19.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2104
ONLINE TRANSLATE
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 19.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2104
Date of entry into force
29.05.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2104]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.,5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) қарорига мувофиқ, буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ И. ХОЛМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108-сон

«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 26 мартдаги 108-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) мувофиқ синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар синтетик смолалар ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ўқитиш, билимларини синовдан ўтказиш ва йўл-йўриқ бериш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказиш ва йўл-йўриқ бериш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ходимлар сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ташкилотнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, билимлари синовдан ўтказилиши ва йўл-йўриқлар олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сонли қарори (рўйхат рақами 3777, 19.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-2014 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ташкилотларда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хоналар ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хоналар ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз ишлар амалга оширилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар, уларнинг қўлланиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ташкилот раҳбарияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ташкилот раҳбарияти, ходимларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимоялаш воситалари билан Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й.,19-20-сон, 248-модда) мувофиқ таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ташкилотда касбига кўра танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташкилот мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 393-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлган, аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш чекланадиган айрим ишлар рўйхати белгиланиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташкилот майдонлари ва бинолар жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 256, 2024 йил 3 июнь) талабига мос бўлиши керак.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозлангани бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 301, 2024 йил 2 октябрь) талабига мос келиши керак.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 301, 2024 йил 2 октябрь) талабига мос келиши лозим.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ҳўл жараёнлардаги хоналарда, ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишловчи иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланишни таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Бинога транспорт воситаларини кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Транспорт воситаларини бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалар эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Барча ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 287, 2024 йил 11 сентябрь) талабига жавоб бериши лозим.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ўтиш жойларида (галереяларда, зинапоялар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларининг энини камайтирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ишчи жойларига очиқ дарвоза, эшик ёки технологик тешикдан келувчи ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишда 21°C, ўрта оғир ишда 17°C, оғир ишда 16°C дан паст бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ходимларни исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Биноларда жойлашган ишчи майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(10-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сонли қарори (рўйхат рақами 3777, 19.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши керак.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сонли қарори (рўйхат рақами 3777, 19.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан 20°C гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва маиший оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сонли қарори (рўйхат рақами 3777, 19.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сонли қарори (рўйхат рақами 3777, 19.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш талабига мос келиши керак.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Сунъий ёритишда икки тизим ишлатилади: умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Участкаларда ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан холи ҳолда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Юқори хавфли хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ўта хавфли хоналарда, хоналардан ташқари ҳамда ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак. Барча кўчма ёритқичлар ҳимояланиш даражаси 1Р54 дан кам бўлмаган ва металл ҳимояланиш тўри ҳамда шиша қалпоқ билан ускуналанган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2104-1, 15.01.