган аризасидан воз кечган тақдирда аккредитация қилиш учун тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аккредитация аттестати дубликати берилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 5 августдаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2105-3, 13.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/2105-3/0729-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аккредитация аттестатида кўрсатилган эксперт ташкилоти ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги натижасида аккредитация аттестати қайта расмийлаштирилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 5 августдаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2105-3, 13.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/2105-3/0729-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида тўлов ундирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 5 августдаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2105-3, 13.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/2105-3/0729-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш бўйича тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш мақсадида жойига бориб баҳолаш билан боғлиқ харажатлар буюртмачи томонидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш бўйича тушган маблағлар аккредитация қилиш ва инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳамда саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ташкил қилиш ва ривожлантириш учун сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 12 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 164-модда; 2011 й., 26-сон, 273-модда; 2013 й., 37-сон, 490-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 14.08.2025 й., 10/25/2105-3/0729-сон)