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 3-сон, 43-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг маъмурияти зиммасига юкланади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Синтетик смолаларни ишлаб чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Синтетик смолалар ишлаб чиқариш технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Технолгик жараён узлуксиз, механизациялашган ва автоматизациялашган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Синтетик смолаларни ҳосил қилганда токсикологик тавсифи камроқ хом ашё ва қўшимчалардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Фтал кислотаси асосидаги пластификаторлар қўлланганда токсиклиги ва учувчанлиги пастроқ бирикмаларни қўллаш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Акрил, метакрил кислота ва унинг эфирларини ўз ҳолича полимеризацияланишини бартараф этиш учун юқори самарали ингибиторларни қўлланиши назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Стирол полимерлари ва сополимерлари ишлаб чиқарилишида полимеризация массасини авариявий тўкиш учун захира сиғимлари назарда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Цех сиғимлари ва аппаратларига хом ашёни, ярим маҳсулотларни, суюқ маҳсулотларни олиб келиниши ёпиқ қувурлар тизими орқали амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Пенополиуретанни ишлаб чиқарилишида суюқликларни майда идишларда (полимер ёки шишали) олиб келишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Фенолформальдегид эпоксид смолаларни, пенополиуретанларни ва бошқа полимерларни ишлаб чиқаришида полимеризацион аралашмаларни қолипга қуйилиши ва ундаги ҳавони чиқариб юборилишида ходимларга мумкин қадар зарарли моддалар таъсирини камайтириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Полимеризация аралашмаларини тайёрлаш, дастлабки полимеризация ва синтез, ҳайдаш кублари, аралаштирувчи, ювувчи аппаратларнинг люк ва штуцерлари осон ва зич ёпилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Технологик жараён бўйича ингридиентларни аралаштириш аппаратлари экранлаштирилган аралаштиргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Жиҳозларни тозалаш (полимеризаторлар, ювувчилар, центрифуга, қуритиш печлар) қўл меҳнатини истисно этувчи гидравлик ва механик усуллардан фойдаланган ҳолда, чангдан тозалаш эса — чанг тозаловчи қурилмалар ёрдамида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Синтетик смолалар билан ишлаганда қолдиқни бартараф қилиш, тозалаш, зарарсизлантириш, ювиш, бочкаларни, барабанларни, ишлаб чиқариш аппаратларини ва бошқа идишларни буғланиши ҳимояланган бинода (махсус ювиш пункти) амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Оқимда маҳсулот таркибини назорат қилиш (саноат газхромотографи ёрдамида) автоматик тарзда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Автоматик назорат қилишга имконият бўлмаган участкаларда технологик жараённи назорат қилиб туриш учун намуналарни олиниши зарарли моддаларни сизиб чиқишини истисно қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Идишларга суюқ смола ва суспензияларни қуйилиши, қоп ва барабанларга қаттиқ смолаларни жойланиши самарали вентиляция тизими бўлган ҳолда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Гранул ва кукунли тўкилувчи материаллар цистернадан пневмотранспорт орқали омборнинг махсус сиғимларига ёки цехнинг захирадаги сиғимига бўшатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Транспорт тасмалари материалларни транспортировка қилиш пайтида тўкилишини олдини олувчи ва тасмадан маҳсулот қолдиқларини механик тозалашга имконият берувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Қаттиқ ва тўкилувчи саноат чиқиндиларини юк сақлаш ва кўчириш қўл меҳнатини истисно этувчи, алмашинадиган контейнерлар тизими орқали амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Суюқ концентрацияланган чиқиндиларни вақтинча юк сақланадиган жойга кўчириш ёки термик зарарсизлантирилиши асосан қувурларда ёки зич ёпилган сиғимларда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Синтетик смола ва пластик массани қайта ишлашда хавфсизлик қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Бункерларни, дозировка қурилмаларини ва таблетмашиналарини юкланиши механик усул ёки технологик контейнерлар орқали амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Чанг ва газ ажратиб ишлайдиган жиҳозларни паспортида бирданига ажралиб чиқиши мумкин бўлган зарарли моддаларни миқдори кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Тортилган тайёрламаларни ва компонент аралашмаларини доимо тайёрлаш учун автоматик тароз ва дозаторлардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Қўлда тайёрламаларни тортилиши сменада 1-2 мартагача рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Буюмларга машина камерасида ишлов берилганида (қиздирилганида, бўяшда, ювишда) ходимларни камера ичида бўлиши ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Чангланадиган материалларнинг майдаланиши, талқон қилиниши, элаш ва аралаштириш учун ишлаб чиқариш ускунасининг жойлашуви, транспортда ташиш ва йўллар масофасини максимал қисқартиришини ҳисобга олиниши билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Кукунли синтетик смолаларни қолдиқ намлигини йўқотиш учун қуритиш ёпиқ аппаратларда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Кукунли материаллардан бўшаган қоп идишларни омборда жойлаш ва пресслаш вентиляцияга эга ёпмаларда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Қўрғошиндан қопламалар тайёрланганда ва ишлатилганида ходимнинг тери юзасини ва иш ҳудуди ҳавосини қўрғошин билан ифлосланишини олди олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Синтетик смолалардан тайёрланган буюмларга механик ишлов берилганида ишлов пайтида камроқ чанг ажратувчи асбоб ва механизмдан (дискли пичоқ, олмос дисклар) ва ҳўл услубда ишлов беришни қўллаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Елимларни ишчи аралашмасини тайёрланиши ёпиқ аппаратларда (аралаштиргичларда, реакторларда) ёки маҳаллий сўрувчи вентиляцияга эга ёпмаларда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Елимланувчи деталларнинг юзасига елимни ва эритувчини суртилиши чўтка, шприц ва бошқа мосламалар билан аспирацияга эга ёпмаларда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Пресслаш роторининг қиздириш белбоғининг ташқи юзалари иссиққа изоляцияланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Тайёр буюмлар ечилганидан кейин пресс-қолипларни тозаловчи тизимлари маҳсулотни газли ҳолати, чанг ва гратни ишчи хонага пуфланишини бартараф этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Фторопластларга термик ишлов бериш учун белгиланган жиҳозлар (пресслар, қовуштириш печлари) ҳарорати ошиб кетганида электр иситгичлар автоматик ўчиб овозли сигнал бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Буюмларни тоблаш учун ваннанинг юзаси ёпилган (сузувчи шариклар, қопқоқлар) бўлиб ва борт сўрмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Фторопласт чиқиндиларини майдаловчи майдалагичлар зичланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Печкалардан буюмларнинг туширилиши, печкалар 40°С гача совутилганидан кейин бажарилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Қаватли пластик ишлаб чиқарилаётганида эпоксид ва фенолформалдегид смолалар билан тўлдирувчиларни шимдирилиши (шимдириш қоғози, ип газлама мато, шиша мато) шимдириш машиналарида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Фенолформалдегид смолалар асосидаги қаватли лист пластикларни пресслаш учун мўлжалланган жиҳозлар ва уларга механик ишлов берилиши, буюмларни юкланиши, юк туширилиши ва транспортировка қилиниши мослама ва қурилмалар ҳисобига механизациялашган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Технолгик жараён бўйича гексаметилендиамин токсиклиги бўйича пастроқ қотирувчига алмаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Смолалар ёки компаундлар билан майда деталларга ишлов берилиши ифлосланганда ташлаб юбориладиган қоғоз билан ёпилган махсус темир патнисларда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ таъминланиши лозим.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Ишлаб чиқаришда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғинни олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Ёнувчи газлар ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализаторлар ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Сигнализаторлар авария вентиляциясига уланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Аварияни бартараф этиш планида, ишчи ҳудудида зарарли моддаларнинг сизиб чиқиши ва йиғилиши чегаравий рухсат этилган ҳаводаги концентрацияларидан ошиб кетганида, чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахслар томонидан баҳоланиши, шунингдек, цехда авария ҳолати эълон қилиниши ҳамда бу тўғрисида ташкилот раҳбарияти хабардор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Махсус талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Ишлаб чиқаришларни табиий шамоллатиш ва табиий ёруғликсиз (ойнасиз ва фонарсиз) биноларда жойлаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Акрил ва метакрил мономерлар асосида (эфирлар, аминлар) полимер ва сополимер ишлаб чиқаришида бошланғич хом ашёни тайёрланиши ёки ишчи эритмаларни тайёрлаш, мономер, полимер ва сополимерларни олиш, қуритиш, қадоқлаш ёки қуйиш, тайёр маҳсулотларни вақтинча сақлаш изоляцияланган хоналарда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарганда эритмаларни регенерация қилиш бўлимларини, паст босимли полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқариш учун катализаторларни жойлаш изоляцияланган хоналарда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Поливинилхлорид ишлаб чиқаришда, винилхлоридни полимеризацияси ва полимерни центрифугалаш бўлимлари, қуритиш ва тайёр маҳсулотни элаш бўлимлари алоҳида жойлашган биноларда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Фенолформальдегид смолаларни ишлаб чиқаришда смоланинг синтези, суюқ смолани тўкиш ва қаттиқ смолани идишларга солиш изоляцияланган бўлимларда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Эпоксид смолаларни ишлаб чиқаришда бошланғич компонентларни аралаштириш, маҳсулотларни ювиш, фильтрлаш ва қуритиш алоҳида изоляцияланган хоналарда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Стирол полимерларини ва сополимерларини ишлаб чиқариш, мономерларни тайёрлаш, уларнинг аралашмасини полимеризациялаш, ажратиш ва қуритиш алоҳида изоляцияланган хоналарда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Фторопластларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни бошқа турдаги полимер материалларини қайта ишлаш билан битта бинода жойлаштиришга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Хавфли 1 ва 2-гуруҳ моддалари бўлган синтетик смолалар билан ишлаганда ҳамда уларнинг қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизимлар билан ишлаганда бошқарув пульти ҳимояланган биноларда жойлашган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Пластмассани қайта ишлаш ишлаб чиқариш хоналарини иситиш асосан ҳаво орқали амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Ҳаво алмашишини ташкил қилишда зарарли моддалари юқори класс хавфига эга бўлган хоналаридан (полиакрилатлар, фенопластлар, аминоплатлар, этроллар) ёнидаги хонага ўтиб кетмаслиги учун бу хоналарда юқори босимни ушлаб туриш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Берилаётган ҳаво бевосита иш ҳудудига созланувчи ҳаво тақсимлагичлар орқали берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Умумалмашинув сўришни хонанинг пастки ҳудудидан фақат чиқиндиларни майдалаганда назарда тутиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Қуйиш термопласт автоматларининг иккита ҳудудидан маҳаллий сўрмалар сўрилишини назарда тутиб, чиқарувчи соплонинг устидаги сўрма сўриш зонти сифатида ва буюмни қуйиш ва эритиш ҳудудининг тепа қопқоғи устидан сўрма ўрнатиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Рамали пресс-автоматлардан маҳаллий сўрмаларни жавон ёпмаларидек бажариш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Зарарли газлар ва чанглар чиқиши мумкин бўлган жойлар, маҳаллий сўриб олиш, пана жой (қопламалар) ва атмосферага ташлашдан олдин зарарли газ ва чангларни санитария меъёрларигача дастлабки тозалаш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Технологик ускунадан хавфлиликнинг 1 ва 2-даражали зарарли моддаларни йўқотадиган маҳаллий сўрувчи вентиляция ишламаганида, ускунани ишга тушишини чекловчи блокировка воситаси бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. А ва Б категориядаги хоналар учун қўшимча битта захира вентилятор бўлишини назарда тутиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Кукунсимон материаллардан халтали тарани омборда жойлаш ва пресслаш вентиляцияловчи пана жойларда (алоҳида хоналар, камераларда) амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Ҳаво берувчи ва умумалмашинув тортувчи вентиляция қурилмаларини цех (участка, лаборатория) ишини бошлагунча 10 — 15 дақиқа олдин ёқиш зарур, бунда ҳаво тортувчи вентиляция ишга туширилади, сўнгра ҳаво берувчи вентиляция қурилмалари ишга туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Сменани қабул қилишдан олдин авария вентиляцияси тизими созлигини ташқи кўрикдан ўтказиш ва уни қисқа вақтга ишга тушириш билан ишонч ҳосил қилиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Шовқин ва тебраниш хавфсизлигига доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Шовқин ва тебранишнинг ходимларга бўлган зарарли таъсирини бартараф этиш мақсадида, қуйидаги чора-тадбирларни кўриш керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин ва тебранишни ҳосил қилувчи ускунани алмаштириш имконини берувчи технологик жараёнга ўзгартириш ёки шовқин ва тебранишни ютувчи тузилмаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стационар ўрнатилган машиналар ва механизмлар (компрессорлар, электр юргизгичлар ва полимеризация реакторларини редукторлари, центрифугалар, майдалагичлар, полимеризация жавонларининг вентиляторлари) остидаги фундаментга изоляцияловчи тагликни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатлар учун шовқин тутувчи ёки уни алоҳида қисмларини қўллаш, тебранаётган сиртни тебранишни тутувчи, юқори ички ишқаланишли материаллар (битум шимдирилган рубероид, махсус пластмасса ва мастикалар) билан қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир қисмларни, пластмасса деталларга ўзгартириш, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун шовқин тутувчи кабиналарни жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатларни чиқарувчи ва сўрувчи тешигига, шовқин пасайтиргичларни ўрнатиш, юк кўтарувчи конструкцияларга турли шовқин ютувчи материаллар билан ишлов бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синтетик смолаларга механик ишлов берилганида (кесиш, силлиқлаш, пармалаш) хоналарнинг ички сиртларини шовқин ютувчи материаллар билан қоплаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Товуш даражаси 85 dBА дан юқори бўлган ҳудудлар хавфсизлик белгилари билан кўрсатилган бўлиши лозим. Ушбу ҳудудларда шахсий ҳимоя воситаларидан тиқин ёки шовқинга қарши қулоқчинлар қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Материаллар омборларида ва юкларни ортиш ва тушириш ишларида хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Ташкилот ҳудудига келадиган материаллар ва ускуналар учун шу мақсадга ажратилган ва тайёрланган махсус омборлар ва юк ортиш-тушириш майдончалари бўлиши ва уларнинг тузилиши ва жойлашиши ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» талабларига мос бўлиши керак.
(155-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Юклаш-тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Омбор ва юк сақлаш учун майдончаларда барча юклаш, тушириш ва оғир меҳнат категориясига тегишли юкни ҳаракатлантириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Юк сақлаш учун майдончалар сатҳи текис бўлиб, чуқурчаларсиз ва 50 дан ошмайдиган нишаби бўлиши керак. Юк сақлаш учун майдончалар қопламаси унга келувчи йўллар қопламасига тенг бўлиши лозим. Йилнинг қиш ойларида юк сақлаш учун майдончалар доимо қор ва муздан тозаланиб, қум, кул ёки шлак сепилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Омборларда материалларни тахлаш усуллари ёритилган меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин профилактикаси бўйича йўриқномалар кўринарли жойга осиб қўйилади. Бу йўриқномада ушбу омборда қандай материаллар, қанча миқдорда, қандай идишда сақланиши мумкинлиги кўрсатилади. Кўринарли жойларга юкларни жойлаш ва ортиш схемаси осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига киришда ҳаракат йўналиши, юк ортиш ва тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Омборда устма-уст тахланган ёки стеллаждаги идишли юк йўлаклар оралиқ эни 1,5 м кам бўлмаслиги лозим. Омборда транспорт воситалари ишлатилганида, йўлакка қўшимча қўлланадиган транспорт воситалари ўлчамлари кенглигида йўл бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Ташкилотлардаги юк ортиш-тушириш эстакадалари, майдончалари, платформаларининг поллари вагон поли ёки транспорт воситаларини кузови баландлиги билан баробар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Юк ортиш майдончаси периметри бўйича (бундан юк ташиш транспорти йўли мустасно) баландлиги 30 см ли мустаҳкам ҳимояловчи тўсиқ билан тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Синтетик смолаларни иш жойларига келтирилиши қопқоғи зич ёпиладиган махсус идишларда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Синтетик смолалар асосидаги аралашмаларнинг сақланиши учун бир маротаба ишлатиладиган картон идишлардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Синтетик смола ёки компаундан бўшаган идишларнинг ювилиши махсус яхшилаб шамоллатиладиган хоналарда махсус ювиш ванналарида механизациялашган усулда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Синтетик смолалар махсус омборларни ёпиқ юк сақлаш хоналарида ёки умумий омборхонани махсус ажратилган қисмларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Таркибида органик эритмалари бўлган эпоксид лак-бўёқ материалларни зич ёпилган идишларда енгил алангаланувчи моддалар сақланадиган хоналарда сақлаш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини зарарсизлантириш бўйича талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Ташкилотларни чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни жорий қилиши, ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини қисқартириши, уларни зарарсизлантиришни, қайта ишлашни амалга ошириши, саралаш, сақлаш, кўмиб ташлаш ва утиллаштиришда белгиланган тартибларга риоя қилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Ташкилотларда мажбурий равишда барча турдаги чиқиндиларнинг инвентаризациясини ўтказиш ташкил этилиши, чиқиндиларнинг ҳар бир турига паспортлар ишлаб чиқилиши ва чиқиндиларнинг инсонларнинг ҳаёти ва атроф муҳит учун хавфлилик даражаси аниқланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Ташкилотда чиқиндилар ташкил этилган жойларда ёпиқ контейнерларда, ёғингарчилик тушмайдиган ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Чиқиндиларнинг хавфли турлари бегона шахсларнинг кириши чекланган жойларда, идентификация белгилари ва ёзувлари билан таъминланган ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Ташкилотда барча турдаги чиқиндилар билан муомала юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Чиқиндиларни йиғиш, жойлаштириш ва ташишни таъминлаётган ходимлар чиқиндилар билан муомала юритишнинг бехатар усуллари бўйича ўқитилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ишлаб чиқариш ускунасига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган умумий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган ускуналар соз ҳолатда бўлиши шарт.
(175-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Ускуналарнинг конструкциясида унинг таркибий қисми бўлган буғ ўтказгичлар ва электр симларининг бехосдан зарарланиш хавфи бартараф этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Ускуналарнинг конструкция қисмлари ходимларнинг жароҳат олишига сабаб бўладиган ўткир бўғинли, ҳошияли, тиканли бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Ускуналарнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари, келтирувчи, узатувчи механизмлари унинг корпусида жойлашган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Муҳофазалаш конструкцияси қўшимча шовқин, вибрация, хавфли вазият юзага келтирмаслиги ва хизмат кўрсатишни қийинлаштирмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Ускуналарнинг иш жараёни кузатиладиган жойларнинг панжаралари тез ечиладиган (қопқоқ, люк, шит, тўр) ёки тез очиладиган бўлиши керак. Панжаралар, эшиклар, шитлар очилганида автоматик равишда ускуналар ишини тўхтатиш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Бошқарув тизими жойлашуви ва конструкцияси ишлаб чиқариш жиҳозларининг бевосита ва билвосита ҳаракатга келишининг олдини олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Ускуналарни кузатиш ва ҳолатини текшириш ишлари ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида олиб борилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Ускуналарни техник жиҳатдан таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг фойдаланиш бўйича қўлланмасига асосан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Хавфли жойларда муҳофазалаш қурилмалари ва ҳимоя воситалари бўлмаган жиҳозларда ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Бузилган жиҳоз устига унда ишлаш мумкин эмаслигини кўрсатувчи огоҳлантирувчи белги қўйилиши лозим. Бундан ташқари қурилмада уни таъмирлаш ишлари тугатилмагунига қадар ишга тушиб кетишига йўл қўймайдиган чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(186-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 16 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2104-2, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Барча ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубилниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асослар (мармар, текстолит, гетинакс ва бошқалар)да монтаж қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Ёритиш ва қувватли ускуналар ва электр тармоқларининг тузилиши хоналардаги муҳит шароитларига ва улардаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Электр қурилмалари мавжуд бўлган барча ишлаб чиқариш ва омборхоналар учун ёнғин ва портлаш хавфи даражаси белгиланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда (ферментацияловчи камералар, намловчи камералар, тамакини кесишга тайёрловчи бўлинмалар) электр ёритгичлар намликдан электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган ёки ёпиқ ижрода бўлиши шарт. Электр ўтказгичлари пўлат қувурларда ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқариш ва омборхоналардаги ёритгичлар ёпиқ чанг ўтказмайдиган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва электрик чидамлилиги текширилиб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Барча электр ўтказгичлар, шиналар, сақлагичлар белгиланган бўлиши, сақлагичларда, шунингдек уларнинг номинал токи кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Электр тармоғидаги ва электр аппаратларидаги учқун, қисқа туташув, кабеллар ва электр ўтказгичларнинг ёнувчи изоляциясининг ҳаддан ташқари қизишига олиб келувчи носозликлар навбатчи ходимлар томонидан дарҳол бартараф этилиши лозим, носоз электр тармоғи ёнғин жиҳатдан бехатар ҳолатга келтирилгунга қадар ўчириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими ташкилот электриклари томонидан ташқи кўрикдан ўтказиш ва асбоблар билан ўлчаш орқали текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Янги электр аппаратлари ва агрегатларини мавжуд электр тармоғига улаш бош энергетик (механик)нинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Электр аппаратлари ва агрегатлари нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги ташкилот бош энергетиги бошчилигидаги комиссия томонидан камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим. Бундан ташқари ҳар сафар момақалдироқдан сўнг яшин қайтаргичларнинг элементларини текшириб кўриш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Таъмирлаш ишларини ўтказиш тартиби ва шароити
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Ташкилот ҳудудида ишлаб чиқаришни (цех) ёки цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб-ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун ташкилот (цех) бўйича чиқарилган буйруқ (фармойиш) чиқарилиши лозим. Буйруқда пудратчилардан бевосита иш раҳбари, шунингдек кўрсатилган ишларга ускуналар ва объектни тўлиқ тайёрлаш, ишларни хавфсиз амалга ошириш ва пудратчилар ёки буюртмачининг таъмирлаш хизмати билан тезкор алоқалар учун жавобгар шахслар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Барча асбоб-ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали таъмирлаш ишлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Таъмирлаш ишларида банд бўлган пудратчининг барча ходимлари таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, ушбу цехда ишларни хавфсиз олиб бориш учун ходимлар хавфсизлик техникаси бўйича кириш йўриқномасидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Режалаштирилган ишларни бажаришдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан ўтказиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Пудратчи ишлаётган ҳудудда буюртмачи томонидан зарарли ва ёниш хавфи бўлган моддаларни пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Асбоб-ускуна ва коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга оширишдан олдин, куйидагилар бажарилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) электр энергия таъминотидан ўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб-ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ ва маҳсулотлардан бўшатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи, заҳарли газлар ва кислород миқдорини тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Баландликдаги ишларда фақат таянч ёки резинали қопламалар билан таъминланган соз нарвонлардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Ташкилот ҳудудида қазиш ишларини бажаришда буюртмачи пудратчига наряд-рухсатнома билан бирга тегишли цех ва хизматлар билан келишилган рухсатномани ёзма тарзда топшириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Пудратчининг эҳтиёжлари учун электр энергияни улаш, шунингдек иш тугаганидан кейин узиш, цех бошлиғининг рухсати бўйича буюртмачининг бош энергетик хизмати томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг асбоб-ускуна ва коммуникацияларни қабул қилиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ушбу асбоб-ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш ҳақида фармойиш чиққандан сўнг, фойдаланишга қабул қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ускуна ва мосламани таъмирлашга топшириш ва уни фойдаланишга қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Ишчилар бажариладиган иш хусусиятига мувофиқ соз асбоб ва мосламалар жамламаси билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Асбоб ва мосламалар ҳолати ойига камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Техник хизмат кўрсатиш, даврий ва капитал таъмирлаш бўйича ишларни бажариш тартибида, ишлаб чиқарувчи завод тасдиқлаган таъмирлаш ва фойдаланиш ҳужжатида белгиланган зарур иш ҳажмини кўрсатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Технологик ускуна таъмирланганидан сўнг синаш ва ишлатиб кўриш зарур. Қисм ва дастгоҳларни ишлатиб кўриш аввало 2 соат давомида «бўш» ҳаракатда, сўнг 10 соат давомида иш юклови остида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Ишлатиб кўриш учун механизмларни ёқишдан олдин, тармоқлар тўғри йиғилгани, бегона жисмлар йўқлигини кўриши ва ишонч ҳосил қилиши, ҳаво узатиш пневматик тизимнинг тўғри уланганлиги, қотириш мустаҳкам ва тўғри қилинганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Агрегатнинг юритувчи электр юргизгичларини ёқишдан олдин, айланма арралаш ва фуговал дастгоҳ вентилятор патрубкаларини кўздан кечириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Синов ва ишлатиб кўриш даврида таъмирланган тармоқ ва дастгоҳларни барча йиғиш дефекти, электродвигатель ва тармоқ подшипникларининг қизиш даражаси, мой оқиши бартараф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Ускуна йиғилганидан ёки таъмирланганидан сўнг фойдаланиш учун уни ёқишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) одамларни хавфсиз жойга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) машина ташқариси ва ичидан бегона буюмларни олиб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳимоя тўсиқлари мавжудлиги ва мустаҳкамлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳаракатланувчи қисмларни мойлаш ва созлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳимоя сақловчи ва назорат ўлчов асбобларининг созлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ускуна йиғилишининг тўғрилигини текширишда, ўзаро боғлиқ ҳаракатланувчи механизмларнинг тўлиқ циклида уни ҳаракатланувчи қисмини айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ускунани бўш ҳаракатда ва иш юклови остида синаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Ускуна таъмирланганидан сўнг фойдаланишга яроқлилиги қабул қилувчи комиссиянинг далолатномасида қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(219-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 март

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 157-модда; 2014 й., 3-сон, 43-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 15.07.2025 й., 10/25/2104-2/0620-сон; 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)